PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.43K subscribers
30.3K photos
2.64K videos
77 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
Сайлов – 2021: участкаларда тайёргарлик қандай?

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан 2021 йил 23 июлда “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказиш кунини белгилаш ва сайлов кампанияси бошланишини эълон қилиш тўғрисида” қарор қабул қилинди. Қарорга асосан Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови 2021 йил 24 октябрь куни ўтказилиши белгиланди ва сайлов кампанияси жорий йил 23 июлдан бошланганлиги эълон қилинди.

Муҳим сиёсий жараённи демократик талабларга мувофиқ ўтказиш, сайловчиларнинг ўз конституцион ҳуқуқларидан эркин фойдаланишларига шарт-шароит яратиш мақсадида масъул раҳбарлар томонидан сайлов участкаларида тайёргарлик ишлари назорат қилинмоқда.

Хусусан, бугун туман ҳокимининг 1-ўринбосари М.Мирюнусов, ташкилий назорат гуруҳи раҳбари Ш.Тўрабоев томонидан 1-сектор ҳудудида жойлашган сайлов участкаларидаги ташкилий ишлар кўздан кечирилди. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан аниқ топшириқ ва муддат белгиланди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Такрорий_даромад

Пискент туманида ғалладан бўшаган майдонларга такрорий экин экиш учун 14 минг нафардан ортиқ фуқароларга 7 минг гектар ер майдонлари ажратиб берилди. Шу билан бирга экиш ва уруғлик ҳаражатлари учун 3 миллион сўмгача кредитлар берилиши йўлга қўйилди.

Батафсил⤵️

https://telegra.ph/EHkin-majdonlarida-ish-%D2%9Biz%D2%93in-07-29
#эзгу_фикр_эзгу_амал

Жаҳолатга қарши маърифат билан

Бугун инсон ўзининг жамики имкониятини рўёбга чиқаришига шароит етарли бўлган, виждон ва фикр эркинлиги кафолатланган, ғояларини ҳаракатга келтиришга тўсқинлик бўлмаган, эзгу ташаббуслар қўллаб-қувватланаётган замонда яшаяпмиз. Аммо афсуски, бундай эркинликни ҳамма ҳам тўғри қабул қилмайди, ҳатти-ҳаракати эзгуликка хизмат қилмайди.

Пискент тумани 50-сонли манзил колониясида ўтказилган давра суҳбати шу мавзуда бўлди. Тадбирда иштирок этган туман ҳокими маслаҳатчилари А.Жумабоев, Б.Қориев, Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими раҳбари Р.Шеров, туман бош имом ҳатиби А.Маликов қатнашдилар.

Муассасада жазо муддатини ўтаётган маҳбуслар билан муқаддас ислом динида инсонпарварлик, тинчликпарварлик, эзгулик улуғлангани, мутаассиблик ва жаҳолат қоралангани ҳақида ҳадислар ва ҳаётий мисоллар билан батафсил тушунтирдилар. "Жаҳолатга қарши маърифат" билан курашиш ғоясининг аҳамияти ҳақида фикр алмашилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Билдириш

⚡️Ҳурматли фуқаролар, сизда мурожаат, таклиф ёки муаммолар бўлса, Пискент тумани ҳокимлигининг телеграмдаги @Piskenthokimligi_bot расмий ботига онлайн мурожаат йўллашингиз мумкинлигини эслатиб ўтамиз. Сўровингиз масъул раҳбарларга етказилади.

📌 Мурожаат йўллаётганда албатта, исм-шарифингиз, яшаш манзилингиз ҳамда телефон рақамингизни ёзишни унутманг!

❗️Аноним мурожаатлар ўрганилмайди.

Пискент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Дайжест

❗️29 июль: БУГУН ВИЛОЯТДА

*Зангиота тумани.
Обод қишлоқларга равон йўллардан борилади

*Пискент тумани. Барча шодлик сенга бўлсин, болажон!

*Бекобод шаҳри. Биринчи сектор штабида нима гаплар?

*Юқори Чирчиқ тумани. "Ёшлар дафтари"дан янги имкониятлар сари

*Янгийўл тумани. Одамлар дарди маҳаллани "яёв кезганда" кўринади

*Ўрта Чирчиқ тумани. Оилавий боғчалар яна биттага кўпайди

*Ангрен шаҳари. Ҳокимининг навбатдаги сайёр қабули: муаммо ва ечимлар

*Бўстонлиқ тумани. Ободлик ва озодалик бор жойда барака бўлади

*Чирчиқ шаҳри. Уй-жой учун субсидиялар: кимга, қачон, қандай?

*Паркент тумани. Муҳим сиёсий жараёнга пухта ҳозирлик

*Қибрай тумани. Халқ таълими ходимларининг ақлли қарори

*Янгийўл шаҳри. "Обод маҳалла"лар чирой очмоқда

*Бекобод тумани. Суд залидан: 4 маҳкум муддатидан аввал озод этилди

*Тошкент тумани. “Тезкор штаб” муаммолар ечимини тезлатади...ми?

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#Кун_ҳикмати

Бошқалардан афзал бўлишни эмас, аввалги ҳолингдан афзалроқ бўлишни хоҳла!
Чунки ақл бошқалар билан машғул бўлганда кичрайиб, ўз соҳиби билан машғул бўлганда катталашади.

Уильям Шекспир


Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Мурожаат_ва_натижа

Холиқберди-Муротали, Новкент-Оқтепа
Маҳаллаларга тарихий номлари қайтарилди

Пискент туманидаги Муротали ва Оқтепа қишлоқлари ўзининг қадим тарихига эга. Йиллар ўтиб қишлоқлар ўрнида маҳалла фуқаролар йиғинлари ташкил этилди. Ўша вақтда айрим сабабларга кўра, номлар ҳам ўзгарган.

Аммо ушбу қишлоқларнинг ватанпарвар фуқаролари, жонкуяр кексалари саъй-ҳаракатлари билан маҳаллаларга тарихий номларини қайтариш масаласи кўтарилди.

“Географик объектларнинг номлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, аҳолининг ушбу мурожаатлари ижобий ечим топди. Халқ депутатлари туман Кенгашининг VI/XXIV-IX-сонли сессияси
Қарори, Пискент тумани ҳокимининг 2021 йил 16 июндаги 351-сонли қарорига асосан “Ҳолиқберди” МФЙ номи “Муротали” МФЙ номига, “Новкент” МФЙ
номи “Оқтепа”МФЙ номига ўзгартирилди.


Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ўзбекистон_умумий_уйимиз
#Пресс_тур

Бугун, 30 июль — Халқлар дўстлиги куни

Президентимиз ташаббуси билан жамиятимизда миллатлараро тотувлик, диний бағрикенглик муҳитини мустаҳкамлаш мақсадида юртимизда 30 июль "Халқлар дўстлиги куни" деб белгиланди. Шу муносабат билан Пискент тумани ҳокимлиги томонидан ОАВ ходимлари учун интернационал қишлоқларга пресс тур ташкил этилди.

Батафсил⤵️
https://telegra.ph/A%D2%B3il-%D2%9B%D1%9Eshni-%D2%9Buda-anda-b%D1%9Elib-yashajmiz-07-30
#Мурожаат_ва_натижа

Серқатнов йўлларда ҳаракатни тартибга солиш учун светофор ўрнатиш тўғрисида аҳоли вакилларидан кўплаб мурожаатлар бўлаётган эди.

🚦Ушбу мурожаатлар эътиборга олинган ҳолда айни вақтда А-373 “Гулистон-Оҳангарон” автомобил йўли, 4Р–19 “Тўйтепа-Пискент” йўли ҳамда 4К-792Б “Пискент-Муротали” автойўлининг кесишган чорраҳасига светофор ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#қотиллик

Қибрай туманида бир оиланинг тўрт нафар аъзоси ва хонадоннинг ёлланма ишчиси ўлдириб кетилди

2021 йил 29 июль куни Қибрай туманида яшаган А.Е., М.А., М.Е., А.Е. ва уларнинг хонадонида ёлланма ишчи бўлиб ишлаган К.Қ.лар вахшийларча ўлдирилган.

👉Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#30июль_Халқлар_дўстлиги_куни
 
Бир чинорнинг япроқлари
 
Барчамизга маълумки, сўнгги йилларда миллатлараро муносабатларни ривожлантириш, бағрикенглик ва инсонпарварлик маданиятини ривожлантириш ва тотувликни мустаҳкамлаш, ёш авлодни шу асосда, Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш мамлакатмизда давлат сиёсатининг энг муҳим устувор йўналишларидан бири этиб белгиланди.

👉Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#ОАВ_биз_ҳақимизда

Nuroniy” газетасининг 2021 йил 28 июль 29-сонида Пискент тумани кексаларининг ҳаёти ва боғбончиликдаги тажрибалари ҳақида ўқишингиз мумкин.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi