PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.66K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#Сайлов_2021

Пискент тумани ҳокимлиги ташкилий назорат гуруҳи раҳбари Ш.Тўрабоев, 4-сектор раҳбари Ж.Сайфиев тумандаги сайлов участкаларида сайловларга тайёргарлик ҳолатини ўрганишмоқда.

Сайлов ўтказилувчи биноларнинг таъмирланиши, сайлов участкаларининг зарур жиҳозлар билан таъминланганлигига эътиборга олинди. Масъулларга тегишли топшириқлар берилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Президент Шавкат Мирзиёев бугунги видеоселектор йиғилишини бошлар экан, шундай деди:

"Бугун ота-онасидан ажраган, меҳрга муҳтож болаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган устувор вазифаларни белгилаб олишимиз зарур.
Албатта, ҳар бир гўдак бу ёруғ дунёга келар экан, унга ҳамма ота-онаси бағрида яйраб ўссин, бахтли-саодатли бўлсин, деб тилак билдиради.
Лекин, тақдир тақозоси билан уларнинг айримлари ота-она меҳридан бенасиб қолади. Бундай ҳолатда бу норасида болаларнинг асло айби йўқ эканини барчамиз яхши тушунамиз, албатта.
Лекин, бир ўзимизга савол берайлик, ушбу меҳрга муҳтож болалар ғамхўрликни тўлиқ ҳис қилаяптими? Афсуски, йўқ.
Бугун Юнусободдаги 21-сон Меҳрибонлик уйига борганимда, на соҳага масъул вазирлик, на ҳудуд сектор раҳбарлари бу ердаги муҳит ва шароит билан ишламагани аён бўлди. Мисол учун, сўнгги 10 йилда Меҳрибонлик уйлари ва Болалар шаҳарчаларини уй-жойга муҳтож 1 минг 188 нафар битирувчиларидан 610 нафарига ёки 51 фоизига уй-жой ажратилган.
Меҳрибонлик уйларидаги таълим-тарбия ишлари ҳам мутлақо қониқарсиз.
Шунингдек, Меҳрибонлик уйлари битирувчиларининг атиги 1,6 минг нафари ёки 64 фоизи иш билан таъминланган. Шу каби, ўтган йили ихтисослашган мактабларни битирган 1,5 мингдан зиёд ногиронлиги бор ёшларнинг атиги 264 нафари ишга жойлаштирилган".

Facebook|Instagram|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев:

Ота-она меҳридан маҳрум ва ногиронлиги бор болаларни қўллаб-қувватлаш, уларни жамиятнинг фаол аъзолари сифатида тарбиялаш барчамиздан жиддий эътибор ва амалий ҳаракатларни талаб қилади.
Бирорта бола “мен етим ёки ногиронман” деб ўксинмаслиги, ҳеч бир бола давлатимиз ва жамиятимизнинг эътибори ва меҳридан четда қолмаслиги керак.
Бунинг учун, уларни энг замонавий касб-ҳунарга ўқитиш, билим олишига барча шароитларни яратиб бериш барчамиз учун нафақат вазифа, балки муқаддас бурчдир.

Айни вақтда ҳудудлар раҳбарлари, Меҳрибонлик уйлари тарбиячилари ва тарбияланувчилари иштирокида йиғилишда илгари сурилган ташаббуслар юзасидан мулоқот ўтмоқда.

Facebook|Instagram|Twitter
#Қабул

Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш штабида ҳар куни қизғин ўтмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонаси туман бўлими раҳбари У. Абдуқодиров, Пискент тумани ҳокими ўринбосари М.Мирюнусов, Уй-жой коммунал бўлими бошлиғи У.Эрматов иштирокида ХУЖМШ раислари қабул қилинди.

Унда "Фурқат-1", "Лочин", "Гулшан" ширкатлари раислари кўп қаватли тураржойларда аҳоли турмуш шароитини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан бир қаторда хонадон эгалари томонидан мажбурий бадалларни тўлов қобилияти пастлиги, ўз навбатида бу қарздорликни келтириб чиқариб, ширкатлар фаолиятини самарали ташкил этишда қийинчилик туғдиришини маълум қилдилар.

Ширкат раисларига ХУЖМШ ишини қонун доирасида ташкил этиш, тижорат банкларидан ходим (дублёр) ажратилиши тўғрисида тавсия ва топшириқлар берилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

🔰 Қонунчиликка мувофиқ, қуйидаги тоифага кирувчи шахслар арзон уй-жойни ипотека кредити асосида олганда дастлабки бадал суммаси тўлашдан озод этилади:

🔸 оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналар (ҳокимликларда тузилган турар жой бўйича комиссиялар тавсияси асосида);

🔸 ёш оилалар (бадалнинг 10%, ҳисобга қўйилган ёш оилаларга субсидия ажратиш бўйича комиссия маълумоти асосида);

🔸 ҳарбий хизматчилар (тегишли идораларнинг марказий аппаратлари ҳузурида марказий турар жой комиссияси хулосаси асосида).

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Ўзбекистонда 18 ёшга тўлган, уй-жойга муҳтож етим болаларга янги қурилган уй-жойлар бепул ажратилади

Вилоят ҳокимларига 1 октябрга қадар 757 нафар етим болани уй-жой билан таъминлаш бўйича топшириқ берилди.

👉 https://kun.uz/20063665

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
#Дайжест

❗️28 июль: БУГУН ВИЛОЯТДА

*Олмалиқ шаҳри.
Ёшлар «Duel»и: ёш қаламкашлар учун парвоз майдони

*Паркент тумани. Ҳоким ва аҳоли юзма-юз келганда...

*Янгийўл шаҳри. Кун тартибида яна аҳоли муаммолари

*Ўрта Чирчиқ. "Янгиобод"нинг янги жамоли

*Чирчиқ шаҳри. Сайёр қабуллар кўп, натижаларчи?

*Оҳангарон шаҳри. Мурожаатларни ўз вақтида ҳал этиш чоралари кўрилади

*Қуйи Чирчиқ тумани. Умидли ёшларнинг эзгу тилаги: Олға, Ўзбекистон!

*Бекобод шаҳри. Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларининг 12 нафарига уй берилди

*Бекобод тумани. Давлат дастури туфайли - ободдир “Ачамайли”...

*Оққўрғон тумани. Ободлик қаердан бошланади?

*Пискент тумани. "Ҳар бир оила тадбиркор" дастури қоғозда эмас, амалда

*Бўстонлиқ тумани. Ечимини топаётган муаммолар “Yangi zamon” дастурида

*Қибрай тумани. Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш бўйича тезкор штабда нима гап?

*Чиноз тумани. "Аёллар дафтари"дан тадбиркорлар рўйхатига кирган аёл

*Юқори Чирчиқ. Ҳоким ва ёшлар учрушуви: анъана давом этади

*Ангрен шаҳри. Эътибор, эъзоз, мурувват ёхуд "Аёллар дафтари"га янги қайдлар

*Зангиота тумани. Мурожаатлар натижасиз қолмаслиги керак

*Нурафшон шаҳри. Доимий комиссия доимий ҳаракатда...ми?

*Тошкент тумани. Хонадонларга зилол сув келмоқда

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#Кун_ҳикмати

Энг катта бойлик - сенинг учун самимий дуо қиладиган яқинларинг борлигидир. Меҳр-оқибат бизни асло тарк этмасин.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент пандемияга қарши курашиш ва халқимиз соғлигини сақлашда кенг эмланишнинг нақадар муҳим экани ҳақида

Президент - о важности широкой вакцинации для борьбы с пандемией и охраны здоровья народа

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Olamsportcom
🇺🇿🥊Турсуной Раҳимованинг жанги. Қайси мамлакат ҳакамлари қандай баҳо қўйишди?

БАТАФСИЛ
👇👇👇
https://olamsport.com/uz/news/60872

Обуна бўлинг👉 Olamsport
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#токио_2020

Турсуной Раҳимова туркиялик кучли рақибасига имкониятни бой бериб қўйди. 2:3. Боксчимиз жуда яхши жанг ўтказганди. Аммо якунда ҳакамлар туркиялик спортчининг ғалаба қозонганини қайд этишди. Афсус...
Ҳечқиси йўқ биз учун барча спортчиларимиз чемпион👍💪

📲Ёшларга оид тезкор хабарлар:👇
https://t.iss.one/joinchat/vzU2-94ALUFkYzIy
#Таълим

Болажонлар учун барча шароит яратилган

Пискент тумани ҳокими ўринбосари С.Хамдамов 79-сонли махсус мактаб интернатида бўлиб, болалар учун яратилган шарт-шароит ва янги ўқув йилига тайёргарлик жараёни билан танишди.

Муассаса 2012 йилда капитал таъмирланган бўлиб, ҳар йили ўқув жараёнлари олдидан жорий таъмирлаб келинмоқда. 250 ўринли муассасада уй таълимида ўқиётганлар билан бирга 263 та бола тарбияланади.

Ётоқ бўлими, ўқув бўлими, ошхона, маиший хизмат хоналарида таъмирлаш ишлари ниҳоясига етказилди. Ҳозирги кунда таъмирталаб ҳожатхона ўрнида ОКМК ҳомийлигида янги 8 очколи ҳожатхона қурилмоқда. Дарахтларни буташ, шакл бериш, ободонлаштириш ишлари бажарилмоқда.

Айни таътил вақтида тарбияланувчиларнинг 30 нафари сиҳатгоҳда, қолганлари ота-оналари қарамоғида соғломлаштирилмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi