PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.67K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#Саховат_байрами

Диллар шод, кўнгиллар обод бўлсин

Меҳр ва эътиборга муҳтож, имконияти чекланган инсонлар борки, муборак кунларда уларнинг кўнглини обод этиш савоб амаллардан ҳисобланади.

Бугун туман ҳокимлиги томонидан Қурбон ҳайити муносабати билан ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган оилалар холидан хабар олинди.

Туман масъуллари Қурбон ҳайити билан уларни қутлар экан, энг аввало амалга оширилаётган саъй-ҳаракатларнинг замирида аҳолини кучли ижтимоий ҳимоя қилиш мужассам эканлигини билдирдилар. Қутловларни қабул қилганлар эса дуога қўл очиб, элу юртга тинчлик-омонлик, муборак кунларда йўқлаганларга эса тани сиҳатлик, эзгу ишларга барака тиладилар.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#узумчилик

Узумини еб... боғини ҳам суриштирамиз

📌Маълумки, Президентимиз раислигида шу ой бошида узум етиштириш, уни саноат усулида қайта ишлашни ривожлантириш ҳамда ҳудудларда энотуризмни йўлга қўйиш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида тармоқни ривожлантириш бўйича муҳим топшириқлар берилган эди.

🎥Тошкент вилоятида ҳам бу борадаги тажрибалардан келиб чиқиб, тизимли ишлар қилиняпти. Хусусан, Пискент туманида боғдорчилик ва узумчилик яхши ривожлантириш борасидаги ишлар батафсил мазкур лавҳада.

👉Каналга уланиш:https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#Мурожаат_ва_натижа

Тараққиёт МФЙда "Ёшлар дафтари"да турувчи Солижонова Фарангиз имтиёзли кредит асосида компьютер жамланмаси олиш мақсадида ҳоким қабулига келган эди.

Туман ҳокими топшириғига кўра, Микрокредитбанк Пискент филиали Фарангизнинг мурожатини ижобий ҳал этди. Қурбон ҳайити арафасида унга компютер жамланмаси имтиёзли кредит асосида етказиб берилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Саховат_байрами

Хайрия тадбирлари давом этмоқда

Қурбон ҳайити меҳр-оқибат, саховат, мурувват байрамидир. Ҳайит арафасида ва байрам кунлари саховатпеша инсонлар томонидан хайрия тадбирлари давом эттирилмоқда. Бугун туман бош имом-хатиби А.Маликов бошчилигида имом-хатиблар ва маҳалла фаоллари ёрдамга муҳтож инсонлар ва кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олдилар. Ҳайитликлар, озиқ-овқат маҳсулотлари туҳфа қилиб, кўнгилларига байрам кайфияти улашдилар.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Кун_ҳикмати

... Сахийлик бир дарахтдир, унинг томирлари жаннатда, шохлари эса дунёга тушгандир. Ким унинг бир шохига осилса, уни жаннатга олиб боради. Бахиллик ҳам бир дарахт, томирлари дўзахда ва шохлари дунёга тушган. Ким унинг бир шохига осилса, уни дўзахга олиб боради!

*Ҳадисдан

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Қурбон Ҳайити муносабати билан неча кун дам олинади?

Президент Фармонларига (ПФ–6122, ПФ–6222) мувофиқ, 2021 йилда айрим дам олиш кунларини бошқа кунларга кўчириш қаторида 17 июль — шанба куни 21 июль — чоршанба кунига кўчирилган.

20 июль куни Қурбон Ҳайити нишонланиши муносабати билан барча ходимлар учун, иш ҳафтасининг туридан қатъи назар, кетма-кет 3 кун (20–22 июль) дам олиш кунлари бўлади.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Долзарб

Аҳолига қўлланилаётган вакцина қанчалик ишончи?

❗️Инновацион ривожланиш вазирлиги бу ҳақдаги шубҳаларга муносабат билдириб, саволларга батафсил жавоб берди.👇👇👇

Каналга уланиш⤵️

https://t.iss.one/piskenthokimligi
Тошкент Асаб ва руҳият илмий-тиббий маркази директори, профессор Зарифбой Ибодуллаевнинг ижтимоий тармоқларда тарқаган видео мурожаати юзасидан баёнот.

Зарифбой Ибодуллаевнинг ижтимоий тармоқларда тарқаган видео мурожаатида юртимизда амалга оширилаётган оммавий вакцинация жараёнларида қўлланилаётган Ўзбекистон-Хитой ҳаммуаллифлигида яратилган ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг яратилиш босқичлари ҳақида маълумотлар йўқлигини айтиб, ушбу вакцинанинг қўлланилишининг мақсадга мувофиқлигини шубҳа остига олади.

З. Ибодуллаевнинг эътирозлари ноўрин ва ҳақиқатга умуман тўғри келмайди, у томонидан тарқатилган видео материаллар Ўзбекистонда амалга оширилаётган оммавий вакцинация жараёнида аҳолини чалғитишга хизмат қиляпти.

Профессор Ибодуллаев илмий журналлардаги маълумотларни ўрганмай, мазкур вакцина ҳақида ҳеч қаерда маълумотлар берилмаган деб халқимизнинг кўнглига ғулғула солмоқда.

❗️Баёнотда профессор томонидан берилган саволларга жавоб берилди.

БАТАФСИЛ

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қурбон ҳайити хайрия акцияси

🎙Пискент тумани бош имом-хатиби Abdul Hamid domla Маликов


Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Биласизми

Ёшлар ва хотин-қизларга 33 миллион сўмгача микрокредитлар ажратилади

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#тарих

🔴 ПИСКЕНТДАГИ БУЛОҚЛАР ҚИРҚ ҚИЗНИНГ КЎЗЁШИМИ?

🔺Олмалиқ шаҳридан 6 километрча ғарбда Кўл ота қишлоғи бор (Пискент туманига қарайди). Унинг юқори томонидаги тоғ тагида 40 та булоқ қайнаб ётибди. Сувларининг таъми ҳар хил. Замонавий тиббиёт уларнинг турли дардларга даво эканини тасдиқлаган. Бу эр ҳозирги пайтда зиёратгоҳга айланган.

Маҳаллий аҳолининг ҳикоя қилишича, VIII асрларда бу жойларда бир подшоҳ ҳукмдор бўлган. Унинг ёлғиз қизи бор экан. Азалдан бу эрлар турли қазилма бойликлари, хусусан олтин конларига бой бўлгани учун бу заминга кўп мамлакат ҳукмдорлари кўз тиккан.

Бир куни шундайлардан бири бостириб келади. Подшоҳ лашкарлари билан ёвга қарши чиқади. Бироқ кучлар тенг келмасди. Енгилишини сезган подшоҳ қизига чопар юбориб, яширинишни амр этади. Қиз қирқ канизаги билан тоққа қочиб кетаётиб, душман лашкарларига дуч келади. Ор-номусини сақлаб қолиш учун қизлар ўзларини чуқурликдаги кўлга отадилар ва ҳалок бўладилар.

БАТАФСИЛ

@tarix_chorrahasida
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ_биз_ҳақимизда
#Пресс_тур

Қишлоқ хўжалигига томчилатиб суғориш тизими жорий этилмоқда

📹Пискентлик фермер ва деҳқонлар тажрибаси ҳақида "Севимли" телеканали лавҳасида кўринг.

Каналга уланиш⤵️

https://t.iss.one/piskenthokimligi
#МФЙ_ҳаётидан

Маҳалла ходимларига планшетлар совға қилинди

Иш қуролинг соз бўлса, машаққатинг оз бўлади, дейишади. Пискент тумани ҳокимлиги ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан фуқаролар йиғинлари биноларини намунавий лойиҳалар асосида қуриш шунингдек, зарур мебель, компьютерлар, планшет ва интернет тармоғи билан жиҳозлаш бўйича барча зарур чоралар кўриб келинмоқда.

Қурбон ҳайити кунларида маҳаллаларнинг моддий техника базасини мустахкамлаш йўлида яна бир муҳим иш амалга оширилди.Туман ҳокимлиги томонидан тумандаги 29 та маҳалланинг ҳар бирига (29 дона) замонавий планшетлар тарқатилди. Бугунги кунда 26 та маҳалла фуқаролар йиғини тўлиқ интернет тармоғига уланиб, тизимни узлуксиз ишлатиш мақсадида йил якунига қадар 16 млн сўмдан ортиқ ойлик тўловлари тўлаб берилган.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi