PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.79K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#Оила_мактаби

Оила мустаҳкамлигига масъулмиз

Инсон, оила, жамият деган муқаддас тушунчалар бор экан, уларнинг ривожланиши, мустаҳкамлиги учун ўзига хос талаблар, йўл-йўриқлар белгилаб қўйилган. Дунёда ҳам, охиратда ҳам инсон билан давом этадиган иккита робита бор. Биринчиси – инсон қалбидаги имони. Иккинчиси –ўзининг ҳалол-пок оиласидир.

Тумандаги оила қуриш арафасидаги ёшлар билан бош имом хатиб А.Маликов иштирокида "Оила мактаби" маърузалари ташкил этилди. Суҳбат давомида оиланинг мустаҳкамлиги ҳар иккала томоннинг оиладаги ўз вазифа, бурч ва ҳуқуқларини тўғри англаб етишларига ҳам боғлиқ эканлиги ҳақида батафсил тушунтирилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Арафа

Эртага, 19 июль душанба куни зулҳижжа ойининг 9-куни – арафа куни.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Арафа кунининг рўзаси икки йилга каффоратдир: ундан олдинги ва ундан кейинги йилга», деганлар (Имом Байҳақий ривояти).

Эслатма:
Оғиз ёпиш ва очиш вақти:
Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:26
Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 19:57


Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ижро

Давлат тили бўйича қонун ижросини таъминланмоқда

Пискент тумани ҳудудида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари, савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларидаги пешлавҳалар, реклама ва эълонларнинг “Давлат тили ҳақида”ги Қонун ва Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги “Ташқи реклама бозорини тартибга солиш тўғрисида”ги 104-сон Қарори талабларига мувофиқлигини ўрганиш давом этмоқда.

Туман ҳокими ўринбосарлари С.Ҳамдамов, Б.Шеров, ҳоким маслаҳатчиси Б.Қориев, Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими раҳбари Р.Шеров , Давлат солиқ инспекцияси, Ахборот хизмати ходимларидан иборат ишчи гуруҳ иштирокида ўтказилган ўрганишлар давомида тадбиркорларга юқорида қайд этилган қонун талаблари тушунтирилди. Ёшлар маънавиятига салбий таъсир кўрсатувчи фаолият кўрсатаётган тадбиркорлар огоҳлантирилди.

Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонуни ва қонуности ҳужжатлари талабига зид келувчи реклама ва пешлавҳалар олиб ташланди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Эълон

⚡️Пискентлик тадбиркор ёшлар диққатига! Тендер танловлари ўтказилади!

⁉️Тадбиркормисиз? Ёки фаолиятингизни энди бошламоқчимисиз? У ҳолда бу имконият Сиз учун!

🔖Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрелдаги “Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарини фаолиятини ташкил этиш ҳамда ёшларнинг тадбиркорликка оид ташаббусларини қўллаб қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5088-сонли Қарорига мувофиқ, Пискент тумани ҳокимлиги томонидан “Сувти” МФЙ ҳудудидан 2 гектар ер майдони ажратилган. Ёшлар кичик саноат зонасида 20 та лотга бўлинган бўлиб, ушбу имкониятдан фойдаланиб, ёш тадбиркорлар ўзларининг истиқболли бизнес лойиҳаларини амалга оширишлари мумкин.

📌Ташаббускор ва тадбиркор ёшларни ушбу лотларда ўз лойиҳалари билан тендер танловларида иштирок этишга таклиф қиламиз!

📍Шошилинг! Лойиҳаларингизни ёшлар саноат зонасига жойлаштириш учун туман ҳокимлиги ишчи гуруҳига 2021 йил 20 июлга қадар ариза билан мурожаат қилинг!

📌Тендер 2021 йил 22 июлда ўтказилиши режалаштирилган.

Энг яхши ва сифатли лойиҳалар танлаб олинади ва ёшлар саноат зонасига жойлаштирилади.

☎️Мурожаат учун телефонлар:
+99899-512-75-70
+99890-138-83-28

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Мактабгача_таълим

Боғча мудиралари болаларни қандай тарбияламоқда?

Ҳар доим топшириқ бериш осон, уни бажариш қийин бўлган. Пискент тумани Мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги мактабгача таълим ташкилотларида ажойиб ташаббус бошланди. Боғча мудиралари ўзлари раҳбарлик қилаётган муассасада оддий мураббия вазифасини бажариб кўрсатишди. Хўш, мудира хонимлар бу вазифани қандай уддаладилар?

Батафсил ўқинг⤵️

https://telegra.ph/Piskent-tumani-DMTT-direktorlari-ochi%D2%9B-mash%D2%93ulotlar-%D1%9Etib-berishdi-07-19-2
Тумандаги қайси мактабгача таълим муассасасида таълим-тарбия намунали ташкил этилган?
Anonymous Poll
39%
1-боғча
7%
2-боғча
7%
3-боғча
12%
7-боғча
34%
17-боғча
#Биласизми

Карантинли ва инсон учун хавфли бўлган юқумли касалликлар пайдо бўлиши ва тарқалиши шароитида жамоат жойларида ниқобсиз бўлиш БҲМнинг 5 бараваригача (1 млн 225 минг сўм) жарима солишга сабаб бўлади.

🔘 Карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлишининг ёки тарқалишининг олдини олиш мақсадида белгиланган мажбурий қоидаларни бузиш: ⬇️

фуқароларга БҲМнинг 20 баравари (4 млн 900 минг сўм);

мансабдор шахсларга эса 30 баравари (7 млн 350 минг сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

| Telegram | Youtube | Сайт | ВКонтакте | Instagram |
Forwarded from AntiFake.uz
UZ: Ижтимоий тармоқлар ва Telegram каналларида Тошкент шаҳрида 2 ҳафта давомида кечки соат 20 дан эрталаб соат 8 гача кўчада юриш тақиқланиши мумкинлиги тўғрисида турли асоссиз хабарлар тарқалмоқда. Мазкур хабар ёлғон ва ҳақиқатга мос келмайди.

‼️ Эслатиб ўтамиз, аҳоли ўртасида ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик мавжуд👆

RU: В социальных сетях и мессенджере Telegram распространяется информация о том, что якобы в г.Ташкенте ожидается объявления комендантского часа сроком на 2 недели с запретом выхода на улицу с 20:00 вечера до 08:00 утра. Данная информация не соответствует действительности.

‼️ Напоминаем, Вам об ответственности за распространение недостоверной информации 👆

FacebookInstagramTwitterTelegram
#билдириш

Бугун ишга чиққан ҳамма ходимлар 1 соат эрта кетишга ҳақли!

🔺Бугун, 19 июль - душанба, барча учун иш куни. Ҳафтасига 5 кун ишлайдиганлар ҳам, 6 кун ишлайдиганлар ҳам бугун ишга чиқишлари керак.

🔻Меҳнат кодекси 121-моддасига биноан, байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2021 йил 30 мартдаги 125-сонли буйруғи асосида, меҳнат қонунчилигида кўрсатилган талабларга риоя этилмаган ҳолда белгиланган тартибда таъсир чоралари кўрилади.

О.Бухоров, Пискент тумани АБКМ директори.

Каналга уланиш⤵️

https://t.iss.one/piskenthokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Пресс_тур
#Узумчилик

Узумчилик - сердаромад соҳа

Пискентлик боғбонлар тажрибаси ва ютуқлари "Севимли" телеканали нигоҳида.


Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Тошкент вилоятида 23,5 минг долларга 7 гектар ер олиб беришни ваъда қилганлар ушланди

👉 https://xs.uz/uzkr/60446

Расмий саҳифаларимиз 👇

Instagram | Facebook | Youtube | Telegram
#Ҳозир
#Узумчилик

Олтиариқ тажрибаси ўрганилмоқда

Айни дамда Пискентлик мутасаддилар ва маҳалла раислари Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида бўлиб туришибди.

Хизмат юзасидан саёҳат давомида тумандошларимиз узумчиликни янада ривожлантириш бўйича Олтиариқ тажрибаси билан яқиндан танишишмоқда. Аслида узумчилик, айниқса токни ишкомларда ўстириш, пленка остида эрта етиштириш, ҳатто узум баргидан даромад топиш бўйича Пискентда ўзига хос мактаб, тажриба яратилган. Аммо водийликлар билан тажриба алмашиш боғбонларимизга янада катта имкониятлар яратишига ишонамиз.

Туманларимизнинг ҳаёт тарзи, томорқадан самарали фойдаланиши, ҳатто номланиши ҳам ҳамоҳанг экан. Суратда раислар Узумзор кўчасида. Пискентда ҳам Узумзор, Токзор кўчалари аҳли ҳам узумчилик билан шуғулланади.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi