PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.66K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
❗️Бугун - шанба, барча учун иш куни!

Президентнинг 10 майдаги ПФ-6222-сонли Фармонига биноан, бугун - 17 июль, шанба куни Ўзбекистондаги барча ходимлар учун иш куни. Бунда иш ҳафтасининг давомийлиги аҳамиятга эга эмас.

Аниқроқ айтганда ҳафтасига 5 кунлик иш режимида ишлайдиганлар ҳам бугун ишга чиқиши керак. Бунинг эвазига улар 21 июль, чоршанба куни дам олишади.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
⚡️ Қурбон ҳайити намози ўрнига уйда Зуҳо намозини ўқиш тавсия қилинди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши фатвоси эълон қилинди.

Унга кўра, Қурбон ҳайити намозида катта жамоат бир жойда жамланишини инобатга олиб, пандемия янада авж олмаслиги, вабо оқибатларини юмшатиш мақсадида шу куни ийд намози адо этилмайди.

Унинг ўрнига уйда Зуҳо намозини ўқиш тавсия этилди.

Пандемия янада авж олишининг олдини олиш мақсадида Ўзбекистонда жума намозлари ҳам вақтинча тўхтатилмоқда.

Бошқа намозлар ниқоб таққан ва оралиқ масофани сақлаган ҳолда, масжидларнинг очиқ саҳнларида адо этилади. Масжидларда қўл бериб ёки қучоқлашиб кўришиш қатъиян тақиқланади.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#COVID19

❗️Кеча юртимизда 500 нафардан ортиқ кишида коронавирус аниқланди, пневмония қайд этилганлар сони эса 400 нафардан ошди

👉
Батафсил

👉Каналга уланиш:https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#Қабул

Айни вақтда Пискент тумани ҳокимлигида фуқаролар учун навбатдаги қабул бўлмоқда. Қабулга 26 нафар фуқаро рўйхатга олинган. Уларнинг мурожаатларини ҳал этиш мақсадида туман ҳокими ўринбосарлари, корхона ва ташкилот раҳбарлари қатнашмоқда.

Каналга уланиш⤵️

https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Огоҳлик

⁉️Ҳаракат хавфсизлиги нима дегани? Нима учун ҳаммага йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиш сўралади?

Куни кеча "Пискенттумангаз" филиали ёнида бўлган автоҳалокат икки инсонни ёруғ оламдан бевақт кўз юмишига сабаб бўлди.

Бу ҳақда батафсил ёзамиз.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Огоҳлик

‼️Ҳайдовчи, шошма, сени оиланг кутмоқда!

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Огоҳлик

Ҳайдовчи, шошма, сени оиланг кутмоқда!

Постга бежиз бу сарлавҳа танланмади. Боиси, жорий йилнинг 15 июль куни 4-Р19 Пискент-Нурафшон (Тўйтепа) йўлининг 13-километрида автоҳалокат юз берган.

Лолаариқ МФЙда яшовчи, 1992 йилда туғилган (29 ёш) А.Хамдамов ўзининг “Лочин ЛС 200 СС” русумли мототцикилида меъёридан ортиқ тезликда ҳаракатланаётиб, йўлнинг қарама-қарши томонига чиқиб кетган. Натижада қаршисида келаётган Навоий МФЙ да яшовчи А.Абдухалилов бошқарувидаги “HOWA” русумли юк машинасига бориб урилган.

Тўқнашув оқибатида А.Хамдамов оғир тан жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этган. Мотоцикл орқасида бўлган йўловчи Бирлик МФЙда яшовчи 1996 йилда туғилган (25 ёш) Ю.Камбаров эса бош мия соҳаси ёпиқ жароҳати, чап оёғи икки жойидан синиши оқибатида Пискент тумани Марказий касалхонасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Аммо оғир жароҳатлар туфайли оламдан ўтган.

Қаҳрамон Ёқубов, Пискент тумани ИИБ ЙҲХБ бошлиғи:
- Белгиланган меъёрдан ортиқча тезлик инсон ҳаёти учун катта хавф туғдиради. Профилактик тадбирларда кўп бора таъкидлансада, ҳайдовчиларнинг тезлиги уларнинг ўзларига кулфат келтиряпти. Мана шу ҳодиса ҳам навқирон йигитларнинг ёш умрига зомин бўлди. Туманимиз аҳлига ҳам илтимос, ҳам талабимиз шуки, йўлларда ҳаракат қоидаларига амал қилинг!

Пискент туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Мусулмонлар идорасининг йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилишга доир фатвоси эълон қилинди

Рухсат этилгандан юқори тезликда ҳаракатланиш оқибатида рўй берган бахтсиз ҳодиса туфайли вафот этган ҳайдовчи шаръий жиҳатдан ҳаддидан ошган ва ўз жонига қасд қилган мақомида ҳисобланиши таъкидланди.

👉 https://kun.uz/53549814

➡️ Тошкент вилояти хабарлари
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Бизнинг олдимизда Марказий ва Жанубий Осиё, умуман, бутун Евроосиё минтақасини барқарор, иқтисодий ривожланган фаровон ҳудудга айлантириш вазифаси турибди.

Шавкат Мирзиёев: Нам вместе предстоит превратить Центральную и Южную Азию и весь наш Евразийский континент в стабильное, экономически развитое и процветающее пространство.

#konferensiya #mintaqaviybogliqlik #MarkaziyOsiyo #JanubiyOsiyo

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Акция
#Мен_вакцина_олдим

COVID-19 га қарши эмлаш жараёнлари давом этмоқда. Туман ҳокими ўринбосари Сарвар Ҳамдамов ҳам ўзбек-хитой вакцинасининг 2-босқичи билан эмланди.

Коронавирусдек вабо рўбарў турганда, вақтни бой бермай, сизга ҳам вакцина олишни тавсия қиламиз.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Иффатли_аёл

Пискентлик тадбиркор аёллар сафи кундан кунга кенгаймоқда. "Тошкент" телеканали "Иффатли аёл" лойиҳасининг навбатдаги қаҳрамони Хафиза Ҳакимова.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Эълон

ИШГА МАРҲАМАТ

Мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 сентябрдаги ПҚ-4840-сон Қарорига кўра, барча тоифадаги истеъмолчилар орасида табиий газни ҳисобга олишни назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини (АСКУГ) кенг жорий этиш ишлари олиб борилмоқда.

“Hududgaz Toshkent” газ таъминоти филиали малакали ва тегишли рухсатномага эга бўлган юридик ҳамда жисмоний турдаги газ пайвандчи-чилангарларни АСКУГ доирасида “ақлли” газ ҳисоблагичларни ўрнатиш учун ишга таклиф этади. Чилангар-пайвандчилар фуқаровий шартнома асосида, юридик шахслар эса тегишли шартномалар асосида иш олиб борадилар.

Пайвандчи ва чилангардан иборат битта бригаданинг бир дона электрон газ ҳисоблаш ускунасини босим созлагич (РДГ) билан ўрнатиш нархи 69 777 сўмни (даромад солиғидан сўнг – 61 400 сўм) ташкил этади.

Маълумот учун туман газ таъминоти бўлимининг 70 545 16 48, +99898 190 88 22 ёки 104 телефон рақамлари орқали боғланишингиз мумкин.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Рейд

Антисанитария ҳолатларига барҳам берилди

Бугун туманда эпидемиологик вазият барқарорлигини таъминлаш, ҳудудда коронавирус инфекциясининг тарқалишининг олдини олиш мақсадида туман ҳокими ўринбосарлари М.Мирюнусов, Б.Шерматов, Х.Исамуҳаммедов, ташкилий назорат гуруҳи раҳбари Ш.Тўрабоев, СЭО ва ЖС бўлими ҳамда ДСИ ходимлари томонидан назорат тадбирлари ўтказилди.

Жамоат жойларида, озиқ-овқат дўконларида ижтимоий масофа сақлаш, гигиена қоидаларига қатъий риоя қилиш назоратга олинди. Шунингдек, антисанитария ҳолатидаги маҳсулотлар савдосига барҳам берилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi