#Акция
#Мен_вакцина_олдим
Халқ таълими бўлими мудири педагогларга намуна бўлди
Пичоқни аввал ўзингга ур, оғримаса бировга, дейдилар. Туман Халқ таълими бўлими мудири Ҳаёт Рашидов ҳам бугун коронавирусга қарши вакцина олди. "Мен вакцина олдим" акцияси доирасида бугун ХТБ ходимлари ҳам эмландилар.
-Каронавирус жиддий хасталик эканлиги ҳамда вакцинация ундан ҳимояланишда энг самарали восита эканлигини англаган ҳолда вакцина олдим, -дейди Ҳ. Рашидов.
Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi

#Covid_19
❗️Кеча юртимизда 458 нафар кишида коронавирус, 297 нафар кишида пневмония аниқланиб, 3 нафар бемор вафот этди
📌Шунингдек, Тошкент вилоятида 44 нафар фуқарода вирус аниқланган.
❗️Бундан ташқари, кеча кун давомида Тошкент вилоятида 35 нафар бемор тузалиб, умумий ҳисобда соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.
Манба: ССВ матбуот хизмати

Аниқ мақсад ва бирдамликда ҳаракат зарур
Пискент тумани ҳокими Р.Рихсиев раҳбарлигида ҳокимлик аппарати учун навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Тезкор фикр алмашиш тарзида ўтган йиғилишда Истиқлолнинг 30 йиллик байрамига муносиб тайёргарлик кўриш, “Обод маҳалла” ва “Обод қишлоқ” дастурлари ижроси, “Аёллар дафтари”га рўйхатга олиш ишлари, туманни ижтимоий -иқтисодий ривожлантириш бўйича амалга оширилиши зарур бўлган ишлар юзасидан масъулларга топшириқлар юклатилди.
Туманни барча соҳаларда ривожлантириш учун аниқ мақсад қўйиш, эришиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва бу йўлда жамоа бўлиб меҳнат қилиш зарурлиги таъкидланди.

#Жараён
"Аёллар дафтари" - штаб аъзолари 2-босқич бўйича ишламоқда
Бугун туман ҳокими ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Х.Исамуҳамедов ва Республика касаба уюшмаси масъул ходими Ш.Хазраткулов 4-сектор ҳудудида жойлашган “Оқтом” маҳалласида олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишдилар.
Ўрганиш жараёнида хатлов якунлари ҳамда “Аёллар дафтари”га тоифалар бўйича киритиладиган хотин-қизларга индивидуал сўровномалар тўлдириш масалалари бўйича зарур кўрсатмалар берилди.

#Саёҳат
Ёшлар ҳарбий қисмга саёҳат қилдилар
Пискент тумани Халқ таълими бўлими тасарруфидаги умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг туман ҳудудида жойлашган 92-27-ҳарбий қисмга саёҳати ташкил этилди.
Республикамиз мустақиллигининг 30 йиллиги арафасида Ёшлар иттифоқи ташаббуси билан ёшларда ватанпарварлик, миллий ғурур туйғуларини мустаҳкамлаш мақсадида ўтказилган “Очиқ эшиклар куни”да 24, 25, 35, 38-мактаб ёшлар етакчилари ва ўқувчилари иштирок этишди.
Ҳарбий қисмга саёҳат давомида ёшлар ҳарбийлар ҳаёти, қурол-яроғ ва ҳарбий техникаларнинг ишлатилиши, маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилиши ва аскарлар турмушига оид бошқа жиҳатлар ҳақида кенг тасаввурга эга бўлдилар.
Тадбир сўнгида зобитлар ва ёшлар ўртасида очиқ мулоқот ташкил этилди. Унда ўқувчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларига батафсил жавоб олдилар.

#Тараддуд
Мактаблар ўқув йилига шайми?
Пискент тумани халқ таълими бўлими тасарруфидаги умумтаълим мактабларида янги ўқув йили ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича жадал ишлар олиб борилмоқда.
Хусусан, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 284-Ф-сонли фармойиши доирасида жами 2 млрд 416 млн 900 минг сўм маблағ ажратилиб, тумандаги 1,2,5,15,18,20,24,27,29,32,34,35-мактабларда кириш йўлаклари, фасад қисмларини, иситиш қозонлари ва ичимлик суви тармоқларини таъмирлаш, хожатхоналарни таъмирлаш, тунги ёритиш чироқларини ўрнатиш ишлари жадал олиб борилмоқда.
Бундан ташқари, маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан барча таълим даргоҳларида ўқувчилар учун шарт-шароит яратиш, моддий техник базасини яхшилаш, қурилиш-таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун амалий ишлар бажарилмоқда. Қурилиш-таъмирлаш жараёнлари жорий йилнинг 1 августига қадар якунланиши режалаштирилган.