PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.71K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#Ҳаракат_хавфсизлиги_ойлиги
#Рейд

Айни вақтда Пискент тумани ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан профилактик тадбирлар ўтказилмоқда.

Жорий йил 1 июндан 30 июнгача Тошкент вилоятида “Ҳаракат ҳавфсизлиги ойлиги” эълон қилинган. Маълумки, пиёдаларнинг белгиланмаган жойлардан йўлнинг қатнов қисмини кесиб ўтиши Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 138-моддаси, “Йўл ҳаракати қоидалари”нинг 68-моддаси 17-бандига асосан жаримага сабаб бўлади. Туман ИИБ ЙҲХБ бошлиғи, катта лейтенант Қаҳрамон Ёқубовнинг сўзларига кўра, ушбу профилактик рейдлар жарима ундириш учун эмас, аксинча, йўл ҳаракати ҳодисаларининг олдини олиш, шу билан бирга пиёдаларнинг ҳам ўз ҳаёти ва саломатлигига жавобгарлик масъулиятини оширишга хизмат қилади.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ҳаракат_хавфсизлиги_ойлиги
#Рейд

Суратларда кўриб турганингиз, кап-катта, ақли расо, йўл ҳаракати қоидаларини, светофор нимаю, пиёдалар ўтиш чизиғи нима эканлигини яхши билган одамлар.

Афсуски, ораси 10 метр ҳам чиқмайдиган масофага юришга эриниб, йўлнинг мумкин бўлмаган қисмидан кесиб ўтмоқдалар. Хўш, шу вақтда йўловчини автомашина туртиб юборса, ким айбдор бўлади?! Албатта ҳайдовчи...

Ҳурматли пиёдалар! Йўл ҳаракати қоидалари сизу бизнинг фойдамиз учун, бехатар ҳаётимиз учун ишлаб чиқилган. Йўл қоидаси – умр фойдаси, деган ибора Сизга ҳам тегишли.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳаракат_хавфсизлиги_ойлиги
#Рейд

-Мақсад жарима ундириш эмас, одамларнинг ҳаёти хавфсизлигини таъминлаш, - дейди туман ИИБ ЙҲХБ ходими Ғ.Джураев.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ҳаракат_хавфсизлиги_ойлиги
#Рейд

Рейд давомида ИИБ ЙҲХБ инспекторлари томонидан ноқонуний фаолият юритаётган ва йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳайдовчилар ҳам огоҳлантирилмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Эҳтиёткорона карантин. Ўзбекистонда бугун — 28 июндан янги чеклов чоралари кучга кирди

Тошкент шаҳрига қўшни вилоятлардан кириш бўйича ўрнатилган чеклов тез орада ўзгартирилиши кутилаётгани ҳақида тарқалган хабар ИИВ томонидан расман рад этилди.

👉 https://kun.uz/70575657

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
#Антикоронавирус

💊Айни вақтдаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, туман Тиббиёт бирлашмаси ходимлари томонидан профилактика мақсадида дори-дармонлар тарқатилмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ер_ислоҳотлари

“Оқтом” маҳалласидаги фуқароларга маҳалла ҳудудидаги “Тожибоева Завра” фермер хўжалигидан такрорий экин экиш учун ер ажратилган эди. Ерлар фермер хўжалиги раҳбари томонидан экишга тайёрлаб берилди. Бугун маҳалланинг 15 нафар фукаролари 5 гектар ер майдонига фасол экдилар. Колган майдонлар ҳам экин экиш учун тайёрланмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ҳуқуқий_ахборот

Ҳокимликларнинг ерни тўғридан-тўғри ажратиш ваколати бекор қилинди

Жорий йил 8 июнда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6243-сонли Фармони қабул қилинди.

Ушбу Фармонга кўра, 2021 йил 1 августдан ҳокимликларнинг ерга оид қуйидаги ваколатлари бекор қилинади:

👉 ерни тўғридан-тўғри ажратиш, фойдаланишга бериш, захиралаш, бириктириш, ободонлаштириш учун бериш ёки ерларни бошқача йўл билан тасарруф қилиш;

👉 туман ва шаҳар ҳокимликлари томонидан ерга бўлган ҳуқуқларни белгилаш, эътироф этиш, ўзгартириш, бекор қилиш;

👉 суғориладиган ерларни суғорилмайдиган ерлар тоифасига ёки бошқа ер тоифасига, суғорилмайдиган қишлоқ хўжалиги ерларини бошқа ер тоифасига ўтказиш;

👉 жамоа боғдорчилиги, узумчилиги ва полизчилиги ҳамда ёрдамчи қишлоқ хўжалигини юритиш учун ер бериш;

👉 хусусийлаштириладиган ерга нисбатан инвестиция мажбуриятлари ёки хусусий мулкни эркин тасарруф этишни чеклайдиган бошқа мажбуриятларни белгилаш.

🏢 Фармон билан прокуратура органлари ишчи органлигида Ер тўғрисидаги қонун бузилиши ҳолатларини барвақт аниқлаш ва уларнинг олдини олишга қаратилган фаолиятни мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши ва жойларда ҳудудий кенгашлар ташкил этилди.

📝 Кадастр органлари ердан мақсадсиз фойдаланишни аниқлаганда ушбу ерга бўлган ҳуқуқни бекор қилиш, ноқонуний қурилган иморатларни бартараф этиш юзасидан тўғридан-тўғри судга мурожаат қилиши мумкин.

🚫 Давлат ҳокимияти органлари томонидан ер участкаларини тўғридан-тўғри ажратиш ёки бошқача тарзда имтиёз ва истиснолар белгилаш ташаббуси билан чиқиш тақиқланади.

📌 Фармоннинг 8-бандида ушбу Фармон расман эълон қилинган кундан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Ер кодексига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилгунга қадар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар маҳаллий вакиллик ва ижро ҳокимияти органлари томонидан мазкур Фармонда назарда тутилганидан бошқача тартибда ер участкаларини ажратиш қатъиян тўхтатилиши белгиланган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
1 июлдан пенсия ва нафақалар миқдори қанчага ошади?

👉 https://xs.uz/uzkr/59007

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Дайжест

❗️28 июнь: БУГУН ВИЛОЯТДА

*Ангрен шаҳри.
"Ёшлар куни" муносабати билан "Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!" шиори остида фестивал бўлиб ўтди.

*Зангиота. Аҳолига ер майдонлари ажратилмоқда.

*Ўрта Чирчиқ. Туманда мебелсозлик кластери ташкил этилади.

*Олмалиқ шаҳри. Сектор раҳбарлари ва тадбиркорлар учрашуви бўлиб ўтди.

*Паркент. Ҳоким фермирлар билан учрашув ўтказди.

*Қибрай. Туман ғаллакорлари олдига қўйилган марра забт этилди.

*Чирчиқ шаҳри. Йўл харакати хавфсизлиги ойлиги ўтказилмоқда.

*Бекобод тумани. Туман ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан профилактик тадбирлар ўтказилди.

*Пискент. Йўл ҳаракати хавфсизлиги ойлиги Пискент туманида ҳам бўлиб ўтмоқда.

*Тошкент тумани. Тошкент халқа автомобиль йўли тартибга келтирилмоқда.

*Бўстонлиқ. IT марказ ҳам ташкил этилди.

*Янгийўл тумани. 18 ёшдан юқори бўлган фуқароларни COVID 19 га қарши эмлаш ишлари бошланди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#Кун_ҳикмати

Беш нарсадан аввал беш нарсанинг қадрини бил:
касал бўлмасдан аввал соғлик қадрини,
қаримасдан аввал ёшлик қадрини,
қарамликдан аввал озодлик қадрини,
қашшоқликдан аввал бойлик қадрини,
ўлимдан аввал тириклик қадрини.

Жалолиддин Румий


Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi