PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.67K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#Эълон

Ҳоким "Сувти"лик ёшлар билан учрашади

Бугун, 26 июнь соат 10:30да "Сувти" маҳалласи, 18-мактабда туман ҳокими Р.Рихсиев ва сектор раҳбарларининг ёшлар билан сайёр учрашуви бўлиб ўтади. Барча ёшларни учрашувга таклиф этамиз.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
❗️Карантин тартиб ва чекловларига қўшимчалар киритилди

ССВ ахборот хизмати хабар беришича, Тошкент шаҳрига киришда чекловлар ўрнатилади, кўнгилочар объектлар ишлашига соат 8:00 дан 20:00 гача рухсат берилади.

Сўнгги кунларда мамлакатимизда коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари ортиб бораётганлигини инобатга олиб, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг таклифига биноан, бугунги кунга қадар Республика махсус комиссиясининг қарорлари билан жорий этилган тартиб ва чекловларга қўшимчалар киритилди.

⭕️ жорий йилнинг 28 июнидан 12 июлига қадар Тошкент шаҳрига қўшни вилоятлардан автотранспорт (автобус, автомобиль) воситалари орқали ўта зарурат бўлмаган ҳолларда кириш бўйича чекловлар ўрнатилди;

💉хавф ости гуруҳига мансуб аҳоли қатламлари билан биргаликда Тошкент шаҳри аҳолисининг 18 ёшдан катта бўлган барча қатламини ўзлари бириктирилган оилавий поликлиникаларда коронавирус инфекциясига қарши Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан иҳтиёрий тарзда оммавий эмланиши белгиланди;

🥂 жорий йилнинг 28 июнидан бошлаб республика бўйлаб кўнгилочар объектлар – ресторан, тунги клублар, дискотека, караоке, бильярд заллари ва компьютер ўйинлари марказлари ҳамда умумий овқатланиш объектлари – кафе, ошхона, чойхоналарни ишлашига соат 8:00 дан 20:00 гача рухсат берилади;

🍽 кўнгилочар ва умумий овқатланиш объектларида ташриф буюрувчиларга ушбу муассасаларнинг умумий сиғимининг 50 фоизидан қатъий оширмаган ҳолда хизмат кўрсатиш белгиланди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#Ҳашар

Элга ярашган удум

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил
2 апрелдаги “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги
ПҚ-5048-сонли қарорига асосан 2021 йилда “Обод қишлоқ” дастури доирасида архитектура қиёфасини янгилаш ва ҳудудларини ободонлаштириш учун Чимқўрғон ва Ғайрат маҳаллалари танлаб олинган.

Дастур асосида айни вақтда кенг кўламда ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлар олиб борилмоқда. Маҳалла аҳолиси ҳам ҳашарлардан четда турмай, ўзларининг қишлоғи ободлиги учун ҳисса қўшмоқдалар. Куни кеча “Ғайрат” маҳалласида ташкил этилган ҳашарда 500 дан ортиқ дарахтларга шакл берилди, 300 дан ортиқ дарахтлар оқланди, 6,0 км ариқ ва зовурлар тозаланди. 10 минг.кв метр майдон ободонлаштирилиб, 20,0 тонна чиқинди махсус техникалар ёрдами олиб чиқиб ташланди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Хашар

Хонадонлар сиртини таъмирлаш учун эҳтиёжманд фуқароларга бўёқлар тарқатилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi