#Бизнинг_ёшлар
Пискентда ҳар кеч бўлиб ўтаётган "Мунаввар оқшомлар" фестивалида тумандаги Маданият марказлари жамоалари, иқтидорли ўғил-қизларимиз ҳам фаол иштирок этишмоқда. Ҳудди кўриб турганингиз суратдаги, 30-мактаб қошида ташкил этилган "Бойчечак" гуруҳининг жажжи раққосалари каби.
Сирасини айтганда, фестиваллар мактаблар, маҳаллаларда улғаяётган болаларнинг истеъдодини рўёбга чиқаришда восита бўлмоқда.
Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi

#Спорт
Таътил мусобақалари ташкил этилмоқда
Шарқ якка курашлари ёшлар, айниқса ўғил болаларни ҳар доим ўзига жалб қилиб келган. Болаларнинг ёзги таътилини мароқли ўтказиш мақсадида туман Жисмоний тарбия ва спорт бўлими, Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ҳамкорлигида турли мусобақалар ўтказилмоқда.
Куни кеча Jeet kyn do бўйича туман биринчилиги учун жанглар ташкил этилди. Унда БЎСМ ва мактабларда ушбу спорт билан шуғулланаётган 100 нафарга яқин ёшлар қатнашдилар. Кескин баҳсларда ғолибликка эришган спортчиларга ташкилотчилар томонидан диплом ва медаллар топширилди.
Таътил мусобақалари давом этади. Келгуси ҳафтада туманимиз Ўзбек жанг санъати бўйича вилоят турнирига мезбонлик қилиши режалаштирилган.

Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
“Алпомиш ва Барчиной” халқаро турнири ўтказилади
“Камондан отиш спорт турини янада ривожлантириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5149-сон, 17.06.2021 й.) қабул қилинди.
🔰 Қарорга кўра:
➖ ҳар бир болалар-ўсмирлар спорт мактабида (келгусида янги ташкил қилинадиган мактабларда ҳам) камондан отиш секция ва бўлимлари ташкил этилади;
➖ ҳар бир олимпия захиралари коллежида (келгусида янги ташкил қилинадиган коллежларда ҳам) камондан отиш бўлимлари очилади;
➖ 2022/2023 ўқув йилидан Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида камондан отиш таълим йўналиши очилади.
🔰 2021 йил 1 сентябрдан:
👉 камондан отиш спорт тури бўйича ҳудудларда иқтидорли ёшларни аниқлаш, танлаш ва саралаш (селекция)нинг уч босқичли тизими жорий этилади;
👉 ҳар йили анъанавий тарзда камондан отиш спорт тури бўйича:
● Тошкент шаҳрида “Алпомиш ва Барчиной” халқаро турнири ташкил этилади;
● Самарқанд шаҳрида аёллар ўртасида “Тўмарис кубоги” халқаро турнири ўтказилади;
● Бухоро, Қўқон, Самарқанд ва Хива шаҳарларида “Туризм ва камондан отиш ҳафталиги” ташкил этилади.
➡️ Қарорга кўра шунингдек, 2022–2024 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида камондан отиш спорт тури бўйича жаҳон стандартларига жавоб берадиган спорт базалари (14 та) ташкил этилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot

#Мурожаат_ва_натижа
Туман ҳокимининг сайёр қабулида "Чимқўрғон" МФЙда яшовчи М.Йулдошева ишсизлиги бўйича мурожаат қилиб, бандлигини таъминлаш учун ер сўраган эди.
Мурожаат туман ҳокимлиги томонидан ўрганилиб, ижобий ҳал этилди. М.Йўлдошевага "Учқун Агро Бизнес" фермер хужалигидан 40 сотих ер майдони ажратиб берилди.
Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Туман ҳокимининг сайёр қабулида "Чимқўрғон" МФЙда яшовчи М.Йулдошева ишсизлиги бўйича мурожаат қилиб, бандлигини таъминлаш учун ер сўраган эди.
Мурожаат туман ҳокимлиги томонидан ўрганилиб, ижобий ҳал этилди. М.Йўлдошевага "Учқун Агро Бизнес" фермер хужалигидан 40 сотих ер майдони ажратиб берилди.
Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Биласизми
МЖтКнинг 194-моддаси Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик
- Ички ишлар органлари ходимининг ҳуқуқбузарликни тўхтатиш, ҳужжатларни текшириш учун тақдим этиш, ички ишлар органларига бориш ёки кўрсатилган муддатда ички ишлар органларида бўлиш тўғрисидаги қонуний талабларини узрли сабабларсиз бажармаслик;
- Транспорт воситасини тўхтатиш, жабрланувчиларга ёрдам кўрсатиш ҳақидаги қонуний талабларини бажармаслик ёхуд ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларига бошқача тарзда бўйсунмаслик;
- Жамоат тартибини сақлаш ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш вазифаларини амалга ошираётган бошқа шахсларнинг қонуний талабларини бажармаслик.
| Telegram | Youtube | Сайт | ВКонтакте | Instagram |

#ИИБ_хабари
Водийлик келин рашк оқибатида ўз эрини пичоқлаб қўйди
6 июнь, тунги соат 1:00ларда Наманган вилояти, Учқўрғон туманида яшовчи Г.Б. (1988 й.т.) ҳамда унинг Пискент тумани, Намуна маҳалласи, Аноргулбоғ БУШ да яшовчи шаърий никоҳида бўлган эри (Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани, 1997 й.т.) У.Ю.ни ўртасида рашк туфайли жанжал келиб чиқади. Жаҳл устида аёл қўлидаги ошхона пичоғини эрининг қорнига тиқиб олади. Оқибатда У.Ю. олган тан жароҳати билан Олмалиқ шаҳар марказий касалхонасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.
Айни вақтда мазкур ҳолат юзасидан Б.Гга нисбатан Пискент тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан ЖКнинг 105-моддаси 2-қисми “м” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
P.S.: Эрни эр қиладиган ҳам, қора ер қиладиган ҳам хотин, дейилади мақолда. Оиладаги ўзаро ишончсизлик, беҳурматлик бу жуфтликнинг одамгарчилик сиёқидан чиқишига, аёлнинг жиноят кўчасига кириб қолишига сабаб бўлди.
Пискент тумани ИИБ ЖҚБ

Forwarded from Тарих чорраҳасида – Тошкент вилояти Маданий мерос бошқармаси
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
‼️Бўғзиён ота зиёратгоҳи‼️
🕌Пискент-Олмалиқ йўлидаги қабристон ичида жойлашган зиёратхона.
@tarix_chorrahasida
Каналга уланиш👇👇
https://t.iss.one/joinchat/3AZbPcq3qxIzN2Ri

Forwarded from UzA | Тошкент вилояти
#расмий
Тайинлов
Анаров Атабек Абдувалиевич – Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши котибияти мудири этиб тайинланди.
А. Анаров 1976 йилда Ангрен шаҳри туғилган. Маълумоти – олий. 1998 йилда Тошкент вилоят давлат педагогика институтини тамомлаган.
Лавозимга тайинлангунга қадар, Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгаши котибияти мудири лавозимида ишлаб келаётган эди.
Каналга уланиш👉https://t.iss.one/joinchat/l1NO4kMIhJliNTgy

Адлия вазирлиги «Ҳақиқат ва тараққиёт» социал-демократик партиясини давлат рўйхатидан ўтказишни рад этди
Адлия вазирлиги томонидан «Ҳақиқат ва тараққиёт» социал-демократик партиясини давлат рўйхатидан ўтказиш юзасидан аризалар ва илова қилинган ҳужжатлар қонунчиликда белгиланган тартибда икки марта ўрганиб чиқилган.
Ўрганиш жараёнида аниқланишича, сиёсий партияни тузиш учун камида 8 та ҳудудий субъектда (вилоятда), шу жумладан Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳрида яшаётган ҳамда партияга бирлашиш истагида бўлган камида 20 000 фуқаронинг имзоси бўлиши талаб этилган бўлсада, бироқ партияни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича бор-йўғи 9 873 та имзо йиғилган.
Жумладан, 2021 йил 7 апрелдаги аризага 7 675 та (қўшимча 944 та) ва 7 июндаги аризага 1 254 та имзо қўйган фуқароларнинг рўйхатлари илова қилинган. Шунингдек, имзолар рўйхатида кўрсатилган шахсларнинг 42 нафари вафот этган.
Юқорида кўрсатилган имзолар партия тузиш билан боғлиқ бўлмаган ҳолда турли сабаблар асосида йиғилганлиги сабабли, имзоларни ҳисобга олмаслик (бекор қилиш) ҳақида бугунги кунга қадар вазирликка жами 2 292 та мурожаат келиб тушган.
Шунга кўра, «Ҳақиқат ва тараққиёт» социал-демократик партиясини давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилган.
Шунингдек, «Сиёсий партиялар тўғрисида»ги Қонуннинг 6-моддасига асосан, ташкилий қўмита тузилган кундан бошлаб узоғи билан уч ой фаолият кўрсатиш ҳуқуқига эгалиги ва шу муносабат билан, белгиланган муддат ўтгандан кейин ташкилий қўмита ўз фаолиятини тугатиши, имзолар йиғиш тўхтатилиши ҳақида эслатиб ўтилган.
@parlament_minbari
Канални кузатиш учун:👇👇
https://t.iss.one/joinchat/GxiVui8uJF1iMThi

✅ "Hududgaz Toshkent" газ таъминоти филиали Пискент тумани бўлими томонидан аҳолига суюлтирилган газ етказиб бериш соҳасида қатор лойиҳа ҳамда янгиликлар амалиётга жорий этилмоқда. Шунингдек, истеъмолчиларнинг муаммолари маҳаллабай ўрганилиб, зарур ёрдам кўрсатилмоқда.
Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#жараён
#бунёдкорлик
🛣3-сектор ҳудудидаги “Ғайрат” МФЙ Наврўз кўчасидаги таъмирталаб ички йўллар асфальтланмоқда. Шунингдек, кўчалардаги ноқонуний иншоотлар бузиб, ўрнига бир текис қилиб тўсиқ-деворлар ўрнатилмоқда.

Siz lidermisiz va kelajakda zamonaviy rahbar boʼlmoqchimisiz?
Unda bu loyiha SIZ UCHUN !!!
Oʼzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi Toshkent viloyati filiali qoshida haqiqiy lider yoshlar va yosh davlat fuqarolik xizmatchilari uchun "Kelajak liderlari" klubi faoliyati yoʼlga qoʼyilmoqda!
Klub aʼzoligi uchun hujjat topshirgan nomzodlar 4 bosqichli ochiq tanlov orqali saralanadi:
1-bosqich: Hujjatlar koʼrib chiqiladi (tanlovga 20-35 yoshli oliy taʼlim muassasalari talabalari hamda davlat organlari va tashkilotlarining xodimlari hujjat topshirishlari mumkin);
2-bosqich: Test sinovlari ("Kelajak liderlari" platformasida test topshiriladi, 56 va undan yuqori ball olgan nomzodlar keyingi bosqichga oʼtkaziladi);
3-bosqich: Yozma insho;
4-bosqich: Suhbat.
Roʼyxatdan o'ting va kelajagingizni barpo eting
Hujjatlar joriy yilning 11-iyuliga qadar qabul qilinadi!
Batafsil..
Maʼlumot uchun: (70) 762-58-70; (70) 762-58-18