PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.64K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#Расман

20 июндан бошлаб олий таълим муассасаларига қабул бошланади

Aбитуриентлар ҳужжатларини my.dtm.uz сайти ёки my.gov.uz портали орқали онлайн топширишлари мумкин.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Брифинг

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони билан нималар ўзгаради?

🎙Пискент тумани Адлия бўлими бошлиғи Рустам Ҳамраев иштирокидаги брифинг шу ҳақда.

Каналга уланиш⤵️

https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ғалла_2020

Туманимизда ғалла ўрим-йиғими қизғин давом этмоқда. Мавсумнинг самарали ўтишида ёзнинг жазирама ҳароратини писанд қилмай буғдой ўраётган комбайнчиларнинг алоҳида меҳнатлари эътирофга лойиқ.

Шу муносабат билан туман ҳокимлиги томонидан илғор комбайнчилар рағбатлантириб борилмоқда. Уларга пул мукофотлари ва озиқ-овқат маҳсулотлари топширилмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Дайжест

❗️19 июнь: БУГУН ВИЛОЯТДА

*Пискент.
Мунаввар оқшомлар: фестивал ёш ижодкор ва тадбиркорларни ҳам бирлаштирмоқда.

*Ўрта Чирчиқ. Туманда хотин-қизлар бандлигини таъминлаш борасидаги амалга оширилаётган ишлар.

*Бўка. Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар Самарқандга зиёратга жўнатилди.

*Оҳангарон. Ёшлар веломарафони ўтказилди.

*Бекобод шаҳри. "Ниҳол-2021" кўрик танловида тумандошимиз ғолиб бўлди.

*Чирчиқ шаҳри. "Ёш китобхон оила" танловининг биринчи босқичи ўтказилди.

*Янгийўл шаҳри. Туманда 11-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди.

*Қуйи Чирчиқ. Бир қатор ташкилот ва аҳоли томонидан "Ассалом тонг" соғломлаштириш машқлари бажарилди.

*Олмалиқ шаҳри. Ихтисослашган синфларга қабул бошланди.

*Қибрай. Тумандаги ўқувчи ёшлар ёзги таътилларини мароқли ўтказмоқда.

*Бекобод тумани. Туманда етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Россия Федерациясига экспорт қилинади.

*Тошкент тумани. Ёш каратэчилар иштирокида "Keles-OPEN" мусобақаси ўтказилмоқда.

*Оққўрғон. Ишсиз аёлларга тикув машиналари тарқатилди.

*Паркент. "Обод қишлоқ" дастури доирасида 2-сектор ҳудудида амалга оширилаётган ишлар.

*Бўстонлиқ. Туман ҳокими ташаббуси билан «Ёшлар ойлиги» доирасида «Маънавият кечаси» ташкил этилди.

*Янгийўл тумани. Маҳалла раислари иштирокида "Заковат" интеллектуал мусобақасининг саралаш босқичи ташкил этилди.

*Ангрен шаҳри. Рассомлар кўргазмаси ташкил этилди.

*Зангиота. Янги МФЙ бинолари фойдаланишга топширилди.

*Юқори Чирчиқ. “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида тадбир бўлиб ўтди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
Ҳурматли ота-оналар!

Яшаш манзилингизни киритиш орқали микроҳудудингизга бириктирилган мактабни
онлайн тарзда аниқлаш электрон хизмати
- my.maktab.uz платформасида ишлаб чиқилди.

Марҳамат!

1️⃣. my.maktab.uz веб сайтига киринг
2️⃣. Мактабни қидириш бўлимида яшаш манзилингизни киритинг ва қидириш тугмасини босинг
3️⃣. Фарзандингизни 1-синфга қабул бўйича қайси мактабга бириктирилганлигини ҳамда мактабнинг харитада жойлашувини билиб олинг.

1-синфга қабул бўйича батафсил маълумот билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин - https://t.iss.one/RustamKarimjonov/554

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Кун_ҳикмати

... Ҳар зулматнинг ортида нур, ҳар туннинг ортида тонг ва ҳар сабрнинг ортида ҳурсандчилик бордир.

Ёруғ тонг барчамизга энг яхшиларини насиб этсин!

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Саёҳат

“Аёллар дафтари”даги 100 нафар хотин-қиз Самарқандга йўл олишди

Айни вақтда пискентлик "Аёллар дафтари"га рўйхатга олинган 100 нафар хотин-қиз Самарқанд шаҳрига зиёратга йўл олди. Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси, вилоят ва туман ҳокимлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими билан ҳамкорликда ташкил этилаётган ушбу саёҳат икки кун давом этиши режалаштирилган. Саёҳатчиларнинг хавфсизлиги ва саломатлигини таъминлаш чоралари кўрилиб, тиббиёт ходимлари бириктирилган.

Зиёрат давомида аёллар очиқ осмон остидаги музей-шаҳарда бўлиб, Регистон, Бибихоним, Гўри Амир мажмуалари билан танишадилар.

Сафар олдидан туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси С.Азимова улар билан суҳбатлашиб, оқ йўл тилади. Нуронийлар юртга тинчлик, тўкинлик, сафарлари бехатар бўлишини тилаб дуолар ўқишди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Бизнинг_ёшлар

Пискентда ҳар кеч бўлиб ўтаётган "Мунаввар оқшомлар" фестивалида тумандаги Маданият марказлари жамоалари, иқтидорли ўғил-қизларимиз ҳам фаол иштирок этишмоқда. Ҳудди кўриб турганингиз суратдаги, 30-мактаб қошида ташкил этилган "Бойчечак" гуруҳининг жажжи раққосалари каби.

Сирасини айтганда, фестиваллар мактаблар, маҳаллаларда улғаяётган болаларнинг истеъдодини рўёбга чиқаришда восита бўлмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Спорт

Таътил мусобақалари ташкил этилмоқда

Шарқ якка курашлари ёшлар, айниқса ўғил болаларни ҳар доим ўзига жалб қилиб келган. Болаларнинг ёзги таътилини мароқли ўтказиш мақсадида туман Жисмоний тарбия ва спорт бўлими, Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ҳамкорлигида турли мусобақалар ўтказилмоқда.

Куни кеча Jeet kyn do бўйича туман биринчилиги учун жанглар ташкил этилди. Унда БЎСМ ва мактабларда ушбу спорт билан шуғулланаётган 100 нафарга яқин ёшлар қатнашдилар. Кескин баҳсларда ғолибликка эришган спортчиларга ташкилотчилар томонидан диплом ва медаллар топширилди.

Таътил мусобақалари давом этади. Келгуси ҳафтада туманимиз Ўзбек жанг санъати бўйича вилоят турнирига мезбонлик қилиши режалаштирилган.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Алпомиш ва Барчиной” халқаро турнири ўтказилади

“Камондан отиш спорт турини янада ривожлантириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5149-сон, 17.06.2021 й.) қабул қилинди.

🔰 Қарорга кўра:

ҳар бир болалар-ўсмирлар спорт мактабида (келгусида янги ташкил қилинадиган мактабларда ҳам) камондан отиш секция ва бўлимлари ташкил этилади;

ҳар бир олимпия захиралари коллежида (келгусида янги ташкил қилинадиган коллежларда ҳам) камондан отиш бўлимлари очилади;

2022/2023 ўқув йилидан Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида камондан отиш таълим йўналиши очилади.

🔰 2021 йил 1 сентябрдан:

👉 камондан отиш спорт тури бўйича ҳудудларда иқтидорли ёшларни аниқлаш, танлаш ва саралаш (селекция)нинг уч босқичли тизими жорий этилади;

👉 ҳар йили анъанавий тарзда камондан отиш спорт тури бўйича:
● Тошкент шаҳрида “Алпомиш ва Барчиной” халқаро турнири ташкил этилади;
● Самарқанд шаҳрида аёллар ўртасида “Тўмарис кубоги” халқаро турнири ўтказилади;
● Бухоро, Қўқон, Самарқанд ва Хива шаҳарларида “Туризм ва камондан отиш ҳафталиги” ташкил этилади.

➡️ Қарорга кўра шунингдек, 2022–2024 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида камондан отиш спорт тури бўйича жаҳон стандартларига жавоб берадиган спорт базалари (14 та) ташкил этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Мурожаат_ва_натижа

Туман ҳокимининг сайёр қабулида "Чимқўрғон" МФЙда яшовчи М.Йулдошева ишсизлиги бўйича мурожаат қилиб, бандлигини таъминлаш учун ер сўраган эди.

Мурожаат туман ҳокимлиги томонидан ўрганилиб, ижобий ҳал этилди. М.Йўлдошевага "Учқун Агро Бизнес" фермер хужалигидан 40 сотих ер майдони ажратиб берилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Биласизми

МЖтКнинг 194-моддаси Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик

- Ички ишлар органлари ходимининг ҳуқуқбузарликни тўхтатиш, ҳужжатларни текшириш учун тақдим этиш, ички ишлар органларига бориш ёки кўрсатилган муддатда ички ишлар органларида бўлиш тўғрисидаги қонуний талабларини узрли сабабларсиз бажармаслик;

- Транспорт воситасини тўхтатиш, жабрланувчиларга ёрдам кўрсатиш ҳақидаги қонуний талабларини бажармаслик ёхуд ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларига бошқача тарзда бўйсунмаслик;

- Жамоат тартибини сақлаш ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш вазифаларини амалга ошираётган бошқа шахсларнинг қонуний талабларини бажармаслик.

| Telegram | Youtube | Сайт | ВКонтакте | Instagram |