PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.78K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#огоҳлантириш

❗️ ФВВ кучли шамол ҳақида огоҳлантирмоқда

Айни вақтда туманимизда қаттиқ шамол кузатилмоқда.

Шу муносабат билан туман Фавқулодда вазиятлар бўлими фуқаролардан кучли шамол вақтида заруратсиз ташқарига чиқмасликни тавсия этиб, автомобиль эгаларидан автомобилларни дарахтлардан узоқроққа қўйишни сўрамоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Обод_қишлоқ

"Обод қишлоқ" дастури доирасида 1-сектордаги “Чимқўрғон” ва 3-сектордаги “Ғайрат”МФЙда ободонлаштириш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.

Дастур доирасида 0,8 км ички йўллар, 12,2 км пиёдалар йўлаги қуриш, 18 км ичимлик суви тармоғи, 8,4 км электр тармоғи тортиш, янги трансформатор ўрнатиш, спорт ва болалар майдончалари ташкил этиш, 4,7 км газ тармоғи ва 9 та газ тақсимлаш пунктлари жорий таъмирлаш, 1 км янги алоқа тармоғи, 120 ўринли янги мактабгача таълим муассасаси қуриш режалаштирилган.

Хусусан, бугунги кунда “Ғайрат” МФЙда ичимлик суви қувурларини тортиш ишлари 70 фоиз, “Чимқўрғон” МФЙда 45 фоиз бажарилди. Электр таъминоти корхонаси томонидан 35 та янги электр устунлар ўрнатилди. Туман Ободонлаштириш бошқармаси, Йўллардан фойдаланиш корхонаси ҳамда жамоатчилик асосида жалб этилган ходимлар томонидан ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. “Тоза ҳудуд” ДУК томонидан чиқинди қутилари ўрнатилди. Газ қувурлари таъмири якунланди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#ҳамкорлик

⚡️Тошкент вилоятида жамоат хавфсизлигини таъминлашда Корея тажрибаси таклиф этилди

👉Батафсил ўқиш

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#Дайжест

❗️7 июнь: БУГУН ВИЛОЯТДА

*Бекобод
тумани. Ғалла ўрими бошланди.

*Чирчиқ. Кучли шамол талофатлари бартараф қилинаяпди.

*Оҳангарон тумани. "Обод маҳалла" дастури доирасидаги ишлар давом этмоқда.

*Зангиота. Дастур ва ижро. Топшириқ ва масъулият.
Мурожаат ва натижа
.

*Паркент. Ҳокимлик соати бўлиб ўтди

*Пискент. Ҳалоллик-хирмоннинг баракаси.

*Чиноз. Янги прокуратура биноси фойдаланишга топширилди.

*Юқори Чирчиқ. Туман статистикаси.

*Ўрта Чирчиқ. 4-сектор кубогида ғолиблар аниқланди.

*Янгийўл шаҳри. "Ёшлар овози" фестивали бошланди.

*Олмалиқ. Электр таъминотидаги узилишлар сабаби нимада?

*Бўка. Ҳоким "Янги Ҳаёт" маҳалласи учун қурилаётган бинони кўздан кечирди.

*Ангрен. Ўқув машғулотлари якунланиб, сертификатлар топширилди.

*Тошкент туман. "Эътибордагилар" лойиҳаси.

*Оққўрғон. "Қўмондон ва ёшлар" учрашуви.

*Бўстонлиқ. 1-сектор ҳудудига қарашли кўчаларга асфальт қоплама ётқизилди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#Кун_ҳикмати

Ҳеч бир муваффақиятсизлик умидингизни сўндирмасин. Ҳар сафар ютқазганингизда, сизда барини янгидан бошлаш имкони борлигини унутманг. Иродали одамларга муваффақият ўзи эшик қоқиб келади!


Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#1кун_вақт_бор

Хотин-кизларга тавсиянома бериш бўйича бугун охирги кун


‼️ Қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида хотин-кизларга танловда иштирок этиш учун тавсиянома бериш тартиби ўзгарди.

Аризалар aziz-ayol.uz сайти орқали электрон шаклда қабул қилиняпти. Аризалар жорий йилнинг 8 июнь кунига (8 июнь куни ҳам) қадар қабул қилинади.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
ваканция июн.xlsx
42.9 KB
#эълон
#ваканция

Ҳурматли фуқаролар!

🔖Пискент тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази 2021 йил 8 июнь ҳолатига Пискент туманида жойлашган корхона, ташкилот ва муассасаларда мавжуд бўш (вакант) иш ўринлари тўғрисидаги маълумотларни тақдим қилмоқда.

✔️Марҳамат, танишиб, мутахассислигингиз бўйича ишга жойлашиш юзасидан мурожаат этишингиз мумкин.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
​​#Эълон

Шошилинг, вақт оз қолди!

Журналистлар, блогерлар, ОАВ ходимлари диққатига!

Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати вилоят ҳаётига доир телерадио, интернет ва босма нашрларда эълон қилинган материаллар танловини эълон қилади.

Танлов шартлари:

материаллар Тошкент вилояти миқёсида аниқ бир соҳани қамраб олиши керак;

материалларнинг жанри чегараланмаган;
танловнинг ҳар бир иштирокчиси камида 5 та материал билан қатнашиши шарт;
танловга материаллар 2021 йилнинг 15 июнига қадар @tanlov_oav_bot орқали қабул қилинади.

❗️Юборилган материалларнинг ҳақиқатдан ҳам ОАВда эълон қилинганини тасдиқловчи маълумотнома тақдим этилиши шарт.

Асосий номинациялар:

1. Энг яхши теле-видео материал;
2. Энг яхши радио эшиттириш;
3. Энг яхши интернет материали;
4. Босма нашрларда чоп этилган энг яхши материал;
5. Энг яхши фотолавҳа.

Номинациялар ғолиблари қуйидаги мукофотлар билан тақдирланади:

1-ўрин
: 10 миллион сўм;
2-ўрин: 5 миллион сўм;
3-ўрин: 3 миллион сўм.

Тақдирлаш маросими 2021 йил, 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни арафасида бўлиб ўтади.

Қўшимча маълумотлар ва танловга тақдим этилган материаллар билан Тошкент вилояти ҳокимлигининг ижтимоий тармоқлардаги қуйидаги саҳифалари орқали танишиб боришингиз мумкин.

Изоҳ: Танлов материаллари 2021 йил 1 апрелдан кейин эълон қилинган бўлиши керак!

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
Ер фақат аукционда сотилади ёки ижарага берилади

Айни вақтда Президент раислигида қишлоқ хўжалиги, тадбиркорлик ва хизматларни ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда чорва, парранда ва балиқ маҳсулотларини кўпайтириш бўйича вазифалар ижросига бағишлаган видеоселектор бўлиб ўтмоқда.

“6 ой аввал ёшларга ер ажратиш бўйича топшириқ бергандим. Ерни адолатли тақсим қилиш, ёшларни иш билан таъминлаш бўйича бу тажриба бўлди. Агар ҳар бир ҳудуд раҳбари тизимни тушуниб ишлай олса, ишсизлар кескин камаяди. Бош вазир ўринбосарларига талаб қаттиқ бўлади. Мана кўряпсизлар, Самарқандда, Фарғонада “ер сотувчилар” пайдо бўлди. Пора билан қўлга тушяпти. Бўлди, у замон тугади. Энди ер фақат аукционда сотилади ёки ижарага берилади. Кимга ер керак бўлса, давлат аукционида қатнашсин, ҳалоли бўлсин, ерни сотиб олсин”, деди Президент.

Сурхондарёда бошланаётган тажриба асосида, ишсиз аҳолига қишлоқ хўжалиги ерларини 10 йил муддатга деҳқончилик билан шуғулланиш учун ижарага бериш тартиби жорий қилиниши, 2021 йилдан бошлаб қарийб 100 минг гектар ғалладан бўшаган ер майдонлари ишсиз аҳолига деҳқон хўжалиги ташкил этиш учун берилиши маълум қилинди.

- Бу тарихий имконият бўлади. Ерни ҳақиқий эгаси - халққа берамиз. Ишсизлар, кам таъминланганларни агар ҳаётдан умиди бўлиб, ишлайман, муносиб турмушда яшайман, деса уларга имконият яратиб берамиз, ижарага ер берилади, улар шундан ўз оиласини боқади, дея таъкидлади Президент.
⚡️ Парранда етиштиришда Венгрия билан ҳамкорлик қилинади

Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев тегишли вазирлик ва вилоят ҳокимларига топшириқ берди.

- Мутахассисларни Венгрияга юборинглар, бориб ўрганиб келсин. Бир ой муддатда Венгрия билан парранда наслчилиги ва озуқаси бўйича қўшма лойиҳаларни бошлаш керак, - деди давлатимиз раҳбари.

Шунингдек, йиғилишда вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари олдига парранда етиштириш учун янги лойиҳалар ортидан қувмасдан, икки ҳафта муддатда мавжуд корхоналарни йил якунига қадар тўлиқ қувватларга чиқишини таъминлаш бўйича дастурларни тасдиқлаш вазифаси қўйилди.

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/yuz_official
#Профилактика
#Гиёҳвандлик_иллат

ИИБ яна бир салбий ҳолатга чек қўйди

Пискент тумани ИИБ ЖҚБ бўлими томонидан гиёҳвандликка қарши "Қорадори-2021" тадбирлари давом эттирилмоқда. Тадбир доирасида "Мўминобод" МФЙ, Хасти Бурук кўчасида яшовчи М.Ғ. нинг хонадони тафтиш қилинганда ноқонуний ҳолда парваришланаётган ўсимликлар аниқланди. Ҳовлидаги гуллар орасида жами 9 туп кўкнори холислар иштирокида расмийлаштирилди. Ҳолат юзасидан М.Ғ.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 270-моддасига асосан жиноят иши қўзғатилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi