PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.7K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#Битирувчи_2021
#фоторепортаж

Мактабда чалинган сўнгги қўнғироқ бир умр ёдда сақланади.

Каналга уланиш⤵️

https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Битирувчи_2021
#статистика

⚡️Бугун Пискентда 1270 нафар мактаб битирувчиси мустақил ҳаётга қадам қўйди

🇺🇿"Сўнгги қўнғироқ" тадбирларида битирувчиларга сектор раҳбарлари ва депутатлар ҳамда масъул раҳбарлар томонидан Президентнинг ўқувчиларга йўлланган табриги ўқиб эшиттирилди. Бу мустақил ҳаётга илк қадамини қўяётган ёшларни катта мақсадлар сари руҳлантирди.

🔰Ҳозирги кунда мактабларда 16466 нафар ўқувчи (шулардан 8064 нафари қизлар) таълим олмоқда. Жорий ўқув йилида 11-синфни 1270 нафар ўқувчи тамомлади.

♻️Ўқувчилар билан ўтказилган сўровнома натижаларига кўра битирувчиларнинг 1128 нафари (88,7%) олий таълим муассасасига, 96 (7.5 %) нафар битирувчи техникумга, 46 (3.6%) нафари коллежларга кириш истагини билдиришган.

👍Бугунга қадар 11-синф битирувчиларидан 3 нафари муддатидан олдин олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинган.


Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Бизнинг_ёшлар
#статистика

Пискентлик 1023 нафар собиқ битирувчилар ҳозирги кунда Ўзбекистон ва ҳориж олий ўқув юртларида таҳсил олмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Тавсия

Тошкент вилоятининг топ шахслари рўйхати эълон қилинди

Унга бизнинг ҳудуддан ким киритилгани сизга қизиқми? Марҳамат, @oltin_voha эълон қилган "Юлдузли виньетка"нинг 22 нафар қаҳрамони билан танишинг!

Топ
-22 талик рўйхат.

1-қисм учун манба

2-қисм учун манба

@oltin_voha
Каналга уланиш учун:
https://t.iss.one/oltin_voha
#Битирувчи-2021

❗️Дайжест

🔔Бугун, 25 май куни юртимиз умумтаълим мактабларида сўнгги қўнғироқ садолари жаранглади.

Тошкент вилояти бўйлаб ўтказилган сўнгги қўнғироқ тадбирларидан фотолавҳалар👇

📌Зангиота тумани.

📌Пискент тумани.

📌Чирчиқ шаҳри.

📌Оҳангарон шаҳри.

📌Паркент тумани.

📌Нурафшон шаҳри.

📌Янгийўл шаҳри.

📌Қибрай тумани.

📌Олмалиқ шаҳри.

📌Юқори Чирчиқ тумани.

📌Бекобод шаҳри.

📌Оққўрғон тумани.

📌Тошкент тумани.

📌Ўрта Чирчиқ тумани.

📌Бекобод тумани.

📌Ангрен шаҳри.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#онлайн
#ДХХ_кубоги

Айни вақтда Пискент туманида Давлат хавфсизлик хизмати Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи кубоги учун қизлар ўртасида волейбол мусобақалари бошланди. 1 ва 2-сектор жамоалари беллашмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#онлайн
#ДХХ_кубоги

Мусобақа қизғин давом этмоқда. 2-сектор ва 4-сектор жамоалари бахси.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Forwarded from Олтин воҳа
#Мотивация
#Ибрат

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИНИНГ ЮЛДУЗЛИ ВИНЬЕТКАСИДА КИМЛАР БОР?

Суратга яхшилаб қаранг. Улар ҳам яқинда мактаб партасида эдилар. Катта орзулар билан ўқишларни тамомлаб, устозлар оқ фотиҳаси билан олий таълимга йўл олишган. Кўринг, ҳавас қилинг, мотивация олинг!

Бугун сўнгги қўнғироқ – минглаб ёшлар катта ҳаётга қадам қўймоқда. Эътиборингизга ҳавола қилинаётган "Юлдузли виньетка" лойиҳаси учун қаҳрамонларни саралаб олишда фақат иккита мезонга таянилди – ёшлар орасида катта ҳурматга қозонганлар ва ютуқларга ўз кучи билан эришганлар.

Бу инсонлар бугун мамлакатимизнинг олтин фонди, бойлигига айланган. Зотан, истеъдодли одамлар – мамлакатнинг асл бойлигидир. Ушбу юлдузли виньетка қаҳрамонларини Тошкент вилояти ифтихорлари деб айтса бўлади.

Битирувчи, келажакда сен ҳам ана шундай "Ҳурмат тахтаси"дан жой олиш учун кураш, ўқи, излан!

Лойиҳанинг навбатдаги қисмлари бугун кун давомида эълон қилиб борилади.

@oltin_voha
Каналга уланиш учун:
https://t.iss.one/oltin_voha
#Йўл_бўйлаб

Пискентимизга туристлар нигоҳи билан бир қаранг. Видеолавҳада сайёҳларнинг шунчаки кўчаларни кезиб айтган сўзларини эшитинг-а👇

https://www.youtube.com/watch?v=d0ESfL2aLiM
ЮЛДУЗЛИ ВИНЬЕТКА-3 — "КАМОЛОТ" ИФТИХОРЛАРИ

Тўрт йил муқаддам "Камолот" тугатилди. Ёшлар иттифоқи тузилди. Суратда кўраётганингиз "Камолот"чилар, ташкилотнинг турли йиллардаги лидерлари, фаоллари ва ифтихорлари!

Социал лифт ҳақида кўп гапирилаяпти. Аслида "Камолот"да бу механизм жуда яхши ишлаганига амин бўлаяпмиз. Ёшлар ишлари агентлигининг фаолиятига эса ҳозир баҳо бериб бўлмайди, ҳали тайинли иш йўқ.

2017 йил. Сўз эркинлиги роса гуркираган, олатасир вазият. Журналист ва блогерлар "Камолот"га қараб тошлар отишни бошлади. Ҳамма яхши – "Камолот" ёмон. Хўп. Тизим ўзгарди.

Аммо бугун салмоқлаб кўрсам, давлатнинг ёшларга бўлган муносабати ўшанда ҳам илиқ ва меҳрли бўлган экан. Фақат ёшларнинг ижтимоий фаоллашувига ёрдам берадиган муҳитни яратишга вақт керак бўлган экан.

"Камолот"ни ёмон кўрармидик? Билмадим. Танқид қилардик, аммо ундан кўп нарса кутардик. Лекин "Камолот" бизнинг ёшлигимиз, болалигимиз, мактабдаги энг аълочи қиз, энг одобли, ўқимишли бола...

Шунинг учун ҳам қадрдон ва азиз.


@oltin_voha
#2021_йил_1_июндан

❗️Аҳоли ва тадбиркорлардан айрим ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинади

🔰 Давлат органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат ташкилотлари ва муассасалари томонидан аҳолидан, шу жумладан тадбиркорлардан қуйидаги фактларни тасдиқловчи ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинади:

руҳий касалликлар бўйича диспансер ҳисобида туриши ёки турмаслиги;
наркология бўйича диспансер ҳисобида туриши ёки турмаслиги;
судланганлик;
манзил-маълумот ахбороти;
фуқаронинг номида шахсий уй-жой мавжуд ёки мавжуд эмаслиги;
турар жойнинг майдони;
солиқ қарзи мавжуд ёки мавжуд эмаслиги;
солиқ тўловчи жисмоний шахсларнинг давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйилганлиги;
пенсия ва нафақа миқдори;
пенсия ва нафақа олувчилар рўйхатида мавжуд ёки мавжуд эмаслиги;
никоҳ қайд этилганлиги, никоҳда турмаслиги ёки никоҳдан ажралганлиги.

➡️ Бунда, давлат органлари ва ташкилотлари мазкур ҳужжат ва маълумотларни тегишли давлат органлари ва ташкилотларидан мустақил равишда, шу жумладан “Электрон ҳукумат” тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
– Бугун сизнинг шодон қиёфангиз, теран нигоҳларингизга боқиб келажагимиз ишончли қўллардалигига амин бўлдим.

Мактабни битириш - инсон ҳаётидаги улкан қадам!

Лекин, энг асосий масъулият сизни энди катта ҳаёт остонасида қарши олади. Бу йўлда қоқилмай олға илдамлашингизни чин дилдан тилайман!

Сизнинг орангиздан нафақат вилоятимиз, балки она Ватанимиз корига ярайдиган инсонлар жуда кўп чиқади. Бу кўпроқ ўзингизга боғлиқ! Биз эса сизларга муносиб шароит ҳозирлаш, қўллаб-қувватлаш учун хизматдамиз.

Йўлингиз оқ бўлсин, ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН ёшлари.

✍️Даврон Ҳидоятов, Тошкент вилояти ҳокими

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok