PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.66K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#ТЭТК

⚡️Пискент тумани электр таъминоти корхонаси ходимлари томонидан кучли шамол оқибатлари бартараф этилмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#онлайн

Тошпўлат Маткаримов куйламоқда

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Пискентнинг мунаввар оқшомлари

Осмондан юлдузлар тушади яқин,
Дарахтлар устида қалқиб турар ой.
Ўшанда севгимдан бегона қилган
Орзулар яшайди менда ҳойнаҳой...


Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#жонли_ижро

Томошабинлар Тошпўлат Маткаримовнинг санъатидан жонли ижрода баҳраманд бўлдилар.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
​​ #Қонунчиликдаги_янгиликлар

📝 Кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш нархлари арзонлашди

Ҳукумат қарори (306-сон, 18.05.2021 йил) билан кўчмас мулк объектларининго кадастр ҳужжатларини тайёрлаш ва расмийлаштириш билан боғлиқ давлат хизматлари нархлари пасайтирилди.

💰 Ҳужжатга кўра, хизмат нархлари қуйидагича белгиланди:

Кўчмас мулк объектларининг нотурар бино ва иншоотларга оид қисмига кадастр паспортини тайёрлаш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш:

а) умумий майдони 100 кв.м. гача бўлган кўчмас мулк учун БҲМнинг 1 баравари (245 минг сўм);

(аввал 1,25 баравар – 367 минг 500 сўм эди)

б) умумий майдони 100 кв.м. дан 1000 кв.м. гача бўлган кўчмас мулк учун объектининг 1 кв.м майдони учун БҲМнинг 1,15 фоизи (2817 сўм 50 тийин);

(аввал 1,25 фоиз – 3062 сўм 50 тийин эди).

Кўчмас мулк объектининг турар-жой фондига оид қисмига кадастр паспортини тайёрлаш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш:

а) кўп квартирали уйдаги квартирага 1 кв.м майдони учун БҲМнинг 1,15 фоизи (2817 сўм 50 тийин);

(аввал 1,25 фоиз – 3062 сўм 50 тийин эди)

б) якка тартибдаги турар-жойга 1 кв.м майдони учун БҲМнинг 1,15 фоизи (2817 сўм 50 тийин).

(аввал 1,25 фоиз – 3062 сўм 50 тийин эди).

❗️Ушбу хизматлардан Ягона портал (my.gov.uz) орқали фойдаланилганда 10% чегирма берилади.

👨🏻‍💻 Кўчмас мулк объектининг кадастр ҳужжатини расмийлаштириш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг: 👇 https://my.gov.uz/uz/service/294
#ҳоким_қабули

Айни вақтда Пискент туман ҳокимининг фуқаролар учун навбатдаги қабули бўлиб ўтмоқда. Унда ҳоким ўринбосарлари, ташкилот ва хизмат кўрсатувчи идоралар раҳбарлари иштирок этмоқда. Қабулга 81 нафар фуқаро рўйхатга олинган.

"Майлобод" МФЙда яшовчи М. Сангинова ёлғиз она, уй-жойга эҳтиёжи борлигини маълум қилди. Унга "Ғайрат" МФЙда уйлар қурилаётгани тушунтирилди. Мурожаати ижобий ҳал этилиб, янги қурилаётган уй-жойлар учун рўйхатга олинди.

"Мустақиллик" МФЙдан З. Нишонова нотураржой иншоотини тураржой обьектига ўтказиш бўйича мурожаат қилган. Аёлнинг мурожаати ҳам туман ҳокими топшириғи асосида ҳоким ўринбосари Б.Шерматов ва кадастр бўлими иштирокида ҳал этилди.

Қабул давом этмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#сайёр_учрашув

Пенсия таъминотига оид мурожаатлар кўрилди

Ўзбекистон Республикаси бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан ҳудудларда Пенсия таъминоти соҳасида мавжуд муаммолар ўрганилмоқда.

Навбатдаги сайёр учрашув Пискент туманида бўлиб ўтди. Унда Пенсия жамғармаси Тошкент вилояти бошқарма бошлиғи в.в.б Ш.Абдиев тумандаги фуқаролар билан очиқ мулоқот ўтказди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ5102- сонли Қарори ва Вазирлар Махкамасининг 122- сонли Низом талаблари, “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими, интерактив хизматлар ҳақида иштрокчиларга батафсил маълумот берилди.

Учрашув мобайнида 29 та МФЙдан 178 мурожаатчининг саволларига мутасаддилар томонидан тегишли жавоб ва маслаҳатлар берилди. Уларни қийнаб келаётган баъзи муаммолар ўз ечимини топди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Кун_ҳикмати

Тақдир қилинган нарса икки тоғ орасида бўлса ҳам, барибир сенга насиб этади!

Бошланаётган янги кун, янги ҳафтада барчамизга яхшиликлар насиб этсин.


Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
‼️ДИҚҚАТ

🔔 2020/2021 ўқув йилининг якунларини сарҳисоб қилиш, ўқувчи ва ёшлар ҳамда ота-оналарининг илтимосларини инобатга олган ҳолда жорий йилнинг 25 май куни барча умумтаълим мактабларида “Сўнгги қўнғироқ” тадбирларини карантин қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда қуйидаги тартибда ташкил этиш тавсия этилади.

Мактабнинг кириш қисмини пирометр ва антисептик воситалари билан таъминлаш ҳамда тадбир ўтказилиш жойига 1,5-2 метрли ижтимоий масофани белгиловчи чизиқларни чизиш ва иштирокчи синфларнинг раҳбарларини мазкур тартибга риоя этиш бўйича назорат қилишини белгилаш;
тадбирда фақатгина 4-, 9- ва 11-синф ўқувчилари иштирокини таъминлаш;
битирувчи ўқувчиларнинг мактаб формасидан ташқари турли либослар ва ленталар тақиб олишини олдини олиш;
тадбирни мактаб ҳовлиси, боғида ёки соя-салқин очиқ майдонларида ўтказиш ҳамда мактаб ҳудудига техника воситалари ва бегона шахсларни киритилмаслигини таъминлаш;
тадбирларни аниқ сценарий асосида соат 8:00дан 8:45 га қадар ташкил этиш;
тадбирда йил давомида намунали хулқ ва аъло баҳоларга ўқиб, энг юқори рейтинг кўрсатгичларига эришган иқтидорли битирувчиларни тақдирлаш ва рағбатлантириш;
тадбирда иштирок этувчи ота-оналар ва меҳмонлар сонининг ошиб кетмаслигига эътибор қаратиш.

❗️Шу билан бирга “Сўнгги қўнғироқ” тадбирларини босқичли назорат имтиҳонлари ва якуний давлат аттестацияларини ўтказишда, таълим муассасаларини янги ўқув йилига тайёрлаш борасида ўқувчи ва битирувчилар ҳамда уларнинг ота-оналаридан турли хил пул маблағлари йиғилиши қатъиян тақиқланиши яна бир бор эслатиб ўтилади.

⚠️ Бундан ташқари умумий ўрта таълим муассасалари раҳбарлари ва ўқитувчиларига битирувчилар томонидан турли қимматбаҳо совғалар тақдим этиш, қўшимча турли тантанали тадбирларни (хонадонлар, ресторан ёки қаҳвахоналар ва ҳ.к банкет ёки бошқа маросимлар) ўтказиш ва енгил автомашиналарда сайр ташкил этилишини олдини олишга алоҳида эътибор қаратиш сўралади.

Азамат Камолов,
вилоят ХТБ бошлиғи.


Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#антикоронавирус

‼️Айрим мактабларда сўнгги қўнғироқ тадбири ўтказилмайди

Аҳоли орасида коронавирус касаллиги кенг тарқалишининг олдини олиш мақсадида мактабларда сўнгги қўнғироқ тадбирлари карантин қоидаларига қатьий амал қилган ҳолда ўтказилади.

Пискент туманидаги 1, 8, 42-мактаблар ўқувчилари орасида COVID-19 аниқлангани ва масофавий таълимга ўтказилгани сабабли бу муассасаларда эртанги "Сўнгги қўнғироқ" тадбирлари ўтказилмайди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Forwarded from Toshkent viloyati Kengashi kotibiyati
Пискент туманида депутатлар иштирокида тадбир

Пискент туман Кенгаши депутатлари, ЎзМТДП туман Кенгаши, "Лола ариқ" МФЙ фуқаролари ҳамда тумандаги 9-сонли мактаб ўқитувчилари ҳамкорлигида ташкил этилган "Ўзбекистон - тиллардан достон" номли тадбир кўтаринки руҳда ўтди.

Унда мактаб ўқувчилари томонидан "Китоблар шифокори", "Муқаддас қўшиқ", "Мозийдан садолар", "Спорт - соғлик гарови", "Моҳир қўллар", "Speaking English" сингари 10 дан ортиқ бир-биридан завқли ва қизиқарли чиқишлар намойиш этилди.

Тадбир сўнгида фаол иштирок этган ўқувчиларга ЎзМТДП туман Кенгаши ҳамда ташкилотчилар томонидан томонидан фахрий ёрлиқлар, эсдалик совғалари улашилди.

https://t.iss.one/ToshvilKengash