PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.66K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#сайёр_қабул
#раҳбар_ва_ёшлар

Айни вақтда "Новкент" маҳалласида туман ҳокими Раҳимжон Рихсиев, мутасадди раҳбарларнинг ҳудуд ёшлари билан сайёр учрашуви бўлиб ўтмоқда. Учрашувга маҳалланинг 30 га яқин ёшлари, уларнинг мурожаатларини ҳал қилиш мақсадида мутасадди раҳбарлар қатнашмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#ТАНЛОВ ҲАҚИДА ЭЪЛОН

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази #CERR Ижтимоий-иқтисодий тадқиқотларга бағишланган энг яхши илмий-публицистик мақолалар танловини эълон қилди.

ўзбек тилида: review.uz/oz/5ao
рус тилида:
review.uz/5ao
инглиз тилида:
review.uz/en/5ao

@reviewuznews
@reviewuz
@review_en
@cerruz
#лойиҳа

Тошкент вилоятида янги университет очилиши режалаштирилмоқда

⚡️Тошкент вилояти ҳокимлиги вакиллари Қозон Федерал Университети раҳбарияти билан учрашди.

🤝Мулоқот чоғида ижтимоий фанлар, иқтисодиёт ва бошқа йўналишларда кадрлар тайёрлайдиган олий ўқув юртини Тошкент вилоятида очиш, ўқув жараёнларига Татаристонлик профессор-ўқитувчиларни жалб қилиш ҳақида келишилди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
Президент тиббиёт соҳасини ривожлантириш ва рақамлаштириш бўйича видеоселектор йиғилишини ўтказмоқда.

- Халқимиз соғлиқни сақлаш соҳасининг ҳолатидан норози. Ҳар бир раҳбар тиббиёт бўйича аҳоли олдида ҳисобдор бўлиши керак,- деди давлат раҳбари.

Маълум қилинишича, жойларда ўтказилган сўровларда бор-йўғи 13 фоиз аҳоли тиббиётда ижобий ўзгаришларни сезаётганини билдирган. Айниқса, Андижон, Хоразм ва Тошкент вилоятларида яшовчи аҳоли бу соҳадаги ишлар аҳволидан қониқмаяпти.

Давлат раҳбари соҳада 5 та йўналишда жиддий ўзгаришлар қилиш шартлигини қайд этди:

Биринчиси – бирламчи тиббиёт бўғинини касалликни эрта аниқлайдиган ва даволайдиган тизимга айлантириш.

Иккинчиси – ихтисослашган марказлар томонидан жойларда тор доирадаги тиббий хизматлар ҳажмини ошириш ва сифатини тубдан яхшилаш.

Учинчиси – рақамлаштириш орқали соҳада қоғозбозлик, бюрократия ва коррупцияни кескин қисқартириш.
Тўртинчиси – тиббиётнинг барча йўналишларида рақобатнинг ривожланиши ва хусусий сектор жадал кириб боришини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш.

Бешинчиси – тиббиёт ходимларининг билимини ошириш, таълим ва илм-фанни ривожлантириш.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
⚡️ Чекка ҳудудларга шифокорларни жалб қилиш ишлари суст

Давлатимиз раҳбари “Қишлоқ шифокори” дастури доирасида олис ва чекка ҳудудларга шифокорларни жалб қилиш ишлари суст олиб борилаётганига ҳам алоҳида тўхталди.

Таъкиданишича, шу пайтгача чекка ҳудудларга атиги 36 нафар шифокор ишга қабул қилинган. Жиззахда бирорта шифокор билан шартнома тузилмаган.

Бундан ташқари, ишга қабул қилинган тиббиёт ходимларига 30 миллион сўмлик бир марталик тўловни амалга ошириш ҳам энди бошланмоқда. Маълум бўлишича, Навоий вилоятида ҳозирча 6 нафар, Фарғона вилоятида 4 нафар шифокор бир марталик тўловларни олган.

Президент бу борадаги ишларни жадаллаштириш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги, туман ва шаҳар ҳокимлари, тиббиёт йўналишидаги олий таълим муассасалари ректорларига камида 200 нафар битирувчини олис ва чекка ҳудудларга ишга юбориш бўйича шартнома имзолаш топшириғини берди.

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/yuz_official
⚡️ Гулистон шаҳрида 1 та поликлиника тажриба тариқасида хусусий шерикликка берилади

Бу ҳақда Президент ўтказаётган тиббиёт соҳасини ривожлантириш ва рақамлаштириш бўйича видеоселекторда маълум қилинди.

Энди вилоят тиббиёт бошқармаларида рақамлаштириш ва давлат-хусусий шериклик бўйича ўринбосар лавозими ташкил этилади ва улар соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Абдулла Азизовга бевосита бўйсунади.

1 ноябрга қадар Тошкент шаҳрида барча поликлиникалар тўлиқ рақамлаштирилади.

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/yuz_official
#тайинлов

ТАЙИНЛОВ

Мирюнусов Миршоҳид Мирсовутович Пискент тумани ҳокимининг Молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

М.Мирюнусов 1979 йил 20 январда Тошкент вилояти Паркент туманида туғилган. Маълумоти олий. Тошкент давлат аграр университетини тамомлаган. Мутахассислиги ҳисобчи, аудитор.

Меҳнат фаолияти давомида молия - иқтисод соҳасида бир қатор вазифаларда, жумладан Оҳангарон тумани ҳокимининг Молия-иқтисод ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#тайинлов

ТАЙИНЛОВ

Алибоев Ғофур Бўрибоевич Пискент тумани ҳокимининг Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Ғ.Алибоев 1965 йил 21 июнда Тошкент вилояти Оққўрғон туманида туғилган. Маълумоти олий. 1998 йилда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш инженерлари институтини, 2000 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган. Мутахассислиги инженер-механик.

Меҳнат фаолияти давомида аграр соҳада бир қатор масъул вазифаларда ишлаган. Мазкур лавозимга тайинлангунга қадар Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#тайинлов

ТАЙИНЛОВ

Ниёзов Элёр Баҳодирович Пискент тумани ҳокимлигининг умумий бўлим мудири в.б. лавозимига тайинланди.

Э.Ниёзов 1982 йил 26 майда Тошкент вилояти Пискент туманида туғилган. Маълумоти олий. 2007 йилда Тошкент вилояти педагогика институтини тамомлаган. Мутахассислиги ўқитувчи.

Меҳнат фаолияти давомида ички ишлар ва халқ таълими тизимида бир қатор вазифаларда ишлаган. Мазкур лавозимга тайинлангунга қадар 5-умумтаълим мактабида ўқитувчи бўлиб фаолият юритган.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#маҳаллабай

КРЕДИТ ОЛИШДА МУАММО БЎЛМАСИН

Бугун туман ҳокимлигида аҳоли билан маҳаллабай тизими бўйича ишлаш, тадбиркорликка жалб қилиш, камбағалликни қисқартириш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими ўринбосарлари Миршоҳид Мирюнусов, Ҳикмат Исамуҳаммедов, Микрокредитбанк республика бошқаруви масъул ходими Алишер Суюнов, 29 та маҳалла фуқаролар йиғини раислари, тижорат банклари раҳбарлари ва уларнинг "маҳаллабай" иш олиб борувчи ходимлари иштирок этди.

Йиғилиш давомида Вазирлар Маҳкамасининг 132-сонли, 250-сонли қарорлари ижросини таъминлаш, "Темир дафтар", "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари" бўйича амалга оширилаётган ишлар, "Ҳар бир оила тадбиркор" дастури асосида имтиёзли кредитлар ажратиш ҳолати танқидий таҳлил қилинди.

М.Мирюнусов кредит ажратилишида сусткашликка йўл қўйган банк раҳбарларини кескин танқид қилиб, маҳалла масъуллари билан ҳамкорликда ишни тўғри ва самарали ташкил этиш бўйича аниқ топшириқ берди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#эълон

ИШГА ТАКЛИФ!

🧰 "Hududgaz Toshkent" газ таъминоти Пискент тумани филиали тумандаги аҳоли хонадонларига электрон газ ҳисоблаш ускуналарини ўрнатиш учун иш тажрибасига эга ва автоген пайвандлаш ускунаси бор ПАЙВАНДЧИЛАРни шартнома асосида ишга қабул қилади.

📖 Иш тартиби томонлар ўртасида ўзаро тузиладиган меҳнат шартномасига асосан белгиланади ва бажарилган иш ҳажмига кўра маош тўлаб берилади.

📞 Қўшимча маълумотлар учун: +99897-157-27-04, +99833-382-33-34 ҳамда 104 рақамлари орқали боғланишингиз мумкин.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#сайёр_учрашув
#3_сектор

Туман ҳокими "Новкент" маҳалласида ёшлар билан сайёр учрашув ўтказди

Аввал хабар қилганимиздек, Пискент тумани ҳокими Раҳимжон Рихсиевнинг навбатдаги сайёр учрашуви 18 май куни 3-сектор ҳудудидаги “Новкент”, "Дўстлик", "Зоминовул" ва "Ғайрат" маҳаллалари ёшлари билан бўлди.

Унда сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, масъул раҳбарлар иштирок этди. Ҳудуд ёшларидан 30 нафарга яқини қатнашди. Туман ҳокими ёшларнинг имкониятлари, тадбиркорликка жалб қилиш ва бандлигини таъминлаш бўйича ишлар билан таништирди. Меҳнат бозорида талаб юқори бўлган ишлар ва қулай кредитлар тўғрисида маълумот берилди.

3-сектор раҳбари, туман ИИБ бошлиғи Шуҳрат Милиев ҳам ёшларни қийнаб келаётган муаммоли масалаларни ижобий ҳал этиш борасида ҳудуд фаоллари билан фикр алмашди.

Мурожаатларда кўтарилган 15 дан зиёд масалани ижобий ҳал этиш борасида тегишли ташкилот раҳбарларига аниқ топшириқ белгиланди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi