PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.8K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#бизнинг_ёшлар

БИЛИМ - НУРЛИ КЕЛАЖАК ПОЙДЕВОРИ

NURLI KELAJAK” ўқув маркази фаолияти айнан юқоридаги ғояга асосланган. Куни кеча ўқув маркази ўқувчилари учун апрель ойи сарҳисобига бағишланган тадбир ташкил этилди. Тадбирда туман ҳокими Р.Рихсиев ҳам иштирок этди. Келажакдаги орзу-мақсадлари рўёбини билимда деб ҳисобловчи билимдон ёшларга ўқишларида муваффақият тилади. Қизғин ўтган билимдонлар байрамида “Ёш физик”лар ўзлари ясаган ихтироларини намойиш этиб, лойиҳаларини тақдим қилдилар. Тадбир якунида ютуқларга эришган ўқувчиларга махсус стипендиялар ва дипломлар топширилди.

Бугунги кунда туман ҳокими томонидан 40 нафар, ўқув маркази томонидан 23 нафар йигит-қиз, яъни махсус дафтарлардаги оила фарзандари бепул таҳсил олиши таъминланмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#5_ташаббус

РАНГЛАРДА ВАТАН МАДҲИ

Пискент тумани 10-мактабда “Рангларда ватан мадҳи” деб номланган расмлар танлови бўлиб ўтди. Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 муҳим ташаббус доирасида ташкил этилган танловда ранг-тасвирга ҳавасманд ўқувчилар Она ватанга меҳр-муҳаббат туйғуларини ўзгача тарзда, асфальтга солинган суратларда акс эттиришди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
⚡️Ўзбекистоннинг Киевдаги элчихонаси огоҳлантиради

Мамлакатимиз фуқаролари аксарият ҳолларда маҳаллий тилда сўзлаша олмаслиги, ҳуқуқий билимсизлиги ва бошқа сабаблар билан турли фирибгарларнинг тузоғига тушиб қоляпти.

Батафсил 👉 https://bit.ly/3wawVW7

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/yuz_official
ХАЙРЛИ ТОНГ!

​​Бахт сен гапираётган сўз, ўйлаётган ўй ва қилаётган иш ўртасидаги уйғунликдир.


©Маҳатма Ганди

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#расман

Куни кеча ижтимоий тармоқларда Пискент туманидаги 8-ДМТТ да касаллик аниқлангани сабабли таълим онлайн тарзга ўтказилгани тўғрисида хабар тарқалди.

Айни вақтда Пискент туманида эпидемиологик вазият қандай?


Пискент тумани Санитария эпидемиологик осойишталиги ва жамоат саломатлиги бўлимининг ахборотига кўра, 2021 йилнинг 17 май ҳолатига туманимизда жами 22 нафар фуқаро COVID-19 га қарши даволанмоқда. (2021 йил январь ҳолатига 71 нафар бўлган). Улардан 7 нафари Зангиота юқумли касалликлар шифохонасида, 15 нафари уй шароитида даволанмоқда.

8-боғчанинг 1 нафар тарбияланувчиси 12 май куни COVID-19га хусусий клиникада анализ топширган, натижа мусбат кўрсатилган. Туман СЭО ва ЖС томонидан ушбу тарбияланувчидан қайта ПЗР (полимероза занжирли реакцияси) таҳлили олинган. Таҳлиллар манфий натижа кўрсатган (COVID-19 эмас). Шунга қарамасдан болада шамоллаш аломатлари бўлганлиги ҳисобга олиниб, карантинга олинган, муассаса онлайн режимга ўтказилган. Мактабгача таълим муассасасининг бошқа барча тарбияланувчиларидан ҳам тест таҳлиллари олинган ва манфий натижа аниқланган. 17 май кунидан ушбу 8-ДМТТ тўлиқ анъанавий фаолият бошлаган.

Шунингдек, 6 май куни тумандаги 4-мактабда таълим олувчи 2 нафар ўқувчида тест таҳлилларида мусбат натижа аниқлангани сабабли айни вақтда мактабда масофавий таълим давом этмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#билдириш

САЙЁР ҚАБУЛЛАР ҲАР ҲАФТА ЎТКАЗИЛМОҚДА

Туман ҳокимлигига, ҳокимлик телеграм каналига кунига бир неча ўнлаб мурожаат келади. Тегишлилигига кўра мутасадди раҳбарларга йўналтирилади. Аммо энг самаралиси, раҳбарлар билан юзма-юз, очиқ мулоқот қилиш. Бунинг учун сектор раҳбарлари ҳафтанинг ҳар сешанба куни ёшлар билан, ҳар жума куни аҳоли билан сайёр қабуллар ўтказиб бормоқда.

Туман ёшлари билан бугунги учрашув соат 11:00да "Новкент" маҳалласида, 3-секторда (2-сонли касб-ҳунар мактаби) да ўтказилади. Унда барча мутасадди раҳбарлар қатнашади.

Марҳамат, иштирок этинг ва ўз масалангиз бўйича мурожаат қилинг.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
♻️"Маънавият фестивали" доирасида ўтказиладиган “Маърифат тур” лойиҳаси♻️

🌀 “Маърифат” тарғиботчилар жамиятининг 2021 йилга мўлжалланган лойиҳалари орасида “Маърифат тур”нинг алоҳида ўрни бор.

🌐Мазкур лойиҳа республика ҳудудлари бўйлаб ўтказилган “Маънавият фестивали” доирасида кенг миқёсда амалга оширилади. Асосий мақсади тарихий хотира, миллий ғурур, комил инсон тарбияси билан боғлиқ тушунчаларни ёш авлод қалби ва онгига таъсирчан воситалар орқали сингдириш, аждодларимизнинг бу борадаги меросини бугунги тараққиёт талаблари билан узвий ҳолда ривожлантириш, тарғибот ишларини миллий ва умумбашарий қадриятлар уйғунлиги асосида ташкил этиш, ички туризмни ривожлантириш, ёшларда Она Ватанга муҳаббат, миллат тарихига ҳурмат-эҳтиром ҳиссини янада ошириш, ёш авлоднинг маънавий-маърифий билимлари ва дунёқарашини юксалтириш каби долзарб масалаларни қамраб олган.

🌀Лойиҳа республикамизнинг сўлим ва бетакрор, тарихий бой шаҳарларида кенг кўламда ташкил қилинади.


Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#сайёр_қабул
#раҳбар_ва_ёшлар

Айни вақтда "Новкент" маҳалласида туман ҳокими Раҳимжон Рихсиев, мутасадди раҳбарларнинг ҳудуд ёшлари билан сайёр учрашуви бўлиб ўтмоқда. Учрашувга маҳалланинг 30 га яқин ёшлари, уларнинг мурожаатларини ҳал қилиш мақсадида мутасадди раҳбарлар қатнашмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#ТАНЛОВ ҲАҚИДА ЭЪЛОН

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази #CERR Ижтимоий-иқтисодий тадқиқотларга бағишланган энг яхши илмий-публицистик мақолалар танловини эълон қилди.

ўзбек тилида: review.uz/oz/5ao
рус тилида:
review.uz/5ao
инглиз тилида:
review.uz/en/5ao

@reviewuznews
@reviewuz
@review_en
@cerruz
#лойиҳа

Тошкент вилоятида янги университет очилиши режалаштирилмоқда

⚡️Тошкент вилояти ҳокимлиги вакиллари Қозон Федерал Университети раҳбарияти билан учрашди.

🤝Мулоқот чоғида ижтимоий фанлар, иқтисодиёт ва бошқа йўналишларда кадрлар тайёрлайдиган олий ўқув юртини Тошкент вилоятида очиш, ўқув жараёнларига Татаристонлик профессор-ўқитувчиларни жалб қилиш ҳақида келишилди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
Президент тиббиёт соҳасини ривожлантириш ва рақамлаштириш бўйича видеоселектор йиғилишини ўтказмоқда.

- Халқимиз соғлиқни сақлаш соҳасининг ҳолатидан норози. Ҳар бир раҳбар тиббиёт бўйича аҳоли олдида ҳисобдор бўлиши керак,- деди давлат раҳбари.

Маълум қилинишича, жойларда ўтказилган сўровларда бор-йўғи 13 фоиз аҳоли тиббиётда ижобий ўзгаришларни сезаётганини билдирган. Айниқса, Андижон, Хоразм ва Тошкент вилоятларида яшовчи аҳоли бу соҳадаги ишлар аҳволидан қониқмаяпти.

Давлат раҳбари соҳада 5 та йўналишда жиддий ўзгаришлар қилиш шартлигини қайд этди:

Биринчиси – бирламчи тиббиёт бўғинини касалликни эрта аниқлайдиган ва даволайдиган тизимга айлантириш.

Иккинчиси – ихтисослашган марказлар томонидан жойларда тор доирадаги тиббий хизматлар ҳажмини ошириш ва сифатини тубдан яхшилаш.

Учинчиси – рақамлаштириш орқали соҳада қоғозбозлик, бюрократия ва коррупцияни кескин қисқартириш.
Тўртинчиси – тиббиётнинг барча йўналишларида рақобатнинг ривожланиши ва хусусий сектор жадал кириб боришини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш.

Бешинчиси – тиббиёт ходимларининг билимини ошириш, таълим ва илм-фанни ривожлантириш.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
⚡️ Чекка ҳудудларга шифокорларни жалб қилиш ишлари суст

Давлатимиз раҳбари “Қишлоқ шифокори” дастури доирасида олис ва чекка ҳудудларга шифокорларни жалб қилиш ишлари суст олиб борилаётганига ҳам алоҳида тўхталди.

Таъкиданишича, шу пайтгача чекка ҳудудларга атиги 36 нафар шифокор ишга қабул қилинган. Жиззахда бирорта шифокор билан шартнома тузилмаган.

Бундан ташқари, ишга қабул қилинган тиббиёт ходимларига 30 миллион сўмлик бир марталик тўловни амалга ошириш ҳам энди бошланмоқда. Маълум бўлишича, Навоий вилоятида ҳозирча 6 нафар, Фарғона вилоятида 4 нафар шифокор бир марталик тўловларни олган.

Президент бу борадаги ишларни жадаллаштириш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги, туман ва шаҳар ҳокимлари, тиббиёт йўналишидаги олий таълим муассасалари ректорларига камида 200 нафар битирувчини олис ва чекка ҳудудларга ишга юбориш бўйича шартнома имзолаш топшириғини берди.

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/yuz_official