PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.77K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#ободлик

КЎЗ ИЛҒАМАС ФИДОЙИЛАР

Ҳар куни тонгдан ишга, ўқишга шошиламиз. Турмуш ташвишлари билан банд бўлиб, ўзимизга ёд бўлиб кетган йўллардан деярли беқарқ ўтамиз. Юрган йўлимизни обод қилиш учун меҳнат қилаётган ободонлаштириш, йўл бўлими ходимларига эътибор ҳам қилмаймиз. Лекин биз билсак ҳам, билмасак ҳам, миннатдор бўлсак ҳам, бўлмасак ҳам улар тозалик ишларида давом этишади: йўлларимизга гуллар экишади, чиқиндиларни тозалашади.

Раҳмат Сизга заҳматкашлар!

Каналга уланиш⤵️

https://t.iss.one/piskenthokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Халқ билан" лойиҳасининг навбатдаги сони. Унинг қаҳрамонлари Президент билан учрашуви ҳақида сўзлаб беришади

Очередной выпуск нового проекта "С народом". Его герои расскажут о своей встрече с Президентом

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚡️⚡️⚡️ Тезкор!

Тошкент вилоятида хонадонда газ портлаши сабабли 1 киши вафот этди

Бугун, 27 апрел куни соат 11:40 да Тошкент вилояти Нурафшон шаҳридаги Обод турмуш маҳалласида жойлашган 2 қаватли уйда газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлди.

Ушбу ҳодисада бир нафар фуқаро вафот этган. Шунингдек, бинонинг 2-қаватига жиддий зарар етган.

Мазкур ҳолат табиий газнинг сизиб чиқишидан келиб чиққанлиги тахмин қилинмоқда.

✍️Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қаҳрамонларимиз

🤲Дуо қилинг ота, улғайсин замин,
Тоғлар бир силкиниб кўкрагин керсин.
Дуо билан халқим кўкарсин,
Юртим бошидаги ғамлар арисин!


Видеода: II жаҳон уруши фахрийси Анорқул ота Хотамов.

Каналга уланиш⤵️

https://t.iss.one/piskenthokimligi
#аграр_соҳа

ЗАРРАЛАРДАН МИЛЛИОНЛАРГАЧА

Ипакчилик юртимизда азал-азалдан ривож топиб келган соҳа. Ипак матолардан тайёрланган кийим-кечакларнинг инсон саломатлигига фойдали эканлиги айтилади. Бундан ташқари, пиллачиликда қисқа муддатда бир неча миллион сўм даромад топиш, бир ойлик меҳнат учун бир йиллик стажга эга бўлиш мумкин. Бугунги кунда Пискент туманида ана шундай қимматбаҳо хомашё – пилла етиштириш мавсуми бошланди.

Батафсил👇

https://telegra.ph/PILLACHILIK-MAVSUM-BARAKALI-BOSHLANDI-04-27
#Биласизми

Пилла етиштириш билан боғлиқ қуйидаги ишларда тўлиқ бир мавсум ишлаш пенсия тайинлаш учун бир йил меҳнат стажига ўтади:

● тут уруғи тайёрлаш;
● тут ниҳоллари ва тут кўчатлари етиштириш;
● тут ипак қурти уруғларини инкубаторияларда жонлантириш;
● тут ипак қурти парваришлаш;
● тирик ва қуриқ пиллани саралаш;
● тирик пиллани қуритиш;
● пиллани қўл кучи ёрдамида ташиш;
● пилладан намуналар олиш (лабораторияда саралаш учун);
● уруғчилик корхоналарида капалакларни жинсларга ажратиш;
● тут ипак қурти уруғларини микротаҳлилдан ўтказиш;
● тут ипак қурти уруғларига ишлов бериш;
● тут ипак қурти уруғларини қишлаш давридаги ишлар;
● тут ипак қурти уруғларини қадоқлаш ва ёрлиқлаш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️⚡️Тезкор

Нурафшон шаҳар, «Шон-шуҳрат» кўчаси, 67-уйда содир бўлган портлаш ҳақида дастлабки маълумот:

Айни вақтда воқеа жойида тезкор қутқарув гуруҳлари иш олиб боришмоқда.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги томонидан талафот кўрган уйдаги аҳоли хавфсиз жойларга кўчирилмоқда.

Ушбу ҳодисада 2009 йилда туғилган Э. Х. ҳалок бўлган. Уй эгаларидан яна бири жонлантириш бўлимига олиб кетилган.

Дастлабки тахминларга кўра уйдаги 4-хонадонда газ ускунаси қўлбола шланг орқали ҳисоблагичдан алоҳида ўзбошимчалик билан асосий газ тармоғига уланган бўлиб, фожиага унинг носозлиги сабаб бўлган.

Айни пайтда ҳолат юзасидан экспертиза тайинланган ва унинг натижалари ҳақида қўшимча ахборот берилади.

❗️Шу ўринда аҳолидан газ ускуналарининг созлигини назорат қилиб, улардан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига риоя қилишларини сўраймиз!

✍️Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

👉
Воқеа жойидан фотолар

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
Forwarded from Toshkent viloyati maktabgacha ta’lim tizimi axborot rasmiy kanali (Sirojiddin Rahmonberdiyev)
#Пискент_тумани

🏡Пискент тумани 17-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилотида "Мактабгача таълим ташкилотларида карантин қоидаларига риоя этишни кучайтириш" мавзусида семинар бўлиб ўтди. Унда туман Мактабгача таълим бўлими болалар саломатлиги ва хавфсиз овқатланишни таъминлаш шўъбаси мутахассиси, туман Санитария эпидемиология осоишталик маркази ходимлари ҳамда ташкилот ҳамширалари иштирок этишди.

📌Мазкур семинарда тумандаги барча мактабгача таълим ташкилотлари доирасида карантин қоидаларин сусайтирмаслик ҳамда ота-оналар ўртасида ҳам тарғибот ишларини олиб бориш масалалари яна бир бор тушунтирилди.

Каналга уланиш:👇
https://t.iss.one/Tosh_v_MTB_Matbuot
#Bilasizmi

Фан олимпиадалари ғолиблари Ўзбекистонда қандай рағбатлантирилади?

Куни кеча 55-Халқаро Менделеев кимё олимпиадасида 7 нафар ўқувчи ғолибликни қўлга киритгани ҳақида хабар бергандик. Мазкур хабар айрим ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан ғолибларнинг рағбатлантирилиши юзасидан саволларни келтириб чиқарди.

Хўш, Ўзбекистонда Фан олимпиадалари ғолиблари қандай рағбатлантирилади?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 майдаги “Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ фан олимпиадалари ғолибларини рағбатлантиришнинг янги тизими жорий этилди.
Мазкур қарорга кўра фақатгина қуйидаги дунёда тан олинган нуфузли фан олимпиадаларида ғолибликни қўлга киритган ўқувчилар ва уларнинг ўқитувчилари бир марталик пул мукофотлари билан тақдирланади:

Халқаро математика олимпиадаси (International Mathematical Olympiad (IMO)),
Халқаро физика олимпиадаси (International Physics Olympiad (IPhO)),
Халқаро кимё олимпиадаси (International Chemistry Olympiad (IChO)),
Халқаро биология олимпиадаси (International Biology Olympiad (IBO)),
Халқаро информатика олимпиадаси (International Olympiad in Informatics (IOI))

🥇1-ўрин (олтин медаль) учунўқувчига базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 баравар (122,5 млн. сўм), ўқитувчисига – 450 баравар (110,25 млн. сўм);

🥈2-ўрин (кумуш медаль) учун – ўқувчига базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 баравар (73,5 млн. сўм), ўқитувчисига – 250 баравар (61,25 млн. сўм);

🥉3-ўрин (бронза медаль) учун – ўқувчига базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баравар (49 млн. сўм), ўқитувчисига –150 бараварида (36,75 млн. сўм).

Халқаро фан олимпиадалари ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар ва таълим муассасаси директорлари навбатдаги ўқув йили учун директор жамғармасидан қуйидагича қўшимча устама оладилар:

1-ўрин (олтин медаль) учун – 200%;
2-ўрин (кумуш медаль) учун – 175%;
3-ўрин (бронза медаль) учун – 150%.

Юқоридаги нуфузли халқаро олимпиадаларда медаль билан тақдирланган ўқувчилар Олий таълим муассасаларига имтиҳонларсиз имтиёзли равишда қабул қилинади.

‼️Таълим муассасаларида ўқитувчи бўлиб фаолият юритаётган халқаро олимпиадалар ғолиблари лавозим маошига 150 фоиз, асосий олимпиадалар республика босқичи ғолиблари лавозим маошига ҳар ой 100 фоизлик устама ҳақи тўланади.

Шунингдек, юқорида номлари қайд этилган нуфузли олимпиадалардан ташқари ўтказиладиган халқаро олимпиадалардаги ўқувчиларнинг иштироки ҳам рағбатлантириб борилмоқда. Хусусан 2021 йил давомида ўтказилган Халқаро Менделеев кимё олимпиадаси, Халқаро Жаутиков олимпиадаси ҳамда Кавказ математика олимпиадаларида ғолиб бўлган 21 нафар ўқувчининг барчасига яқин кунларда Ўзбекистон Республикаси Президенти совғаси сифатида моноблок, олтин медаль соҳибларига қўшимча равишда телевизорлар берилади.

Бундан ташқари Халқ таълими вазирлиги билан хамкорликда фаолият юритадиган ташкилотлардан ҳам қўшимча совғалар берилиши кўзда тутилган.

СУРАТЛАР: Халқ таълими вазирлиги томонидан 2020 йилнинг 27 август куни Халқаро фан олимпиадаларида ғолибликни қўлга киритган ўқувчилар ва уларнинг устозларини бир марталик пул мукофоти билан тақдирлаш маросимидан олинган.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ФАЙЗОБОД ЁШЛАРИ БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ

Пискент тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Раҳимжон Рихсиевнинг ёшлар билан навбатдаги учрашуви “Файзобод” маҳалласидаги 41-мактабда бўлиб ўтди. Унда маҳалланинг қирқ нафарга яқин ёшлари қатнашди.

Қайд этилган муаммоларни ижобий ҳал этиш мақсадида сайёр учрашувга барча сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, ижтимоий, коммунал соҳа мутасаддилари иштирок этдилар. Самимий ва очиқ суҳбат тарзида бўлиб ўтган тадбирда ёшлар бандлик, тадбиркорлик учун имтиёзли кредит, деҳқончилик қилиш учун ер, таълим кредитларини ажратиш масалаларида мурожаат қилдилар.

Ҳокимга йўлланган 12 мурожаатдан 8 таси ижобий ҳал этилди, қолган масалалар ечими борасида масъулларга аниқ топшириқ ва муддат белгиланди. Учрашувдан сўнг туман ҳокими 41-мактабда ўқувчиларнинг таълим-тарбияси учун яратилган шарт-шароит билан яқиндан танишди. Маҳалла ёшларига стадион қуриш масаласида таклифлар билдирилди.

Каналга уланиш
⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#мурожаат_ва_натижа

📍“Холиқберди” маҳалласи Наврўз кўчаси шағаллаштирилмоқда.

Каналга уланиш
⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#мурожаат_ва_натижа

⚡️"Сувти” маҳалласи аҳолисининг электр таъминоти сифатини яхшилаш мақсадида туман ҳокимлиги томонидан 22 та бетон устунлар олиб берилди. Туман Электр таъминоти корхонаси томонидан маҳалланинг Мустақиллик ва бошқа таъмирга муҳтож кўчаларига ўрнатилади.

Каналга уланиш⤵️

https://t.iss.one/piskenthokimligi
#аёллар_бандлиги

🔸"Саидобод" маҳалласида хотин-қизлар бандлигини таъминлаш масаласига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда ҳудуддаги ишсиз аёлларни тикув цехларига ишга жойлаш, меҳнат шароитлари бўйича суҳбат олиб борилди. Шунингдек, қўшни Олмалиқ шаҳрида жойлашган цехларга ишга олиш ҳақида таклифлар муҳокама қилинди. Эндиликда саидободлик яна 30 нафар хотин-қиз ишга жойлашадиган бўлди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Дайжест

❗️БУГУН ВИЛОЯТДА

*Нурафшон шаҳри.
Бунёдкорлик ишлари қай тартибда олиб бориляпти?

*Ўрта Чирчиқ тумани. Мактабгача таълим бўлими мудири Хайрулла Дўсматов иштирокида брифинг ўтказилди.

*Паркент тумани. Қишлоқ хўжалиги бўйича семинар ўтказилди.

*Бекобод шаҳри ва Пискент туманида Иккинчи жахон уруши қатнашчилари ҳолидан хабар олинди.

*Олмалиқ. Шаҳар ёшлари фан олимпиадаларида вилоят буйича биринчи ўринни олишди.

*Зангиота тумани.
🔹Фуқаро мурожаати қондирилди.
🔸Кўзи ожиз одамнинг уйи таъмирлаб берилди.
🔹Зангиота мажмуаси: кеча ва бугун.

*Қибрай тумани. Ёш аскарлар ҳарбий касамёд қабул килишди.

*Нурафшон шаҳри. Газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлди. Натижада бир нафар фуқаро вафот этди.

*Оққўргон тумани. Ҳоким битирувчи ёшлар билан учрашди.

*Тошкент тумани.
🔹
Сектор раҳбарлари “Ғишткўприк” маҳалласида ёшлар билан учрашди.
🔸Ғишткўприк” чегара божхона комплексидаги вазият бўйича тарқалган хабар юзасидан расмий муносабат.

*Пискент тумани.
🔹Ҳоким ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди.
🔸Пилла мавсуми бошланди. 🔹Мурожаатлар ҳал этилмоқда.

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
ХАЙРЛИ ТОНГ!

Ҳар тонг умримизнинг бир сафаридир,
Ҳар он кунимизнинг бир гавҳаридир.
Тинчлик омонликда отган ҳар бир тонг,
Аллоҳнинг бизларга хуш хабаридир...

Мусаффо тонг муборак бўлсин!

📌Бугун ҳаво + 33...+35° даража иссиқ бўлиши кутилмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi