PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.63K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
ТОМОРҚА - ХАЗИНА

🌱Халқимиз азалдан деҳқончиликда, боғ яратиш ишларида намуна бўлиб келган. Бугунги кунда ўз томорқасидан самарали фойдаланиб, бир йилда 3 мартагача ҳосил олаётганлар сони ҳам кундан кунга ортиб бормоқда.

Бу борада Пискент туманининг “Бирлик” маҳалласида ҳам катта тажриба тўпланган. Айни пайтда маҳалладаги томорқа ер эгалари баҳорги экин ишларини якунига етказмоқда. Миришкор томорқачилар эса аллақачон қулупнай, гулкарам, қизил ловия, бодринг сингари экинлардан мўмайгина даромад олишни бошлаганлар. Бири иккисҳнчисига намуна бўлган аҳоли орасида йилига 2-3 марта ҳосил олиш, ихчам иссиқхона қуриш саримсоқпиёз ва тўқсонбости экинларини етиштириш, парранда, қуён, асалари боқиш ва бошқа йўналишлар ўсиш кузатилмоқда.

Бунда маҳаллабай тизимда ишлар ҳам салмоқли самара бермоқда. Томорқани ташкил этишда “Ҳар бир оила тадбиркор” дастури асосида имтиёзли кредитлар ҳам тўсиқларсиз ажратилмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Assalomu aleykum,
22-aprel kuni soat 15:00 da,
" 23 aprel — Xalqaro kitob va mualliflik huquqlarini himoya qilish kuni" (1995 yili YuNESKOning 28-konferensiyasida e’lon qilingan). munosabati bn "NURLI KELAJAK" o'quv markazi 7,8,9 va 10-siniflar o'rtasida kitobxonlik musobaqasi o'tkazmoqda📖, g'oliblar albatda diplom va sovg'alar bn taqdirlanadi💵🥇🏆📚!
SHartlari oddiy o'qigan kitoblaringiz bn tashrif buyurasiz va kitoblaringizni tanishtirasiz. Kim ko'p kitob o'qigan bo'lsa va buni isbotlay bilsa g'olib bo'ladi!
7-8 siniflar o'rtasida
9-10 siniflar o'rtasida musobaqa bo'lib o'tadi
Barcha kitobxonlarimizni taklif etamiz📚!
t.iss.one/N713K
ЁШ ТАДБИРКОРЛАР ФАОЛИЯТ БОШЛАДИ

Бугунги кунда ёшларнинг муаммоларини максимал даражада ҳал этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Маҳаллабай ишлаш тизими бўйича бириктирилган ташкилот рахбарлари туман Ёшлар иттифоқи туман раиси А. Пўлатов, Туман Ғазна бўлими бошлиғи Қ.Шодмонов томонидан маҳаллалар ўрганилди.

“Навоий” маҳалласида “Ёшлар дафтари”да рўйхатда турувчи, маҳалла томонидан тикувчиликка кредит олишга тавсия берилган Нилуфар Бекова, Мунирахон Махмудоваларнинг хонадонлари ўрганилди. Ёшларнинг ҳар иккиси тадбиркорлик қилиш истагини билдиришган бўлиб, уларга 30 миллион сўмдан имтиёзли кредит ажратилган. Айни вақтда тикув машиналари келтириб, бири тикувчиликни, яна бири эса кўрпа-ёстиқ тайёрлашни йўлга қўйди.

Ёш ишбилармонларга келгусида орзуларидек катта тадбиркор бўлишларига тилак билдирамиз.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ҳашар

Баҳор. Кўкламни соғинган одам борки, бугун шукрона айтмоқда. Яратиш, янгиланиш ишлари бошлаб юборилган. Маҳаллаларда ўзбекка ярашган удум - ҳашарлар уюштирилмоқда. Теварак атрофни тозалаш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларида Ободонлаштириш бошқармаси, Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси, маҳаллалардаги жамоатчиларнинг меҳнати тахсинга лойиқ.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#антикоронавирус

❗️Ўзбекистонда 18 апрелдан карантин қоидалари янада кучайтирилади

Республикамизга коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Унга кўра бугун, 18 апрелдан карантин қоидаларига амал қилинишини назорат қилиш янада кучайтирилади.

Боғча ва мактабларда касалланиш ҳолати аниқланган тақдирда, уларнинг фаолиятини зудлик билан тўхташиш ва 2 ҳафтага карантинга олиш белгиланди. Ушбу вақт мобайнида улар онлайн тартибида фаолият юритади.

Йирик савдо мажмуалари ва бозорларда, дўконларда карантин қоидаларига қатъий амал қилиниши, жумладан, қўлларни антицептик воситалари билан зарарсизлантириш, одамларнинг тиббий ниқоб тақиши, ижтимоий масофа сақлаши қатъий назорат қилинади.

Айни Рамазон ойида таровеҳ намозларини очиқ ҳудудларда адо этиш, ифторликларни имкон қадар оила даврасида ёки 100 кишидан ошмаган ҳолатда ўтказиш зарурлиги таъкидланди.

1 майдан бошлаб, концерт томоша тадбирларини ёпиқ масканларда ўтказиш каби қатор чекловлар белгиланди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#антикоронавирус

Республика махсус комиссиясининг қарори юзасидан ИИВнинг мурожаати:

-жамоат жойларида ниқоб тақиш, ижтимоий масофа сақлаш, шахсий гигиена қоидаларига риоя этиш назорати кучайтирилади;

-барча давлат органлари ва ташкилотлар йиғилиш ўтказишни кескин қисқартиради ҳамда асосий ишга таъсир этмаган ҳолда меҳнат фаолиятини максимал даражада масофадан туриб ташкил этиш чораларини кўради.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#муносабат

Пискент тумани "Гулистон" маҳалласида истиқомат қилувчи Холмуродовлар оиласи тўғрисида ижтимоий тармоқда эълон қилинган видеолавҳа масъул ходимлардан иборат ишчи гуруҳ томонидан ўрганилди.

Холмуродовлар оиласи дарҳақиқат "Гулистон" маҳалласи Сағана қишлоғи Истиқлол кўчаси 18-уйда яшаб келмоқда. Аммо оиланинг иккинчи фарзанди Ж.Бегмуродов қўшни Олмалиқ шаҳрида доимий прописка қилинган. Хонадон аъзоларининг қўл остида 55 сотих томорқаси мавжуд. Шунингдек, қўшни Олмалиқ шаҳрида доимий прописка қилинган ўғли Ж.Бегмуродов учун ҳам ҳар йили ҳудуддаги "Ҳайдаров Шунқориддин" фермер хўжалигидан такрорий экин учун 50 сотих ер ажратиб берилган.

Турмуш ўртоғи Ш.Холмуродова 2021 йилнинг январь ойида 2-сектор, "Гулистон" МФЙдан "Аёллар дафтари" га, қизи Д.Бегмуродова ногиронлиги бўйича "Ёшлар дафтари"га рўйхатга олинган. Икки фарзанди ногирон бўлганлиги сабабли ушбу оила Пискент тумани 2-сектор, "Гулистон" МФЙ, Саховат ва кўмак жамғармаси томонидан белгиланган тартибда пул ва озиқ-овқат шаклида моддий ёрдам билан таъминланади.

Видеолавҳада келтириб ўтилган ишсизлиги бўйича Ж.Бегмуродов туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази орқали Пискент туманидаги бўш иш ўринлари билан танишиб, ишга жойлашиши мумкинлигини айтиб ўтамиз. Эслатиб ўтиш жоизки, Пискент тумани раҳбариятида ОКМК га ишга киритиш ваколати мавжуд эмас.


Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#ёшлар_дастури_амалда
#спорт

ПИСКЕНТЛИК ЖАНГЧИЛАР ҒОЛИБ

🤼‍♂Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида Ўзбек жанг санъати спорт тури бўйича Тошкент вилояти биринчилиги мусобақалари бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган мусобақада Тошкент вилоятидаги 22 та туман ва шаҳардан 600 нафар спортчи ёшлар иштирок этди.

Ўзбек жанг санъатининг ёш вакиллари ўртасида кескин курашларга бой ўтган мусобақада Пискент тумани спортчилари умумжамоа ҳисобида ғалаба қозонди.

📌Малумот ўрнида: Туманда мазкур спорт тури бўйича 5 нафар мураббий фаолият олиб бормоқда. 120 нафар ёшлар мунтазам шуғулланиб, улар орасида 20 нафар Ўзбекистон чемпионлари бор. Шунингдек, БЎСМ томонидан тумандаги 2,4,7,9,10-мактабларида ўзбек жанг санъати тўгараклари ҳам ташкил этилган.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi