PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.79K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳрига келди.
Давлатимиз раҳбари дастлаб Самарқанд халқаро аэропортида амалга оширилаётган модернизация ишлари билан танишди.
Бугунги кунда узунлиги 3105 ва эни 60 метр бўлган учиш-қўниш йўлаги қурилиши тугалланиб, ёритиш-сигнал чироқлари ва аэронавигация ускуналари ўрнатилмоқда. Қурилиши давом этаётган янги терминал бир соатда 2 баробар кўп, яъни 800 нафар йўловчига хизмат кўрсатиш қувватига эга бўлади.

Президент Шавкат Мирзиёев прибыл в Самарканд.
Сперва глава государства ознакомился с ходом модернизации международного аэропорта Самарканда.
К настоящему времени завершена взлетно-посадочная полоса длиной 3 105 метров и шириной 60 метров, на ней устанавливается светосигнальное и аэронавигационное оборудование. Строящийся новый терминал сможет обслуживать вдвое больше пассажиров - 800 в час.

#Mirziyoyev #safar #Samarqand #aeroport

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳрининг Қорасув мавзесида уй-жой қурилиши билан танишди.
Мавзеда қурилган кўп қаватли уйлар сони 116 тага етди. Шунингдек, 1 минг 600 ўринли мактаб, 120 ўринли болалар боғчаси, маҳалла фуқаролар йиғини биноси, савдо дўконлари, ўйин ва спорт майдончалари барпо этилган. Жорий йилда яна 7 та 16 қаватли, 2 та 25 қаватли уйлар қурилмоқда.
Шу ерда Самарқанд шаҳри Бош режаси ва шаҳар ҳудудини кенгайтириш лойиҳалари тақдимоти ўтказилди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с ходом строительства жилья на массиве Корасув города Самарканда.
Число построенных на массиве домов достигло 116. Также, возведены школа на 1 600 мест, детский сад на 120 мест, здание схода граждан, магазины, игровые и спортивные площади. Продолжается строительство еще семи 16-этажных и двух 25-этажных домов.
Здесь же прошла презентация проектов генерального плана Самарканда и по расширению территории города.

#Mirziyoyev #safar #Samarqand #uyjoy

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Дайжест

❗️БУГУН ВИЛОЯТДА

*Янгийўл тумани
. Видеомурожaат юзасидан расмий муносабат билдирилди.

*Қибрай тумани. "Бойжигит" маҳалла биноси фойдаланишга топширилди.

*Оққўрғон тумани.
1️⃣100 нафар аёл тиббий кўрикдан ўтказилди.
2️⃣“Прокурор кубоги 2021” футбол мусобақаси катта форматда ташкил этилди.

*Ўрта Чирчиқ ва Тошкент тумани ёшларига тадбиркорликни бошлашлари учун сертификат берилди.

*Олмалиқ шаҳри.
1️⃣"Меҳнат ярмаркаси"да 35 нафар фуқаро ишли бўлди.
2️⃣Ҳоким блогер билан мулоқотда бўлди.

*Паркент тумани.
1️⃣Ҳоким иштирокида сайёр қабул ўтказилди.
2️⃣20 нафар эҳтиёжманд оилага ёрдам пули тарқатилди.

*Зангиота тумани. Ёшлар “Ватанпарварлар” ҳарбий спорт мусобақасида 2-ўринни эгаллашди.

*Ангрен шаҳри. "Биринчи резинотехника заводи"га медиатур уюштирилди.

*Юқори Чирчиқ тумани.
1️⃣"Саксонота" МФЙ да ичимлик суви муаммоси бартараф этилди.
2️⃣Ҳоким "Жамбул" маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси билан учрашди.

*Пискент тумани.
1️⃣"Файзобод"да ёшларга ер берилди.
2️⃣Ишсиз аёллар иш билан таъминланди.

*Янгийўл шаҳри.
1️⃣Меҳрибонлик уйидан чиққан ёш оилалар ҳолидан хабар олинди.
2️⃣Ҳоким тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқаролар билан учрашди.

*Бўстонлиқ ва Зангиота туманларида сектор раҳбарлари ёшлар билан учрашди.

*Ўрта Чирчиқ тумани. Тадбиркор ва инвесторлар муаммолари ўрганилди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#халқ_орасида

ЕР – БЕБАҲО БОЙЛИК

Бугун туман ҳокими Раҳимжон Рихсиев бошчилигида мутасаддилар маҳаллаларда аҳолининг турмуш шароити, шахсий томорқасидан фойдаланиш ҳолатини ўргандилар.

"Дўнгқўрғон" маҳалла фуқаролар йиғинида аксарият хонадонлар томорқаси 10-12 сотих. Туман ҳокими маҳалла кўчаларини пиёда кезиб, одамлар билан суҳбатлашди. Биркам саксонни қоралаган Рисқул ота Қодиров Саодат кўчаси 9-уйда истиқомат қилади. Шу қишлоқдаги 19 – мактабда 35 йил ўқитувчилик қилган. Ёши улуғлиги, зиёли одам бўлишига қарамай, деҳқончилик қилишдан, кетмон чопишдан қочмайди. Ҳозир ҳам уй олдидаги томорқасида бир қарич бўш жой йўқ. Отанинг айтишича, рўзғорга мойдан бошқа нарса сотиб олинмайди. Дипломатия университетида ўқиётган набирага контракт тўловини ҳам томорқанинг ортидан тўлашди.

Рисқул отанинг миришкорлигини сизга ҳам кўрсатгимиз келди. Айни баҳор, экин-тикин вақти, балки Сиз ҳам томорқадан олтин ундиришга ҳаракат қиларсиз?

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
МАЪНАВИЙ ИШЛАР САМАРАДОРЛИГИ ЎРГАНИЛДИ

Бугун Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг Тошкент вилояти бўйича ишчи гуруҳи Пискент туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ўрганди. Унда ишчи гуруҳ аъзолари, туман ҳокимлиги мутасаддилари соҳага дахлдор ташкилот ва идоралар раҳбарлари қатнашди.

Президентимизнинг жорий йил 19 январдаги Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг навбатдаги йиғилишида сўзлаган нутқи, 26 мартдаги “Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда “Маънавият ва ижодни қўллаб-қувватлаш мақсадли жамғармасини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорлари соҳа жонкуярларининг фаолиятида дастуриламал бўлмоқда.

Туман Халқ таълими бўлими, Мактабгача таълим бўлими, Оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, СЭО ва ЖС бўлими, касб-ҳунар мактабларида ўтказилган ўрганишлар жараёнида ушбу мезонлар асосида тавсиялар берилди, аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан вазифалар белгиланди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi