PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.79K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг ота-оналарга
МУРОЖААТИ

29 март кунидан бошлаб, 4-чорак дарслари бошланиши муносабати билан, ота-оналардан коронавирус инфекциясининг кўпайиши шароитида, мактабларнинг масофавий таълим шаклига ўтказилиши бўйича кўплаб саволлар келиб тушмоқда.

Шу ўринда, яна бир бор эслатиб ўтмоқчимиз, ўқувчиларга қулайлик яратиш мақсадида жорий ўқув йилида гибрид таълим тизими жорий этилган, яъни фарзандини мактабга юбориб анъанавий таълим олиши ёки уйдан бепул телевизион “Онлайн мактаб” каналлари орқали масофавий таълим олиши бўйича қарорни ота-оналарнинг ўзи қабул қилади.

Эпидемиологик ҳолат оғирлашган ҳудудларда, маҳаллий ҳокимлик органларига карантин талабларини кучайтириш чораларини кўриш ваколати берилган. Шуни инобатга олиб, ҳудудий ҳокимликлар баъзи туманлардаги мактабларни тўлиқ масофавий таълим шаклига ўтказиш бўйича қарор қабул қилиши мумкин. Ўз навбатида, мактабларнинг маъмуриятига санитария-гигиена талабларига қатъий риоя этиш бўйича топшириқ берилган.

Пандемия нафақат дунё иқтисодиёти ва таълим тизимига, балки инсонларнинг асабига ҳам салбий таъсир кўрсатаётганига гувоҳ бўляпмиз. Шундай экан, қадрли ота-оналар, жойларда мактаб жамоаси билан ўзаро ҳурматни сақлаган ҳолда, фақат биргаликда ушбу вазиятдан чиқиб кетишимиз мумкинлигини тушунишингизни сўраймиз!

Ш. Шерматов,
Халқ таълими вазири.


Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Тайинлов

Файзуллаев Сарвар Сайорпўлатович —
Тошкент вилояти ҳокимининг Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.

▶️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Тайинлов

Камалов Азамат Жамалович
- Тошкент вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

▶️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Тайинлов

Нормуродов Шаҳзод Сайфиддин ўғли
— Тошкент вилояти ҳокимлиги ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий маърифий ишлар бўйича котибияти мудири лавозимига тайинланди.

▶️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#махсус_кўрсатув

Маҳаллабай - самарали тизим

🎥Пискент туманида аҳоли билан маҳаллабай ишлаш тизими, томорқалардан самарали фойдаланиш бўйича олиб борилаётган ишлар, ишбилармон инсонлар тажрибаси "Маҳалла" телеканали нигоҳида.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Тайинлов

Туланов Абдухамид Абдужабборович —
Тошкент вилояти “Чирчиқ-Оҳангарон” ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

▶️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги ташкил этилди

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#маҳаллабай

📌Маҳаллабай ишлаш тизими орқали тумандаги ҳар бир секторда туман иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими, Молия бўлими масъуллари ва маҳалла фаоллари уйма-уй ўрганишлар олиб бормоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#сессия_24
#ҳозир

Халқ депутатлари Пискент туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси бошланди. Унда депутатлар, сектор раҳбарлари, корхона ва ташкилот мутасаддилари, ОАВ вакиллари иштирок этмоқда.
Сессияга туман кенгаши раиси Раҳимжон Рихсиев раҳбарлик қилмоқда.

Кун тартибидаги 1-масала, Халқ қабулхонаси томонидан секторлар ва ҳудуддаги ташкилотлар раҳбарларининг фуқаролар мурожаати билан ишлаш ҳолати бўйича ахбороти тингланмоқда.
#сессия_24
#ҳозир

Бош вазирнинг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси туман бўлимининг секторлар ва ташкилот раҳбарларининг тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш бўйича фаолияти тўғрисида М.Мирсоатованинг ахбороти тингланмоқда.

Қабулхонада тадбиркорлик қилиш истагини билдирган 16-30 ёшгача бўлган ёшларнинг 18 та мурожаати қабул қилиниб, ўрганилган. Натижада 18 масаладан 16 таси қаноатлантирилган, 2 тасига хуқуқий тушунтириш берилган.

Ўтган вақт давомида қабулхона ҳамда 4 та сектор раҳбарлари тамонидан 11 та сайёр қабул ташкил қилинди. Қабулда тадбиркорлар ва тадбиркор бўлиш истагини билдирган 27 фуқаронинг 25 та масаласи қаноатлантирилган. 2 тасига хуқуқий тушунтириш берилган.

Туман ҳокими томонидан ҳар ҳафтанинг чоршанба ва жума кунлари тадбиркорларни қабул қилиш куни сифатида белгиланган.
#сессия_24
#ҳозир

Дилобар Рустамова, Санитария эпидемиологик осойишталиги ва жамоат саломатлиги бўлими раҳбари:

Пандемиянинг ривожланмаслиги карантин талабларига риоя қилиш ва эмлашга боғлиқ.

Айни кунларда туман Санитария эпидемиология осойишталиги ва жамоат саломатлиги бўлими томонидан коронавурусга қарши эмлаш тадбирларини ўтказишга тайёргарликлар олиб борилмоқда. Бўлим вакцина сақлаш омборхонаси хамда ТТБ га қарашли 7 та эмлаш пунклари махсус совутгичлар билан таъминланди, “Юнисеф” томонидан тақдим этилган вакцина ташиш учун мўлжалланган Миневел Лабо актомашинаси қабул қилаб олиниб, расмийлаштирилди. Хозирги кунда 249,70 кг Гипохлорид калций, 133,28 кг Экохлор (таблетка) заҳирада мавжуд.

2021 йил 2 ой мобайнида
-диагностика мақсадида-279
-профилактика мақсадида-551
-санитар микробиология-327
-короновирус инфекциясини аниқлаш учун-3860 та таҳлиллар олинган.

Санитария эпидемиология осойишталиги ва жамоат саломатлиги бўлими ходимлари 27 та махалла фуқаролар йиғинига бириктирилиб, хонадонларда, савдо дўконлари, умумий овқатланиш шохобчалари хамда дехқон бозорларида жамоат жойларида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, юқумли ва юқумсиз касалликларни олдини олиш бўйича профилактик санитария тарғибот ишларини олиб бормоқда.

СЕО ва ЖС бўлими раҳбари сўзларига кўра, таҳлиллар натижасида 2020 йилда коронавирус билан 7 та ўлим ҳолати қайд этилган.
Тавсияномага эга хотин-қизлар учун ОТМдан қўшимча давлат гранти ажратилади

🌐Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
лойиҳалари муҳокамаси порталида
"2021/2022 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида"ги Президент Қарори лойиҳаси эълон қилинди.

✔️Қарорга мувофиқ, Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлигининг тавсияномасига эга бўлган хотин-қизлар учун бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича 2000 нафар қўшимча давлат гранти ажратиш белгиланган.
#спорт_саломатлик

Ассалом тонг!

Пискент тумани Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида ҳамширалар ўртасида “Ассалом тонг” соғломлаштириш машқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири кубогининг вилоят босқичи ўтказилди.

Президентимизнинг “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6099-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадидаги тадбир вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамда “Ўзбек жанг санъати” Федерацияси билан ҳамкорликда катта тантана билан ташкил этилди.

Мусобақада Тошкент вилоятининг шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмалари жамоалари фаол иштирок этиб, ҳакамлар томонидан баҳоланишди. Тонгги машқларни маҳорат ва эпчиллик билан бажарган Ангрен тиббиётчилари 1-ўрин, Бекобод шаҳар жамоаси 2-ўрин, паркентлик ҳамширалар 3-ўринга лойиқ деб топилди.

Шунингдек, Пискент тумани “Энг зукко жамоа”, Олмалиқ шаҳри “Энг иродали жамоа”, Оҳангарон шаҳар “Энг жозибадор жамоа”, Қибрай тумани “Энг масъулиятли жамоа”, Куйичирчик тумани “Энг аҳил жамоа”, Оҳангарон тумани “Энг намунали жамоа”, Бўстонлиқ тумани “Энг матонатли жамоа”, Ўртачирчиқ тумани “Энг интилувчан жамоа”, Юқоричирчиқ тумани “Энг мафтункор жамоа”, Янгийўл тумани “Энг креатив жамоа” номинациялари буйича вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг дипломларига лойик деб топилдилар.

Тадбир сўнггида ғолиб жамоа ва спортчилар ташкилотчилар томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Мусобақа жараёнидан фотолавҳалар