PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.63K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#таълим

📌Мингтепада янги ўқув маркази очилди

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#таълим

Мингтепада янги ўқув маркази очилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус доирасида ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, таълим сифати ва самарадорлигини ошириш мақсадида бугунги кунда олис қишлоқларда ҳам ўқув марказлари ташкил этилмоқда.

Навбатдаги ўқув маркази Пискент тумани “Мингтепа” маҳалласида очилди. Унинг очилиш маросимида маҳалла фаоллари, ёшлар ва ота-оналар, таниқли журналист ва бошловчи Лола Зуннунова иштирок этди.

“Илм-зиё” номли ўқув маркази раҳбари Бахтиниса ая Мирсаидова шундай дейди:
-Ўқитувчи бўлиш орзуим эди. Лекин отамнинг раъйига қарши боролмасдан бу касбни эгаллай олмадим. Ҳозир набираларимнинг таълим-тарбияси билан ўзим шуғулланаман. Шунда маҳалламизда қўшимча ўқитиш учун бирорта нодавлат таълим муассасаси йўқлигига афсусланардим. Президентимизнинг янги йилдаги табригида тадбиркорларга кенг йўл очиш тўғрисидаги сўзлари 54 ёшимда ўзим тадбиркор бўлиб, ташаббус кўрсатишимга, ниятимни амалга оширишимга туртки берди. Мана, бугун натижасини кўриб турибсиз.

Марказда ҳорижий тиллар ва она тили, пазандачилик, уй ҳамширалиги, оила психологияси, ментал арифметика сингари йўналишлар бўйича курслар фаолият юритувчи ўқув марказида 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган аҳоли ўқитилади ва курсларни муваффақиятли тугатганларга сертификатлар берилади.
“Мингтепа” боғбонлар маҳалласи. Маҳаллада истиқомат қилаётган уч минг нафардан зиёд аҳолиси меҳнаткаш, ташаббускор одамлар. Уларнинг мингдан ортиғи ўсиб келаётган ёшлардир. Бу ёшлар келгусида дунёвий илм-фанларни ўрганиб, қадимий ўлкани Янги Ўзбекистоннинг замонавий бир гўшасига айлантиришга муносиб ҳисса қўшадилар.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Қирғизистон Бош вазири Тошкентга келди

Батафсил👉 https://uza.uz/uz/posts/251581
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#солиқчи_кўмакчи

1 апрель – даромадлар тўғрисида декларация топширишнинг охирги куни!

Солиқ кодексининг 393-моддасига асосан агар сиз 2020 йилда:

🔹ўзингизга тегишли нотурар жойларни, қимматли қоғозларни, 36 ой ичида турар жойни сотишдан;
🔹 Уй жой, нотурар жой, автомобил ва бошқа мулкингизни ижарага беришдан;
🔹Муаллифлик ҳақи ва чет элдаги фаолиятингиздан ҳамда даромад солиғи ушлаб қолинмаган бошқа манбалардан даромад олган бўлсангиз жорий йилнинг 1 апрелига қадар жами йиллик даромадларингиз тўғрисида декларацияни топширишингиз лозим.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#ёшлар_дастури
#таҳлил

2020-2021 йиллар давомида ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар дастури ижроси юзасидан туман ҳокими ўринбосари Сарвар Хамдамов томонидан штаб аъзолари йиғилиши бўлиб ўтди.

Мазкур йиғилишда ёшлар билан олиб борилаётган ишлар танқидий таҳлил қилинди, вужудга келаётган камчиликлар бартараф этилиши таъкидланди. Шунингдек, эришилаётган ютуқлар ҳам таҳлил қилинди. Ёшларнинг маданий дам олишларини ташкил этиш, уларни спорт тўгаракларига жалб этиш ҳамда ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласида тўхталди. Масъул ташкилотлар томонидан вужудга келаётган камчиликлар юзасидан штаб масъулларига тегишли топшириқлар берилди.

Йиғилишдан сўнг Болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг бир гуруҳ ёш спортчиларига Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими ва Ёшлар иттифоқи туман Кенгашининг раҳбарлари томонидан фахрий ёрлиқлар топширилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#пресс_тур
#томорқачилик

🌱Пискент туманида аҳоли томорқаларидан самарали фодаланиш, очиқ ва ёпиқ майдонларда маҳсулот етиштириш мавзусида амалий семинар ва пресс тур бўлиб ўтди.

🎥Батафсил "Ўзбекистон 24" лавҳасида

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Қадриятлар_ҳафталиги

“Ойбек” маҳалласи янги бинога эга бўлди

22 мартдан 28 мартгача маҳалла фуқаролар йиғинларида "Миллий қадриятлар ҳафталиги" давом этмоқда. Ҳафталик доирасида Пискент туманидаги маҳаллаларда Наврўз байрами тадбирлари ҳам ўтказилмоқда.

Шу билан бирга тумандаги илгари ўз маҳалла биносига эга бўлмаган "Ойбек" маҳалла фуқаролар йиғининг янги биноси фойдаланишга топширилди. Республикамизда маҳалла тизимини такомиллаштиришга оид ислоҳотлар натижасида маҳалла фуқаролар йиғини учун “DELTA QURILISH” МЧЖ билан давлат-хусусий шериклик асосида бино қуриб берилди.

Очилиш маросимида иштирок этган туман ҳокими ўринбосари А.Деҳқонов, фахрий журналист Ж.Отақулов, имом хатиб А.Маликов, маҳалла фаоллари жамоага яхши тилаклар билдиришди. Давлат ҳокимиятининг дастлабки бўғинидан инсон манфаатлари таъминланиши зарурлиги таъкидлаб ўтилди.

Тантанали маросим байрам тадбирига уланди. Гўзал одатларимиз, миллий қадриятларимиз асосида келин салом маросими, бадиий дастурлар намойиш этилди.
#Спорт

"Универсиада-2020": Тошкент вилояти жамоаси биринчи марта чемпионликни қўлга киритди

▶️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Дайжест

БУГУН вилоятда

*Қибрай тумани.
Туркиялик мутахассис фермерларга амалий дарс ўтди.

*Ўрта Чирчиқ, Пискент ва Паркент туманларида янги бинолар фойдаланишга топширилди.

*Тошкент тумани. Волейбол спорт тури бўйича Ўзбекистон кубоги мусобақаси ўтказилмоқда.

*Олмалиқ шаҳри. Универсал жанг бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтмоқда.

*Оҳангарон тумани. Коронавирусга қарши оммавий эмлаш учун тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

*Бекобод тумани. Фуқароларни ўзини ўзи банд қилиш бўйича амалий тадбир бўлиб ўтди.

*Зангиота тумани. "Аёллар дафтари"га киритилган фуқароларнинг 6 нафари иш билан таъминланди.

*Янгийўл шаҳри. Барҳаёт Мелиев шаҳарда амалга оширилаётган ишларни ўрганиш учун борди.

*Янгийўл тумани. Самарқанд кўчаси асфальтлаштирилмоқда.

Real Golden max” МЧЖ раҳбарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

*Юқори Чирчиқ тумани. Ҳоким ижтимоий ҳимояга муҳтож оила вакиллари билан учрашди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#спорт_спорт_спорт

Пискент ёшлари «Прокурор кубоги» учун беллашди

🤼‍♂Ёшлар ўртасида спортни янада оммалаштириш, аҳоли саломатлиги даражасини яхшилаш йўлида оммавий спорт мусобақалари мунтазам ташкил этилмоқда.

Жумладан, бугун туман ҳокимлиги, прокуратураси, Жисмоний тарбия ва спорт бўлими ҳамкорлигида кураш бўйича "Прокурор кубоги» мусобақалари ташкил этилди.

Беллашувларда туман Болалар-ўсмирлар спорт мактаби ва тумандаги умумтаълим мактабларидан 2005 - 2012 йилда туғилган жами 95 нафар ёш полвон иштирок этди.

Гилам устида кечган кескин курашларда энг кучли ёшлар сараланди. Мусобақалар якунида ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан диплом, медал ва совғалар билан тақдирланишди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi