Forwarded from Kun.uz | Расмий канал
Депутатлар 2020 йилги давлат бюджетини тасдиқлади
Мактабларни жиҳозлаш учун 97 млрд сўм маблағга қўшимча яна 50 млрд сўм ажратилди.
👉 https://kun.uz/30010024
Kun.uz расмий саҳифалари 👇
Telegram | Facebook | YouTube

Forwarded from Toshkent viloyati hokimligi / Хокимият Ташкентской области
#онлайн
Айни дамда Тошкент вилояти ҳокимлигида "Иқтисодий соҳада олиб борилаётган ислоҳотларнинг Тошкент вилоятидаги ижроси: таҳлил ва натижалар" мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.
Матбуот анжуманида вилоят ҳокимининг саноатни ривожлантириш, иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари Одилхон Рустамов, вилоят иқтисод ташкилотлари раҳбарлари, туман (шаҳар) ҳокимларининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари, тадбиркорлар, журналист ва блогерлар иштирок этишмоқда.
Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Туман Фавқулодда вазиятлар бўлими огоҳлантиради!
Гидрометеорология маркази маълумотларига қараганда 21-25 ноябрь кунлари Россия Федерациясидан совуқ ҳаво оқими республикамиз ҳудудига кириб келиши кутилмоқда. Шу кунларда айрим ҳудудларда вақти-вақти билан ёмғир ёғиши, қорга айланиши, совуқ ҳарорат кечаси 0-5 даражагача, айрим жойларда -8 даражагача пасайиши мумкин. "Қамчиқ" довонида кучли қор, йўлнинг музлаши, тумани кўришнинг ёмонлашиши кузатилади.
@piskenthokimligi

Айни пайтда Тошкент телеканалида "Очиқ мулоқот" дастури эфирга узатилади. Кўрсатувда Пискент тумани мутасадди раҳбарлари туманда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари тўғрисида маълумот берадилар. Шунингдек, аҳолининг бу борадаги саволларига тўғридан тўғри жавоб бериш имконияти мавжуд.
@piskenthokimligi
@piskenthokimligi
#Тадбир
"Қалпоқ" ижодкорлари Пискентга ташриф буюрдилар.
Пискент тумани ҳокимининг Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш, маънавий-маърифий масалалар бўйича ўринбосари Сарвар Ҳамдамов, Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими раҳбари Комилжон Мамажонов томонидан Ёшлар боғида ажойиб кулгу кечаси ташкил этилди.
Тадбирга "Қалпоқ" хажвий гуруҳи ижодкорлари ташриф буюрдилар. Эл суйган санъаткорлар Раҳмонали Сувонов, Ширмоной Абдуллаева, Муҳтор Ҳалимов ичакузди ҳангомалари, юморга бой саҳналари билан даврани қиздирмоқдалар. Хушовоз хонанда Тўхтахол Суропованинг қўшиқлари шўх рақсларга уланди.
Туманда бу сингари маънавий-маърифий тадбирлар кўплаб ташкил этилмоқда.

#Эшитдингизми?
Энди мактаблар “ташвиш тугмалари” билан жиҳозланади
Вазирлар Маҳкамаси қарори (930-сон, 21.11.2019 й.) билан Миллий гвардиянинг қўриқлаш хизмати бўлинмалари томонидан қўриқланадиган объектлар рўйхати тасдиқланди.
Қарорга мувофиқ, мактаблар ва диний ташкилотларнинг объеетлари ҳам “ташвиш тугмалари” (сигнализация) билан жиҳозланади.
Миллий гвардия қўриқлаш хизмати бўлинмалари томонидан объектларни қўриқлаш билан бир қаторда транзит юкларни, транспортдаги моддий бойликларни, портловчи, радиоактив (заҳарли) ва бошқа воситаларни қуролли қўриқлаш-кузатиш амалга оширилиши мумкин.
Шунингдек, жисмоний шахсларга ва тадбиркорларга тегишли объектлар уларнинг ихтиёрига кўра тузилган шартномаларга асосан қўриқланади.
Манба:huquqiyaxborot
@piskenthokmligi

#Муаммо_ва_ечим
Пискент тумани "Ғолиблар" кўчаси аҳолиси томонидан uzlidep.uz сайтида эълон қилинган мурожаат юзасидан Билдирги
Пискент тумани "Ойбек" МФЙ, "Ғолиблар" кўчаси ёнидаги боши берк кўчада ташландиқ бетон ховуз бўлиб, ушбу ҳовуздан ёнғинга қарши сув таъминотида фойдаланилган.
Аҳолининг мурожаатларидан сўнг бетон ховузни бузиб бартараф этиш чоралари кўрилган. Аммо бетон қолдиқлари шу вақтга қадар тўлиқ чиқариб ташланмаган эди.
Бугун Пискент туман ҳокимининг Қурилиш масалалари бўйича ўринбосари С. Исақулов раҳбарлигида Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ишчилари томонидан аҳолининг эътирозларига сабаб бўлаётган бетон қолдиқлари бартараф этилди.

Forwarded from Komil Allamjonov
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев йиғилиш ўтказган. Унда давлат раҳбари жумладан шундай деган:
“Ҳурматли йиғилиш қатнашчилари!
Бугун сизлар билан яна бир муҳим масалани муҳокама қилиб олишимиз зарур.
Барчангиз кўриб, билиб турибсиз, бугун жамият ҳаётининг барча жабҳаларида очиқлик ва шаффофлик таъминланмоқда. Замон тез ривожланмоқда, халқимизнинг дунёқараши ўзгармоқда.
Бу борада айниқса, оммавий ахборот воситалари катта роль ўйнамоқда. Улар ҳаётий муҳим масалаларга эътиборимизни қаратиб, муаммоларни ҳал этишда бизга кўмаклашмоқдалар.
Демократик жамиятнинг асосий талабларидан бири ҳам шу.
Шуни эсдан чиқармайлик, матбуотни фаолиятимизни акс эттирувчи кўзгу деб билишимиз керак. Афсуски, кўп йиллар давомида биз ана шу кўзгуга қарашни ўзимизга эп кўрмадик.
Оқибатда ҳақиқий қиёфамизни кўролмай қолдик. Халқимизга очиқ-ойдин маълум бўлиб турган айбу нуқсонларимизни тан олмасдан, “мен ҳаммадан зўрман” деб ўзимизга бино қўйиб, кеккайиб юравердик. “Юзинг қийшиқ бўлса, ойнадан ўпкалама” деган доно мақолни буткул унутиб қўйдик.
Йиллар давомида жамиятимизда қанчадан-қанча иллатларнинг томир отиши, муаммоларнинг йиғилиб қолишининг асосий сабабларидан бири ҳам шу бўлгани, айни ҳақиқат.
Мен бу гапларни нима учун айтаётганимни ҳаммангиз яхши тушуниб турибсиз. Бугун барча бўғиндаги раҳбарларнинг жамоатчилик билан, айниқса оммавий ахборот воситалари билан муомала маданияти ҳар қачонгидан ҳам муҳим масалага айланди.
Айрим ҳолларда раҳбарлар томонидан танқидни қабул қила билмаслик, нима қилиб бўлса-да, уни тан олмасликка бўлаётган уринишларда ҳам кўзга ташланмоқда.
Афсуски, баъзи раҳбарлар халқ билан, матбуотчилар билан мулоқотда оддий муомала маданиятини, маънавиятни унутиб қўйишмоқда. Улар томонидан қилинган мурожаатларга ўз вақтида, холис жавоб берилмаслиги ҳам ҳақли эътирозларга сабаб бўлаяпти.
Ўзингиз гувоҳ бўлиб турибсиз, деярли ҳар куни ижтимоий тармоқларда қайсидир раҳбарнинг фаолияти билан боғлиқ шов-шувли хабар тарқалаяпти. Уларда берилаётган танқидий материалларга ўз вақтида холис, асосли муносабат билдирилмаётгани оқибатида одамлар орасида ҳар хил фикрлар, баҳс-мунозаралар юзага келмоқда.
Энг ачинарлиси, баъзи раҳбарлар жамоатчилик ўртасида турли зиддиятларга сабаб бўлиши мумкин бўлган бундай ҳолатларнинг олдини олиш ўрнига, кибру ҳавога берилиш, ўзига бино қўйиш билан масалани янада чигаллаштирмоқда.
Тушунаман, ҳар кимнинг ўзига яраша ғурури, иззат-нафси бор.
Лекин раҳбар шуниси билан раҳбарки, у нафақат ўзининг шаънини, балки давлат идорасининг обрўсини ҳам сақлашга масъул эканини унутмаслиги керак.
У ҳар қандай тўсиқ ва қийинчиликларга, кескин ва долзарб муаммоларга дуч келмасин, вазиятдан оғир-босиқлик ва вазминлик билан чиқиб, фақат қонунга асосланган тўғри қарор қабул қилиши шарт.
Шу билан бирга, ҳар қайси раҳбар ўз масъулияти ва жавобгарлигини, аввало ўз виждони олдида, унга ишонч билдирган эл юрт олдида чуқур англаса, фаолиятида қатъиятлик билан вазминлик, талабчанлик билан ақл-заковатни уйғунлаштира олса, халқнинг чинакам меҳрини ва ишончини қозона олади.
Хоҳ у Ҳукумат аъзоси бўладими, вазир бўладими, хоҳ ҳоким бўладими ёки прокурорми, ушбу талаб – барчамизга, оммавий ахборот воситалари ходимларига ҳам бирдек тегишли.
Буни унутишга ҳеч биримизнинг ҳаққимиз йўқ.”

#Иқлим
Қиш қандай бошланади?
«Ўзгидромет»нинг ёзишича, бу йилги сентябрь, октябрь ойлари асосан илиқроқ, айрим жойларда меъёрдан илиқроқ, ноябрь ойида эса одатдагидан совуқ бўлди.
Кечадан бошлаб ҳаво кескин ўзгарди. Аксарият ҳудудларда ёғаётган ёмғир қорга айланди.
Дам олиш кунлари ҳам юртимиз бўйлаб булутли об-ҳаво сақланиб туради. Шимолий ҳудудлардан ташқари бошқа жойларда ёғингарчилик, кўпроқ қор ёғиши кутилмоқда. Ҳарорат сезиларли ўзгармайди.
Душанба кунидан бошлаб ёғингарчиликлар тўхтайди. Лекин ҳафтанинг охиригача совуқ ҳаво сақланиб туради. Кечаси ва эрталабки соатларда 3-8 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ атрофида бўлади.
«Ўзгидромет»нинг маълумотларига кўра декабрь ойи давомида ҳарорат кечаси 2-7 даража илиқдан 0-5 даража совуққача, кундузи 10-15 даража илиқдан 0-5 даража илиққача ўзгариб туради. Одатда Ўзбекистонда қиш фасли қисқа ва кам қорли кечади.
Юртимиз қишининг ўзига хос хусусияти — ҳароратининг кескин ўзгариб туришида.

#Қиш_синов_даври
Пискент туманида куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида амалга оширилган тадбирлар, қум ва туз захираси туман Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи, подполковник У. Ҳамдамов томонидан ўрганилди.

#Сайлов_2019
ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН - ЯНГИ САЙЛОВЛАР!
Сайловолди ташвиқоти нима?
Сайловолди ташвиқоти — сайлов кампанияси даврида амалга ошириладиган ва сайловчиларни номзодни ёки сиёсий партияни ёқлаб овоз беришга ундашга қаратилган фаолиятдир.
Ташвиқот қачондан бошланади ва қачон тугайди?
Сайловолди ташвиқоти номзодларни рўйхатга олиш учун белгиланган охирги куннинг эртасидан бошланади.
Сайлов куни ва овоз беришга бир кун қолганида ташвиқотга йўл қўйилмайди.
Ташвиқот вақтида нималар тақиқланади?
Ташвиқотни сайловчиларга бепул ёки имтиёзли шартларда товарлар бериш, хизматлар кўрсатиш (ахборот хизматларидан ташқари), шунингдек пул маблағлари тўлаш билан қўшиб олиб бориш тақиқланади.
Ташвиқот қандай шакл ва усулларда олиб борилади?
Ташвиқот омма олдида очиқ мунозаралар, баҳслар, матбуот конференциялари, фуқароларнинг йиғилишлари, интервьюлар, оммавий ахборот воситаларида чиқишлар, роликларни жойлаштириш шаклида олиб борилиши мумкин.
✅ Ташвиқот:
👉 оммавий ахборот воситалари, телекоммуникация тармоқлари, шунингдек Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали;
👉 босма, кўргазмали, аудиовизуал ва бошқа ташвиқот материалларини (плакатлар, варақалар ва бошқа материалларни) чиқариш ҳамда тарқатиш орқали;
👉 сайловчилар билан учрашувлар ўтказиш орқали амалга оширилади.
Ташвиқот ишлари олиб боришда Сайлов кодексида тақиқланмаган бошқа усуллардан ҳам фойдаланиш мумкин.
Сайловолди ташвиқотида имкониятлар тенглиги қандай тартибда таъминланади?
Ташвиқот олиб борилаётганда давлат оммавий ахборот воситаларидан фойдаланишда ҳажмига кўра бир хил бўлган эфир вақтини ва нашр майдонини бепул бериш йўли билан тенг шароитлар таъминланади.
Давлат оммавий ахборот воситаларида ҳақ эвазига ҳам эфир вақти ёки нашр майдони ажратилиши мумкин.
Нодавлат оммавий ахборот воситаларида қонун ҳужжатларига мувофиқ эфир вақти ёки нашр майдони ажратилиши мумкин.
Оммавий ахборот воситалари томонидан эфир вақти, нашр майдони учун белгиланадиган ҳақ тўлаш шартлари ҳамда бошқа талаблар барча учун тенг ва бир хил бўлиши керак.
Ташвиқот материаллари учун қандай талаблар бор?
Ташвиқот материаллари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тайёрланиши керак.
✅ Босма, кўргазмали, аудиовизуал ва бошқа ташвиқот материалларида:
👉 ташвиқот материалларини тайёрлаган юридик шахснинг номи (жисмоний шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми), жойлашган ери (почта манзили) ва у ҳақдаги бошқа маълумотлар;
👉 ташвиқот материалларига буюртма берган юридик шахснинг номи (жисмоний шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми);
👉 ташвиқот материалларининг адади, чиқарилган санаси тўғрисидаги ахборот кўрсатилган бўлиши керак.
Сайловчилар билан учрашувлар қандай ташкил этилиши керак?
Сайловчилар билан учрашувларни ўтказиш жойи ва вақти ҳақида округ ёки участка комиссиясига маълум қилинади, мазкур комиссиялар бу ҳақда сайловчиларни олдиндан хабардор қилади.
Тегишли ташкилотлар учрашувлар ўтказиш учун жиҳозланган хоналарни бепул ажратиши, зарур маълумот ва ахборот материалларини олишда ёрдам кўрсатиши шарт.
Бир номзод бошқа бир номзод томонидан ташкил этилган сайловчилар билан учрашувларда иштирок этиши мумкинми?
Ҳа мумкин. Номзод ёки унинг ишончли вакили бошқа номзод ёки унинг ишончли вакили билан биргаликда сайловчилар билан учрашувлар ўтказишга ёхуд бошқа номзод томонидан ташкил этилган сайловчилар билан учрашувларда иштирок этишга ҳақли.
Ташвиқот олиб бориш шартлари ва тартибини бузганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Сайловолди ташвиқотини олиб бориш шартлари ва тартиби номзод, ишончли вакил, сиёсий партия вакили ёки мансабдор шахс томонидан бузилиши 1 млн 561 минг сўмдан 2 млн 230 минг сўмгача жарима солишга сабаб бўлади.
Эслатма: ташвиқот давомида нотўғри ахборотни, шунингдек номзодларнинг шаъни ва қадр-қимматига путур етказадиган маълумотларни тарқатиш тақиқланади.
Манба: huquqiyaxborot

Forwarded from PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
#Сайлов_2019
Янги Ўзбекистон-янги сайловлар!
Пискент тумани умумтаълим мактабларида "Мен ҳам келажакда овоз бераман!" мавзусида иншолар танлови ўтказилмоқда.
1-умумтаълим мактабида иншолар танловида 9-синф ўқувчиси Ширин Оғабекова ғолиб бўлди.