PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.63K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
⚡️⚡️⚡️РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ

🦠 Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг коронавирус пандемиясини инобатга олган ҳолда мамлакатимизда Наврўз умумхалқ байрами тадбирларини ташкиллаштириш масалаларига бағишланган кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

⚠️ Йиғилишда сўнгги кунларда аҳоли ўртасида коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари бироз ортганлиги таъкидлаб ўтилди. Шу боис мутассадди вазирлик ва идораларга:

👉 байрам тадбирларини об-ҳаво шароитини инобатга олган ҳолда очиқ жойларда, яъни боғлар, хиёбонлар ва ўйингоҳларда ўтказиш;

👉 байрам тадбирларида аҳолини кўп тўпламаслик ва ташриф буюрувчилар ниқобда бўлишлари ҳамда ижтимоий масофани сақлашлари устидан назоратни ўрнатиш;

👉 аҳоли гавжумлигининг олдини олиш мақсадида тадбирларни кичик хажмда маҳаллаларда ташкил этиш чораларни кўриш каби кўрсатмалар берилди.

👮‍♂️Шу билан бирга, байрам тадбирларида жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлик чоралари кўриш мақсадида ҳуқуқ тартибот органларига тегишли топшириқлар берилди.

📌 Жойларда ўтадиган байрам тадбирларини юқори бадиий савияда ўтказиш, бунинг учун эстрада хонандалари ва театр актёрларини жалб этиш каби вазифалар белгиланди.

💉 Шунингдек, Санитария-эпидемиология хизмати томонидан аҳоли ўртасида коронавирус билан касалланиш ҳолатларини барвақт аниқлаш бўйича ПЗР лабораторияларнинг тўлиқ қувватларда фаолиятини ташкил этиш, шунингдек, коронавирус инфекциясига қарши хавф ости гуруҳига мансуб аҳоли қатламини ихтиёрий эмлаш тадбирларини ташкил этиш борасида тегишли топшириқлар берилди.

❗️Айрим хорижий ва қўшни мамлакатларда бугунги кунда кузатилиб турган коронавирус инфекцияси билан боғлиқ кескин эпидемиологик вазиятни инобатга олган ҳолда, мамлакатимизда шу каби ҳолатларнинг қайтарилмаслиги учун кенг тарғибот ишларини олиб бориш тавсия этилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#ўзбек_алифбоси

Лотин ёзувига асосланган янги ўзбек алифбоси ҳақидаги қонун лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат

Карантин қоидаларига амал қилиш назорати кучайтирилади

🎥Батафсил видеолавҳада👆

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#маҳаллабай
#мурожаат_ва_натижа

🍯Асал – минг дардга даво шифобахш неъмат. Шунинг учун унинг қадри ҳеч тушмайди.

“Сувти” маҳалласида яшовчи Саодат Рисбоеванинг айтишича, оталари узоқ йиллар асалари боққан, асал етиштирган. Бугун у ҳам оилавий ҳунарни давом эттирмоқчи. Фақат кенгайтириб, оилавий тадбиркор сифатида.

Маҳаллабай ўрганишлар натижасида аёлнинг мурожаати туман ҳокимлиги, Халқ банки туман филиали томонидан ижобий ҳал этилди. “Ҳар бир оила тадбиркор” дастури доирасида 25 млн сўм имтиёзли кредит ажратилиб, 14 қути асалари олинди. Ишсизлиги, ногирон фарзанди бўлгани сабабли “Аёллар дафтари”га тушган Саодат опа яқин келажакда ўзини тиклаб, тадбиркор аёл даражасига эришишдан умидвор. Қўшни хотин-қизлар ҳам ундан намуна олиб, ишбилармонликка ҳаракат бошладилар.

📌Тобора ривожланиб бораётган даврда қишлоқ аёллари орасида ҳам тадбирли, ҳунарли, жамиятда ўз ўрнини топа олган вакилалар чиқишига ишонамиз.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#шукуҳ
#сумалак_сайли

❇️Одамларнинг орзу-умидлари, эзгу ниятлари ва фаровонлик ҳақидани қарашлари Наврўз байрами, сумалак сайилларига ҳамоҳанг.

Наврўз айёми яқинлашгани сайин маҳаллаларда кайвони онахонлар томонидан сумалак солиш жараёнлари бошлаб юборилди. Бугун туман ҳокимлигида ҳам сумалак тайёрланмоқда. Қурбонлик учун жонлиқ сўйилди. Онахонлар тилида кўкламга етказганига шукроналик, пандемия ва турли хасталиклардан омонлик тилаган дуолар янграйди.

📌Наврўз сайли маҳаллаларда карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда давом этади.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#антикоронавирус

ЎЗБЕКИСТОНГА "COVID-19"ГА ҚАРШИ 660 МИНГ ДОЗА ВАКЦИНА ОЛИБ КЕЛИНДИ

Ҳозиргина мамлакатимизга 660 минг доза “COVID-19”га қарши AstraZeneca вакцинаси олиб келинди.

Ушбу вакциналарни етказиб бериш Эпидемияларга тайёргарликни таъминлаш мақсадида инновациялар учун коалиция (CEPI), Вакциналар ва иммунизация бўйича глобал альянс (GAVI), Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ва БМТ Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ)дан иборат бўлган COVAX глобал ҳамкорлиги доирасида амалга оширилмоқда.

— Ўзбекистон GAVI ташкилотининг COVAX дастурига аъзо давлатлар қаторига киради, — дейди Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбарининг ўринбосари Ботир Қурбонов. — Шу боис, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2021 йил январь ойида коронавирусга қарши эмлаш учун вакцина етказиб бериш юзасидан GAVI ташкилотига буюртма берилган эди.

Ушбу ҳамкорлик доирасида йилнинг охирига қадар мамлакатимизга умумий микдорда 20 фоиз аҳолини эмлаш учун етарли даражада вакцина, шприц ва хавфсиз утилизация қутилари етказиб берилиши кўзда тутилган. COVAX фонди ҳисобидан Ўзбекистонга 2 миллион дозадан ортиқ AstraZeneca вакцинасини етказиш, шундан 2021 йил I чоракда 35-40 фоизини, қолган қисмини II чоракдан дунё бўйлаб вакциналарнинг ишлаб чиқариш имкониятларидан келиб чиққан ҳолда, босқичма-босқич етказиб берилиши режалаштирилган.

Бугун олиб келинган 660 минг доза вакциналар COVAX Ўзбекистон учун ажратган 2 миллион доза вакциналарнинг биринчи қисмидир. Вакциналарнинг қолган қисми яқин ойларда етказиб берилади.

Ушбу вакциналар билан республикамизда аҳолини короновирусга қарши эмлаш ишлари бошланади ва босқичма-босқич давом эттирилади.

Йил бошида мамлакатимизда аҳолини коронавирус инфекциясига қарши эмлашни амалга ошириш бўйича махсус ишчи гуруҳ тузилди. Соғликни сақлаш вазирлиги ҳамда ЮНИСЕФ ва ЖССТ билан ҳамкорликда Республикада коронавирус инфекциясига қарши эмлашни амалга ошириш бўйича миллий дастур ишлаб чиқилди.

Унга кўра, аҳолининг юқори хавфга эга қатламлари белгиланиб, уларни эмлаш учун 3 минг 138 та эмлаш пунктлари, ҳамда 862 та мобил бригадалари шай ҳолга келтирилди.

Албатта, ушбу тадбирлар коронавирус инфекциясига қарши курашни самарасини ошириш, аҳоли саломатлигини ҳимоя қилиш мақсадида амалга оширилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал "CОVID-19"га қарши эмлашни амалга оширишга тайёргарлик учун ЮНИСЕФ пойтахтимиздаги “Миллий” стадионида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати учун 17 та музлаткичли юк машинаси ва 206 та Miniven-Labo автомобилларини топширган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#маҳаллабай
#мурожаат_ва_натижа

📌"Файзобод" маҳалласининг Қашқадарё қишлоғи туманимизнинг энг олис ҳудудларидан бири. Туман ҳокими Раҳимжон Рихсиев ва сектор раҳбарларининг маҳалла аҳолиси билан учрашувида Навбаҳор кўчаси 1-уйга ҳам кириб, хонадон истиқоматчиларининг шарт-шароити билан танишган, ёрдам ваъда қилган эди.

Бугунги кунда ушбу хонадонга субсидия асосида иссиқхона қуриб берилди. Мавсумбоп экин сифатида бодринг экилди. Уй бекаси Хуррамова Сафия аянинг айтишича, иссиқхонадан яхши даромад бўлса, келгусида яна кенгайтиришади.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#антикоронавирус
#тарғибот

⚡️ Пискент туманида коронавирус касаллигининг тарқалиши олдини олиш бўйича тарғибот ишлари кучайтирилмоқда. Шунингдек, "Хавфсиз иммунизация" ўқув машғулотлари ташкил қилиниб, сертификатлар топширилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#коммунал_хизматлар

Ҳурматли истеъмолчилар! Фойдаланган табиий газ ҳақини ўз вақтида тўланг, акси бўлса...

🎥Батафсил видеороликда кўринг👆

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
❗️Байрамларда уч кун дам олиш кунлари бўлади

📌Наврўз умумхалқ байрами, Мустақиллик куни ва Янги йил байрами ҳамда Рамазон ҳайити (Ийд ал-Фитр) ва Қурбон ҳайити (Ийд ал-Адҳа) диний байрамларини нишонлаш даврида қўшимча ва кўчириш ҳисобига ишланмайдиган кунлар уч кундан кам бўлмаган муддатга белгиланади. - Президент фармонидан.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimlig
#муаммо_ва_натижа

📌Кеча Бек Шерхўжаев кўчаси ҳудудидаги ичимлик суви қувурида юзага келган носозлик ҳақида хабар берилган эди. Мазкур ҳолат бугун "Сув таъминоти" Пискент тумани бўлими ходимлари томонидан бартараф этилиб, муаммо ижобий ҳал этилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
🇺🇿🇪🇺 Ўзбекистон европаликлар нигоҳида

Euractiv
медиа тармоғининг сайтида сўнгги йилларда Ўзбекистонда рўй бераётган ўзгаришлар аниқ ва лўнда тасвирлаб берилди.

Европаликлар назарида Ўзбекистон қуйидагича ўзгарган:

➡️ мамлакат изоляцияланган диктатурадан ёш демократияга;
➡️ яширин иқтисодиётдан либераллаштирилган бозорга;
➡️ кучсиз давлатдан минтақада ўз ўрнига эга бўлган мамлакат даражасига ўтди.

- - - - -

🇺🇿🇪🇺 Узбекистан глазами европейцев

На сайте медиасети Euractiv точно и кратко описали произошедшие изменения в Узбекистане за последние годы.

Вот как на взгляд европейцев изменился Узбекистан:

➡️ страна перешла от изолированной диктатуры к молодой демократии;
➡️ от теневой экономики к либерализованному рынку;
➡️ от слабого государства к позиции регионального игрока.
Чет элдан келтирилаётган вакциналар қайси талабларга кўра танланмоқда?

Шу кунларда коронавирус, ушбу касаллик тарқалиши билан боғлиқ вазият яна диққат эътиборимизда. Касалликка чалинганлар сони ортиб бораётгани, шу боис пойтахт Тошкентда карантин чоралари кучайтирилгани кўплаб баҳс-мунозараларга сабаб бўляпти.

Батафсил ЎзАда
➡️http://uza.uz/posts/249683