PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.48K subscribers
30.3K photos
2.64K videos
77 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
Мактабларда давомат тадбирлари давом этмоқда

Ёшлар тарбияси ҳамиша эътибор марказида бўлиб келган. Шу боис маҳалла фуқаролар йиғинлари, Ёшлар иттифоқи, профилактика инспекторлари, ота-оналар ҳамкорликда ўқувчиларнинг дарсларга қатнашиши, ўзлаштириши, кийиниш маданияти борасида мактабларда ўрганишлар олиб бормоқдалар.

Суратда: 2-умумтаълим мактаби давомат тадбирларидан лавҳалар.

@piskenthokimligi
#Кун_тарихи

Бугун Бола ҳуқуқлари тўғрисида Конвенцияга 30 йил тўлди

1989 йил 20 ноябрда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 44-сессиясида Бола ҳуқуқлари тўғрисида Конвенция қабул қилинган.

Конвенцияда болаларнинг шахсий ва ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқлари, уларни таъминлаш ва ҳимоялаш принциплари белгиланган.

Ўзбекистон мазкур Конвенцияга Олий Кенгашнинг 1992 йил 9 декабрдаги Қарорига мувофиқ қўшилган.

@piskenthokimligi
#Халқ_билан_мулоқот
#Оққўрғон

Президент маслаҳатчиси Т. Худойбергенов бошчилигида республика мутасаддилари Оққўрғонда сайёр қабул ўтказдилар.

Куни кеча Мусиқа ва санъат мактабида ўтган қабулга Оққўрғон, Қуйичирчиқ ҳамда Бўка туманларидан мурожаатчилар қатнашди. Республика вазирлик ва ташкилот раҳбарлари, ҳуқуқ-тартибот органлари мутасаддиларининг аҳоли вакиллари билан бевосита мулоқоти давомида одамларни қийнаётган муаммолар ўрганилди. Аксарият масалалар жойида ҳал этилиб, мутахассислар томонидан зарур маслаҳатлар берилди.

Сайёр қабул давомида Оққўрғон тумани Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими томонидан бир гуруҳ фуқароларга паспорт топширилди.

Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати
#Сайлов_2019
Янги Ўзбекистон - янги сайловлар!

Республика ишчи гуруҳи Пискентда сайловларга тайёргарлик жараёни билан танишди

Пискент туман ҳокими Шуҳрат Ахмедов раҳбарлигида 4-умумтаълим мактабида ўтказилган йиғилишда туман ҳокими ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, участка сайлов комиссиялари раислари, аъзолари, мутасадди раҳбарлар иштирок этдилар.

Йиғилишда сайловни ўтказиш бўйича республика ишчи гуруҳи аъзоси Суяр Қурбонқулов, вилоят сайлов комиссияси раиси Жалолиддин Насретдинов, "Янги Ўзбекистон-янги сайловлар!" шиори остида ташкил этилаётган сайловларнинг янги босқичи тўғрисида сўзладилар.

Шунингдек, сайлов участкаларида муҳим сиёсий жараёнга тайёргарлик, компьютер, интернет ва телефон тармоқларига уланганлиги, сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизимига кириш ҳуқуқини (логин ва пароль) бериш ҳолатлари танқидий таҳлил этилди. Мутасадди раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.

@piskenthokimligi
#Бандлик

Пискент тумани Мусиқа ва санъат мактабида бўш иш ўринлари Меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтди.

Туман ҳокимлиги Хотин-қизлар қўмитаси ва туман Бандликка кўмаклашиш маркази ҳамкорлигида ташкил этилган меҳнат ярмаркасида "Azalea Garment"МЧЖ, " Lotus Tekstil" МЧЖ сингари йирик ишлаб чиқариш корхоналари, Янгийўл шаҳрида жойлашган "Max Tekstil stile" МЧЖ, тумандаги бўш иш ўринлари мавжуд ташкилот ва муассасалар иштирок этди.

Маҳалла фуқаролар йиғинларидаги ишга эҳтиёжи бўлган фуқаролар ушбу корхоналардаги меҳнат шароити, иш ҳақи, қулайликлар билан танишдилар. Шунингдек, бандлик маркази мутахассислари томонидан меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касб ва ҳунарлар, мутахассисликлар, норасмий банд бўлган фуқароларнинг меҳнат стажига эга бўлиши учун гувоҳномалар расмийлаштириш, фаолиятини қонунийлаштириш, хорижда ишлаш истагидагилар учун ишончли миграция марказлари тўғрисида батафсил маълумот берилди.

Ярмаркада ўнлаб фуқаролар, ёшлар билан меҳнат шартномалари имзоланди.

@piskenthokimligi
#Таълим

Мактабларда рус тили фан ойлиги давом этмоқда. Суратда 6-мактабда ўтказилган "Русскими словами" тадбиридан лавҳалар.

@piskenthokimligi
МЕН "ПИСКЕНТ ҲАЁТИ" ГА ОБУНА БЎЛДИМ, СИЗ-ЧИ ҚАДРДОН ГАЗЕТАМИЗГА ОБУНА БЎЛДИНГИЗМИ?

Шуҳрат Аҳмедов, Пискент туман ҳокими:
Газета халқ билан давлат идораларини боғловчи кўприк.

Ҳурматли пискентликлар, азиз юртдошларим, салкам 90 йилдан буён "Пискент ҳаёти " саҳифаларида халқнинг ҳаёти, нафаси акс этиб келяпти. Қадрдон газетада сизнинг келажагингизга даҳлдор қарорлар, амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, кунда кўзингиз тушадиган кишиларнинг таниш қиёфасини, ибратли ҳикояларни ўқиб бораяпмиз. Газета туманимиз кўзгуси, десак арзийди. Бизнинг хамкорликдаги саъй-ҳаракатларимиз инъикосини кўп йиллардан кейин ҳам мана шу газетамиз орқали билиб олишади. Туманимиз тарихини қадам бақадам яратиб бораётган қадрдон газетангизга обуна бўлинг
.

@piskenthokimligi
Пискент тумани ҳокими сектори - Мўминобод маҳалла фуқаролар йиғинидаги 172-174-кўп қаватли уйлар ҳовлисида болалар майдончаси қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Шу ҳовлида яшовчи болажонлар ва ота-оналарининг қувончи чексиз.

@piskenthokimligi
#Муаммо_ва_ечим

Муаммолар ҳал этилмоқда

Халқ билан мулоқот ва сайёр қабуллар аҳолининг муаммоларига ечим топилишига замин яратади.

Масалан, "Кўлота" МФЙ 29-мактабда вилоят прокурори С. Самадов раҳбарлигида ўтган мулоқотдан сўнг аҳолини узлуксиз ва сифатли электр энергияси билан таъминлаш мақсадида "Холиқберди", "Еттибой", "Кўлбоши", "Машак" кўчаларига бетон симустунлар ҳамда қўшимча трансформатор ўрнатилди.

"Жар" қишлоғи аҳолисига 17 тонна кўмир ҳамда суюлтирилган газ етказиб берилди.

Ҳудуддаги 29-мактаб учун 400 дона арча кўчати етказиб берилди. Мактаб кутубхонаси учун 200 дона бадиий китоблар тақдим этилди. Мактаб атрофини ўраш учун қурилиш ишлари бошланди.

Пискент туман прокуратураси

@piskenthokimligi