#5_ташаббус
Юртбошимиз илгари сурган беш ташаббус доирасида ёшларнинг маънавиятини юксалтиришга, вақтини мазмунли ўтказишга қаратилган кўплаб танловлар ўтказилмоқда.
4-мактабда уюштирилган танловда ўқувчи ёшлар эмас, уларнинг устозлари санъат, китобхонлик, комъютер саводхонлиги, спорт ва ҳунармандлик борасида ўз қобилиятларини намойиш этишди.
@piskenthokimligi

Forwarded from "Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal
#Спорт
ИФТИХОРИМСАН, СПОРТ
Пискентлик 5 ёшли Улуғбек Рустамов шахмат бўйича ажойиб натижалар кўрсатмоқда
Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилояти Кенгаши ташаббуси билан ўтказилган шахмат турнирида пискентлик ёшлар ҳам муваффақиятли иштирок этдилар. 14 ёшгача бўлган шахматчи ўғил-қизлар “Швецарча” йўналишда маҳоратларини синадилар.
Ўғил болалар ўртасидаги бахсларда фахрли 3-ўрин Азизжон Лутфуллаевга, 2-ўрин Азимхон Усмонжоновга насиб этди. Турнир иштирокчиси 5 ёшли Улуғбек Рустамов мусобақани ғалаба билан якунлади. Шахмат столига бўйи етмай, стулда чўккалаб ўтириб, дона сураётган Улуғбекнинг ютуқларига хавас қилсанг арзийди.
Пискентда иқтидорли шахматчилар кўпчиликни ташкил этади. Ўтган йили 12 ёшлилар ўртасидаги беллашувда Абдураҳмон Йўлдошев Ўзбекистоннинг жаҳонда II, Осиёда I рақамли, кичик шахмат қироли Жаҳонгир Синдоровни мағлуб этган эди.
Бу қувончли натижалар ва муваффақиятлар ортида шахмат клубининг ҳам ҳиссаси бор.
Зоир Суропов, туман Шахмат клуби раҳбари.
@piskenthayoti

Пискентда янги ширинликлар дўкони ишга тушди. Дўконимиз "Agro milk foods" МЧЖ таркибидаги савдо шохобчамизда истеъмолчиларга турли торт ва ширинликлар таклиф этилади, дейди раҳбари Р.Раҳмонов.
@piskenthayoti
@piskenthayoti
#Маҳалла_менинг_тақдиримда
Фуқаролар йиғинлари фаолияти самарадорлигини ошириш, ёшлар ўртасида тарихий хотира ва халқимизнинг тарихий анъаналари ҳамда маданий меросига ҳурмат уйғотиш, ҳар жиҳатдан баркамол авлодни тарбиялаш мақсадида ўзини ўзи бошқариш органлари ва таълим муассасалари ҳамкорлигида "Маҳалла - менинг тақдиримда" кўрик танлови ўтказилмоқда.
Айни вақтда Пискент тумани умумтаълим мактабларида танловнинг илк босқичлари давом этмоқда.

Forwarded from Олтин воҳа
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг хабарига кўра, Ўзбекистон Ҳиндистонда бўлиб ўтган “India’s Best Awards – 2019” туризм тадбирининг “Маданий-тарихий мерос бўйича энг яхши туристик йўналиш” номинациясида ғолиб бўлди.
Бор экану яхши хабарлар ҳам! Олға, Ўзбекистон!😊👍
@oltin_voha

Forwarded from Toshkent viloyati hokimligi / Хокимият Ташкентской области
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА ҲАР ЖУМА "ЧОРВАЧИЛИК КУНИ" ДЕБ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ
Чорвачилик - сермаҳсул соҳа. Бу соҳани ривожлантириш аҳолининг сут, гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш, даромадларини ошириш, қолаверса янги иш ўринларини яратиш орқали бандлигини таъминлаш мумкин. Шунинг учун мамлакатимизда мазкур соҳани ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда.
Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов раҳбарлигида ўтказилган йиғилиш ҳам айни шу соҳадаги долзарб вазифаларга бағишланди.Танқидий-таҳлилий руҳда ўтган йиғилишда вилоят ҳокими туманларда қорамолчилик йўналишида олиб борилаётган ишлар талаб даражасида эмаслигини таъкидлади.
Бугунги кунга Тошкент вилоятидаги барча тоифадаги хўжаликларда қорамоллар бош сони - 887 минг 760 бошни, шундан 670 та чорвачилик субъектларида 113 минг 570 бош, аҳоли ва деҳқон хўжаликларида 774 минг 190 бошни ташкил этади.
Вилоятда жами 670 та чорвачилик субъектларидан сутчилик йўналишида 574 та ва гўшт йўналишида 96 та субъект фаолият юритмоқда. Ушбу субъектларга 30 минг гектар озуқа майдони ажратилган. Мазкур майдонларнинг 12 минг 120 гектари (40,3%) га беда, 16 минг 527 гектари (55%) га маккажўхори ва 1 минг 387 гектари (4,6%) га хашаки лавлаги экилган.
Барча тоифадаги хўжаликларда бугунги кун ҳолатига гўшт ишлаб чиқариш жами 226 минг 280 тонна, шундан чорвачилик субъектларида 27 минг 153 тонна, аҳоли ва деҳқон хўжаликларида 199 минг 127 тоннани ташкил этади. Йил якунига қадар барча тоифадаги хўжаликларда жами 274 минг 280 тонна гўшт ишлаб чиқариш кутилмоқда.
Маълумки, чорвачиликда сифат ва маҳсулдорликка эришишда озуқа билан таъминлаш муҳим ўрин тутади. Йиғилишда мавжуд қорамолчилик йўналишидаги субъектларга озуқа учун ажратилган экин майдонларидан унумли фойдаланиш, ҳосилдорлиги юқори бўлган уруғ навларидан экиб, юқори ҳосил олишни йўлга қўйиш кераклигини айтиб ўтилди.
Жараёнда озуқа экин уруғликларини етиштириш ва арзон нархларда етказиб бериш, йил якунига қадар чорвачилик субъектларига ажратилган озуқа майдонларини чорва салмоғига нисбати амалдаги меъёрларга мутаносиблиги бундан буён қатъий назоратга олиниши таъкидланди.
Йиғилиш якунида юқоридаги масалалар юзасидан жойларда илмий-амалий семинар ўтказишга келишиб олинди.
Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

#Тадбир
"Қалпоқ" ижодкорлари Пискентда
Айни пайтда Пискент тумани Ёшлар боғида ажойиб кулгу кечаси ўтказилмоқда. "Қалпоқ" хажвий гуруҳи ижодкорлари пискентлик муҳлислари ҳузурига ташриф буюрганлар. Раҳмонали Сувонов, Ширмоной Абдуллаева, Муҳтор Ҳалимов ичакузди ҳангомалари, юморга бой саҳналари билан даврани қиздирмоқдалар. Хушовоз хонанда Тўхтахол Суропованинг қўшиқлари шўх рақсларга уланди.
Кўнгилочар дастур давом этмоқда.

#Инвестиция
Пискент туман ҳокими Шуҳрат Аҳмедов ва Жанубий Кореянинг "Kostan Co LTD" компанияси раҳбари жаноб Лим Юн Со ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Туманда индустрия комплекслари, қурилиш ва ишлаб чиқариш корхоналари барпо этиш, туризмни ривожлантириш сингари истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш учун мазкур компанияга Пискент ҳудудидан 150 гектар ер майдони ҳамда замонавий гидропоника иссиқхоналари қурилиши учун 40 гектар майдон таклиф этилди. Ушбу мақсадда Жанубий Корея инвесторлари томонидан 100 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш кўзда тутилган.
Ушбу меморандум "Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили" доирасида Пискент туманида амалга оширилаётган кенг кўламдаги ишларнинг узвий давомидир. Туман ҳокимининг тадбиркор ва ишбилармонлар, кичик бизнес вакилларига йўллаган мурожаати эса соҳа ривожида яна бир муҳим босқич бўлди.

#Эшитдингизми?
Яқин қариндошларга тегишли транспорт воситасини ишончномасиз бошқариш тартиби белгиланди
Нотариат тизими такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ҳукуматнинг бир қатор қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Унга кўра, транспорт воситаси эгасининг суғурта полисида кўрсатилган яқин қариндошлари (ота-она, эр (хотин), болалар, ака-укалар, опа-сингиллар) транспорт воситасини нотариал тасдиқланган ишончномасиз бошқаришига рухсат берилди.
Бунда транспорт воситаси эгасининг талаби билан суғурта компаниялари томонидан суғурта полисида қариндошлик даражаси кўрсатилади.
Шунингдек, қарор билан суғурта полиси бланкасининг янгиланган шакли тасдиқланди.
Қарор билан Йўл ҳаракати қоидаларига киритилган ўзгартиришларга кўра, ДЙҲХХ органлари томонидан суғурта полисида кўрсатилган яқин қариндошлардан транспорт воситасини бошқариши ҳақида ишончнома ҳамда қариндошликни тасдиқловчи ҳужжатлар талаб қилинмайди.
Манба: huquqiyaxborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Энди Давлат чегарасида соатлаб қолиб кетмайсиз
Ҳукумат қарори (912-сон, 18.11.2019 й.) билан Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали шахслар, транспорт воситалари ва товарларни ўтказиш пунктларида чегара, божхона, санитария-карантин, фитосанитария ва ветеринария назоратидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Низомга мувофиқ, Давлат чегараси орқали ўтадиган барча шахслар, транспорт воситалари ва товарлар чегара, божхона, санитария-карантин, шунингдек, фитосанитария ва ветеринария назоратига тегишли бўлса, фитосанитария ва ветеринария назоратидан ўтказилади.
Ортиқча оворагарчиликларнинг олдини олиш мақсадида давлат назорати органлари томонидан ўтказиш пунктида ҳайдовчилар, товарлар ва транспорт воситаларининг назорат тартиб-таомиллардан ўтказилиши “Ягона дарча” божхона ахборот тизими асосида амалга оширилади.
Низомда ўтказиш пунктларида автотранспорт воситаларининг бўлиш вақти аниқ белгиланди.
✅ Яъни, автотранспортнинг ўтказиш пунктида бўлиш вақти унинг тури ва ўтказиш пунктининг техник ҳолатига қараб қуйидаги муддатдан ортиқ бўлмаслиги керак:
👉 енгил автотранспорт воситалари – 15 дақиқа;
👉 юк автотранспорт воситалари – 30 дақиқа.
✅ Бунда, автотранспортнинг ҳар бир давлат назорати органлари томонидан тегишли тартиб-таомиллардан ўтказилиши вақти Ўзбекистонга киришда қуйидагича белгиланган:
👉 санитария-карантин назорати (ҳайдовчи санитария назоратидан ўтказилади) – 3 дақиқа;
👉 чегара назорати (Давлат чегарасини кесиб ўтиш ҳуқуқни берувчи ҳужжатлар мавжудлиги ва паспорт текширилади) – 4 дақиқа;
👉 божхона назорати (ҳайдовчи, товарлар ва автотранспорт воситаси божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказилади) – 15 дақиқа;
👉 фитосанитария назорати (олиб ўтилаётган товар фитосанитария назорати объекти бўлса, фитосанитария назоратидан ўтказилади) – 4 дақиқа;
👉 ветеринария назорати (олиб ўтилаётган товар ветеринария назорати объекти бўлса, ветеринария назоратидан ўтказилади) – 4 дақиқа.
Низомда, шунингдек, қайси ҳолларда назорат тартиб-таомилидан ўтиш вақти белгиланган меъёрлардан ортиқ бўлиши мумкинлиги кўрсатилган.
Жумладан, ўтказиш пунктида фаолият олиб борувчи давлат назорати органлари қонунбузарлик ҳолатларини аниқлаганида назоратдан ўтиш вақти белгиланган муддатдан ортиқ бўлиши мумкин.

#Билдириш
Пискентда вақтинча электр таъминоти тўхтатилади
Эртага, 20 ноябрь куни Пискент подстанцияларида кузги-қишки тайёргарлик жараёни ва қишки мавсумга ўтиш ишлари олиб борилиши муносабати билан "Файзобод","Новкент","Дўстлик","Саидобод","Култепа" маҳалла фуқаролар йиғинларида соат 8:00 дан 17:00 гача вақти - вақти билан электр таъминотидан узилишлар содир бўлади.
Юзага келган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.
Пискент ТЭТК маъмурияти

Мактабларда давомат тадбирлари давом этмоқда
Ёшлар тарбияси ҳамиша эътибор марказида бўлиб келган. Шу боис маҳалла фуқаролар йиғинлари, Ёшлар иттифоқи, профилактика инспекторлари, ота-оналар ҳамкорликда ўқувчиларнинг дарсларга қатнашиши, ўзлаштириши, кийиниш маданияти борасида мактабларда ўрганишлар олиб бормоқдалар.
Суратда: 2-умумтаълим мактаби давомат тадбирларидан лавҳалар.