PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.78K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#сессиядан_иқтибос

Вилоят ҳокимининг уйида чироқ ўчди...

Тошкент вилояти ҳокими в.б. Даврон Ҳидоятов:
Хизмат уйига кўчиб кирганимга бир ҳафта бўлмай чироқ ўчди. Суриштирсам, қарздорлик бор экан. Мендан аввал бу уйда яшаганлар электр ҳақини тўламаган. Менга айтишдики, фармойиш билан ҳокимият ҳисобидан бу қарздорликни бартараф этиш мумкин...

Нега? Ҳокимият уй-жой билан таъминлаши мумкиндир, лекин коммунал хизматга тўловни у ҳоким бўладими, прокурор бўладими, шахсан ўзи амалга ошириши керак!

Нега амалдор ишлатган электр бюджетдан, халқ пулидан қопланиши керак? Мен бунақа фармойишларга қўл қўймайман!

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳурматли мутасаддилар, бу "Ёшлар кундалиги"ни шунчаки дафтар ёки "дневник" деб ўйламанг.

Қўлимизда синмас қалам,
Юрагимизда ўчмас олов бор....
"Духимиз" руҳияти "темир одам" дек метин...🤟👊

Тошкент вилоятидаги ёшларга бир туртки, бир таянч керак эди.
"Ёшлар кундалиги" лойиҳасини мақсади ҳам шу... 😊☝️

Биздаги мотивация бутун вилоят ёшларига тарқатилади...

"Офсайдда" қолган ёшлар, тайёр туринг..... Биз сизларни "гол" уришингизга "суппер пасс" лар берамиз...

Бизга қўшилинг
Жуда Жиддий Жамоа👇👇
@yoshlar_kundaligi_rasmiy
Уй-жой қурилиши ва ипотека бозорини ривожлантириш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Жорий йилда 54 минг оилани уй-жой билан таъминлаш бўйича вазифалар белгиланди. Ипотека кредити бўйича дастлабки бадал миқдори 20 фоиздан 15 фоизга туширилиши, муҳтож оилаларга 15 фоизлик дастлабки бадалнинг 10 фоизи субсидия сифатида тўлаб берилиши айтилди.
Ипотека веб-порталини ишга тушириш бўйича топшириқ берилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам развития жилищного строительства и ипотечного рынка.
Определены меры по обеспечению жильем 54 тысяч семей в текущем году. Отмечено, что размер первого взноса по ипотечным кредитам будет снижен с 20 до 15 процентов, а малообеспеченным семьям будут выделены субсидии на уплату 10 процентов взноса.
Поручено создать веб-портал ипотеки.

#Mirziyoyev #videoselektor #uyjoy #ipoteka

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
​​Ўзбекистонда 2021 йил якунигача оғир турмуш шароитига тушиб, бошпанасиз қолган 1000 нафар аёл ижтимоий ижара асосида уй-жой билан таъминланади

Ўзбекистонда 2021 йил якунигача оғир турмуш шароитига тушиб, бошпанасиз қолган минг нафар аёл ижтимоий ижара асосида уй-жой билан таъминланади. Бунинг учун ҳудудларга мингта квартира сотиб олиш учун маблағ ажратилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилишда сўз юритилди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири.

«Лекин, бу ҳаммаси эмас. Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари жойлардаги аҳволдан келиб чиқиб, ижтимоий ижарани кенгайтириш бўйича қўшимча чораларни кўриши керак.

Мисол учун, ҳозирги кунда хусусий сектор томонидан эҳтиёжманд оилаларга берилаётган уйларнинг ижара ҳақининг 50 фоизига субсидия беришни йўлга қўйиш мумкин. Биргина ‘Olx.uz’ электрон порталида ойлик ҳақи 1 миллион сўмгача бўлган 500 та уйни ижара бериш тўғрисида эълонлар жойлаштирилган. Одамлар бунинг ичига кириб, муҳокама қиляпти ва яхши қабул қилишди. Ёки фойдаланилмаётган ётоқхоналар ҳокимиятлар томонидан таъмирланиб, ижтимоий ижарага берса ҳам бўлади.

Молия вазири икки ҳафта муддатда уй-жойни сотиб олиш ва ижтимоий ижарага бериш тартибини тасдиқлаши зарур», — деди Шавкат Мирзиёев.

Давлат раҳбари вилоят ҳокимлари бир ой муддатда энг муҳтож оилалар рўйхатини шакллантириб, уларни кўчириш чораларини кўришини таъкидлади.

@daryo_live
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#кун_тарихи

📌Бугун, 4 март - Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ташкил топган кун.

🤝Шу муносабат билан соҳа ходимларини табриклаб, машаққатли ишларида муваффақият тилаймиз!
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик хўжаликларига субсидиялар ажратилади

“Чорвачилик тармоқларини давлат томонидан янада қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5017-сон, 03.03.2021 й.) қабул қилинди.

☑️ Қарорга кўра, 2021 йил 1 мартдан Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг компенсация ва кафиллигидан фойдаланган чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ва қуёнчилик йўналишидаги кредити бўйича тўловларни ўз вақтида қайтараётган тадбиркорларга, уларнинг кредит бўйича қарздорлиги тўлиқ қопланмагунча, янги кредитлар бўйича жамғарманинг кафиллигидан яна фойдаланишга рухсат берилади.

2021 йил 1 январдан 2024 йил 1 январгача
наслчилик субъектлари учун уларнинг асосий фаолият тури бўйича фойда солиғи (тижорат банкларида жойлаштирилган маблағлардан олинган фоизлардан ташқари), мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси 50 фоиз миқдорида қўлланилади.

🗓 Тадбиркорлар томонидан тегишли рўйхатдаги товарлар Ўзбекистонга олиб кирилганда уларни олиб киришда ҳисобланган қўшилган қиймат солиғини тўлаш муддати 180 кунга узайтирилади.

💰 2021 йил 1 июлдан
қўшилган қиймат солиғи тўловчиси бўлган чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик хўжаликларига республика бюджетидан тегишли миқдорда субсидия ажратилади.

💼 Қарорга кўра, “Ўзбекчорванасл” агентлиги марказий аппаратида Паррандачилик ва қуёнчилик соҳаларини ривожлантириш бошқармаси ташкил этилиб, бу бўйича Агентлик директори ўринбосари лавозими жорий этилади.

🔰 2021 йил 1 апрелгача қуйидагилар учун Ҳукуматнинг захира жамғармасидан 3 миллиард сўм маблағ ажратилади:

● чорва моллари ва паррандалар озуқаси таркибини таҳлил қилиш;
● паррандалар касалликлари ташхисини қўйиш бўйича лабораторияларни замонавий ускуналар билан жиҳозлаш.

Манба: huquqiy axborot
Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Батафсил👉https://uza.uz/posts/246122
#табриклаймиз

Туман ҳокимлиги жамоаси номидан ташкилий назорат гуруҳи етакчи мутахассиси Шерзод Раҳмоновни таваллуд куни билан табриклаймиз.

🤝Узоқ умр, мустаҳкам соғлик, шахсий ҳаёти ва ишда улкан муваффақият ҳамроҳ бўлишига тилакдошмиз.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#тадбир
#ФВБ_25

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ташкил этилганлигининг 25 йиллиги муносабати билан Пискент тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари иштирокида тантанали тадбир бўлиб ўтди.

🏤Болалар Мусиқа ва санъат мактабида ташкил этилган тадбирда туман ҳокими ўринбосарлари Илёс Иномжонов, Суннатилла Исақулов, туман ФВБ раҳбари Р.Ахроров, соҳа ходимлари иштирок этишди.

🚒Тадбирда бўлим томонидан туманимиз аҳолиси ва ҳудудларини табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш йўлида амалга ошираётган хизматлари эътироф этилди. Касбининг фидойи ва ташаббускор вакиллари - қутқарувчиларга туман ҳокимлигининг фахрий ёрлиғи ва совғалар тантанали топширилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi