PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.75K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
Қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасида амалга ошириладиган устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Президент экинлардан олинадиган даромадни кескин кўпайтириш ва сувдан оқилона фойдаланиш соҳадаги энг устувор вазифа бўлиши кераклигини таъкидлади.
Сувни тежаш, 430 минг гектарда сув тежовчи технологияларни жорий қилиш вазифаси қўйилди.
Йиғилишда чорвачиликни ривожлантириш чора-тадбирларига ҳам тўхталиб ўтилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по обсуждению приоритетных задач в сельском и водном хозяйстве.
Президент отметил, что резкое увеличение доходности культур и рациональное использование воды должны стать приоритетом в сельском хозяйстве.
Поставлена задача внедрить водосберегающие технологии на 430 тысячах гектарах земель.
На совещании затронуты и меры развития животноводства.

#Mirziyoyev #videoselektor #qishloqxujaligi #suvxujaligi

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#бизнесга_қадам

Бизнес курс тингловчиларига сертификатлар топширилди

📌Тадбиркор бўлиш учун энг аввал яхши ғоя, бизнес-режа ва қатъият бўлиши керак. Бунда ишбилармонга билим ва тажриба асқотади.

♻️Туман ҳокими Р.Рихсиев тадбиркорлик учун ўқув курсини тугатган хотин-қизлар ва ёшлар билан учрашув ўтказди. Самимий мулоқот тарзида ўтган учрашувда тадбиркорларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватланиши таъкидланди. Дарҳақиқат, кичик бизнес ва тадбиркорлик билан шуғулланиш учун барча республикамизда имкониятлар етарли.

🔰Тадбирда ёшлар ўз бизнес лойиҳаларини туман раҳбарига тақдим этдилар ва ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар.

🔖Якунда Р.Рихсиев ўқув курсини тугатган 28 нафар тингловчига сертификатлар топширди. Бу белгиланган миқдорда кредит олиб, ўз режалари бўйича иш бошлашларига замин яратади.

📌Туман ҳокимлиги, Бош вазир қабулхонаси ва Савдо-саноат палатаси туман бўлими томонидан аҳолини тадбиркорликка йўналтириш бўйича амалий ишлар давом эттирилади.
​​ТАБИИЙ ГАЗ ИСТЕЪМОЛЧИЛАРИ ДИҚҚАТИГА!!!

Республикамизга совуқ ҳаво оқими кириб келиши муносабати билан, истеъмолчиларда табиий газга бўлган эҳтиёж ўз-ўзидан ортиб боради. Газ таъминоти ташкилотлари томонидан истеъмолчиларни бир меъёрда ҳамда узлуксиз табиий газ билан таъминлаш мақсадида барча зарурий чоралар кўрилмоқда.

Юқоридагиларни эътиборга олган ҳолда “Hududgaz Toshkent” газ таъминоти филиали, Сиздан ёнғин ва иситиш жиҳозлари сабабли келиб чиқувчи ис газидан заҳарланиш каби нохуш ҳолатларни олдини олиш мақсадида, қуйидагиларга эътибор беришингизни сўрайди ва огоҳлантиради.

Иситиш жиҳозларидан узоқ вақт узлуксиз фойдаланманг;

Қўлбола ва носоз газ иситиш мосламаларидан фойдаланманг;

⚠️Газ плитасидан хоналарни иситиш мақсадида фойдаланманг;

⚠️Газ ускуналарини улашда ностандарт резина шланглардан фойдаланманг;

Иситиш печлари ва мўриконларнинг созлигини текширинг;

Мўриконлар беркилиб қолмаганига алоҳида эътибор беринг;

Кўп қаватли уйларни вет. каналлари очиқлигига эътибор беринг;

Газ жиҳозларидан фойдаланишга кўникмаси бўлмаган шахслар ёки ёш болалар томонидан фойдаланишга йўл қўйманг;

Газ жиҳозларини ёқилган ҳолда қаровсиз қолдирманг.

Ўзингиз ва яқинларингиз хавфсизлиги ҳамда соғлиғи ўз қўлингизда!

▶️ Газ таъминотида юзага келган носозлик ва камчиликлар юзасидан "Hududgaz Toshkent" газ таъминоти филиалининг “Авария диспетчерлик” хизматига 78-150-31-30 ва 104 рақамларига мурожаат қилинг .

“Hududgaz Toshkent” газ таъминоти филиали.

🌐каналга уланиш
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тез кунда Президент матбуот хизматининг Facebook ва Youtube'даги расмий саҳифаларида ҳамда “O‘zbekiston 24” телеканалида "Илк қадам" фильмини томоша қилинг.

Фильмда қайта тикланган мактабгача таълим соҳасининг бугунги ҳолати ва истиқболдаги режалари ҳақида ҳикоя қилинади.

Смотрите скоро фильм "Илк қадам" на официальных страницах пресс-службы Президента в Facebook и Youtube и телеканале “O‘zbekiston 24”.

В фильме рассказывается о нынешней ситуации в возрожденной системе дошкольного образования, ее планах и перспективах.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Жараён

⚡️Ёшлар ишлари агентлиги раҳбари Алишер Саъдуллаев Пискент тумани “Ёшлар билан ишлаш штаби”да бўлди.

♻️ Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида бу борадаги ишларни тизимли ташкил этиш мақсадида тумандаги бир қатор корхона-ташкилот ва идора масъул ходимларидан иборат таркибда тузилган ишчи гуруҳ ва штаб фаолияти йўлга қўйилган.

📌 А.Саъдуллаев туманда 2020-2021 йиллар давомида ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар дастури ижросини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi