PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.71K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
Ватанни яхши кўрган одам, ҳеч бир баҳонасиз ўз она тилини ҳам ҳурмат қилади

Президент Шавкат Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 46-сессиясида ҳам ўзбек тилида нутқ сўзлади ва бу давлат раҳбарининг шундай нуфузли минбардан иккинчи бор давлат тилида чиқиш қилишидир.

Гап ҳозир унда илгари сурилган ташаббуслар ҳақида эмас. Айтмоқчи бўлганим, Юрт раҳбарининг ўзбек тилига ҳурмати ва уни улуғлашга интилаётгани ҳали-ҳануз она тилимизни амалда тўлиқ қўллашга зимдан хайрихоҳлик билдирмаётган, мажлису йиғилишларда русча маъруза қилишни канда қилмаётган, “русча ўқиганман-да”, дея хат-хабарларни ҳам ўрганган тилида юборишдан уялмаётган валломатларга ўрнак бўлиши керак.

Майли, тил билган яхши. Иккита-учта тилни ўргансин, ҳаммани қойиллатиб гапираверсин. Аммо ўз она тилини иккинчи даражага қўйиш ҳисобига эмас. Онасига, Ватанига ҳурмати бор одам, ҳар хил баҳоналар қилмай, она тилини улуғлаш учун интилади. Ана ундан кейин хорижий тилда қанча “чуғурласа” ярашаверади.
#ёшлар_дастури_амалда

Муаммоларга "маҳаллабай" ечим топилмоқда

♻️Бугунги кунда барча раҳбарлар томонидан аҳоли муаммоларини маҳаллабай, хонадонбай ўрганишга эътибор қаратилган. Натижада аксарият муаммолар ечим топмоқда.

Туман ҳокими маслаҳатчиси Ҳ.Исамуҳамедов, ташкилий назорат гуруҳи раҳбари Ш.Тўрабоев ва бошқа масъуллар иштирокида "Файзобод" маҳалласида ўрганиш ўтказилди. "Ёшлар дафтари", "Аёллар дафтари" ва "Темир дафтар"га киритилган фуқаролар хонадонида бўлиб, юзма-юз суҳбатлашилди. Уларни қийнаган муаммоларга ечим изланди.

📌Маҳаллада "Ёшлар дафтари"га рўйхатга олинган 25 нафар ёшларга ер ажратиш масаласи ҳудуддаги депутатлар ва фермер хўжаликлари, ер мулк кадастр мутасаддилари иштирокида ҳал этилди.

🔖Ёшлар1+1" лойиҳаси асосида "Худоёр Ботиров", "Парвоз Агромир", "ШиринНур", "Шоҳжаҳон Анорбой" фермер хўжаликларига 25 нафар ёш бириктирилди. Уларни ишга олиш ва ҳар бирига 25 сотихдан ер ажратиш бўйича шартномалар расмийлаштирилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#маҳаллабай
#аёллар_бандлиги

Мен "Темир дафтар"да туришни хоҳламайман!

📍"Файзобод" лик Фарида Ўринбоева ҳаётда кўп синовларга учраган. Турмуш ўртоғининг вафотидан сўнг ватанга қайтгач, Ўзбекистон фуқаролигини олиш учун 8 йил кутди. У "Темир дафтар"да туришни эмас, ҳалол меҳнати билан тўкис яшашни истайди.

Туман ҳокимлиги, маҳалла ёрдами билан Ф.Ўринбоева, ўғли ва қизига фуқаролик паспорти олишда яқиндан кўмак берилди. Шу билан бирга жамоатчилик асосида иш билан таъминланди, ўғли эса ҳунар марказига ўқишга йўналтирилди. "Темир дафтар"дан чиқарилди.

🔰Юртимизда олиб борилаётган инсонпарвар сиёсат туфайли бугун энг олис қишлоқ одамларининг ҳам муаммоси эшитилиб, ҳал этилмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Расмий

📣Рассом ва дизайнерлар диққатига!

Тошкент вилояти ҳокимлиги Тошкент вилоятининг рамзи (герби) бўйича танлов эълон қилади!

🔹Мазкур ғоя Тошкент вилоятининг туристик салоҳиятини янада ошириш, шунингдек, вилоят брендини яратиш йўлидаги навбатдаги муҳим қадам бўлиб, танловга ҳавола қилинган ишлар ҳудуднинг тарихи, ўзига хослиги, географик жойлашуви, иқлими каби жиҳатларни ўзида мужассам қилиши мақсадга мувофиқ. Креатив ёндашувга алоҳида устуворлик берилади.

📌Танлов ғолиби Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг сессиясида очиқ овоз бериш йўли билан аниқланади.

📍Танлов ғолиби вилоят ҳокимлиги томонидан 10 миллион сўм пул мукофоти билан тақдирланади.

Танловга ишларни [email protected] электрон почтаси ва телеграмдаги @ramz_tanlov_BOT алоқа боти орқали юборишингиз мумкин.

📱Алоқа учун телефон:
+ 998 98 360 66 36

👉
Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
"Ёшлар кундалиги" лойиҳасининг кечки дайжести билан танишинг:

▶️ Истеъдодли актёр Умид Искандаров кимга ҳавас қилади?

▶️Тешик кўприк. Олмалиқ шаҳри масъуллари муаммога нега бефарқ?

▶️Чиноз тумани ҳокимияти вакили жавобгарликка тортилади. У тадбиркордан пул талаб қилган.

▶️Шоҳруҳхон билан Озодбек Назарбеков ҳамкорликда кино олиши фейк хабар бўлиб чиқдими? Бу кимга керак эди?

▶️Германияда 3 йил муддатга қонуний иш ва яхши маошга нима дейсиз?

▶️Шу совуқда болажонлар қутқарувчиликни ўрганишга мажбурми?

👉"ЁШЛАР КУНДАЛИГИ" БУ ЕРДА👈
Қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасида амалга ошириладиган устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Президент экинлардан олинадиган даромадни кескин кўпайтириш ва сувдан оқилона фойдаланиш соҳадаги энг устувор вазифа бўлиши кераклигини таъкидлади.
Сувни тежаш, 430 минг гектарда сув тежовчи технологияларни жорий қилиш вазифаси қўйилди.
Йиғилишда чорвачиликни ривожлантириш чора-тадбирларига ҳам тўхталиб ўтилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по обсуждению приоритетных задач в сельском и водном хозяйстве.
Президент отметил, что резкое увеличение доходности культур и рациональное использование воды должны стать приоритетом в сельском хозяйстве.
Поставлена задача внедрить водосберегающие технологии на 430 тысячах гектарах земель.
На совещании затронуты и меры развития животноводства.

#Mirziyoyev #videoselektor #qishloqxujaligi #suvxujaligi

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#бизнесга_қадам

Бизнес курс тингловчиларига сертификатлар топширилди

📌Тадбиркор бўлиш учун энг аввал яхши ғоя, бизнес-режа ва қатъият бўлиши керак. Бунда ишбилармонга билим ва тажриба асқотади.

♻️Туман ҳокими Р.Рихсиев тадбиркорлик учун ўқув курсини тугатган хотин-қизлар ва ёшлар билан учрашув ўтказди. Самимий мулоқот тарзида ўтган учрашувда тадбиркорларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватланиши таъкидланди. Дарҳақиқат, кичик бизнес ва тадбиркорлик билан шуғулланиш учун барча республикамизда имкониятлар етарли.

🔰Тадбирда ёшлар ўз бизнес лойиҳаларини туман раҳбарига тақдим этдилар ва ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар.

🔖Якунда Р.Рихсиев ўқув курсини тугатган 28 нафар тингловчига сертификатлар топширди. Бу белгиланган миқдорда кредит олиб, ўз режалари бўйича иш бошлашларига замин яратади.

📌Туман ҳокимлиги, Бош вазир қабулхонаси ва Савдо-саноат палатаси туман бўлими томонидан аҳолини тадбиркорликка йўналтириш бўйича амалий ишлар давом эттирилади.