PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.63K subscribers
30.3K photos
2.64K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#ёшлар_ҳафталиги

❇️Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 2020 йилнинг 25 декабрь куни мамлакат ёшлари билан видеоселектор тарзида ўтказилган Ўзбекистон ёшлари форумида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, туманимиз ёшларида даҳлдорлик ҳиссини уйғотиш мақсадида “Ватан равнақи йўлида бирлашайлик!” шиори остида ёшлар ҳафталиги ўтказилмоқда.

🎑Бугун 79-сонли мактаб-интернатда ўтказилган учрашувдан лавҳалар.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#сессия_23

Олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Пискент тумани Кенгашининг йигирма учинчи сессияси бўлиб ўтди. Унда "Сувти"да Ёшлар кичик саноат зонаси ташкил этилиши ҳамда жами 750 та иш ўрни яратувчи учта истиқболли лойиҳа учун туманда шарт-шароит яратиш масаласи депутатлар томонидан маъқулланди.

Батафсил👇

https://telegra.ph/Deputatlar-mu%D2%B3im-masalalarni-mu%D2%B3okama-%D2%9Bildilar-02-23
Қонунчилик палатаси Спикерига янги ўринбосар лавозими таъсис этилди.

Депутатлар Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Одилжон Тожиевни янги Спикер ўринбосари лавозимига сайладилар.

Одилжон Тожиев Қонунчилик палатасининг рақамли ривожланиш ва ахборот сиёсати масалалари бўйича ўринбосари ҳисобланади.

Янги Спикер ўринбосари жамоатчилик билан алоқаларни ривожлантириш ва парламент имиджи масалаларига ҳам масъул ҳисобланади.

Янги Спикер ўринбосари ўз билим ва тажрибаси билан юртдошларимиз ва халқаро ҳамжамият орасида парламент нуфузини оширишига умид қиламиз.

Манба
#эълон

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ҳамда фермер хўжаликлари раҳбарлари ва ҳисобчилари диққатига!

📌 Микрофирма ва кичик корхоналар (чет эл инвестициялари ва хорижий сармоя иштирокидаги корхоналардан ташқари) 1-kb shakli (йиллик) “МИКРОФИРМА ВА КИЧИК КОРХОНА"нинг ва1-fx shakli (йиллик) ФЕРМЕР ХЎЖАЛИГИ ФАОЛИЯТИ ТЎҒРИСИДА 2020 ЙИЛ УЧУН давлат статистика ҳисоботини интернет тармоғи орқали, давлат статистика ҳисоботларини электрон кўринишда йиғиш автоматлаштирилган тизими eStat 3.0 орқали электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда 2021 йил 25 февралдан кечиктирмаган ҳолда тақдим этишни унутманг!

⚡️ Чет эл инвестициялари ва хорижий сармоя иштирокидаги микрофирма ва кичик корхоналар 1-kb shakli (йиллик) “МИКРОФИРМА ВА КИЧИК КОРХОНАНИНГ 2020 ЙИЛ УЧУН ҲИСОБОТИ” давлат статистика ҳисоботини интернет тармоғи воситасида, давлат статистика ҳисоботларини электрон кўринишда йиғиш автоматлаштирилган тизими eStat 3.0 орқали электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда 2021 йил 26 мартдан кечиктирмай тақдим этишни унутманг!

🔖 Мансабдор шахсларнинг давлат статистика кузатувини олиб бориш учун зарур бўлган ҳисобот ва бошқа маълумотларни тақдим этмасликда ифодаланган давлат статистика ҳисоботларини тақдим этиш тартибини бузиши, ҳисобот маълумотларини бузиб кўрсатиши ёки ҳисоботларни тақдим этиш муддатларини бузиши — базавий ҳисоблаш миқдорининг етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Пискент тумани Статистика бўлими

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#сессия_23

🎥 Олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Пискент тумани Кенгашининг йигирма учинчи сессиясидан видеолавҳа.

Каналга уланиш⤵️

https://t.iss.one/piskenthokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#аҳоли_бандлиги

"Балиқ эмас, қармоқ" берилган эди

❇️Пискент туманида аҳолининг эҳтиёжманд қатламини нафақат моддий қўллаб-қувватлаш, балки меҳнати орқали даромад топишга йўналтириш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, туман Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан 2020 йил пандемия даврида 45 нафар ишсиз фуқарога субсидия асосида иссиқхоналар қуриб берилган.

🌿Бугунги кунда ушбу иссиқхоналар аҳолига уйдан чиқмай туриб ҳам даромад топишига имкон яратмоқда. "Бекобод"лик Д.Мирсоатов, "Мўминобод"лик М.Абдурахимов, "Ойбек" МФЙлик С.Султонқулов сингари томорқасидан самарали фойдаланиб, иссиқхонасидан 2-3 марта ҳосил олаётганлар бундан миннатдор.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#ёшлар_ҳафталиги

"Баркамол авлод" мактабига саёҳат уюштирилди

Бугун тумандаги умумтаълим мактаби ўқувчиларининг "Баркамол авлод" мактабига саёҳати ташкил этилди.

🏤Ўқувчилар марказда фаолият юритаётган фан, санъат ва ҳунар тўгаракларида бўлишди. Қўл меҳати билан яратилган кўргазмалар билан танишишди. Бунда ёшлар етакчилари уларга ҳамроҳлик қилди.

Саёҳат давомида марказ раҳбаридан ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди ва катта таассурот билан қайтишди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Бодом_қишда_гуллади_Шукур_Холмирзаев.docx
62.1 KB
#тунги_мутолаа

🌸"Бодом қишда гуллади" (ҳикоя)
Шукур Холмирзаев


Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#иқлим
#ФВБ

Фавқулодда вазиятлар бўлими ОГОҲЛАНТИРАДИ!

🌧Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, 2021 йил 23 февраль кунидан 26 февраль кунига қадар Республикамиз ҳудудида ҳаво ҳарорати кечаси 10-15, кундузи 7-12 даража совуқ бўлиши кутилмоқда. Шамол тезлиги 25-28 м/с гача кучайиши мумкин.

⚡️Шу муносабат билан фуқароларимиздан иш ва яшаш жойида электр ускуналари ҳамда иситиш печларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига риоя этишни сўраймиз.

Пискент тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ёшлар_ҳафталиги

🎻Маданият марказларида бир кун

Пискент тумани ёш ижодкорларининг маданият марказларидаги фаолиятидан бир кун. Маданият бўлими тасарруфида 5та маданият маркази бўлиб, 15 та тўгaракда 185 нафар иқтидорли ёшлар мусиқа, рақс, ва рассомчилик билан шуғулланмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши котибиятининг расмий телеграм канали


Мурожаат учун:
@Raximberdievna
https://t.iss.one/ToshvilKengash
Ватанни яхши кўрган одам, ҳеч бир баҳонасиз ўз она тилини ҳам ҳурмат қилади

Президент Шавкат Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 46-сессиясида ҳам ўзбек тилида нутқ сўзлади ва бу давлат раҳбарининг шундай нуфузли минбардан иккинчи бор давлат тилида чиқиш қилишидир.

Гап ҳозир унда илгари сурилган ташаббуслар ҳақида эмас. Айтмоқчи бўлганим, Юрт раҳбарининг ўзбек тилига ҳурмати ва уни улуғлашга интилаётгани ҳали-ҳануз она тилимизни амалда тўлиқ қўллашга зимдан хайрихоҳлик билдирмаётган, мажлису йиғилишларда русча маъруза қилишни канда қилмаётган, “русча ўқиганман-да”, дея хат-хабарларни ҳам ўрганган тилида юборишдан уялмаётган валломатларга ўрнак бўлиши керак.

Майли, тил билган яхши. Иккита-учта тилни ўргансин, ҳаммани қойиллатиб гапираверсин. Аммо ўз она тилини иккинчи даражага қўйиш ҳисобига эмас. Онасига, Ватанига ҳурмати бор одам, ҳар хил баҳоналар қилмай, она тилини улуғлаш учун интилади. Ана ундан кейин хорижий тилда қанча “чуғурласа” ярашаверади.
#ёшлар_дастури_амалда

Муаммоларга "маҳаллабай" ечим топилмоқда

♻️Бугунги кунда барча раҳбарлар томонидан аҳоли муаммоларини маҳаллабай, хонадонбай ўрганишга эътибор қаратилган. Натижада аксарият муаммолар ечим топмоқда.

Туман ҳокими маслаҳатчиси Ҳ.Исамуҳамедов, ташкилий назорат гуруҳи раҳбари Ш.Тўрабоев ва бошқа масъуллар иштирокида "Файзобод" маҳалласида ўрганиш ўтказилди. "Ёшлар дафтари", "Аёллар дафтари" ва "Темир дафтар"га киритилган фуқаролар хонадонида бўлиб, юзма-юз суҳбатлашилди. Уларни қийнаган муаммоларга ечим изланди.

📌Маҳаллада "Ёшлар дафтари"га рўйхатга олинган 25 нафар ёшларга ер ажратиш масаласи ҳудуддаги депутатлар ва фермер хўжаликлари, ер мулк кадастр мутасаддилари иштирокида ҳал этилди.

🔖Ёшлар1+1" лойиҳаси асосида "Худоёр Ботиров", "Парвоз Агромир", "ШиринНур", "Шоҳжаҳон Анорбой" фермер хўжаликларига 25 нафар ёш бириктирилди. Уларни ишга олиш ва ҳар бирига 25 сотихдан ер ажратиш бўйича шартномалар расмийлаштирилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi