Forwarded from Toshkent viloyati IIBB | Rasmiy kanal
#live
«Стол тенниси» бўйича вилоят биринчилигига старт берилди
Айни дамда Тошкент вилояти ИИББда вилоят ички ишлар органлари ходимлари ўртасида спортнинг «Стол тенниси» бўйича вилоят биринчилиги бошланди.
Мусобақада саралаш босқичидан ўтган соҳавий хизмат ва туман-шаҳар ИИБларидан 44 нафар ходимлар иштирок этмоқда.
Ғолиблар Бош бошқарманинг махсус дипломи, қимматбаҳо совға ва медаль билан мукофотланади.
| Telegram | Youtube | Сайт | ВКонтакте | Instagram |

Forwarded from Toshkent viloyati hokimligi
Тайинлов
📌Абдуҳалим Холмахматов Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошкент вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири вазифасига тайинланди
✅Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг фармойишига асосан, Абдуҳалим Холмахматов Ўзбекистон Республикаси Президенти халқ қабулхонасининг Тошкент вилояти бошқармаси раҳбари этиб тайинланди.
🔹Фаолияти давомида А.Холмахматов прокуратура ва суд-ҳуқуқ тизимида бир қатор лавозимларда фаолият юритган. Лавозимга тайинлангунга қадар Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
🔸Шу муносабат билан ўтказилган йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари Алишер Усмонов, Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Даврон Ҳидоятов иштирок этди.
👉Каналга уланиш👈
Web-site| Facebook|

#ҳоким_қабули
Муаммолар бартараф этилмоқда
✅Бугун туман ҳокими Р.Рихсиев ҳамда мутассадди раҳбарлар иштирокида фуқаролар қабули бўлиб ўтди.
📍Очиқ мулоқот тарзида кечган қабулда уй-жой, мерос, моддий ёрдам, бандлик, кредит, ер ажратиш каби масалалар бўйича 79 нафар фуқаро рўйхатга олиниб, мурожаатлари тингланди.
✅Қабулда иштирок этган Д.Қодирова нодавлат мактабгача таълим муассасаси ташкил этишда амалий ёрдам сўради. Унинг мурожаати шу жойнинг ўзида ижобий ҳал қилинди. Бўш турган бино боғча учун ажратиладиган бўлди.
✅Шунингдек, Д.Холиқованинг субсидия асосида иссиқхона қуриш, Д.Норматованинг ёшлар дастури асосида ер ажратиш, Д.Эгамбердиеванинг "Лолаариқ" МФЙда боғча фаолиятини қайта тиклаш, Д.Мўминовнинг тадбиркорликни бошлаш, М.Раимованинг ижара уй тўловларига ёрдам сўраб қилган мурожаатлари ижобий ҳал этилди.
📌Айрим мурожаатларни ҳал этиш юзасидан ҳуқуқий маслаҳат, тегишли мутасаддиларга аниқ топшириқ ва муддат белгиланди.
Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi

❓Ўзбекистонда вакцина билан кимлар биринчи навбатда эмланади?
🔹Коронавирус инфекциясига қарши эмлашни фақатгина ихтиёрийлик тамойили асосида амалга ошириш, шунингдек, биринчи навбатда коронавирус юқиш хавфи даражаси юқори бўлган қуйидаги шахсларни эмлаш назарда тутилади:
👨🏻🦳65 ёшдан ошган қариялар ва кексалар;
👩🏻🦯сурункали касалликлари бор шахслар;
👨⚕️тиббиёт ходимлари;
🏢мактаб ва мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда олий таълим муассасалари ходимлари;
👨✈️аҳоли билан бевосита мулоқотга киришадиган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари.
Манба

✨Бугун шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун.
Заҳириддин Муҳаммад Бобур 1483 йил 14 февралда таваллуд топган.
Бобур ўзбек мумтоз адабиётининг йирик вакили, буюк шоир, тарихчи, географ, давлат арбоби, истеъдодли саркарда, бобурийлар сулоласи асосчиси, темурий шаҳзода ҳисобланади.
«…
Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Заҳириддин Муҳаммад Бобур 1483 йил 14 февралда таваллуд топган.
Бобур ўзбек мумтоз адабиётининг йирик вакили, буюк шоир, тарихчи, географ, давлат арбоби, истеъдодли саркарда, бобурийлар сулоласи асосчиси, темурий шаҳзода ҳисобланади.
«…
У турли фазилатлар билан безанган ва мақтовли хислатларга эга бўлган бир подшоҳ эди. Ушбу барча фазилатларидан шижоат ва муруввати устун турарди. Туркий шеърни Амир Алишердан кейин ҳеч ким Бобур ёзган даражада ёзган эмас».
Мирзо Муҳаммад Ҳайдар. «Тарихи Рашидий»дан.«Бобур феъли-сажиясига кўра Цезарга қараганда севишга арзигуликдир. Унинг манглайига юксак фазилатли инсон деб битиб қўйилган».
Эдуард Холден, инглиз тарихчиси.«Саховати ва мардлиги, истеъдоди, илм-фан, санъатга муҳаббати ва улар билан муваффақиятли шуғулланиши жиҳатидан Осиёдаги подшоҳлар орасида Бобурга тенг келадиган бирорта подшоҳ топилмайди».
Уильям Эрскин, «Бобурнома» таржимони.Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Imperatorning tugilishi. Boburning bolaligi 2018 yil.pdf
9.3 MB
Императорнинг туғилиши
... Тонг юлдузи - Чўлпон ҳавонинг мусаффолиги боис осмонда бирин-кетин кўринмай бораётган
«майда-чуйда» юлдузлар орасида гўё кимнидир, ниманидир кутаётгандай ҳамон чарақлаб турибди... Хиёл ўтмай, ёруғ жаҳонга, кўпдан бери
интиқлик билан кутилаётган овоз - чақалоқнинг йиғиси таралиб, бутун борлиқ жаранглаб кетган-
дай бўлди!
***
Буюк юртдошимиз, шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур
ҳаёти ва ижоди тўғрисида дунё миқёсида кўплаб асарлар яратилган бўлса-да, ул зотнинг Андижон заминида кечган бахтли болалик даври кам ёритилган мавзу ҳисобланади.
Мазкур асар Бобур Мирзонинг туғилган кунидан то Андижон тахтига ўтирган пайтигача ўтган 12 йиллик даврни ўз ичига олади.
***
Дам олиш кунида ёқимли мутолаа тилаймиз!

#эҳтиром
❇️79-сонли махсус мактаб-интернатда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуди муносабати билан адабий кеча ўтказилди.
✅Тадбирда Тошкент вилояти прокурорининг катта ёрдамчиси
Д.Хамидов, туман ҳокими ўринбосари С.Ҳамдамов, вилоятдаги мактаб-интернатлари ва меҳрибонлик уйлари раҳбарлари иштирок этдилар.
🔰Унда ўқувчилар ва устозлари биргаликда тайёрлаган мусиқий дастур, ғазал ва рубоийлардан намуналар ўқилди. Шоҳ ва шоирнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида болалар ижросида саҳна кўринишлари намойиш этилди. Улуғ алломалар ижодига оид суратлар танлови, робототехника, кулолчилик тўгараклари, иссиқхона ва болалар ясаган буюмлар кўргазмаси эътирофга сазовор бўлди.
📊–Муассасамизда 260 нафар ўқувчи таълим олади, – дейди мактаб-интернат раҳбари Зебо Каримова. –Ўқувчиларимиз орасида ҳаракатчан, ҳунарга қизиққанлар жуда кўп. Уларни руҳлантириш мақсадида болаларнинг имконияти даражасида кечалар уюштирамиз.
📚Тадбирда меҳмонлар болажонлар учун 150 та китоб совға қилдилар.