PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.66K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#сессия_22

Халқ депутатлари Пискент тумани Кенгашининг XXII сессияси бўлиб ўтди.

Унда сектор раҳбарлари, депутатлар, корхона ва ташкилот раҳбарлари, ОАВ вакиллари қатнашдилар. Кун тартибида 8 та масала кўрилиб, депутатлар томонидан муҳокама қилинди.

Туман маҳаллий бюджетининг 2021 йил 1 январь ҳолатига шаклланган эркин қолдиқ маблағи ҳисобидан маблағ ажратиш ҳамда маҳаллий бюджетининг 2020 йил якуни бўйича туман молия бўлими бўлим бошлиғи Б.Жўлбарисовнинг ҳисоботи тингланди.

Туманда “Аёллар дафтари”ни шакллантириш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари Х.Ахмедова ахборот берди.

Сессия давомида туманда маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ташкил этиш ҳамда сайловни ўтказишга кўмаклашувчи туман комиссияси таркибини тасдиқлаш тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилди. Бу ҳақда туман ҳокими ўринбосари А.Деҳқонов маъруза қилди.

Коронавирус пандемияси даврида турмуш шароити оғирлашган оилаларнинг бандлигини таъминлаш орқали уларга даромад манбаи яратиш ва "Темир дафтар"дан чиқарилиши тўғрисида 2 ва 3-сектор раҳбарларининг ахбороти эшитилди.

Халқ депутатлари туман Кенгаши аъзолари томонидан кун тартибидаги барча масалалар муҳокама қилинди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimlig
#ёшлар_дастури_амалда

Ёшлар билан "маҳаллабай" иш олиб борилмоқда

♻️Пискент тумани ҳокими ўринбосари И.Иномжонов бошчилигида иқтисодий комплексдаги корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

❇️Унда аҳолининг яшаш шароитини яхшилаш, бандлик, хусусан, хотин-қизлар ва ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича маҳаллабай олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Туманда ҳар бир маҳалла бўйича "Ёшлар дафтари”га киритилган фуқаролар билан тизимли ишлаш, тадбиркорликка йўналтириш, қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар танқидий муҳокама қилинди.

🔸Шунингдек, ишсиз ёшларга сабзавот ва полиз экинларини етиштириш учун ер ажратиш борасида мутасаддиларга вазифа ва кўрсатмалар берилди.

📌Маҳаллалар кесимида ўрганишлар натижасида рўйхатга олинган банд бўлмаган 605 нафар ёш йигит-қизнинг 452 нафари ишлаш истагини билдирган. Улардан 276 таси деҳқончилик учун ер, 193 нафари тадбиркорлик бошлаш истагида кредит ажратишда ёрдам сўраган.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ёшлар_дастури_амалда

💸Тадбиркорлигини амалга ошириш истагидаги ёшларга Микрокредитбанк томонидан кредит ажратиш тартиби, шартлари ва миқдори тўғрисида биласизми?

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimlig
#Навоий_авлодлари
#эҳтиром

Ҳар бир ёш Навоийни ўқиши керак!

Бугун, 9 феврал куни тумандаги барча таълим муассасаларида Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишланган тантанали тадбирлар бўлиб ўтди. Унда ташкилот ва муассасалар ходимлари, педагог ва ўқувчилар фаол иштирок этди.

💠Тадбирларда улуғ мутафаккирнинг ижод йўли, маънавий мероси ёдга олинди, унинг адабиёт ривожига қўшган улкан ҳиссаси эътироф этилди. Ёшлар Алишер Навоийнинг ёрқин хотирасига ҳурмат бажо келтириб, ғазаллари, рубоийлари ва ҳикматларидан намуналар ўқидилар.

🔰Навоий асарлари кўргазмаси, мушоира ва баҳру байтлар, шоир ғазаллари билан айтиладиган мумтоз ашулалар ижро этилди. Маънавий ва маърифий тадбирларда ёзувчи ва журналистлар, фахрий устозлар иштирок этдилар.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimlig
Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

📍https://uza.uz/posts/240411

🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги

Тelegram | Facebook | Instagram | Twitter
❗️Байрамларда уч кун дам олиш кунлари бўлади

📌Наврўз умумхалқ байрами, Мустақиллик куни ва Янги йил байрами ҳамда Рамазон ҳайити (Ийд ал-Фитр) ва Қурбон ҳайити (Ийд ал-Адҳа) диний байрамларини нишонлаш даврида қўшимча ва кўчириш ҳисобига ишланмайдиган кунлар уч кундан кам бўлмаган муддатга белгиланади. - Президент фармонидан.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimlig
#медиа_тур
#ёшлар_дастури_амалда

Барчамизга маълумки, сўнгги йилларда мамлакатимизда олиб борилаётган кучли ижтимоий сиёсат, шунингдек, хотин-қизлар ва ёшлар бандлигини таъминлаш, уларга жамиятда муносиб шарт-шароит яратиш бўйича қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда.

🎥Бу борада Пискент туманида олиб борилаётган тадбирлар бўйича журналистлар, жумладан "Ўзбекистон-24" ва "Севимли", телеканали, "ЎзА"
журналистлари иштирокида медиа тур ташкил этилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimlig
#медиа_тур

Пискентми ё Пскент ёки Бискент?

🔹Туманимиз номи доимо муҳокамаларга сабаб бўлган. Айни вақтда "Ўзбекистон тарихи" телеканали ижодкорлари ҳамкорлигида Пискентнинг тарихий маконларига медиа тур ташкил қилинди.

Юқоридаги саволга пискентлик кексалар ва тарихчилардан жавоб топасиз.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#ёшлар_дастури_амалда
#таълим

Россиялик ўқитувчи пискентлик ўқувчиларга дарс ўтади

Таълим сифатини ошириш, рейтинг кўрсаткичи паст мактабларга малакали мутахассисларни жалб этиш мақсадида Пискент туманида ижобий ишлар амалга оширилмоқда.

♻️Хусусан, туман Халқ таълими бўлими билан Москва шаҳридаги Герцен номидаги институт ўртасида амалий ҳамкорлик йўлга қўйилган. Ушбу ҳамкорликнинг илк натижаси сифатида "Дўнгқўрғон" маҳалласида жойлашган 18-мактабда институт ўқитувчиси Н.С.Кибалина ўқитувчи сифатида иш бошлади.

🔰Шунингдек, россиялик педагог рус тили фани ўқитувчилари билан онлайн семинарлар, "ZOOM"дастури орқали конференциялар уюштириши режалаштирилган. Семинарни муваффақиятли якунлаган педагогларга Герцен институтининг халқаро тоифага эга сертификатлари топширилади.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimlig