PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.73K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
КЎРИНГ, ҲАВАС ҚИЛИНГ ВА ИБРАТ ОЛИНГ!

"Нуронийлар" маркази ҳамда "Бекобод" маҳалла фуқаролари йиғинида шу номда давра суҳбатлари ташкил этилди.

Маҳалланинг эътиборли, кайвони аёллари қатнашган тадбирларда катта ҳаётий тажрибага эга онахонлар ёш қайноналарга ўз ҳаётий тажрибаларини, оилада тинч-тотувликни сақлаш йўллари тўғрисида маслаҳатлар бердилар. Ўз ҳаётий ҳикоялари орқали оила муқаддас даргоҳ эканлиги, тўй ва маросимларни камҳарж ташкил этиш масалалари муҳокама этилди.

Эътиборлиси, тадбирда янги оила қуриш остонасида турган ёшлар ҳам қатнашиб, 40-45 йиллик оила бекаларининг муқаддас даргоҳни мустаҳкам сақлаш ҳақидаги қимматли фикрларидан бохабар бўлдилар.

Каналга уланиш👇
@piskenthokimligi
#ижтимоий_сўровнома

Давлат рамзлари ҳақида қай даражада биласиз?
Ёшлар иттифоқи Пискент туман Кенгаши сардорлари аҳоли ўртасида ижтимоий сўровнома ўтказдилар.

@piskenthokimligi
#Миллатлараро_иноқлик

Ўзбекистонда 130дан ортиқ миллат ва элатлар аҳил яшайди. Ноябрь ойи мактабларда рус тили фани ойлиги сифатида эълон қилиниши муносабати билан таълим даргоҳларида халқларимиз ўртасидаги дўстона алоқаларни тарғиб этувчи кўплаб тадбирлар ташкил этилмоқда.

Пискентдаги 12-умумтаълим мактабида ўтказилган байрам тадбири ҳам шу мавзуга бағишланди. Мактабнинг устозлар ва ўқувчилар жамоаси биргаликда байрам дастури уюштирдилар. Рус халқи урф-одатлари, куй-қўшиқлари, пазандалик намуналари намойиш этилган тадбирга ўқувчиларнинг ота-оналари ҳамда русийзабон меҳмонлар таклиф этилдилар.

Фан ойлиги доирасидаги бундай тадбирлар Пискент туманидаги ҳар бир мактабда ўтказилмоқда.

@piskenthokimligi
#Эълон

Яқин соатларда Тошкент вилояти ҳокимининг тадбиркорларга мурожаати эълон қилинади

Мурожаатномани ҳокимликнинг расмий веб сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида, туман, шаҳар ҳокимликларининг расмий саҳифаларида, мустақил блогерларнинг саҳифаларида ўқишингиз мумкин.

"Мени яқиндан таниганлар бир ҳақиқатни яхши билишади. Мен бир сўзли инсонман. Юқоридаги гапларимиз қуруқ ваъда ёки ишонтириш учун тўқилган чиройли жумлалар эмаслигини исботлаш учун бор имкониятимни ишга соламан. Чунки барчамизнинг олдимизда битта муқаддас вазифа турибди – она Ватанимизни дунёнинг энг ривожланган, буюк давлатлари сафида кўриш орзуси бизни бирлаштиради..."

Рустам Холматовнинг тадбиркорларга мурожаатномасидан.

https://t.iss.one/ToshkentViloyatiHokimligi
Қолипли нон (буханка)нинг нархи бозор иқтисодиёти қонунлари асосида эркин шаклланмоқда

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 13 сентябрдаги “Мамлакатимиз аҳолисини ва иқтисодиёт тармоқларини рақобат ва бозор механизмларини жорий этиш асосида дон, ун ва нон билан ишончли таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 731-сонли қарорига асосан, маҳаллий ундан ишлаб чиқарилган қолипли нонни талаб ва таклиф асосида шакллантириладиган эркин бозор нархи бўйича сотиш тартиби жорий қилинган.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2019 йил 14 октябрда “Дон, ун ва нон етказиб бериш тизимига бозор механизмларини тўлиқ жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 866-сонли қарор қабул қилинган бўлиб, унга мувофиқ маҳаллий ун маҳсулотини барча истеъмолчиларга ҳеч қандай чекловларсиз очиқ биржа савдоларида сотиш, унинг нархини шакллантиришга тўлақонли бозор муносабатларини жорий этиш, аҳолининг эҳтиёжманд қатламлари ижтимоий ҳимоясининг манзиллилигини таъминлаш белгиланди.

Хусусан, аҳолининг эҳтиёжманд қатламининг ун ва қолипли нон харид қилиш бўйича қўшимча харажатларини қоплаш учун тўланаётган пул компенсацияси 2019 йил 1 октябрдан бошлаб 50 минг сўм миқдорида белгиланди.

Таҳлилларга кўра, бугунги кунда Тошкент вилоятида бир дона қолипли нон нархи ўртача 1500-1700 сўмдан шаклланган.
Истеъмолчиларнинг қонуний манфаатларини таъминлаш мақсадида, тегишли мутасаддилар томонидан қолипли нон ишлаб чиқарувчи, ун ва нон маҳсулотлари савдоси билан шуғулланувчи корхоналар ўртасида нархларни сунъий равишда оширмаслик, маҳсулот сифатини таъминлаш юзасидан тушунтириш, профилактика ва мониторинг тадбирлари олиб борилмоқда.

Хурматли тадбиркор!
Озиқ-овқат маҳсулотларини(шу жумладанқолипли нон) чакана сотиб олишда ҳуқуқларингиз бузилиши аломатлари (яроқлилик муддати ўтган, сақлаш шартлари бузилган махсулотлар сотилганида, шунингдек маҳсулотлар тўғрисида тўлиқ маълумотлар берилмаслиги)кузатилса, Тошкент вилояти Монополияга қарши курашиш бошқармасига (100047, Тошкент шаҳар, Шахрисабз кўчаси, 85-уй, ишонч телефони 71-233-62-30) мурожаат қилишингиз сўралади.
Тошкент вилояти Монополияга қарши курашиш бошқармаси етакчи мутахасиси
Эрали Бозоров


@piskenthayoti
#Офарин

Пискентликлар "Йилнинг энг яхши тўгарак раҳбари!"

Пискент тумани "Баркамол авлод" болалар маркази тўгарак раҳбарлари "Йилнинг энг яхши тўгарак раҳбари" республика кўрик-танловининг вилоят босқичида муваффақиятли иштирок этдилар.

Марказнинг техника йўналишида "Ментал арифметика" курси раҳбари Шаҳло Аббосова, экология ва ўлкашунослик йўналиши "Карвинг санъати" тўгараги раҳбари Гулмира Маннопова ҳамда бадиий ижодиёт йўналишида "Ёш журналист ва нотиқ" тўгараги раҳбари Мадина Абдуллаева вилоят босқичи ғолиби бўлдилар.

Ғолиблар ташкилотчиларнинг диплом ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.

@piskenthokimligi
#Огоҳ_бўлинг

Ис газидан эҳтиёт бўлинг!

Куз-қиш мавсуми келиши билан ис газидан заҳарланиш, носоз иситиш мосламаларидан фойдаланиш оқибатида келиб чиқадиган бахтсиз ходисалар кўпаяди.

Нохуш ҳолатларнинг олидини олиш мақсадида Пискент тумани Ёнғинга қарши кураш жамияти ОГОҲЛАНТИРАДИ:

Газ ёки қаттиқ ёқилғи билан ёнувчи иситиш қурилмаларини ёқишдан олдин ҳаво тортиш каналларида ҳаво айланишини текшириб, дудбуронлари созлигини албатта назоратдан ўтказинг.

Агар иситиш қурилмаларидан (печка, контрамарка печ) фойдаланишда уй ичида нохуш ҳид, печка ёриқларида қорайиб қолган жойни кўрсангиз, Ёнғинга қарши кураш жамияти идорасига мурожаат қилишингизни сўраймиз.

Телефон рақамларимиз; 70-54-51-570, 94-219-07-40.
Агар уйингизда иситиш печи табиий газ билан ёнса, қувурлардан газ сизиб чиқаётганини сезсангиз, "Писекентумангаз" филиалининг 70-54-51-104 рақамига хабар беришингизни сўраймиз.


Ёнғинга қарши кураш жамияти

@piskenthayoti
Тошкент вилояти пахтакорлари ҳам маррани забт этди

https://bit.ly/2q8DwnB

Каналга қўшилиш
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEHi_Tk-4p_xI26gIw
#ТАБРИКЛАЙМИЗ!

Муборак айёмнинг тиниқ тонгида
Мусаффо рангларга тўлганда борлиқ,
Энг порлоқ келажак тилаймиз сизга,
Омад, бахт, саломатлик ёр бўлсин сизга!

Пискент туман ҳокимлиги жамоаси туман ҳокимининг Иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари Илёс Иномжоновни таваллуд куни билан табриклайди.

И. Исроиловичга туманимиз равнақи йўлидаги ишларида муваффақият, сиҳат-саломатлик, оилавий бахт, фарзандлар камолини кўриш насиб этишини тилаймиз!

@piskenthokimligi
#Ҳашар

Агар кўчага битта ёриткич қўйилса, шу жойда ҳуқуқбузарлик биттага камаяди

Ойбек маҳалла фуқаролар йиғинида аҳоли ва ҳомийлар биргаликда ободонлаштириш ишлари олиб бордилар.

А. Умаров, "Ойбек" МФЙ раиси:
-Агар маҳаллага битта ёриткич қўйилса, шу ҳудудда ҳуқуқбузарлик биттага камаяди, деб ўйлайман. Шу боис кўчаларни ёритишга алоҳида эътибор қартяпмиз. Бугун Тўмарис ва Макаренко кўчаларига жами 14 та симёғочга ёриткичлар ўрнатилди.

Ҳашарда аҳоли вакиллари қўлни қўлга бериб, яна бир савобли ишни амалга оширдилар. Кўчалардаги тупроқ уюмлари чиқариб ташланиб, тадбиркорлар ҳомийлигида 500 метр масофадаги кўчага майда тош ётқазилди.

Маҳалла аҳлининг ҳамжиҳатлигига қараб, эзгу ишлардан асло толманг, деймиз.

@piskenthokimligi
Кеча шу чиқиндихона "Пискент ҳаёти" нинг расмий каналида танқид қилинганди.
Бугун туман Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ходимлари шу суратларни юборишди. Тўпланиб қолган чиқинди дарҳол бартараф этилибди.

@piskenthokimligi