#ёшлар_дастури_амалда
#қувноқ_стартлар
Ёш таэквон-дочилар учун мастер-класс
✅Давлатимиз раҳбарининг Ёшлар форумидаги таклифлари ҳамда «Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармон ижроси доирасида кўплаб спорт тадбирлари ташкил этилмоқда.
🤼Жумладан, бугун 8 январь куни Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида "Таэквон-до" спорт тури бўйича кўргазмали очиқ машғулот ўтказилди.
♻️ Машғулотда шарқ якка кураши бўйича мураббийлар, 78 нафар ёш спортчилар иштирок этди. Спорт мактабида шуғулланаётган таэквон-дочиларнинг 30 нафари республика ва вилоят чемпионлари. 13 нафари эса спорт усталигига номзодлардир.
✅ Спорт машғулотлари якунида тажрибали мураббийлар томонидан ёшлар учун мастер-класс ўтилди.
Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi

Forwarded from Yoshlar kundaligi | Rasmiy
#эълон
📣📣Ҳурматли тенгдошлар - йигитлар, қизлар! Сизни қийнаётган муаммо, таклиф ва мулоҳазалар борми? Уларни биз билан ўртоқлашинг. Мурожаатингиз қисқа фурсатда масъуллар назоратига олинади. Шошилинг, биз алоқадамиз!
📬 Мурожаат ва таклифлар учун: @Yoshlar_aloqada_Bot
‼️Эслатма: мурожаат йўллаётганингизда ўзингизни таништиришни, яшаш манзилингизни ёзишни унутманг!
🤝
_
#eʼlon
📣📣Hurmatli tengdoshlar - yigitlar, qizlar! Sizni qiynayotgan muammo, taklif va mulohazalar bormi? Ularni biz bilan oʻrtoqlashing. Murojaatingiz qisqa fursatda masʼullar nazoratiga olinadi. Shoshiling, biz aloqadamiz!
📬 Murojaat va takliflar uchun: @Yoshlar_aloqada_Bot
‼️Eslatma: murojaat yoʻllayotganingizda oʻzingizni tanishtirishni, yashash manzilingizni yozishni unutmang!
🤝
__
🙋♀️🙋♂️🔥
Биз шу манзилдамиз, қадрдон👇
Biz shu manzildamiz, qadrdon👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEpbmrTBoa6A97lZhw

Қадрдоним, сиз билан биз бир кучмиз, Ўзбекистоннинг эртаси эса маънавияти юксак, билимли, шижоатли ёшлар билан янада порлоқ!
_
#eʼlon
📣📣Hurmatli tengdoshlar - yigitlar, qizlar! Sizni qiynayotgan muammo, taklif va mulohazalar bormi? Ularni biz bilan oʻrtoqlashing. Murojaatingiz qisqa fursatda masʼullar nazoratiga olinadi. Shoshiling, biz aloqadamiz!
📬 Murojaat va takliflar uchun: @Yoshlar_aloqada_Bot
‼️Eslatma: murojaat yoʻllayotganingizda oʻzingizni tanishtirishni, yashash manzilingizni yozishni unutmang!
🤝
Qadrdonim, siz bilan biz bir kuchmiz, Oʻzbekistonning ertasi esa maʼnaviyati yuksak, bilimli, shijoatli yoshlar bilan yanada porloq!
__
🙋♀️🙋♂️🔥
Биз шу манзилдамиз, қадрдон👇
Biz shu manzildamiz, qadrdon👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEpbmrTBoa6A97lZhw
#мурожаатнома
Мурожаатнома дастуриламал бўлади
✅Президент Ш. Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлаш, Пискент туманида 2020 йил якунлари ва жорий йилдаги вазифаларга бағишланган кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.
⌛️Туман ҳокими Р.Рихсиев ўтган йилда эришилган ютуқлар билан бирга, йўл қўйилган хато ва камчиликлар ҳақида сўзлаб, ишда сусткашликка йўл қўйган масъулларни танқид қилди.
🔖Ҳоким ўринбосарларининг Мурожаатномада белгилаб берилган вазифалар ижроси ва туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, таълим, тиббиёт, коммунал соҳа, ободонлаштириш ва йўл қурилишида амалга ошириладиган режалари билан танишди.
📌Туманда камбағалликни қисқартириш, аҳоли ва ёшлар бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка жалб қилиш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, таълим муассасаларини таъмирлаш, битирувчиларни ОТМларга қамраб олиш кўрсаткичларини яхшилаш бўйича жорий йилдаги устувор вазифалар белгилаб олинди.

#ФВБ
#ёнғиндан_сақланинг
⚡️Бепарволик ёнғин чиқишига сабаб бўлди
🔥Бугун Пискент тумани "Чимқўрғон" маҳалласи Истиқлол кўчаси 68-хонадон оғилхонасида ёнғин содир бўлган. Болаларнинг олов билан ўйнаши оқибатида 50 метр квадрат майдон, оғилхонанинг том қисми, болахонасидаги 100 дона прессланган сомон ёниб кетган.
🧯Туман Ёнғин хавфсизлиги бўлими ходимлари томонидан олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин бартараф этилди.
📌Шу ўринда тумандошларимиздан эҳтиёткорлик, ёнғин хавфсизлигига амал қилишни, болаларни қаровсиз қолдирмасликни сўраб қоламиз. Тилсиз ёв нафақат йиллар давомида тўплаган мол-мулк, балки инсон ҳаёти ва саломатлигига жиддий хавф солади.

#ҳоким_қабули
Бугун туман ҳокимининг фуқаролар учун навбатдаги қабули бўлиб ўтди.
Қабулда 50 нафардан ортиқ фуқаро иштирок этди. Саволлар асосан коммунал соҳа, моддий ёрдам ажратиш, имтиёзли кредит учун амалий ёрдам, уй-жой ажратиш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштиришда ёрдам мазмунида.
Туманнинг айрим ҳудудларида электр таъминотидаги узилишлар ва уларнинг сабаби тўғрисида Электр таъминоти корхонаси раҳбари У.Холиқов ахборот берди. Сабаблар таҳлил этилиб, оқибатларини зудликда бартараф этиш тўғрисида топшириқ берилди.
Туман ҳокими мурожаатларни эшитиб, тегишлилиги бўйича мутасаддиларга йўналтирди. Шахсий масалалар бўйича алоҳида суҳбат олиб борилди.
Мурожаатларни ўрганиб чиқиш ва қонун доирасида ҳал этиш бўйича тегишли раҳбарларга вазифа белгиланди.

#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби белгиланди
Ҳукумат қарори (1-сон, 07.01.2021 й.) билан Солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
🔰 Низомга мувофиқ, солиқ органлари қуйидаги солиқ текширувларини ўтказади:
● камерал солиқ текшируви;
● сайёр солиқ текшируви;
● солиқ аудити.
🔰 Камерал солиқ текшируви қуйидаги ҳолларда ўтказилади:
🔸 солиққа оид қонун ҳужжатлари бузилиши содир этилганлиги хавфи бўлганида;
🔸 тақдим қилинган солиқ ҳисоботида тафовут ёки хатолар аниқланганида.
⏳ Мазкур текширув солиқ органи раҳбарининг буйруғи асосида, 60 кундан ошмаган муддатда ўтказилади.
☑️ Камерал солиқ текшируви натижаси бўйича 2 кунда солиқ тўловчига талабнома юборилади. Солиқ тўловчи 10 кунда камчиликларни бартараф қилиб тасдиқловчи ҳужжатлар билан солиқ органига бериши керак.
🔎 Сайёр солиқ текшируви 10 кундан кўп бўлмаган муддатда ўтказилади.
📝 ОАВда солиқ ва валютага оид ҳуқуқбузарликларга оид маълумотлар эълон қилинса, сайёр солиқ текшируви учун асос бўлиши мумкин. Бундан ташқари, сайёр солиқ текширувини ўтказишнинг яна 5 та асоси мавжуд.
❌ Сайёр солиқ текширувида ҳужжатлар ва буюмларни тунги вақтларда (23.00 дан 06.00 га қадар бўлган вақт оралиғида) олиб қўйишга йўл қўйилмайди.
🔰 Солиқ аудити қуйидаги солиқ тўловчиларда ўтказилади:
🔸 солиқ таваккалчилигининг юқори тоифасига мансуб бўлган;
🔸 камерал солиқ текшируви натижаси бўйича солиқ тўловчи аниқлаштирилган ҳисоботни тақдим этмаса;
🔸 ихтиёрий тугатилаётган юридик шахсларда;
🔸 солиқ тўловчиларнинг жиноий ишлар бўйича молия-хўжалик фаолияти тафтиш қилиниш доирасида;
🔸 фаолиятини тўхтатган якка тартибдаги тадбиркорлар.
Манба: huquqiyaxborot

#мурожаат_ва_натижа
Пискент туманида электр энергияси таъминотидаги узилишлар бўйича ТЭТК раҳбари У. Холиқов муносабат билдирди.
Жорий йилнинг 8-9 январь кунлари Пискент туманининг "Гулистон", "Бирлик", "Саидобод", "Чимқўрғон", "Оқтом", "Навоий", "Митан" маҳаллаларида қисман, бугун 10 январь куни "Новкент", "Дўстлик, "Файзобод" МФЙда қисман электр таъминотида узилишлар кузатилди.
Миллий электр тармоқлари АЖга қарашли ЛДК-1.2 110 кВт ли ҳаво тармоғида содир бўлган узилиш оқибатида Пискент туман ТЭТКга қарашли "Истиқбол" нимстанциясида ҳам электр энергияси автоматик узилган.
"Бирлик" маҳалласида жойлашган Тиббиёт бирлашмаси да электр узилгач, қўшимча тармоқдан энергия берилган.
Олиб борилган саъй-ҳаракатлар натижасида электр таъминоти тикланган. Шу каби ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида режали чоралар ишлаб чиқилмоқда.
(Суратда: мурожаатчи хонадонида электр ёнди)

#тезкор #расман
⚡️Онлайн мактаб» лойиҳаси давом этади: мактабларда тўлиқ анъанавий таълимга қайтиш ортга сурилди
11-январдан мактабларда тўлиқ анъанавий таълимга ўтилиши эълон қилинган эди. Халқ таълими вазирлиги ижтимоий тармоқлардаги фикрларни инобатга олиб, масофавий таълимни сақлаб қолишга қарор қилди.
Яъни 3-чоракда ҳам мактабларда ўқиш аввалги икки чоракдагидек давом этади: фарзанди коронавирус юқтиришидан хавотирланган ота-оналар, кекса ва сурункали хаста аъзолари бор оилалар боласини мактабга юбориши мажбурий бўлмайди. «Онлайн мактаб» лойиҳаси давом этади.

#ёш_оила_маркази
⚡️Пискентда ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш маркази ташкил этилди
❇️“Оила институтини янада ривожлантириш ва ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 820-сонли қарорига асосан, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими хузурида Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш маркази фаолият бошлади.
🏨 Марказда никоҳланувчи ёшлар оилавий-ҳуқуқий муносабатлар, психология, оила бюджети, репродуктив саломатлик асослари, маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича тизимли тайёрланади. Тиббиёт ва болалар хонаси, тренажер зали ташкил этилган.
✅Аҳамиятлиси, марказда ажралиш ёқасига келиб қолган оилаларнинг томонлари ҳам ихтиёрий ўқишлари мумкин.
⚜Тантанали очилиш маросимида иштирок этган туман ҳокимлиги ва прокуратураси масъуллари, имом-хатиблар ватанимиз тинчлиги, оилалар мустаҳкамлиги ва фарзандлар камолини тилаб дуо қилдилар.
📌Туманда 26 минг 522 та оила бўлиб, 2020 йилда 940 та, янги йилда эса 5 та янги оила қурилган.