PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.76K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#тадбир
#мурувват_куни

⚡️Болажонлар учун тадбир ташкил этилди

♿️Халқаро ногиронлиги бўлган шахслар куни муносабати билан Пискент туманида Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси Тошкент вилояти бошқармаси, туман ҳокимлиги ҳомийлигида мурувват тадбирлари бўлиб ўтди.

❇️"Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмайди!" шиори остида 79-сонли махсус мактаб интернатида ташкил этилган байрам тадбирида имконияти чекланган болалар учун концерт дастури намойиш этилди. Уларга аравачалар ҳамда совғалар тақдим этилди.

📌Миллий гвардия бошқарма бошлиғи А.Муротов, вилоят Ёшлар ишлари агентлиги раҳбари З.Мирғозиева йиғилганларни байрам билан табриклар экан, тарбияланувчиларнинг тўлақонли таълим-тарбия олишлари, соғлом вояга етишлари учун юртимизда барча имкониятлар яратилгани, ҳеч ким меҳр-эътибордан четда қолмаслигини алоҳида таъкидладилар.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#тадбир
#мурувват_куни

Бугунги сана муносабати билан 79-сонли махсус мактаб-интернатида мурувват тадбири ташкил этилди. Унда муассасада тарбия олаётган 260 нафар ёшлар иштирок этди. Дастурда туман Маданият бўлими ҳамда Мусиқа ва санъат мактаби ўқувчиларининг куй-қўшиқлари, рақслари ёшларга завқ улашди. 

🎥Батафсил видеолавҳада👆

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Чирчиқ

“Чирчиқ” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости янги бинода иш бошлади

🔹Чирчиқ шаҳридаги “Чирчиқ” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости янги маъмурий бинода ўз фаолиятини бошлади. Эндиликда бу ерда Чирчиқ шаҳри, Қибрай, Бўстонлиқ, Юқори Чирчиқ ва Паркент туманларидаги ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларининг темирйўл ва юк автотранспорт воситаларида ташилаётган экспорт ва импорт тартибидаги товарлари божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказилади.

📌Шу билан бирга, “Чирчиқ” логистика марказининг ҳам очилиши маросими бўлиб ўтди. Чирчиқ логистика маркази “Тошкент – Бўстонлиқ” катта магистрал автомобиль йўли бўйида жойлашганлиги тадбиркорларга ўзига хос қулайликни тақдим қилади. Яна бир аҳамиятли жиҳати, бу ерда товарларнинг экспорти ва импортини амалга оширишда рухсат бериш ҳужжатларини тақдим қилувчи ваколатли органларнинг вакиллари ҳам хизмат олиб боришади.

🔰Тадбирда Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов иштирок этди.

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Илм-фан ва инновацияни ривожлантириш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Давлатимиз раҳбари бу борада амалга оширилаётган ишларга танқидий баҳо бериб, фан билан ишлаб чиқариш ўртасидаги ҳамкорликни таъминлаш, илмий институтларга буюртмаларни шакллантириш бўйича долзарб йўналишларни кўрсатиб ўтди.
Қишлоқ ва сув хўжалиги, кимё саноати, нефть-газ, энергетика, фармацевтика тармоқларини инновацион ривожлантиришга доир вазифалар белгиланди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам развития науки и инноваций.
Глава государства, критически оценив проводимую в этом направлении работу, обозначил актуальные направления взаимодействия науки и производства, формирования заказов для научных институтов.
В частности, определены задачи по инновационному развитию сельского и водного хозяйства, химической промышленности, нефтегазовой, энергетической, фармацевтической отраслям.

#Mirziyoyev #videoselektor #fan #innovatsiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент: Пировард мақсад – 2021 йилга уч томонлама: Инновация вазирлиги, Фанлар академияси ва олийгоҳлар нима натижаларга эришади, деган саволга аниқ жавоб керак

Президент: Главный вопрос, требующий конкретного ответа: какой результат покажут Министерство инноваций, Академия наук и вузы в 2021 году

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Савоб ишни ҳар кун, ҳар ким қилиши керак

🔸Халқимизда бемор, жисмоний имконияти чекланган, кўнгли ярим инсонларни қўллаб-қувватлаш, ҳолидан хабар олиш юксак қадриятлардан ҳисобланади.

3⃣ декабрь куни Пискент тумани ҳокими Р.Рихсиев, сектор раҳбарлари ташаббуси билан меҳр-саҳоват тадбирлари ўтказилди. Туман ҳокими "Майлобод", "Сувти", "Саидобод", "Файзобод" МФЙ лардаги бемор инсонлар ҳузурида бўлди. Ҳолидан хабар олиб, уларнинг дуосини олди.

Туман прокурори А.Жўраев ҳамда ИЖҚК департаменти раҳбари Т.Сапаев 2-сектор ҳудудидаги имконияти чекланган фуқароларга зарур воситалар, совғалар топширдилар.

♻️Кун давомида сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, депутатлар жисмоний нуқсони бор фуқаролар, уйда таълим олувчи ўқувчиларни йўқлаб, турмуш шароитини яхшилаш, кўнгилларини кўтариш мақсадида зарур мосламалар ва совғалар тақдим этилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#профилактика_куни

👮‍♂️ Ҳафтанинг ҳар пайшанба куни жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича профилактика куни сифатида эълон қилинган.

📌2020 йилнинг 3 декабрь куни Пискент туман ИИБ раҳбари Ш. Милиев раҳбарлигида соҳа ходимлари томонидан ҳудудларда тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди. Унда жамиятдаги қонунларга, йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиш, нохуш ходиса ва жиноятларнинг олдини олиши таъкидланмоқда.

🚙Жорий йилнинг 18 ноябрь куни "Ойбек" МФЙда яшовчи А.Ў. ўз бошқарувидаги "ВАЗ-2106" русумли автомашинасида велосипед ҳайдаб келаётган "Митан" МФЙда яшовчи Д.Л. ни уриб юборган. Натижада Д.Л. кўрсатилган тез тиббий ёрдамга қарамасдан касалхонада вафот этган.

⚡️Бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун ҳар бир ҳудудда, маҳалла, ташкилотларда ўтган суҳбатларда ўзаро ҳамкорликни, айниқса жамоатчилик назоратини кучайтириш лозимлиги таъкидланиб, келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi