PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.63K subscribers
30.3K photos
2.64K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#ёшлар_тарбияси

Пискент туманида 2020-2021 йиллар давомида ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар режасида таълим тарбия ва илм-фан ривожини жадаллаштиришга алоҳида ўрин берилган.

🏵Дастурнинг 50-бандига асосан туман ҳокимлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, туман Халқ таълими бўлими, Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими ҳамкорлигида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

👥12-мактабда бўлиб ўтган"Ибрат мактаби" номли давра суҳбатида маҳалла фаоллари билан ёшлар иштирок этди. Суҳбатда катталар амалга ошираётган эзгу ишлари, устозларнинг таълим ва тарбияси ёшларга келажакда ибрат мактаби бўлиб хизмат қилиши ҳақида ёшларнинг фикр ва мулоҳазалари тингланди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Билдириш

Вилоят ҳаётига доир турли ОАВ ва ижтимоий тармоқларда эълон қилинаётган танқидий-таҳлилий мақолаларга, ижтимоий тармоқ орқали йўлланган мурожаатларга жавоблар эълон қилиб бориладиган каналга уланинг.

"Мурожаат ва натижа" каналига уланиш
👇👇👇👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEitAY3oKwkhZzFoag
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#мурожаат
#огоҳлантириш

❗️Электр энергияси истеъмолчилари диққатига!

Пискент тумани электр таъминоти корхонаси раҳбари У.Холиқов:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 октябрдаги “Электр энергетикаси тармоғини жадал ривожлантириш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3981-сонли қарори ижросини таъминлаш чоралари кўрилмоқда.

🔎Ҳозирда мавжуд 18 120 та маиший ва улгурчи истеъмолчининг 17 174 тасига замонавий, АСКУЭ тизимида ишловчи электр ҳисоблагичлар ўрнатилди. 2020 йил 10 декабрга қадар 100% алмаштириш чоралари кўрилади.

📲 Фойдаланилган электр энергияси учун мамлакатимизда мавжуд барча тўлов тизимлари (U-Pay, Click, Payme, Paynet) ҳамда банкларнинг мобил иловалари орқали уйдан чиқмасдан туриб тўловларни амалга ошириш мумкин.

📌 ҚАРЗДОР ИСТЕЪМОЛЧИЛАР ТАРМОҚДАН АЖРАТИЛАДИ!

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Бахтимиз_қомуси
#тадбир

Бугун Пискент тумани "Лолаариқ" маҳалла фуқаролар йиғинидаги 50-сонли манзил колониясида Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, туман ҳокимлиги Ижтимоий мослашув маркази ва туман бош имоми иштирокида "Конституция-бахтимиз қомуси" мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

🇺🇿Тадбир иштирокчиларига Конституция мустақил давлатимизнинг асосий қонуни бўлиш билан бирга инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилувчи қомус, давлат тузилишини, сайлов тизими, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва шахснинг ўзаро муносабатлари, шунингдек, суд тизимини ҳамда давлат ва жамиятнинг ўзаро муносабатларини белгилаб бериши тушунтириб ўтилди.

📌Конституциянинг 28 йиллигига бағишланган тадбирлар ҳар бир ташкилот ва муассасада давом этмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#аёллар_ёшлар_бандлиги

Пискент тумани 3-секторда бўш иш ўринлари ярмаркаси ўтказилди. Ярмаркада ҳудуддаги 23 нафар ишсиз фуқаро иштирок этди. Улардан 2 нафари "LOTUS TEKSTIL" МЧЖ, 2 нафари Касб-ҳунар марказига қайта ҳунар ўрганиш учун йўлланма олди. 7 нафарига иссиқхона ташкил этишнинг афзалликлари тушунтирилди.

📌Иш билан банд бўлмаган аҳоли, айниқса, ёшлар, хотин-қизлар орасида ишсизликни камайтириш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 августдаги ПҚ-4804-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида ҳар бир секторда "Ишга жойлаштириш кунлари" ташкил этилмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#огоҳлик

Ис газидан заҳарланиш.
Бу қандай рўй беради?


Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
🔥Диққат, танлов ‼️

👨‍👩‍👧‍👦"МЕН, БУВИМ, БОБОМ-КИТОБХОН ОИЛА"

🔰Пискент тумани хокимлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси ва Ахборот кутубхона маркази ёшларни ҳамда уларнинг оила аъзоларини бўш вақтларини мазмунли ва мароқли ўтказишлари учун қизиқарли танлов ташкиллаштирмоқда.

📚Онлайн танлов фаол китобхонларимизни ҳамда бошқа бир қатор китобга ва адабиётга бефарқ бўлмаган ижодкорларни рағбатлантириш мақсадида ўтказилади.

📌"МЕН, БУВИМ, БОБОМ-КИТОБХОН ОИЛА" номли танлов 3 та шартдан иборат👇

1⃣ шарт
“Биз китобхон оиламиз” номи билан қуйидаги 4 та саволларга жавоб йўллайди:
1.Ўзингиз ўқиган жаҳон адабиётига мансуб китобларни сананг.
2. Китоб мутолаасида нималарга эътибор бериш керак ?
3. Мумтоз адабиёти вакилларидан кимларни биласиз ?
4. Замонавий шоир ва ёзувчиларнинг асарлари тўғрисида фикрингизни билдиринг (муаллифи ва асар номи).
Жавоблар 5 дақиқали видео тарзида бўлиб, 5 балли системада баҳоланади.

Бажариш муддати 1-декабрдан 5 декабрга қадар.

2⃣ шарт
“Биз севган китоб”. Иштирокчи оила вакиллари ўзлари севиб ўқиган асарларидан бирини танлаб, ёзувчи ҳаёти ва ижоди ҳақида маълумот берадилар. Имкониятларидан келиб чиққан ҳолда асарни ёритиб онлайн тарзда баён қилиб тақдим этадилар.

Баҳолаш: ёзувчи ҳақидаги маълумотга 10 балл, асарнинг ёритилишига - 15 балл. 5 дақиқа вақт берилади.

Бажариш муддати 6-декабрдан 10- декабрга қадар.

3⃣ шарт
Китобнинг ҳаётимиздаги тутган ўрни, аҳолининг китоб мутолаасига бўлган қизиқишини шакллантириш мавзусини ўз ичига олган "Китоб-маънавиятнинг икки қаноти'' номли 5 дақиқадан кўп бўлмаган видеоролик яратиш. Видеоролик 30 баллик системада баҳоланади.

Бажарилиш муддати 10-декабрдан 15 декабрга қадар.

🔹Онлайн танлов иштирокчиларини баҳоловчи ҳакамлар:

1. Республика Маънавият ва маърифат маркази Пискент тумани бўлинмаси раҳбари Б.Озодов

2.Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими 1-ўринбосари Х.Аҳмедова.

3.Халқ таълим бўлими маънавий маърифий шўъба мудираси М.Эшонқулова.

4.АКМ библиография хизмати бўлим раҳбари Х.Акилова.

5.Фахрий кутубхоначи З.Олимжонова.

🏵Танлов ғолиблари
''Энг фаол китобхон оила '',
''Энг зукко китобхон оила''
''Энг яхши китобхон оила'' номинациялари ҳамда махсус диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланади.

💪Омад ёр бўлсин, қадрли китобхонлар!!!

☎️Маълумот учун +99897 736 27 01 телефон рақамига мурожаат этишингиз мумкин.
https://t.iss.one/Piskentkitobxonlari
Ўзбекистон Қаҳрамони ва халқ шоири Абдулла Орипов таваллудининг 80 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида

📍https://bit.ly/2Jxo7qh

🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги

Тelegram | Facebook | Instagram | Twitter
#кун_тарихи

🇺🇳 3 декабрь - Халқаро ногиронлиги бўлган фуқаролар куни.

🇺🇿 Ушбу сана Ўзбекистонда ҳам ногиронларни қўллаб-қувватлаш куни сифатида нишонланади.

🏥Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунё аҳолисининг 1 миллиарддан ортиғида, яъни ҳар етти кишидан камида биттасида муайан бир турдаги ногиронлик мавжуд.

🖌 Барча ногиронларнинг 100 миллиондан ортиғини болалар ташкил этади.

📌 Уларнинг ҳаёт тарзини яхшилашга дунё миқёсида эътибор қаратиш мақсадида БМТ томонидан 1983–1992 йиллар Халқаро ногиронлар ўн йиллиги деб белгиланган эди. Мазкур ўн йиллик якунида (1992 йилнинг 14 октябрь куни) БМТ Бош Ассамблеясининг 37-ялпи мажлисида қабул қилинган резолюцияга мувофиқ, 3 декабрь Халқаро ногиронлар куни деб эълон қилинган.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳаётнинг ҳар лаҳзаси гўзал,
Умрнинг ҳар дами ғанимат...


❇️Табиат имкониятларини чеклаган бўлсада, иродаси мустаҳкам ва шижоатда соғлом одамдан кам бўлмаган инсонлар орамизда жуда кўп. Бугун сабр ва шукрни маҳкам тутиб, ҳаётнинг ҳар жабҳасида ўзининг ижодий имкониятларини, ақлий салоҳиятини, жисмоний қувватини аслидагидан ҳам кўпроқ намоён этаётган инсонларни кўриб, матонатига гувоҳ бўлмоқдамиз.  

🎖Фахрий журналист, “Меҳнат шуҳрати” ордени соҳиби Собиржон Иномов, турмуш ўртоғи "Энг улуғ, энг азиз" республика танлови совриндори, адиба аёл Сайёра Йўлдошева, "Жасорат" медали соҳиблари Дилмурод Жабборов, Лариса Дўсманбетова сингари матонатли пискентликлар рўйхатини узоқ давом эттириш мумкин.

📌Бугун уларнинг меҳмони бўлдик. Кузатиб, иродали инсоннинг имкониятлари чегарасиз эканлигига имон келтирасиз.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#тадбир
#мурувват_куни

⚡️Болажонлар учун тадбир ташкил этилди

♿️Халқаро ногиронлиги бўлган шахслар куни муносабати билан Пискент туманида Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси Тошкент вилояти бошқармаси, туман ҳокимлиги ҳомийлигида мурувват тадбирлари бўлиб ўтди.

❇️"Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмайди!" шиори остида 79-сонли махсус мактаб интернатида ташкил этилган байрам тадбирида имконияти чекланган болалар учун концерт дастури намойиш этилди. Уларга аравачалар ҳамда совғалар тақдим этилди.

📌Миллий гвардия бошқарма бошлиғи А.Муротов, вилоят Ёшлар ишлари агентлиги раҳбари З.Мирғозиева йиғилганларни байрам билан табриклар экан, тарбияланувчиларнинг тўлақонли таълим-тарбия олишлари, соғлом вояга етишлари учун юртимизда барча имкониятлар яратилгани, ҳеч ким меҳр-эътибордан четда қолмаслигини алоҳида таъкидладилар.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi