Pensiya jamg'armasi | Rasmiy kanal
91.3K subscribers
5.17K photos
471 videos
3 files
4.32K links
☎️ "12-71"

www.pfru.uz
facebook.com/pensiyauzb
instagram.com/pensiyauzb/
youtube.com/@pensiyauzb
twitter.com/PensionUz
• Bot: @pensiyauzbot

📞 +998 (71) 202-12-71
📍Toshkent sh., Niyozbek yo'li ko'chasi 1
📧 [email protected]
Download Telegram
#ОАВ_биз_ҳақимизда

📌ПЕНСИЯ ТИЗИМИ: ҲАР ЙИЛИ МИНГЛАБ ЮРТДОШЛАРИМИЗ ОҒИРИ ЕНГИЛ БЎЛАДИ

🔎Батафсил "ЯНГИ Ўзбекистон" газетасининг 91-сонида ўқишингиз мумкин!

🌏Бизларни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

📎 ☎️ -11-40 🌏 - https://pfru.uz

👉🏻 Каналга уланинг: https://t.iss.one/PensionFundRUz
#2021_йил_1_июндан

Пенсия ва нафақаларни тайинлашда фуқароларга янада қулай шароитлар яратилади

🔰 Унга кўра:

🔹 пенсияларни тайинлашда шахснинг иш ҳақи ва меҳнат стажи тўғрисидаги маълумотларнинг электрон базаси юритилмаган давр – 2005 йилдан аввалги йиллар учун иш стажи шахснинг меҳнат дафтарчасидаги мавжуд ёзувлар асосида тасдиқловчи ҳужжатлар талаб этилмасдан ҳисобланади;

🔹 3 йил ва ундан аввал тайинланган, қайта ҳисобланган пенсия ва нафақаларни текшириш ҳамда улар бўйича аниқланган ортиқча тўловни ундириш бекор қилинади;

🔹 ишловчи фуқаролар томонидан ишламайдиган турмуш ўртоқлари келгусида пенсия таъминотига эга бўлишлари учун ўз даромадларидан ихтиёрий равишда ҳар ойда ижтимоий солиқ тўлаш ҳуқуқи берилади;

🔹 пенсия ва нафақалар фуқаронинг хоҳишига кўра рўйхатга олинган доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича тайинланади ва тўланади;

🔹 пенсия ва нафақаларни нақд пулсиз шаклда олиш учун аризалар бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг тегишли бўлимига мурожаат қилмаган ҳолда, тижорат банклари филиалларида банк пластик карталарини очиш жараёнида ёки банк мобиль иловалари орқали электрон шаклда расмийлаштирилади;

🔹 фуқароларнинг пенсияга бўлган ҳуқуқи йўқолганлигини тегишли вазирлик ва идоралар томонидан тақдим этиладиган электрон маълумотлар асосида аниқлаш орқали пенсияларни нақд пулсиз шаклда олувчи шахслар томонидан ҳар олти ойда Пенсия жамғармасининг бўлимига келиш ҳамда масъул ходимлар томонидан жойларга чиққан ҳолда мониторинг ўтказиш мажбурияти бекор қилинади.

_______________________

#С_1_июня_2021_года

Создаются наиболее благоприятные условия для граждан при назначении пенсий и пособий

🔰 Согласно этому:

🔹 при назначении пенсии трудовой стаж за период до 2005 года, когда не велась электронная база данных о заработной плате и трудовом стаже, рассчитывается на основе имеющихся в трудовой книжке записей о трудовом стаже лица без истребования подтверждающих документов;

🔹 отменяется проверка и взыскание излишних выплат по назначенным, пересчитанным пенсиям и пособиям за период трех и более лет;

🔹 работающим гражданам предоставляется право осуществлять на добровольной основе ежемесячную уплату из собственных доходов социального налога для получения в будущем пенсионного обеспечения их неработающим супругам;

🔹 пенсии и пособия назначаются и выплачиваются по желанию гражданина по месту постоянной регистрации или месту временного пребывания;

🔹 заявления на получение пенсий и пособий в безналичной форме оформляются гражданами в процессе открытия банковских пластиковых карт в филиалах коммерческих банков или в электронной форме посредством мобильных приложений без обращения в соответствующее отделение внебюджетного Пенсионного фонда;

🔹 отменяется обязательство лиц, получающих пенсии в безналичной форме, посещать каждые шесть месяцев Пенсионный фонд, а также ответственных работников – проводить с выездом на места мониторинг с определением утраты гражданами права на пенсию на основе электронных сведений, предоставляемых соответствующими министерствами и ведомствами.

🌏Бизларни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

📎 ☎️ -11-40 🌏 - https://pfru.uz

👉🏻 Каналга уланинг: https://t.iss.one/PensionFundRUz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ_биз_ҳақимизда

Markaziy Studiya | Пенcия таьминоти тизимида янги ўзгаришлар амалга оширилмоқда.
#21may #My5 #MeningyurtimTv

🎥 Видео лавҳа орқали томоша қилишингиз мумкин.

📎 ☎️ -11-40 🌏 - https://pfru.uz

👉🏻 Каналга уланинг: https://t.iss.one/PensionFundRUz
#ОАВ_биз_ҳақимизда

📌ПРЕЗИДЕНТ ҚАРОРИ: пенсия ва нафақага чиқиш энди янада осон бўлди

🔎Батафсил "Даракчи" газетасининг 19-сонида ўқишингиз мумкин!

🌏Бизларни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

📎 ☎️ -11-40 🌏 - https://pfru.uz

👉🏻 Каналга уланинг: https://t.iss.one/PensionFundRUz
Forwarded from Iqtisodiyot va moliya vazirligi (MoliyaPress)
Hurmatli obunachilar!

Yangi belgilangan tartib asosida «Xalq banki» bo‘limi to‘lov amalga oshiriladigan oyning 27-sanasiga qadar ijtimoiy nafaqa oluvchilarga to‘lovlarni amalga oshiradi.
“Ijtimoiy himoya yagona reyestri” axborot tizimidagi 13 ta vazirlik va idoralarning ba'zilarida elektron axborot almashinuvi jarayonida texnik muammolar yuzaga kelganligi sababli to‘lovlar joriy oyning 25-sanasidan boshlab amalga oshirilmoqda.
Tizimni yanada rivojlantirish hamda takomillashtirish borasidagi modernizatsiya jarayonlari yo‘lga qo‘yilib, tez kunda to‘lovlarning to‘liq amalga oshirilishi ta'minlanadi.
Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
#ОАВ_биз_ҳақимизда

📌ПРЕЗИДЕНТ ҚАРОРИ: пенсия ва нафақага чиқиш Энди янада осон бўлди

🔎Батафсил "Даракчи плюс" газетасининг 20-сонида ўқишингиз мумкин!

🌏Бизларни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

📎 ☎️ -11-40 🌏 - https://pfru.uz

👉🏻 Каналга уланинг: https://t.iss.one/PensionFundRUz
Forwarded from Xushnudbek.uz
1 июндан пенсия тизимида қандай янгиликлар кутиляпти?

2005 йилдан аввалги йиллар учун иш стажи шахснинг меҳнат дафтарчасидаги ёзувлар асосида, қўшимча тасдиқловчи ҳужжатлар талаб этилмасдан ҳисобланади.

Изоҳ: бугунгача фуқаролардан меҳнат дафтарчасидан ташқари ишлаган давридаги иш ҳақига оид маълумотлар талаб қилинади, аммо кўплаб ташкилотларда архив иши тўғри йўлга қўйилмаганлиги учун жуда кўпчилик ойлик иш ҳақлари тўғрисида маълумот топа олишолмасди, натижада ҳақиқатан ишлаган бўлса ҳам, пенсияси кам чиқарди. Энди ушбу Президент қарори кўпчиликка фойда бўлиши шубҳасиз;

ишловчи фуқаролар ишламайдиган турмуш ўртоқлари келгусида пенсия таъминотига эга бўлишлари учун ўз даромадларидан ихтиёрий равишда ҳар ойда ижтимоий солиқ тўлашлари мумкин бўлади.

Изоҳ:
бу ҳам яхши ўзгаришлардан бири. Тан олишимиз керак, бизда кўплаб аёллар ишламасдан, уйда фарзанд тарбияси билан банд бўлишади. Аммо эртага иш стажи йўқлиги сабабли, пенсия олишда муаммоларга дуч келишади. Эндиликда ишламайдиган фуқаролар учун Пенсия жамғармасига маълум миқдорда ижтимоий солиқ тўлаб борилса, эртага пенсия ёшига етганида бу пенсия тайинлаш учун асос бўлади.

Бу ўзгариш яқинда чиққан бошқа бир қарорга ўхшайди. Ёдингизда бўлса, хорижда ишловчи мигрантларга ҳам худди шундай имконият берилган эди. Яъни 2021 йил 1 январдан бошлаб меҳнат мигрантлари агар ўзлари истаса ўзига пенсия ҳисобланиши ва иш стажига эга бўлиши учун Пенсия жамғармасига ихтиёрий равишда ижтимоий солиқ (1 йил учун 122 минг 500 сўм) тўлаши мумкин бўлди. Аммо ўшанда буни баъзилар "энди мигрантларга ҳам солиқ солинади", деб нотўғри талқин қилишган эди.

уч йил ва ундан аввал тайинланган, қайта ҳисобланган пенсия ва нафақаларни текшириш ҳамда улар бўйича аниқланган ортиқча тўловни ундириш бекор қилинади.

Изоҳ:
пенсия оладиган фуқароларимиз буни ҳам яхши эслашса керак. Илгари кўплаб пенсионерларимиз пенсия ҳисоблашдаги техник ёки бошқа хатоликлар туфайли кўпроқ миқдорда пенсия олган бўлса, кейинчалик ўша ортиқча пенсияларнинг ҳаммасини пенсионердан қайта ундиришар эди. Энди тасаввур қилинг, 70 ёшга кирган ва ҳеч қаерда ишламайдиган отахон олган пенсиясини аллақачон ишлатиб бўлган бўлади, давлат эса бир неча миллион сўмни қайтаришни талаб қилади. Ўша отахон қаердан олади бунча пулни? Хуллас, саволлар кўп эди.

Ўтган давр мобайнида ортиқча тайинланган пенсиялар учун 2 марта ўзига хос "амнистия" берилди. Биринчиси, 28.12.2017 йилдаги ПФ-5291-сон Президент фармонига асосан, 65 ёшдан катта пенсионерларга ҳамда 2010 йилгача тайинланган ва ортиқча тўланган пенсиялардан давлат воз кечган бўлса, иккинчи марта 26.12.2018 йилдаги ПҚ-4086-сонли Президент қарори билан 2019 йил 1 январь ҳолатига ёшидан қатъий назар барча пенсионерларнинг қарзлари ҳисобдан чиқарилган эди. Энди эса 3 йил аввал тайинланган ортиқча тўланган пенсия тўловлари ундирилмаслиги қатъий белгилаб қўйилмоқда.

Хуллас, пенсия тизимида ана шундай ўзгаришлар бизни кутмоқда.


👉 @xushnudbek 👈
⚡️Ижтимоий тармоқларда ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам масаласида эълон қилинган видео лавҳа бўйича муносабат

Ҳурматли юртдошлар!

🔰Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасиннг 2021 йил 5 мартдаги “Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 122-сон қарорига асосан АТ «Халқ банки» бўлими (филиали) тўлов амалга ошириладиган ойнинг 27-санасига қадар ижтимоий нафақа олувчиларга тўловларни амалга оширади.
🟢“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимидаги айрим вазирлик ва
идораларнинг базаларида электрон ахборот алмашинуви жараёнида техник муаммолар юзага келганлиги сабабли Қорақалпоғистон Республикаси бўйича 38,9 млрд.сўм, шундан Нукус шаҳар
5,6 млрд.сўм жорий йилнинг 27 май санасида тўлиқ молиялаштирилди ҳамда ҳозирда тўловлар амалга оширилмоқда.
🟢Тизимни янада ривожлантириш ҳамда такомиллаштириш борасидаги модернизация жараёнлари йўлга қўйилиб, тез кунда тўловларнинг тўлиқ амалга оширилиши таъминланади. Биз фуқаролар билан яқиндан ҳамкорлик қилишга тайёрмиз.
🟢Шунингдек, Пенсия жамғармаси масъул мутасаддилари томонидан фуқароларни барча саволлари жавоб беришга тайёрлигини ҳамда мурожаатлар учун қисқа рақамли
“Ишонч телефони” 11-40 мавжудлигини маълум қиламиз.

Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз.

👉Батафсил

📎 ☎️ -11-40 🌏 - https://pfru.uz

Telegram|Facebook|Instagram|Twitter
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг Тошкент шаҳар бошқарма бошлиғи тайинланди

Назначен начальник управления внебюджетного Пенсионного фонда города Ташкента
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи тайинланди

Назначен начальник управления внебюджетного Пенсионного фонда Ташкентской области
#ОАВ_биз_ҳақимизда

📌Пенсияга чиқдингизми? Қанча пенсия оларканман, деб пенсиянгизнинг миқдори билан қизиқаяпсизми? Буни ортиқча оворагарчиликларсиз аниқласа бўлади. Бунинг учун “SMS-Pensiya” хизматига улансангиз, бас. Мазкур интерактив хизмат орқали пенсия ва нафақа миқдори ҳақида тўлиқ маълумот олишингиз мумкин.

🔎Батафсил "SUG'DIYONA" газетасининг 19-сонида ўқишингиз мумкин!

🌏Бизларни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

📎 ☎️ -11-40 🌏 - https://pfru.uz

👉🏻 Каналга уланинг: https://t.iss.one/PensionFundRUz
⚠️Ижтимоий тармоқларда Қорақалпоғистон Республикасида ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам тўловлари ўз вақтида амалга оширилмаётганлиги важи билан тарқалган видео материаллар юзасидан маълумот

▶️Ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам пулларини тўлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 мартдаги 122-сонли қарори билан тасдиқланган “Кам таъминланган оилаларни “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали аниқлаш ҳамда уларга ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низом асосида амалга оширилади.
“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали ижтимоий нафақа ёки моддий ёрдам тайинлаш учун фуқароларимиздан фақатгина ариза ҳамда шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаларини бериш талаб этилади.
Ариза берувчи турли ташкилот ва идоралардан хилма-хил маълумотнома ва тасдиқловчи ҳужжатларни сарсон бўлиб йиғиш ва тақдим этишдан озод этилади, чунки барча зарур маълумотлар автоматик тарзда “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимини ўзи йиғади ва таҳлил қилади.
Аризачи ва унинг оила аъзосининг ҳар бирига ўртача ойлик жами даромад миқдори автоматик тарзда “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими томонидан ҳисоб-китоб қилиниши сабабли, ижтимоий нафақа ва моддий ёрдамни тайинлаш жараёнида инсон омили кескин камаяди ва шаффофлик ошади. Шу билан бирга, туман (шаҳар) маҳаллий бюджетида назарда тутилган маблағлар ҳажмидан келиб чиқиб, кам таъминланган деб эътироф этилган оилалардан нисбатан даромади пастроқ бўлган оилалар автоматик равишда тўлов рўйхатларига киритилади ҳамда даромади юқорироқ бўлган оилалар кейинги ойда қайта кўриб чиқиш учун ўтказилади.

▶️Шунингдек, ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам тайинланганлиги ёки ариза рад этилганлиги тўғрисида жавоб ҳам автоматик тарзда “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими томонидан СМС-хабар орқали аризачининг телефон рақамига ёки унинг электрон манзилига (e-mail) жўнатилади.

👉Батафсил

📎 ☎️ -11-40 🌏 - https://pfru.uz

Telegram|Facebook|Instagram|Twitter
#Ҳафта_дайжести

📌Пенсия жамғармасига доир якунланган ҳафтанинг энг муҳим хабарлари:

👉🏻Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппарати томонидан энг куп мурожаатлар келиб тушган Сурхондарё вилояти, Қумқурғон тумани аҳолиси билан сайёр қабули доирасида “Ўзбекистон 5 йиллиги” ва "Боболочин" МФЙ фуқаролари билан пенсия таъминоти соҳасига оид мурожаатларни ўрганиш ўтказилди: https://t.iss.one/PensionFundRUz/2745

👉🏻Айрим фуқароларга нафақа тайинлаш бўйича давлат хизматлари ЯИДХП орқали кўрсатилади: https://t.iss.one/PensionFundRUz/2755

👉🏻"Пенcия таьминоти тизимида янги ўзгаришлар амалга оширилмоқда" Ёшлар телеканали Янги давр кўрсатуви орқали томоша қилишингиз мумкин: https://t.iss.one/PensionFundRUz/2756

👉🏻Вафот этган пенсионернинг олинмай қолган пенсияси тўлаб берилади: https://t.iss.one/PensionFundRUz/2757

👉🏻 "ПЕНСИЯ ТИЗИМИ: ҲАР ЙИЛИ МИНГЛАБ ЮРТДОШЛАРИМИЗ ОҒИРИ ЕНГИЛ БЎЛАДИ". Батафсил "ЯНГИ Ўзбекистон" газетасининг 91-сонида ўқишингиз мумкин: https://t.iss.one/PensionFundRUz/2758

👉🏻"Пенcия таьминоти тизимида янги ўзгаришлар амалга оширилмоқда" Менинг юртим телеканали Марказий Студия кўрсатуви орқали томоша қилишингиз мумкин: https://t.iss.one/PensionFundRUz/2761

👉🏻1 июндан пенсия тизимида қандай янгиликлар кутиляпти?: https://t.iss.one/PensionFundRUz/2768

👉🏻Ижтимоий тармоқларда Қорақалпоғистон Республикасида ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам тўловлари ўз вақтида амалга оширилмаётганлиги важи билан тарқалган видео материаллар юзасидан маълумот: https://t.iss.one/PensionFundRUz/2773

Пенсия жамғармаси Матбуот хизмати ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари👇👇👇

📎 ☎️ -11-40 🌏 - https://pfru.uz

Telegram|Facebook|Instagram|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ_биз_ҳақимизда

Bugun.uz | Ўзбекистонда пенсия тайинлаш тартиби соддалаштирилади

🎥
Видео лавҳа орқали томоша қилишингиз мумкин.

📎 ☎️ -11-40 🌏 - https://pfru.uz

👉🏻 Каналга уланинг:
https://t.iss.one/PensionFundRUz
Ҳурматли респондент!

Сиздан Пенсия жамғармаси тизимида мавжуд бўлган муаммоларни бартараф этиш, шунингдек, келгусида фуқароларга хизмат кўрсатиш жараёни сифатини яхшилашга қаратилган бир қатор саволларга жавоб беришингизни сўраймиз.

Сизнинг фикрингиз Биз учун муҳим!

📎 ☎️ -11-40 🌏 - https://pfru.uz

👉🏻 Каналга уланинг: https://t.iss.one/PensionFundRUz
Пенсия жамғармасига қайси турдаги хизматларидан фойдаланиш учун мурожаат этгансиз?
Anonymous Poll
51%
Пенсия тайинлаш
26%
Нафақа тайинлаш
4%
Дафн нафақаси
19%
Бола туғилган бир маротабалик нафақа