Pensiya jamg'armasi | Rasmiy kanal
85.8K subscribers
5.26K photos
478 videos
3 files
4.39K links
☎️ "12-71"

www.pfru.uz
facebook.com/pensiyauzb
instagram.com/pensiyauzb/
youtube.com/@pensiyauzb
twitter.com/PensionUz
• Bot: @pensiyauzbot

📞 +998 (71) 202-12-71
📍Toshkent sh., Niyozbek yo'li ko'chasi 1
📧 [email protected]
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#болалар_нафақаси

🗣 2024 йил апрелдан бошлаб фуқаролар болалар нафақаси ва моддий ёрдам учун онлайн ариза бериш тартиби жорий қилинади.

Бунда фуқароларга Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали аризаларни юбориш имконияти яратилади.

Бундан кўзланган мақсад - фуқароларнинг ортиқча оворагарчикларини олдини олиш, болалар нафақаси ва моддий ёрдамнинг чиндан ҳам унга эҳтиёжманд оилаларга манзилли етказиб бориш тизимини такомиллаштиришга қаратилган.

Бу орқали болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинланишида адолат мезонлари мустаҳкамланади.

➡️ Батафсил видеороликда 👆 танишишингиз мумкин.

📞 11-40     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#болалар_нафақаси

Болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлашда турли фирибгарлик ҳолатлар олди олинади


🏦 Сўнги йилларда болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинланишида бир қанча ҳолатларда ўзига тўқ оилалар ушбу турдаги нафақаларни олиш ҳолатлари кузатилган.

Хусусан, айрим ўзига тўқ фуқаролар ўз мулкларини қариндошлари номига расмийлаштириб, болалар нафақаси ва моддий ёрдам олиб келган.

🔰 Шу ва бошқа турдаги ҳолатларни олдини олиш, болалар нафақаси ва моддий ёрдамни чиндан ҳам унга муҳтож оилаларга етиб боришни таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 10 ноябрь куни Вазирлар Маҳкамасининг янги Қарори эълон қилинди.

Мазкур Қарорга мувофиқ:

2024 йил мартдан бошлаб оиланинг номига расмийлаштирилмаган, лекин фойдаланувида бўлган автотранспорт воситалари, кўчмас мулклари, чорва моллари фуқароларнинг аризаларига мувофиқлиги жойига чиққан ҳолда ўрганилиш тартиби жорий қилинади.

Бу орқали болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинланишида адолат мезонлари мустаҳкамланади.

Расман никоҳи бекор қилинмаган алимент тўлаётган эр (хотин) оила таркибига киритилмаслиги белгиланди.

➡️ Батафсил ўзгаришлар билан видероликда 👆 танишишингиз мумкин.

📞 11-40     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#kun_raqami

➡️ Пенсия жамғармасининг фаолияти рақамларда

〰️〰️〰️〰️
#ежедневная_информация

➡️ Деятельность Пенсионного фонда в цифрах

📞 11-40     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#савол_жавоб

Ёшга доир нафақа нима ва у кимларга тайинланади?


Ёшга доир нафақа давлат пенсиясини тайинлаш учун 7 йилдан кам иш стажи мавжуд бўлган шахсларга тайинланади.

Ушбу турдаги нафақа:

- эркакларга — 65 ёшга етганларида;
- аёлларга — 60 ёшга етганларида;
- болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор (бўлган) оналарга — 55 ёшга етганларида тайинланади.


➡️ Ёшга доир нафақа қонун ҳужжатларда белгиланган миқдорларда тайинланади.

Ҳозирги кунда зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа миқдори — ойига 608 000 сўмни ташкил этади.

❗️ Эслатма: Ёшга доир нафақа ёшга доир пенсиядан фарқланади. Бу икки атама бир хил тушунча эмас.

📞 11-40     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
“9 декабрь – Бутунжаҳон коррупцияга қарши курашиш куни” муносабати билан тадбир ташкил этилди

▶️ “9-декабрь – Бутунжаҳон коррупцияга қарши курашиш куни” муносабати билан “Аксилкоррупция ҳафталиги” доирасида жорий йилнинг 5 декабрь куни бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппарати ва Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан ҳамкорликда "Очиқ эшиклар куни" тадбири ташкил этилди.

🗣 Тадбирда тизим ходимлари ва жамоатчилик вакиллари фаол иштирок этди.

➡️ Батафсил

📞 11-40     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📣 2023 йил декабрь ойи пенcия ва нафақа тўловлари тўлиқ (💯%) молиялаштирилди.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан жорий йилнинг декабрь ойи тўлов рўйхатларига киритилган 4,6 млн нафар пенсия ва нафақа олувчилар учун талаб этилган маблағлар 5 декабрь кунига қадар тижорат банкларига тўлиқ молиялаштирилиб берилди.

Ўз навбатида 4 декабрь кунига қадар пенсия ва нафақа тўловларини нақд пулсиз шаклда олувчи 3,4 млн нафар (ёки жами олувчиларнинг 74 фоизи) фуқароларнинг банк карталарига маблағлар тўлиқ юклаб берилиши таъминланди.

➡️ Амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ пенсия ва нафақа пулларини нақд шаклда олувчиларга жорий ой тўловлари тасдиқланган графикларга асосан Халқ банкининг сайёр кассалари томонидан етказиб берилишини маълум қиламиз.

📞 11-40     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📣 Выплаты пенсий и пособий за декабрь 2023 года профинансированы полностью (💯%).

По состоянию на 5 декабря т.г. внебюджетным Пенсионным фондом при Министерстве экономики и финансов Республики Узбекистан необходимые средства для 4,6 млн получателей пенсий и пособий включенных в списки выплат за декабрь, полностью профинансированы коммерческими банками.

В свою очередь средства полностью зачислены на банковские пластиковые карты 3,4 млн (или 74 процента от общего получателей) гражданам, получающих пенсии и пособия в безналичной форме.

➡️ В соответствии с требованиями действующего законодательства, доводим до сведения получателей пенсий и пособий в наличной форме выплаты будут осуществляться мобильными кассами АК “Народного банка” на основании утвержденных графиков.

📞 11-40     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#kun_raqami

➡️ Пенсия жамғармасининг фаолияти рақамларда

〰️〰️〰️〰️
#ежедневная_информация

➡️ Деятельность Пенсионного фонда в цифрах

📞 11-40     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Яна бир қулайлик: пенсия тўловларини вақтинча тўхтатиб туришга онлайн мурожаат қилиш тартиби жорий этилди

Пенсия жамғармасида ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда аҳолига қулай шарт-шароитлар яратиш, бюрократик тўсиқларни тубдан қисқартириш, маълум вақтларини тежаш, ортиқча оворагарчиликларни олдини олиш юзасидан электрон давлат хизматлари кўрсатиш тизими изчил такомиллаштириб борилмоқда.

✔️ Хусусан, тизимда кейинги йилларда бир қанча қонун ва қарорлар қабул қилиниб, пенсия ва нафақа олувчилар учун турли қулайлик ва имкониятларни яратиш бўйича қатор вазифалар белгиланди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 октябрдаги 592-сон қарори қабул қилинди.

🗣 Унга кўра пенсия тўловларини вақтинча тўхтатиб туришга электрон ариза юбориш хизмати жорий этилди.

Бунда, фуқаро Давлат хизматлари марказига бевосита ўзи келиб ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали рўйхатдан ўтган ҳолда мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Олдинги тартибга кўра, фуқаро пенсияни тўхтатиб туриш учун фақатгина Пенсия жамғармаси бўлимларига мурожаат қилишлари мумкин эди. Ушбу тизимни амалиётга жорий этиш орқали фуқаролар учун қуйидаги қулайликлар яратилди:

1. Давлат хизматларидан фойдаланишда ҳафтанинг исталган куни ва исталган вақтда ЯИДХП орқали мурожаат этиш мумкин.
2. Давлат хизматлари кўрсатиш 5 сонияда амалга оширилади.
3. Давлат хизматлари кўрсатилишида Пенсия жамғармаси ходимлари иштирок этмайди.

Бу эса ўз навбатида аҳолининг ҳамда кекса ёшдаги фуқароларнинг мушкулини осон қилишда, мавжуд муаммоларини тезкорлик билан бартараф этишда хизмат қилади.

Ушбу хизматдан фуқаролар қуйидаги ҳавола орқали фойдаланишлари мумкин:
https://my.gov.uz/oz/service/957

📌 Бундан ташқари пенсия ва нафақа таъминоти бўйича бир қанча интерактив ва масофавий хизматлардан фойдаланиш имконияти мавжуд.

📞 11-40     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#байрам_табриги

Конституция — фаровон ҳаётимиз ва келажагимиз кафолати!

Барча юртдошларимизни Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 31 йиллиги билан чин қалбдан табриклаймиз.

Ватанимизни тинчлик-осойишталик, хонадонингизни файзу барака тарк этмасин.

Ҳурмат билан,

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси жамоаси


📞 11-40     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Пенсия миқдори фақат ойлик иш ҳақидан ҳисобланадими ёки устама ва мукофот пуллари ҳам инобатга олинадими?

🔰 Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 октябрдаги 592-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Низомининг 82-бандига мувофиқ:

- пенсия ҳисоблашда иш ҳақи таркибига, шунингдек, иш ҳақининг натурал қисмига 2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун қонунчиликка мувофиқ суғурта бадаллари;

- 2019 йилдан кейинги давр учун Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 371-моддасида кўрсатилган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги барча даромадлар киритилади.

Яъни фуқароларнинг меҳнат фаолиятлари давомида олган иш ҳақларига қўшимча равишда тўланган устама ва мукофот пуллари пенсия ҳисоблашда инобатга олинади.

📞 11-40     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Уруш қатнашчилари учун қандай пенсия имтиёзлари мавжуд? Улар неча ёшдан пенсияга чиқса бўлади?

🔰 “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунга кўра, уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахсларга пенсияга оид қуйидаги имтиёзлар берилган:

🗣 пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 50 фоизи миқдорида пенсияларига устама ҳақлар;

🗣 I гуруҳ уруш ногиронларига — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 150 фоизи (ҳозирги кунда ушбу миқдор 558 минг сўм);

🗣 II гуруҳ уруш ногиронларига — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 125 фоизи (ҳозирги кунда ушбу миқдор 465 минг сўм);

🗣 уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахсларга — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 50 фоизи (ҳозирги кунда ушбу миқдор 186 минг сўм);

🗣 Бундан ташқари, уруш ногиронлари ва уларга тенглаштирилган шахслар охирги иш жойидан қатъи назар 5 йилга қисқартирилган ҳолда пенсия олиш ҳуқуқига эга.

➡️ Батафсил

📞 11-40     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#kun_raqami

➡️ Пенсия жамғармасининг фаолияти рақамларда

〰️〰️〰️〰️
#ежедневная_информация

➡️ Деятельность Пенсионного фонда в цифрах

📞 11-40     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#суюнчи_пули

“Суюнчи пули”ни олиш тартиби қандай?

Халқ тилида “Суюнчи нафақаси” деб аталадиган бола туғилганда бериладиган бир марталик нафақа амалдаги қонунчиликка мувофиқ ҳар бир туғилган фарзанд учун тўлаб берилади.

🗣 Маълумот учун: бола туғилганда бериладиган бир марталик нафақа суммаси - меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 70,3 фоизи деб белгиланган. Яъни 2023 йил 1 декабрдан бу миқдор 738 150 сўмни ташкил этади.

Суюнчи нафақасини олиш учун қаерга мурожаат қилиш керак?

Аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш, бунда фуқароларнинг оворагарчиликларини бартараф этиш мақсадида “суюнчи нафақаси”ни тайинлаш бўйича хизматлар 2020 йилдан бошлаб, фуқаронинг мурожаатисиз композит шаклида амалга оширилмоқда.

Яъни, бугунги кунда бола туғилганда болага бериладиган фамилия, исм ва ота исми, ота-она ва уларнинг никоҳи, бола рўйхатга қўйиладиган поликлиника ва ички ишлар бўлими, навбатга қўйиладиган давлат мактабгача таълим ташкилоти ҳақидаги барча маълумотлар тиббиёт муассасаси (туғруқхона, шифохона туғруқ бўлими, оилавий поликлиника) томонидан "Туғилиш ва ўлимни, шу жумладан перинатал ўлимни электрон рўйхатга олиш" автоматлаштирилган ахборот тизимига киритилади.

Пенсия жамғармаси томонидан барча зарурий маълумотлар тиббиёт муассасаси ва ФҲДЁ ахборот тизимларидан электрон шаклда олинган ҳолда “Суюнчи” нафақаси автоматик равишда тайинланади.

Шунингдек, эндиликда, фуқаролар янги туғилган фарзандлари учун “Суюнчи пули”ни "xazna" иловаси орқали осонгина олишлари мумкин.

➡️  Батафсил

📞 11-40     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#kun_raqami

➡️ Пенсия жамғармасининг фаолияти рақамларда

〰️〰️〰️〰️
#ежедневная_информация

➡️ Деятельность Пенсионного фонда в цифрах

📞 11-40     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM