Pensiya jamg'armasi | Rasmiy kanal
87.7K subscribers
5.24K photos
477 videos
3 files
4.37K links
☎️ "12-71"

www.pfru.uz
facebook.com/pensiyauzb
instagram.com/pensiyauzb/
youtube.com/@pensiyauzb
twitter.com/PensionUz
• Bot: @pensiyauzbot

📞 +998 (71) 202-12-71
📍Toshkent sh., Niyozbek yo'li ko'chasi 1
📧 [email protected]
Download Telegram
Пенсия пули ойнинг қайси санасида фуқароларга етказиб берилади?

😏 Янги ой кирди, пенсиям пластик картамга қачон тушади ёки нақд шаклда қачон оламан каби фуқароларда саволлар туғилиши табиий. Қуйидаги мақолани диққат билан ўқишни тавсия қиламиз.

Хўш, пенсия маблағлари ўзи фуқароларга ойнинг қайси санасида етказилади?

🫥 Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари ҳар тўлов ойининг 2-кунига қадар тўлов топшириқнома (ведомост)лар шакллантиради ва ведомостлар ойнинг 4-кунига қадар пенсияни фуқароларга етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилотга тақдим этилади.

📄 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 майдаги ПҚ-5102-сонли Қарор билан, пенсия тўловлари учун талаб этиладиган маблағларни Пенсия жамғармаси ҳар ойнинг 5-санасига қадар пенсия олувчиларнинг шахсий ҳисобварақларига (пластик карталарга) молиялаштирилиши белгиланган.

Халқ банки томонидан нақд шаклда пенсия олувчиларнинг маблағлари тасдиқланган графиклар асосида сайёр кассалар томонидан ҳар ойнинг 4-27 саналарида маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ)га борган ҳолда тўлаб берилишини маълум қиламиз.

Июль ойи учун пенсия қачон тўланади?

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Пенсия жамғармаси томонидан банк пластик картада пенсия олувчи фуқароларга пенсия маблағлари 5 июлгача, нақд пул шаклида олувчи фуқароларга эса 27 июль санасига қадар тўлаб берилиши режалаштирилган.

💬 РУС

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#сайёр_қабул

🚨 Жорий йилнинг 2-4 июль кунлари Пенсия жамғармаси раҳбарияти томонидан Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятларида фуқаролар учун сайёр қабул ўтказилади.

Сайёр қабуллар ўтказиладиган манзиллар ва вақти ҳақида маълумот:

📍 Наманган вилояти, Янгиқўрғон тумани, Нанай МФЙ, Маданият саройи биносида, 2 июль соат 09:30 да

📍 Фарғона вилояти, Фарғона шаҳар, Мономарказ биносида, 3 июль соат 09:00 да

📍 Андижон вилояти, Андижон шаҳар, Касаба уюшмаси федерацияси вилоят кенгаши биносида, 4 июль соат 09:00 да

🟢 Сайёр қабуллар ўтказиладиган вақт ва жойи ҳақида батафсил маълумот олиш, шунингдек, раҳбарнинг шахсий қабулига ёздириш учун алоқа контактлари бу ерда

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Пенсия олиш ҳуқуқим пайдо бўлиши билан пенсия тайинланиши учун ариза топширдим. Лекин айрим маълумотлар ахборот тизими орқали келмаганлиги ва ҳужжатларим етарли бўлмаганлиги сабабли уларни аввал ишлаган ташкилотимдан олиб келгунимгача 3 ой вақт ўтди. Энди менга қачондан пенсия тайинланади?

Қонунчиликка мувофиқ, пенсия ёшига етган фуқародан ариза қабул қилиб олинган кун ёки сўровнома келиб тушган кун пенсия тайинлашни сўраб мурожаат этилган кун деб ҳисобланади.

👨‍💻 Аризага барча зарур ҳужжатлар илова қилинмаган ёки ахборот тизимларида зарур маълумотлар мавжуд бўлмаган ҳолларда, Пенсия жамғармаси бўлими мурожаатчига қўшимча равишда қайси ҳужжатлар ёки маълумотлар тақдим этилиши кераклиги ҳақида хабар қилади.

📆 Фуқаро мазкур хабарни олган кундан бошлаб 3 ой ичида қўшимча ҳужжатлар ёки маълумотларни тақдим қилса, пенсия фуқаро пенсия ёшига тўлган кундан бошлаб тайинланади.

Мисол учун, фуқаро 24 май куни пенсия тайинланиши учун мурожаат қилди. Пенсия жамғармаси томонидан 10 кун ичида мурожаат кўриб чиқилиб, 1 июнь куни хабарнома берилди. Лекин пенсия тайинланиши учун айрим ҳужжатлар етарли бўлмади ва фуқарога бу ҳақида хабар берилди. Мазкур ҳолатда фуқаро 1 сентябрга қадар қўшимча ҳужжатларни тақдим қилса, пенсия ҳуқуқи пайдо бўлган куни (24 май)дан бошлаб тайинланади.

Агарда фуқаро асосланган қўшимча ҳужжатларни август ойида тақдим қилса, июнь ва июль ойлари учун ҳам пенсия пули тўлаб берилади.

🗣РУС

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#kun_raqami

📊 Пенсия жамғармасининг фаолияти рақамларда

__

#ежедневная_информация

📊 Деятельность Пенсионного фонда в цифрах

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🎓 Олий таълим муассасасида ўқийман ва шу билан бирга бошқа ташкилотда ишлайман. Олий таълим муассасасида ўқиган даврим ҳам иш стажига ҳисобланадими?

✍️ Айни бир вақтда ҳам ишлаб ҳам ўқиётган фуқароларга фақат ташкилотда ишлаётган даврлари иш стажига ҳисобланади.

Олий таълим муассасасида (кундузги) ўқиш даврида ишламаётган бўлса, мазкур ҳолатдагина ўқиш даври иш стажига қўшиб ҳисобланади.

👉 Маълумот учун: Олий таълим муассасасида ўқиш даври иш стажига қўшиб ҳисобланиши учун фуқарода камида 7 йил иш стажи бўлиши талаб этилади.

________

🎓 Я учусь в высшем учебном заведении и одновременно работаю в другой организации. Учитывается ли в стаж работы период моего обучения в высшем учебном заведении?

✍️ Гражданам, которые одновременно работают и учатся, в стаж засчитываются только периоды их работы.

Если гражданин не работает в период обучения, только в данном случае к стажу работы прибавляется период обучения.

👉 Для справки: для включения периода обучения в высшем учебном заведении в трудовой стаж, гражданин должен иметь стаж работы не менее 7 лет.

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#сайёр_қабул

🎸 Айни дамда Наманган вилояти, Янгиқўрғон тумани Нанай МФЙ, Маданият саройи биносида Пенсия жамғармаси ижро этувчи директори ўринбосари Нуриддин Шадиходжаев томонидан сайёр қабул ўтказилмоқда.

___

🎸 В данный момент в здании Дворца культуры, МСГ Нанай Янгикурганского района Наманганской области проводится выездной прием заместителем исполнительного директора Пенсионного фонда Нуриддином Шадиходжаевым.

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👵 Июнь ойида ёшга доир пенсиямни қўшимча ҳужжат тақдим қилганлигим сабабли қайта ҳисоблаб беришди. Пенсияга чиққанимга 1 йил бўлди. Энди пенсияга чиққан кунимдан бошлаб ҳозиргача бўлган даврдаги фарқ тўлаб бериладими?

📆 Қонунчиликка мувофиқ, қайта ҳисобланган пенсия мурожаат қилган ойдан кейинги ойнинг биринчи кунидан бошлаб тўланади.

Пенсияни қайта ҳисоблатиш учун ариза берилгандан олдинги даврлар учун пенсия қайта ҳисобланмайди.

💬 Мисол учун, фуқаро 2024 йил июнь ойида пенсиясини қайта ҳисоблаш учун ариза берса, қайта ҳисобланган пенсия пули кейинги ой, яъни июль ойидан бошлаб тўланади.

☝️ Эслатиб ўтамиз, ногиронлик пенсия бундан мустасно.

__________

👵 В июне текущего года на основании поданных мною документов мне пересчитали пенсию по возрасту. Прошел год как я вышел на пенсию. Будет ли выплачена разница между временем моего выхода на пенсию и временем перерасчета?

📆 Согласно законодательству, пересчитанная пенсия выплачивается с начала следующего месяца в пересчитанном размере.

Перерасчет пенсии за периоды, предшествующие подаче заявления о перерасчете пенсии, не производится.

💬 Например, если гражданин обратился за перерасчетом пенсии в июне 2024 года и ему произведен перерасчет пенсии, по обоснованным сведениям, то пересчитанные пенсионные средства будут выплачены со следующего месяца, то есть с июля (за исключением пенсии по инвалидности).

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#kun_raqami

📊 Пенсия жамғармасининг фаолияти рақамларда

__

#ежедневная_информация

📊 Деятельность Пенсионного фонда в цифрах

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👨🏻‍🦽4 ой муддатга чет элга даволаниш учун чиқиб кетяпман. Бу даврда ногиронлик пенсиям тўланиши тўхтатиладими?

Ногиронлиги бўлган шахс чет элга даволаниш учун кетганидан бошлаб кетма кет 3 ойдан ортиқ вақт мобайнида пенсияни етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилот орқали пенсия олмаса, пенсияни тўлаш тўхтатиб турилади.

📆 Яъни фуқарога 3 ойгача бўлган муддатда пенсияси тўланади. Кейинги ойдан бошлаб пенсия тўланиши тўхтатилади.

⬇️Агарда чет элга чиқиб кетган вақтда ногиронлиги бўлган шахснинг ногиронлигини белгиловчи муддат келган бўлса, Тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясидан олинган маълумотларга кўра пенсия тўхтатилиши мумкин.

_________

👨🏻‍🦽 Я выезжаю за границу на лечение на 4 месяца. Будет ли приостановлена моя пенсия по инвалидности в этот период?

Если лицо с инвалидностью не получает пенсию через организацию, которой поручена выдача (передача) пенсии, в течение более 3 месяцев подряд с момента выезда его на лечение за границу, выплата пенсии приостанавливается.

📆 То есть пенсия будет выплачиваться гражданину за период до 3 месяцев. Выплата пенсии будет приостановлена со следующего месяца.

⬇️Если к моменту выезда за границу наступил срок, определяющий статус инвалидности лица с инвалидностью, выплата пенсии может быть приостановлена по информации, полученной от Медико-социальной экспертной комиссии.

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#сайёр_қабул

🎸 Айни дамда Фарғона вилояти, Фарғона шаҳар Мономарказ биносида Пенсия жамғармаси ижро этувчи директори ўринбосари Нуриддин Шадиходжаев томонидан сайёр қабул ўтказилмоқда.

________

🎸 В данный момент в здании Моноцентра, в городе Фергана Ферганской области проводится выездной прием заместителем исполнительного директора Пенсионного фонда Нуриддином Шадиходжаевым.

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Пенсия тўловини вақтинча тўхтатиб туришга онлайн мурожаат қандай қилинади?

Бугунги кунда my.gov.uz порталида пенсия тўловларини вақтинча тўхтатиб туришга электрон ариза юбориш хизмати жорий этилган.

Бунда, фуқаро Давлат хизматлари марказига бевосита ўзи келиб ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали рўйхатдан ўтган ҳолда онлайн мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

▶️ Ушбу хизматдан фуқаролар қуйидаги ҳавола орқали фойдаланишлари мумкин: https://my.gov.uz/uz/service/957

Бундан кўзланган мақсад – аҳолининг ҳамда кекса ёшдаги фуқароларнинг мушкулини осон қилиш, мавжуд муаммоларини тезкорлик билан бартараф этишдан иборат.

🔵 Эслатиб ўтамиз, пенсия тўлашни тўхтатиб туриш юзасидан давлат хизмати кўрсатилганлиги учун йиғим ундирилмайди.

💻 Бундан ташқари пенсия таъминоти бўйича бир қанча интерактив ва масофавий хизматлардан фойдаланиш имконияти мавжуд.

💬 РУС

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM