@Milliytiklanish_Toshkent "MILLIY TIKLANISH" TOSHKENT RASMIY SAHIFA
178 subscribers
15K photos
1.18K videos
4 files
5.99K links
Таклиф ва мулоҳазалар учун
@Uzmtdp_Tosh_vil. Партия Марказий Кенгаши mt.uz https://www.facebook.com/Toshkentviloyat
Download Telegram
Вазият қийин бўлишига қарамай ўтган йилда Artel компаниясининг экспорт салоҳияти янада юксалди. Жумладан, 2020 йилда Artel маиший техникасининг экспорт ҳажми 32 фоизга ўсди. Қозоғистон ва Қирғизистонда ярим автомат кир ювиш машиналари бозорида Artel компанияси улуши 50%, Тожикистонда эса 70% етди. Қозоғистон Республикасида ошхона плиталари бозорида Artel компаниясининг улуши 65% га етди. Жами Artel 2020 йилда 80 миллион АҚШ долларидан ортиқ маблағга маҳсулот экспорт қилди. Тўлиқ тафсилотлар билан қуйидаги жадвалларда танишиб чиқишингиз мумкин.
Айтиш жоизки, Artel маиший техникаси сифатли ва шу билан бирга ҳамёнбоп бўлганлиги сабабли чет эл бозорларида йилдан-йилга кўпроқ харидорлар ҳурматини қозонмоқда. Масалан Россия, Озарбайджон ва Афғонистон давлатларида Artel маҳсулотларига бўлган талаб мунтазам ўсиб бормоқда. Шу сабабли 2021 йилда Artel айнан шу давлатларда бозор улушини кенгайтиришни режалаштирган. Бундан ташқари бугунги кунда Artel экспорт географиясини Африка давлатларида кенгайтириш бўйича музокаралар олиб бормоқда.
аъзоси, шоира Ойгул Убайдулла қизи, 2019 йилда бўлиб ўтган “Навоий ворислари” Республика кўрик-танловининг ғолиби Шукрулло Зикриёевлар иштирок этди. Тадбирда Алишер Навоий ҳаёти ва ижоди ҳақида, Президентимиз томонидан қабул қилинган қарорнинг аҳамияти, ЎзМТДП томонидан Навоий ижодига ёшларни қизиқтириш, унинг тафаккур дурдоналарига айланган ижодидан халқимизни жумладан ёшларни баҳраманд этишга қаратилган лойиҳалар ҳақида сўз юритилди. Шоирнинг ғазал ва рубоийлари асосида мушоира ўтказилди. “Навоий ва ёшлар” викторинасида ёшларнинг фаоллиги намоён бўлди. Уларга партия томонидан эсдалик совғалари, китоблар тақдим этилд
Каналимизга аъзо бўлинг
https://t.iss.one/Partiyaviloyatkengashi
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 октябрдаги “Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Сайловолди дастуридаги маънавий-маърифий соҳадаги устувор йўналишларда белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида Тошкент вилояти, Юқори Чирчиқ тумани марказида жойлашган Алишер Навоий майдонида туман ҳокимлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази Юқори Чирчиқ туман бўлими, Халқ депутатлари туман кенгашидаги депутатлик гуруҳи билан ҳамкорликда “Эл деса Навоийни” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ҳамда “Навоий ва ёшлар” викторинаси ўтказилди.
Тадбир Алишер Навоий ҳайкали пойига гул қўйиш маросими билан бошланди.
Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси вилоят кенгаши девони Ижроия қўмитаси ходимлари, Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги вакиллари, Халқ депутатлари вилоят ва туман кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшм
Навоийнинг даромади қанча бўлган?

Фахри Ҳиротийга асосланиб Бертелснинг маълумот беришича, Ҳазрат Навоийнинг 1 кунлик даромади – 75000 динор бўлган. Шундан 15000 динори харажат қилинган.
1 динор = 4.25 грамм олтин.

Ҳисоблаймиз:
75000*4.25=318750 (318.75 килограмм)
Бугунги ҳисобга кўра:
1 динор=212 доллар.
Ҳазрат Навоийнинг бир кунлик даромади бугунги ҳисобда:
75000*212=15900000 $ (ўн беш миллион тўққиз юз минг доллар).
Харажати:
15000*212=3180000$ (уч миллион бир юз саксон минг доллар).
Соф даромад:
15900000-3180000=12720000.

Демак, Навоий бобомизнинг бир кунлик харажатлардан ташқари соф даромади: Ўн икки миллион етти юз йигирма минг доллар.
Бу бир йилда:
12720000*365=4642800000 (тўрт миллиард олти юз қирқ икки миллион саккиз юз минг доллар).
Сўмга ўзингиз айлантириб оласиз!😉

Хулоса: Навоий – буюк тадбиркор, иқтисодчи, миллиардер!

YusufjONoff Time каналидан олинди.

🔖https://t.iss.one/haqiqatonline
Forwarded from "MILLIY TIKLANISH" PARTIYASI (RASMIY SAHIFA)
ОЁҒИ СИЁСИЙ ПАРТИЯ ОСТОНАСИ ВА САЙЛОВЧИЛАРИ МАНЗИЛИДАН УЗИЛГАН ДЕПУТАТЛАРГА АЙТАР СЎЗИМИЗ БОР!

Виждони уйғоқларга раҳмат, "уйғониш" ни истаганларга "барака топинг, тезроқ етишволинг", умуман уйқудан турмайдиганларга хайр деймиз!

Ҳурматли халқ вакиллари!
Биз туман ва шаҳар Кенгашларининг сиз каби депутатлари фаолиятини жойига чиқиб бекорга ўрганмаяпмиз?
Якунида албатта хулоса қиламиз!

Депутатлик кўкрак нишони ва ваколати сайловчиларимизга ҳолис хизмат қилиш, уларнинг хоҳиш-истакларини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш учун берилган. Партия эса сизу бизни ана шундай эзгу мақсадлар йўлида бирлаштириб, депутатликка номзодимизни кўрсатиб, сизу биз каби ўзининг сайланган депутатлари орқали халқни рози қилишни дастурий мақсад қилган.

Сайландик! Айримларимиз сайловчилар ва партиядан алоқасини узишга ҳам улгурмоқда.

Қани аҳд!
Қани депутатликка номзодини кўрсатган партияга вафо!
Қани сайловчиларга вафо!
Барчаси унутилмоқда!

Ваҳоланки депутатлик партия билан мустаҳкам ҳамкорликда юртдошларимизни рози қилиш, кўпдан-кўп савоб олиш имконияти!

Агарда ким мана шундай имкониятни қадрламас экан, унинг уволи яқин!

Узоқда бўлсангиз ва бизни унутган бўлсангиз ҳам биз сизни ҳали унутишга улгурмадик!
Кенг имконият ва ваколатларимизни, ўзаро ҳамкорлигимизни қадрлайлик!

Ишонинг! Ўз партияси ва сайловчиларини унутишни давом этадиганларни биз ҳам унутишга журъатимиз етарли!

Ўйлаб кўришга ва фаолиятимизни тиклашга, фидойи депутатларимизга эргашиб, уларга етиб олишимизга имкониятимиз бор!
Зеро, унутилишга ҳам!

Танлов ҳуқуқи ҳар биримизнинг ўзимизда!

Биз хулоса қилишга ҳали улгурмадик! Бироқ сиз сафимизга қўшилишга улгуринг, ортда қолманг! Биз сиз билан халқимизни рози қилишни мақсад қилганмиз!

Шаҳбоз Низомиддинов,
ЎзМТДП Тошкент вилояти кенгаши бўлим бошлиғи

#milliytiklanish

🔹Telegram 🔹 Website 🔹 Facebook 🔹Instagram 🔹
Forwarded from Alisher Qodirov
“Миллий тикланиш” партиясининг энг фаол депутатларидан бири Одилжон Тожиев Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг Рақамли ривожланиш ва ахборот сиёсатини мувофиқлаштириш масалалари бўйича ўринбосари этиб сайланди.

Бу жиддий вазифани муваффақият билан ижро этиш йўлида партиядошимизни яқиндан қўллаб-қувватлаймиз.

@alisher_qodirov
Инсон ҳуқуқлари соҳасида муҳим қадам

Ўзбекистон БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш аъзоси сифатида ушбу сессияда илк маротаба иштирок этмоқда. Бунинг бир эътиборга молик жиҳати ушбу БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 46-сессиясида Ўзбекистон Респубикаси Президенти Шавкат Мирзиёев нутқи билан иштирок этди.

Батафсил:👉https://parliament.gov.uz/uz/events/opinion/33723/

Facebook | Telegram | YouTube |Instagram
Forwarded from Toshkent viloyati Kengashi kotibiyati
Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши котибиятида сиёсий партия раисларнинг Тошкент вилояти Кенгаши билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда вилоят Кенгаши котибияти мудири Сайёра Файзиева сиёсий партиялар билан маҳаллий Кенгашларнинг ҳамкорлигини самарали йўлга қўйиш бугунги кун талаби эканлигини таъкидлади.

Хусусан, ҳар бир сиёсий партия депутатлик гуруҳлари билан биргаликда жойлардаги кўтарилаётган муаммо ва камчиликларни ўз вақтида ўрганиши, таҳлил қилиши ва партия ғояларидан келиб чиққан ҳолда, энг долзарб масалаларни маҳаллий Кенгаш сессияларига олиб чиқиши лозимлиги тўғрисида алоҳида айтиб ўтилди.

Шунингдек, сиёсий партиялар ва Кенгаш котибияти ҳамкорлигини йўлга қўйиш бўйича режалар тузилиб, вазифалар белгиланди.


#Котибият #партиялар #ҳамкорлик

👉https://t.iss.one/ToshvilKengash
Матбуот котиблари фаолияти баҳоланди

Таҳлилий натижаларга кўра, 2020 йил сентябрь ойига қадар Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармалари хулосалари асосида ахборот хизмати раҳбари лавозимига расман тасдиқланиб, фаолият юритиб келган республика даражасидаги 125 нафар матбуот котибидан 14 нафарининг иш натижалари юқори, 67 нафариники ўрта, 30 нафариники қониқарли, 17 нафарининг фаолияти паст даражада, дея баҳоланди.

Шу билан бирга, Президент қарорига асосан барча туман ва шаҳарларда ҳам ахборот хизматлари ташкил этилганди. Бу галги рейтингда биринчи марта туман ва шаҳар ҳокимликлари (жами 206 та) фаолияти ҳам инобатга олинди. Ҳокимликлар кесимида 190 нафар матбуот котибидан 6 нафарининг фаолияти юқори, 7 нафариники ўрта, 117 нафариники қониқарли, 60 нафариники эса паст даражада, деб топилди. 16 нафар матбуот котиби мазкур лавозим вакант бўлгани ёки матбуот котиби 6 ойдан кам фаолият юритгани сабабли баҳоланмади.

➥ Батафсил

@aoka_uz
“Парламент ўйинлари": депутатлар ўзаро беллашмоқда

🔰Юқори Чирчиқ туманида “Парламент ўйинлари" спорт мусобақасининг вилоят босқичи бўлиб ўтмоқда.

▶️Президентнинг 2020 йил 30 октябрдаги "Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ҳамда Олий Мажлис Сенатининг 2020 йил 30 декабрдаги "Парламент ўйинлари" спорт мусобақаларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида"ги қарорига асосан ташкил этилган мусобақада Халқ депутатлари Тошкент вилояти маҳаллий кенгашларидан жами 100 нафарга яқин депутатлар ўзаро беллашмоқда.

📌Волейбол ва стол тенниси бўйича ўтказилаётган мусобақаларнинг адолатли ҳамда шаффоф тарзда ўтиши учун ҳакамлар ҳайъати тузилган бўлиб, иштирокчилар ўйинлари мусобақа низоми асосида баҳолаб борилишига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Спорт ўйинлари шу йилнинг июнь ойига қадар давом этади.

#Юқори_Чирчиқ

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube