Forwarded from "MILLIY TIKLANISH" PARTIYASI (𝗔𝘅𝗯𝗼𝗿𝗼𝘁 𝘅𝗶𝘇𝗺𝗮𝘁𝗶)
📌 “16 кун зўравонликсиз!” халқаро акциясини қўллаб-қувватлаймиз!
✳️ БМТ Бош Ассамблеясининг 1999 йил 17 декабрдаги резолюцияси билан 25 ноябрь – Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш куни сифатида белгиланган.
☝️ Ҳар йили жаҳонда, жумладан, мамлакатимизда ҳам 25 ноябрдан 10 декабргача “16 кун зўравонликсиз!” шиори остида жамоатчиликнинг фаол иштирокида турли тадбирлар ўтказилади. Жорий йилда партия мазкур акциянинг фаол иштирокчиси бўлди.
✳️ Маълумки, Ўзбекистон “Миллий тикланиш”демократик партиясининг 2020-2024 йилларга мўлжалланган Сайловолди дастурида оилавий анъана ва қадриятларни асраш, узоқ вақт хорижда бўлиб қайтган аёлларни ижтимоий реабилитациясини таъминлаш, оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш масаласи алоҳида қайд этилган. Бундан ташқари, партия ўз дастурида белгилаган муҳим вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилда мамлакатимизда ишлаб чиқилаётган 2030 йилгача гендер тенглигига эришиш стратегиясига ўз таклифларини тақдим этди.
✅ Долзарб 16 кун доирасида партия тизимидаги “Ёшлар қаноти”, “Аёллар қаноти”,“Депутат аёллар клуби”, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги “Ёшлар парламенти”га ЎзМДТПдан сайланган аъзолар иштирокида оила ва маҳалларда, олий ўқув юртларида “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун тарғиботи, ижтимоий сўров,очиқ мулоқот ва давра суҳбатлари ташкил этилмоқда.
✅ Акция доирасида зўравонлик қурбони бўлаётган аҳоли қатлами - аёллар ва ёшлар мурожаатларини тезкор қабул қилиш мақсадида партия тизимида ишонч телефони жорий этилди ва @MTAyollarmurojaatiBot, @MTYoshlarmurojaati телеграм боти ишга туширилди.
✅ Партия зўравонликка учраганлар билан тизимли ишлаш мақсадида “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти, Республика «Istiqbolli avlod» ижтимоий-ахборот маркази, Банд бўлмаган аҳолига хизмат кўрсатувчи “Ишга марҳамат” мономаркази билан ҳамкорлик меморандумларини имзолади.
🗓 Бугун акциянинг сўнгги куни ва партиядан “Ёшлар парламенти”га сайланган аъзолар ўзига хос ташаббусни илгари суришди. Зўравонликка қарши дунёда эътироф этилган олов рангдаги соябонлар ва аёлларга эҳтиром ахборот акцияси.
✅ “Миллий тикланиш” партияси мазкур йўналишда ўз фаолиятини давом эттиради ҳамда Президентимизнинг “Ижтимоий реабилитация қилиш ва мослаштириш, шунингдек, оилавий-маиший зўрлик ишлатишнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан депутатлик ва жамоатчилик назоратини ташкил этади.
✍️ ЎзМТДП Марказий кенгаши Ахборот хизмати
#BIRMIZ. QALBAN BIRGAMIZ!
#BIRGA YENGAMIZ!
🔹Telegram 🔹 Website 🔹 Facebook 🔹Instagram 🔹

📌 Ҳунармандлар фаолиятига бефарқ эмасимиз!
“Миллий тикланиш” демократик партияси Чирчиқ шаҳар кенгаши ташаббуси билан ҳунармандлар кўргазмаси ташкил қилинди. Республика ҳунармандлар уюшмасининг Чирчиқ шаҳар бўлими билан ҳамкорликда ўтказилган кўргазмада 70 дан ортиқ ҳунармандларнинг ёғоч ўймакорлиги, аёллар тақинчоқлари, миллий кийим-кечак ва рассомчилик намуналарини намойиш қилинди.
Чирчиқ шаҳар шаҳар кенгаши ташаббуси билан “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган айрим ишсиз ёшлар “Устоз-шогирд” анъанаси асосида уста-ҳунармандларга шогирдликка берилган эди. Кўргазмада айнан шундай ёшларнинг ҳам қўл меҳнати намуналари намойиш қилинди.
Зеро, партиянинг Сайловолди дастурида халқ ижодиётининг ноёб намуналарини асрлар давомида сақлаб, ривожлантириб келаётган ҳунармандларни қўллаб-қувватлаш, тарихий, маданий меросимизни асраб-авайлаш, бойитиш ва уларни “устоз-шогирд” анъаналари асосида янада ривожлантириш энг устувор вазифа сифатида белгиланган.
✍️ ЎзМТДП Тошкент вилояти кенгаши Ахборот хизмати
#BIRMIZ. QALBAN BIRGAMIZ!
#BIRGA YENGAMIZ!
🔹Telegram 🔹 Website 🔹 Facebook 🔹 Instagram🔹