@Milliytiklanish_Toshkent "MILLIY TIKLANISH" TOSHKENT RASMIY SAHIFA
178 subscribers
15K photos
1.18K videos
4 files
5.97K links
Таклиф ва мулоҳазалар учун
@Uzmtdp_Tosh_vil. Партия Марказий Кенгаши mt.uz https://www.facebook.com/Toshkentviloyat
Download Telegram
📌 ПАРЛАМЕНТ АЪЗОСИ ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

Оҳангарон шаҳар 3- умумтаълим мактабида ЎзМТДПдан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзолигига сайланган Алиев Шохонбек Абдиҳаким ўғли ёшлар билан учрашув ташкил этди.

Учрашувда давлат раҳбари томонидан Олий Мажлисга йўлланган Мурожаатномаси ҳамда Ёшлар форумидаги белгиланган чора-тадбирлар билан таништириб ўтилди. Шунингдек, бугунги кунда ёшларга яратилаётган имкониятлар, шароитлар тўғрисида тушунчалар бериб ўтилди.

100 га яқин ёшлар қатнашган учрашув қизғин муҳокамалар ва савол-жавобларга уланиб кетди. ЎзМТДПнинг сайловолди дастури, мақсад ва вазифалари кенг тарғиб қилинди. Шу билан бирга, партия фракцияси Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги энг фаол фракция сифатида фаолият олиб бораётгани алоҳида таъкидланди.

https://t.iss.one/Partiyaviloyatkengashi
Таклиф ва мулоҳазалар учун:@sohiba_suyunova
@Uzmtdp_Tosh_vil.
Партия Марказий Кенгаши mt.uz
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Тошкант шаҳрида Миллий гвардия ходимлари томонидан ёшлар билан учрашув ташкил қилинди
#18jan #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
📢 ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ЁШЛАРИ УЧУН ҚУВОНАРЛИ ЯНГИЛИК!

Бизга маълум бўлишича, “Телеграм” тармоғида Тошкент вилояти ЁШЛАРИНИНГ мавжуд муаммоларини қўрқмасдан кўтариб чиқаётган янги “Ёшлар кундалиги” канали ташкил этилибди.
Қаранга! 🤔
Каналда ёшларни қийнаётган муаммолар очиқ-ошкора муҳокама этилмоқда. Эътиборлиси, қисқа вақт ичида каналга келиб тушган ёшлар муаммоларининг аксарияти ижобий ҳал этилган.
Қизиқдингизми? 🤩
Унда сиз ҳам ўз муаммоларингизга ечим топишни истасангиз ёки таклифларингиз билан ўртоқлашмоқчи бўлсангиз қуйидаги ссилка орқали мурожаат этишингиз мумкин.
Сизни кутамиз!❗️

👇👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEpbmrTBoa6A97lZhw
Мурожаат ва таклифлар учун: @Yoshlar_aloqada_Bot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Бу_қизиқ

🚦Светофорни ким яратган?

Ер юзидаги биринчи светофор Буюк Британияда, Лондондаги парламент биноси олдида ўрнатилган. Унинг ихтирочиси англиялик темирйўл ходими Жон Пик Найт ҳисобланади. Илк светофор қўл билан бошқарилган ва ундаги белгилардан бири тўхташни, иккинчиси эҳтиёткорлик билан ҳаракатланишни билдирган.

Электр токи билан ишлайдиган биринчи светофор эса Лестер Вайр исмли кашфиётчи томонидан АҚШнинг Солт-Лейк Сити шаҳрида 1912 йилда ўрнатилган. У фақат қизил ва яшил рангли чироқлардан иборат эди. Светофорга сариқ чироқ 1920 йилда қўшилган.

🚥 Уч рангли светофорлар дастлаб АҚШнинг Нью-Йорк ва Детройт шаҳарларида ўрнатилган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
📌 ПИСКЕНТДА ЁШЛАР МУАММОЛАРИ ЎРГАНИЛДИ

Олий Мажлис қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзоси С.Аҳатов ва Халқ депутатлари Пискент туман кенгаши депутати М.Нормуротов билан биргаликда тумандаги ёшларнинг муаммоларини ўрганиш мақсадида уйма-уй юрди.

Ёшлар муаммоларига самарали ечим топишда яқиндан кўмаклашиш мақсадида Пискент тумани “Файзабод” МФЙ ҳудудида яшовчи ёшлар билан суҳбатлар ўтказилди.

Ўрганиш жараёнида “Файзабод” МФЙда яшовчи Туропов Азизбек, Жонгирбоев Алихон, Испантов Юсуфжон ўз ҳудудларида тадбиркорлик қилиш истагида экани ҳамда имтиёзли кредит олиб тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўймоқчилигини, бунда бироз муаммоларга дуч келаётганини билдирди.
Шунингдек, “Файзабод” МФЙда яшовчи Қоргонов Манучеҳри ҳозирда ишсиз бўлиб, ўз мутахассислиги бўйича ишга киришда ёрдам сўради.

Ушбу мурожаатларни мутасадди ташкилотлар билан биргаликда ижобий ҳал этиш чоралари кўрилиб, ҳал этиладиган бўлди. Ёшлар муаммоларини ўрганиб, уларни бандлигини таъминлаш, илм олишга кўмаклашиш парламент аъзоларининг муҳим мақсадларидан бири бўлиб турибди.

https://t.iss.one/Partiyaviloyatkengashi
Таклиф ва мулоҳазалар учун:@sohiba_suyunova
@Uzmtdp_Tosh_vil.
Партия Марказий Кенгаши mt.uz
📌ЁШЛАР ПАРЛАМЕНТИ АЪЗОСИ ҲАМДА ДЕПУТАТ ЎЗ ҲУДУДИДА ЁШЛАРГА БОҒЛИҚ МАСАЛАЛАРГА ЭЪТИБОР ҚАРАТДИ

Партия “Устоз-шогирд” анъаналари ҳамда “Уйма-уй” лойиҳаси амалда


❇️Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси Чиноз туман Кенгаши депутати Шахбоз Низамудинов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатаси ҳузуридаги "Ёшлар парламенти" раиси ўринбосари Диёрбек Чинпўлатов ёшлар қизиқишлари билан танишиш, уларни қийнаётган муаммоларни аниқлаш ва ҳал қилиш мақсадида тумандаги "Ҳамза" маҳалласига ташриф буюришди.

Ташриф давомида ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказилиб, бир қатор ёшлар ўзларини қизиқтираётган саволларга жавоб олишди.

📑 Шунингдек, ёшлар томонидан билдирилган таклиф ва мурожаатлар асосида чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.

https://t.iss.one/Partiyaviloyatkengashi
Таклиф ва мулоҳазалар учун:@sohiba_suyunova
@Uzmtdp_Tosh_vil.
Партия Марказий Кенгаши mt.uz
Forwarded from Xushnudbek.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Талабалар турар жойи муаммоси бўйича

Республика Олий таълим кенгаши раиси Ўктам Умурзоқов Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевдан талабалар турар жойлари муаммоси, соҳага хусусий секторни жалб қилиш, бюджетдан орттирилган маблағлар эвазига талабалар учун арзон турар жойлар қуриш ҳақида бирор режалар бор ёки йўқлигини сўради.

Жаҳонгир Ортиқхўжаев жавоб берар экан, маҳаллий бюджетни нималарга тақсимлашни депутатлар ҳал қилиши, лекин улардан 2021 йил учун таклифлар сўралганда бирорта депутат талабалар турар жойлари қуриш ҳақида таклиф бермаганини, демак улар бу масалани актуал деб ҳисобламаганини айтди.

Агар депутатлар рози бўлса, бунинг учун маблағ ажратиш мумкинлиги, фақат хусусий секторни жалб қилишдан аввал талабаларнинг эҳтиёжлари ва имкониятларини тўлиқ ўрганиб чиқиш кераклигини айтиб, турур жой масаласида талабалар ўртасида ижтимоий сўров ўтказишда ректорлардан ёрдам сўради.


👉 @xushnudbek 👈
📌БЕПУЛ ТИББИЙ КЎРИК ДАВОМ ЭТМОҚДА

❇️Бугун 18 январь санасида партия Чиноз туман Кенгаши ташаббуси билан бошланган бепул тиббий кўрик тумандаги "Улуғвор" маҳалласида ўтказилди.

Кўрикда маҳалла аҳлидан иборат 300 нафардан зиёд киши иштирок этди.

— Инсонларнинг соғлиғини мустаҳкамлашга кўмак бераётган хайрли акция ташкилотчиларига ўзимизнинг миннатдорчилигимизни билдирамиз.
Аҳоли учун бепул тиббий кўрик, бепул дори-дармонлар тарқатилмоқда буларнинг барчаси депутатнинг ташаббуси билан бўлмоқда.
Халқ вакилига билдирган ишончимиз кундан-кунга ортиб бормоқда дейди кўрикка ташриф буюрган маҳалла аҳли.

https://t.iss.one/Partiyaviloyatkengashi
Таклиф ва мулоҳазалар учун:@sohiba_suyunova
@Uzmtdp_Tosh_vil.
Партия Марказий Кенгаши mt.uz