@Milliytiklanish_Toshkent "MILLIY TIKLANISH" TOSHKENT RASMIY SAHIFA
177 subscribers
15K photos
1.16K videos
4 files
5.94K links
Таклиф ва мулоҳазалар учун
@Uzmtdp_Tosh_vil. Партия Марказий Кенгаши mt.uz https://www.facebook.com/Toshkentviloyat
Download Telegram
Шавкат Мирзиёев: Армия фақат қурол ва аслаҳа билан эмас, она Ватан учун жонини аямайдиган ҳарбийлар билан қудратлидир

📍https://uza.uz/posts/234408

🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги

Тelegram | Facebook | Instagram | Twitter
📌 14-ЯНВАР “ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ КУНИ”

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Тошкент вилояти кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардия Ҳарбий техник институти билан ҳамкорликда Ватан ҳимоячилари куни ва Қуролли Кучларимиз ташкил этилганлигининг 29 йиллиги муносабати билан “Мудофаа салоҳиятини ривожлантириш ва ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш–устувор вазифа” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда партия ходимлари, ҳарбийлар, эл севган санъат вакиллари ва шоирлар ҳамда ёшлар иштирок этдилар. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардия Ҳарбий техник институти катта ўқитувчиси, полковник Ш.Хотамов тадбирни очиб берди.

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Тошкент вилояти кенгаши раиси Махмуд Назаров сўзга чиқиб, барча ватан ҳимоячиларни, курсант ва ҳарбийларни касб байрами билан табриклади. Уларнинг бугунги дориломон ва тинч ҳаётимиздаги ўрни, хизмати катта эканлигини таъкидлаб, юртнинг қалқони бўлган ҳарбийларнинг фидокорона хизмати сабаб сарҳадларимиз мустаҳкам, юртимиз тинч, кўнглимиз хотиржам эканлиги ҳақида гапирди.

Ўзбек халқининг севимли шоири Дилшод Ражаб, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Тошпўлат Маткаримов, эстрада хонандаси Гули Асалхўжаеваларнинг чиқишлари, куй ва қўшиқлари даврага ҳақиқий байрамона руҳни бахшида этди. Куй қўшиқларга уланган кеча курсантлар рақси билан янада жонланди.

Тадбир сўнгида фаол ҳамкорлар фахрий ёрлиқ ва ташаккурномалар билан тақдирланди.

https://t.iss.one/Partiyaviloyatkengashi
Таклиф ва мулоҳазалар учун:@sohiba_suyunova
@Uzmtdp_Tosh_vil.
Партия Марказий Кенгаши mt.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ёшлар парламенти аъзолари ёшлар билан учрашди

Олий Мажлис Сенати ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзолари ташаббуси билан, қатор ташкилотлар ҳамкорлигида Оҳангарон шаҳрида ёшлар, имконияти чекланган йигит-қизларнинг бандлигини таъминлаш, уларни касб-ҳунарга ўргатиш масалаларига бағишланган учрашув ўтказилди.

📹Тафсилотлар Ўзбекистон 24 телеканали лавҳасида.

@ohangaronshahar
ЭҲТИЁЖМАНД ОИЛАЛАР ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛИНДИ

ЎзМТДП Пискент туман кенгаши раиси Д.Хакимова ва партия фаоли Б.Мажидов билан биргаликда, Пискент тумани Ойбек МФЙда истиқомат қилувчи 17 йилдан бери ётиб қолган, эҳтиёжманд оила вакили Кан Станислов ҳолидан хабар олинди. Фуқарога партия фаоли Б.Мажидов ҳамда ҳомийлар томонидан озиқ-овқат ва дори-дармон маҳсулотлари тақдим этилди.

https://t.iss.one/Partiyaviloyatkengashi
Таклиф ва мулоҳазалар учун:@sohiba_suyunova
@Uzmtdp_Tosh_vil.
Партия Марказий Кенгаши mt.uz
"САЙЁР ҚАБУЛ"ДА ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАР КЎТАРИЛДИ

❇️ Чиноз туманининг "Деҳқонобод" маҳалла фуқаролар йиғини биносида депутат ва мутасадди ташкилот раҳбарлари томонидан аҳоли мурожаатлари тингланди.

Таъкидлаш жоизки, ҳар бир мурожаат алоҳида эътиборни талаб этди.
Айниқса, инсон саломатлиги, бандлик ва оилавий ажрим масаласидаги мурожаатлар ҳеч кимни бефарқ қолдирмади❗️

Аксинча, ушбу "Деҳқонобод" маҳалласида истиқомат қилувчи оила соҳиби ва соҳибларинининг ўрталарида келиб чиққан низо, уларнинг орасидаги муносабатларнинг дарз кетишига сабаб бўлгани дилларни хира қилди.

Ушбу масалада фикр-мулоҳазалар билдирилди ва бир оилани яраштириш, фарзандларининг келажаги порлоқ бўлиши йўлида оила мустаҳкамлигини сақлаш долзарб масалага айланди.

👨👩👧👦Натижада барча саъй ҳаракатлар билан оилада эр ва хотин ярашиб, яна аввалгидек бахтиёр яшашга қарор қилишди.

✔️Шунингдек, йиғилишда кўтарилган мурожаатларнинг аксарияти ўз ечимини топди.
Жумладан:

✔️партиядан туман кенгашига сайланган депутат Йигитали Рузалиев тиббиёт соҳасига ишга жойлашишда ёрдам сўраган фуқаро Садоқат Жўраеванинг мурожаатини ўз зиммасига олишини таъкидлади.

✔️Аҳолидан тушган қолган мурожаатларнинг ҳам долзарблиги инобатга олинди ҳамда уларни жойида ҳал этиш чоралари кўрилди.

https://t.iss.one/Partiyaviloyatkengashi
Таклиф ва мулоҳазалар учун:@sohiba_suyunova
@Uzmtdp_Tosh_vil.
Партия Марказий Кенгаши mt.uz