@Milliytiklanish_Toshkent "MILLIY TIKLANISH" TOSHKENT RASMIY SAHIFA
179 subscribers
15K photos
1.18K videos
4 files
5.98K links
Таклиф ва мулоҳазалар учун
@Uzmtdp_Tosh_vil. Партия Марказий Кенгаши mt.uz https://www.facebook.com/Toshkentviloyat
Download Telegram
Forwarded from "MILLIY TIKLANISH" PARTIYASI (RASMIY SAHIFA)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📌 Xalq deputatlari Chinoz tumani Kengashi deputati Shaxboz NIZAMUDINOV: Ekologik partiyasining mahalliy Kengashlardagi aksariyat deputatlari atrof-muhit bilan bog‘liq masalalarni hal etishda jim o‘tirishdan nariga o‘tmayapti!

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating:
👇
Telegram l Website l Facebook l Instagram
Forwarded from "MILLIY TIKLANISH" PARTIYASI (RASMIY SAHIFA)
📌 Ayni paytda O‘zbekiston “Milliy tiklanish” demokratik partiyasi Markaziy kengashi Xotin-qizlarning ijtimoiy-siyosiy faolligini oshirish bo‘limi tashabbusi bilan partiyaning 2020-2024-yillarga mo‘ljallangan Saylovoldi dasturida jamiyatimizda xotin-qizlarning ijtimoiy-siyosiy faolligini oshirish borasida belgilangan ustuvor vazifalarni amalga oshirishga qaratilgan “Gender tenglikka erishish strategiyasi - barqaror rivojlanish omili” mavzusida ochiq muloqot bo‘lib o‘tmoqda.

“Yuksalish” umummilliy harakati faollar zalida o‘tayotgan tadbirda partiyaning Oliy Majlis Qonunchilik palatasidagi fraksiyasi, “Deputat ayollar klubi” hamda Yoshlar parlamenti aʼzolari, shuningdek, hududiy kengashlarning Oila va xotin-qizlar, Yoshlar masalalari bo‘yicha rais o‘rinbosarlari, “Ayollar va yoshlar qanotlari” faollari ishtirok etdi.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating: 👇
Telegram l Website l Facebook l Instagram
“AKSENT” – ЯНГИ ЛОЙИҲА

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш мақсадида янги лойиҳага қўл урилди.

“Aksent” медиа лойиҳаси
да мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, ижтимоий тармоқларда жамоатчиликнинг кенг муҳокамасига сабаб бўлган ахборотлар, қабул қилинган қонунларнинг аҳамияти, мазмун-моҳияти, Парламентда олиб борилаётган амалий ишлар юзасидан соҳа мутахассислари билан тет-а-тет суҳбат ўзбек, рус, инглиз тилларида ташкил этилади.

“Aksent” медиа лойиҳаси ўзбек тилидаги версиясининг биринчи меҳмони Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, “Миллий Тикланиш” фракцияси раиси Алишер Қодиров бўлди. У ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлаётган “Ўзбекистон Республикасининг Давлат тили тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Бугун ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз орқали мазкур лойиҳани тақдим этамиз.

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram
ЭНГ ФАОЛ ЁШ СИЁСАТЧИЛАР ТАҚДИРЛАНДИ!

📌Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июндаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини тубдан ислоҳ қилиш ва янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6017-сон Фармони ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги билан ҳамкорликда тасдиқланган 2021 йилда Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш бўйича “Ёшлар дастури", шунингдек, партия томонидан ушбу йўналишдаги вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда таълим-тарбия самарадорлигини ошириш мақсадида жорий йилнинг 17 июнь куни Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Тошкент вилояти Кенгаши “Ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш масалалари бўлими” томонидан вилоятнинг энг фаол ва ташаббускор ёшлари ўртасида “Йилнинг энг яхши ёш сиёсатчиси”
Республика кўрик-танловининг Вилоят босқичи бўлиб ўтди.
♻️Тадбирда вилоятнинг барча туман ва шаҳарлари кесимида саралаш босқичларидан муваффақиятли ўтган энг қобилиятли ёш сиёсатчилар, яъни Иҳтиёр Маҳмудов 1-ўрин, Маҳлиё Юсупова 2-ўрин ҳамда Шоҳжаҳон Ортиқбоев 3-ўринга сазовор бўлдилар.
Таклиф ва мулоҳазалар учун👇👇
@Uzmtdp_Tosh_vil.
https://www.facebook.com/Toshkentviloyat
https://instagram.com/milliytiklanish_toshvil
Президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилояти Бош жоме масжидининг янги биносини бориб кўрди.
Янги бино қадимий чор айвон ва чор дарвоза услубида барпо этилган. Унинг икки четида баландлиги 54 метрлик миноралар, асосий бинонинг тепа қисмида диаметри 18 метрли гумбаз қурилган.
Илгари масжид сиғими 5 минг кишини ташкил қилган бўлса, энди бино 15 мингдан ортиқ намозхонни ўз ичига сиғдира олади.
Қуръон оятларидан тиловат этилиб, дуо қилинди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил новое здание Главной пятничной мечети Андижанской области.
Новое здание построено в старинном стиле "четыре айвана" и "четверо ворот". По обеим сторонам воздвигнуты башни высотой 54 метра, главный зал венчает купол диаметром 18 метров.
Раньше мечеть вмещала 5 тысяч человек, теперь она может принять более 15 тысяч молельщиков.
Были прочитаны аяты из Корана.

#Mirziyoyev #safar #Andijon #masjid

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from "MILLIY TIKLANISH" PARTIYASI (RASMIY SAHIFA)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📌O‘zbekiston “Milliy tiklanish” demokratik partiyasi Markaziy kengashida “O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovida O‘zMTDPning samarali ishtirokini taʼminlashda Oliy Majlis Qonunchilik palatasi va mahalliy Kengash deputatlarining o‘rni” mavzusida o‘tkazilgan o‘quv-seminardan tayorlangan videolavha.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating: 👇
Telegram l Website l Facebook l Instagram
САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ

📌“Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7-моддаси ижросини таъминлаш мақсадида Халқ депутатлари Бўстонлиқ тумани Кенгашига 12-“Ғазалкент” сайлов округидан сайланган депутат Аҳмедов Фатхулла Раҳматуллаевич томонидан Бўстонлиқ тумани 2-сонли касб-ҳунар мактаби биноси мажлислар залида ўз округи сайловчилари билан сайёр қабул ва учрашув ўтказилди. Сайёр қабулда Жиноят ишлари бўйича Бўстонлиқ тумани суди раиси Ж.Хўжаев, округдаги “С.Рахимов” МФЙ раиси К.Жажиков, “Намуна” МФЙ раиси И.Нормирзаев, МФЙлар кўча бошилари, маҳалла фаоллари, маҳаллий аҳоли, туман ИИБ профилактика инспектори Р.Давлетов ва бошқа тегишли мутасадди ташкилот раҳбарлари ҳамда 70 дан зиёд сайловчилар иштирок этишди. Сайёр қабулда Ғазалкент қишлоғидаги “Қ.Ҳикмат” кўчасига асфальт ётқизиш ва эски ёғоч электр устунлар ўрнига янги темир бетон электр устунларини ўрнатиш, ёз мавсумида ичимлик суви тизимини яхшилаш, “С.Айний” ва “Ҳидоятов” кўчаларидаги электр устунларга тунгги ёритиш чироқларини ўрнатиш, аҳоли хонадонларига канализация тармоқларини улаш масаласи ва шунга ўхшаш бошқа масалалар бўйича фуқаролар томонидан жами 15 дан ортиқ мурожаатлар қабул қилинди.
Мазкур мурожаатлар депутати Ф.Аҳмедов ҳамда мутасадди ташкилотлар томонидан жойида ҳал қилинди, айримлари кўриб чиқиш учун белгилаб олинди. Ҳал қилинмаган масалалар депутат томонидан тегишли корхона ва ташкилотларга депутатлик сўрови юборилиши ҳамда жорий йилнинг 3-,4-чораклари якунида ҳал қилиниши белгиланиб олинди. Фуқароларнинг мурожаатлари бўйича сайёр қабулга келган мутасадди корхона, ташкилот ва муассаса раҳбарлари ва мутахассислари томонидан тушунтиришлар берилди.
Фуқароларнинг мурожаатлари асосида амалга оширилмаган ишлар назоратга олинди ҳамда ушбу муаммолар 3-чорак якунигача қадар бажарилиши, бажарилиш имконияти бўлмаган ишлар депутат Ф.Аҳмедов, МФЙ раислари ҳамда тегишли корхона раҳбарлари томонидан 2022 йил Давлат дастурига киритилиб назоратга олиниши режалаштирилди.

Таклиф ва мулоҳазалар учун👇👇
Facebook https://www.facebook.com/Toshkentviloyat
Telegram https://t.iss.one/Partiyaviloyatkengashi
@Uzmtdp_Tosh_vil.