📌 ПАРТИЯ ЭЛЕКТОРАТИ САФИ ЯНАДА КЕНГАЯДИ
✅ Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Тошкент вилояти кенгаши томонидан бугунги кунда жами 23 мингга яқин фуқароларимиз партия сафига қабул қилинган.
Агар Тошкент вилоятида қарийб 3 миллионга яқин аҳоли истиқомат қилишини ҳисобга оладиган бўлсак, бу кўрсаткич бизни қониқтирмайди. Айни кунларда вилоятдаги барча шаҳар ва туманлардаги партия ташкилотлари томонидан партия сафини янада кенгайтириш бўйича тарғибот тадбирлари, учрашувлар ташкил этилмоқда.
✳️ Шундай тарғибот тадбирлари вилоятнинг Бўка туманида партия электоратининг асосий қисмини ташкил этадиган зиёлилар-умумтаълим мактаблари ўқитувчилари билан ўтказилди. ЎзМТДП Тошкент вилояти Кенгаши мафкуравий ишлар, партиянинг дастурий кўрсатмаларини ишлаб чиқиш ва ривожлантириш бўйича бош мутахассиси Клара Сайдуллаева, ЎзМТДП Бўка туман Кенгаши етакчи мутахассиси Вазира Иноқова, Халқ депутатлари Бўка туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи раҳбари Диёрбек Абдуллаев ва туман Кенгаши депутати Учқун Эргашевлардан иборат тарғибот гуруҳи тумандаги 3-,21-,25-умумий ўрта таълим мактабларига ташриф буюриб партия сафига янги аъзоларни жалб қилиш ва партия Сайловолди дастурида белгиланган мақсад ва вазифалар юзасидан амалга оширилаётган ишлар, ташаббуслар тўғрисида тарғибот ишлари олиб борилди.
✅ Тарғибот тадбирлари давомида мактаб ўқитувчиларининг партия фаолиятига қизиқиши, партия Сайловолди дастуридаги ташаббусларни қўллаб-қувватлашга иштиёқлари баланд эканлиги маълум бўлди. Шу ўринда таълим ва тарбия масаласида ЎзМТДПнинг киритаётган таклифлари, айниқса тарбия дарсларини ўқитишга ҳам катта эътибор қаратилаётганини алоҳида таъкидлаб ўтдилар. Таълим тизимидаги ўзгаришларга муносабат билдирилди, шу билан бирга айрим ёш ўқитувчиларнинг муаммолари ўртага ташланди.Тадбирларда иштирок этаётган туман Кенгаши депутатлари партия аъзоларининг муаммоларини ҳал қилишга ваколатлари доирасида ёрдам беришни ўз зиммаларига олдилар. Ўқитувчилардан Ҳамроқулова Говхар, Зоиров Фурқат, Нурмухаммедова Азиза, Эргашева Муқаддас, Жўраева Юлдуз ва Қахорова Юлдузлар ўз навбатида шу куннинг ўзидаёқ партия сафига кириш истагини билдириб, сўзга чиқдилар, уларнинг маслакдошлари эса кўплаб топилди. Партия сафига янги аъзоларни қабул қилиш, партия мақсад ва ғояларини ташаббусларини кенг тарғиб этиш, партиядан сайланган маҳаллий Кенгашлардаги депутатларнинг амалий ишларини янада фаоллаштириш мақсадида ўтказилаётган тадбирлар давом этади.
https://t.iss.one/Partiyaviloyatkengashi
Таклиф ва мулоҳазалар учун:@sohiba_suyunova
@Uzmtdp_Tosh_vil.
Партия Марказий Кенгаши mt.uz

Telegram
@Milliytiklanish_Toshkent "MILLIY TIKLANISH" TOSHKENT RASMIY SAHIFA
Таклиф ва мулоҳазалар учун
@Uzmtdp_Tosh_vil. Партия Марказий Кенгаши mt.uz https://www.facebook.com/Toshkentviloyat

📌 ОЛИЙ МАЖЛИС ҚОНУНЧИЛИК ПАЛАТАСИ ДЕПУТАТИ АҲОЛИ ОРАСИДАГИ МУАММОЛАРНИ ЎРГАНДИ
Олий Мажлис Қонунчилик палатасига 88-“Бекобод” сайлов округидан сайланган депутат Даврон Рахимович Арипов мактабгача таълим тизимидаги муаммоларни ўрганиш, аниқланган муаммолар ечими бўйича аниқ таклифлар ишлаб мақсадида Бекобод туманидаги бир қатор таълим муассасаларида бўлди. Туман МТМ соғлом овқатлантириш бўлим мудири Ч.Бабанова соҳада амалга оширилаётган ишлар ҳамда муаммолар бўйича маълумот берди. Суҳбат жараёнида депутат соҳа ривожи йўлида олиб борилаётган ислоҳотлар, янгиликлардан хабардор қилиб ўтди.
✅ Шунингдек, депутат Д.Арипов мазкур ҳудудга қарашли “Пахтакор” ҳамда “Ёшлик” МФЙ аҳолиси вакиллари билан учрашди. “Мирзаев Тоҳиржон Обиджон ўғли” фермерлар уюшмаси раиси 47 гектар ерини мутасаддилар томонидан олиб қўйилгани, бу борада туман ҳокими қароридан норози эканлиги, ерини яна қайтариб олишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди.
❇️ Бундан ташқари, ичимлик суви, қишлоқ ички йўлларини таъмирлаш билан боғлиқ масалалар бўйича ҳам амалий ёрдам сўраб мурожаатлар бўлди.
Депутат мазкур масалалар юзасидан тегишли мутасаддилар билан боғланди ва масалани ижобий ҳал этиш чораларини кўришни маълум қилди.
Ҳудуд аҳолиси билан учрашуда оилавий поликлиникалар фаолияти, патранаж ҳамшираларнинг иши, уларнинг хизмати халқни рози қилаётгани ёки қилмаётгани бўйича ҳам фикрлар ўрганилди.
Қатор масалалар бўйича олиб борилган ўрганиш давомида турли соҳалардан мурожаат ва таклифлар қабул қилинди. Уларни амалга ошириш учун назорат депутатда қолди.

Forwarded from Alisher Qodirov
Давлат раҳбари билан мазмунли, жуда фойдали, самимий ва том маънода очиқ мулоқот бўлди.
Партиялар жамиятда ўз сўзи ва овозига эга бўлаолмаяпди. Ишончни қозонаолмаяпмиз. Президентга очиқ айтдик: сизнинг ташаббусингиз билан бошланган янги Ўзбекистон ислоҳотларига 4 йил бўлди. Парламент ўзгарди, партиялар ўзгарди, лекин халқимиз ишончини қайта қозониш осон бўлмаяпти.
Партияларку бир нарсани дўндириб қўймаган, тушунса бўлади, лекин, Президент томонидан қисқа вақт ичида халқ манфаатлари учун жуда кўп ўзгаришлар қилинди, жуда катта сиёсий ирода кўрсатилди, шунда ҳам Президентга туҳмат қилаётган, қарорларидан кир қидираётган, ҳамма муаммоларни бир кунда ҳал бўлиб қолишини талаб қилаётганлар бор. Қўлини қўлига урмасдан фаровон турмушни хукуматдан тайёр кутаётганлар ҳам кам эмас. Бу эса мамлакатда иқтисодий ўсиш ва инсон эркинликларини таъминлаш билан бир қаторда дунёқараш ва тафаккурни ўзгартиришдек муҳим масалани ҳам кун тартибига қўяди.
Инсон ўзгармаса жамият ўзгармайди! Бугунги ўзгариш даврини халқимиз юзлаб йил кутди. Ўзбек халқини гапириш у ёқда турсин бошини кўтаришга қўйишмади. Халқимизни авомга айлантириш, йўқ қилиб юборишга ҳаракатлар қилинди. Бугунги ислоҳотлар Президентнинг иродаси билан юзага келди ва у тарихимизда миллий уйғониш даври сифатида муҳрланади. Бу давр миллий тараққиётимиз учун имкониятдир. Лекин, имконият баракадек тинчликсевар бўлади, ғийбат, туҳмат, ҳақоратлар билан уни кўкка совурилган жойдан кетиб қолади.
Хатоларни ҳеч ким яширмаяпти, уларни тузатишга ҳисса қўшайлик. Зеро, муваффақият ҳаммамизники бўлгани каби инқироз ҳам ҳар биримизни дастурхонимизга келиб тушади. Ўзбекистон оёққа тураяпди, камчиликларимизни камайтириб, яхшиликларимизни кўпайтириб, бир-биримизга далда бўлиб Ватанимизни ривожлантирайлик. Муаммоларимиз кеча пайдо бўлиб қолмаган, бир ҳаракат билан эртага ҳал бўлиб ҳам қолмайди. Ҳамма ҳаракат қилаяпди, қилолмаганлар қатордан тушиб қолаяпди. Яхши ниятли ватандош бундай ҳолатда далда беради, қўллайди. Дарғазаб туҳмат ва бузғунчи шовқин ҳолимизни заифлаштириб, ғалабани узоқлаштиради.
“Миллий тикланиш” партияси барча ватандошларни бир тану бир жон бўлиб мамлакатдаги ўзгаришларда фаол иштирок этишга чақиради.
Ҳар биримиз ўзгаришларни ўзимиздан бошлайлик.
@alisher_qodirov

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Сиёсий партиялар раҳбарлари билан учрашув бўлиб ўтди. Очиқ мулоқот чоғида партияларнинг жамиятимиз сиёсий-ижтимоий ҳаётидаги ўрни ва ролини ошириш масалалари, бугунги кунда улар олдида турган асосий вазифалар ҳақида атрофлича фикр алмашилди.
Партиялар ўз депутатлари орқали жойлардаги ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ўрганиши, уларнинг ечими бўйича таклифлар бериши, айниқса, таъсирчан парламент ва жамоатчилик назоратини олиб бориши муҳимлиги қайд этилди.
—
Состоялась встреча с лидерами политических партий. В ходе открытого диалога состоялся обстоятельный обмен мнениями по вопросам повышении роли и места партий в общественно-политической жизни общества, основных задачах, стоящих перед ними сегодня.
Отмечалась важность того, чтобы политические партии через свой депутатский корпус изучали социально-экономические проблемы на местах, предлагали решения, а также осуществляли действенный парламентский и общественный контроль.
#Mirziyoyev #uchrashuv #partiyalar
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси Марказий кенгаши ташаббуси билан ўтказилиб келинаётган "Навоий ворислари" Республика кўрик-танловининг 2019 йилдаги ғолиби -Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманидан иштирок этган Шукрулло Зикрияев
https://t.iss.one/Partiyaviloyatkengashi
Таклиф ва мулоҳазалар учун:@sohiba_suyunova
@Uzmtdp_Tosh_vil.
Партия Марказий Кенгаши mt.uz
https://t.iss.one/Partiyaviloyatkengashi
Таклиф ва мулоҳазалар учун:@sohiba_suyunova
@Uzmtdp_Tosh_vil.
Партия Марказий Кенгаши mt.uz
Алишер Навоий (1441-1501)
15- аср жаҳон маънавиятининг буюк сиймоси Низомиддин Мир Алишер Навоий ҳижрий 844 йил рамазон ойининг 17-куни (1441 йил 9 феврал)да Ҳиротда туғилган. Ҳирот шаҳри XV аср биринчи ярмида Соҳибқирон Амир Темур асос солган улуғ салтанатнинг иккинчи пойтахти, Темурнинг кенжа ўғли Шоҳрух Мирзонинг қўл остидаги обод манзилларидан бири эди. Алишер туғилган хонадон Темурийлар саройига азалдан яқин ва юртда муайян нуфуз соҳиби эди.
Бўлғуси шоирнинг отаси Ғиёсиддин Муҳаммад ўғлининг тарбиясига жиддий эътибор берди. Алишернинг шеъриятдаги илк устози тоғаси Мир Саййид Кобулий ва Муҳаммад Али Ғарибийлардир. Навоий «Мажолис ун-нафоис» асарида Кобулий ҳақида: «Яхши табъи бор эрди, туркчада майли кўпроқ эрди...» деса, Ғарибий ҳақида: «Хуш муховара (хушсуҳбат) ва хушхулқ ва дардманд йигит эрди. Кўпроқ созларни яхши чалар эрди. Уни ва усули хўб эрди. Мусиқий илмидин ҳам хабардор эрди...» — дейди.
1447 йилда Шоҳрух вафот этгач, Темурий шаҳзодалар ўртасида тож-тахт дарди хуруж қилиб, юртда талотўп бошланди ва Ғиёсиддин Муҳаммад хонадони ҳам кўп қатори ватанни тарк этди. Ёш Алишер учун тақдир синовлари бошланди. Шоҳрухнинг набираси Абулқосим Бобур 1452 йилда Ҳирот тахтига ўтиргач, Алишернинг отасини Сабзаворга ҳоким этиб тайинлади. Лекин орадан кўп ўтмай Ғиёсиддин кичкина дунёдан кўз юмди. Бу пайтда Алишер эндигина 12 ёшга қадам қўйган эди. Абулқосим Бобур Алишер ва унинг мактабдош дўсти Ҳусайнни ўз тарбиясига олди, 1456 йили эса ўзи билан Машҳадга олиб кетди. Кейинчалик Ҳусайн Бойқаро сипоҳийлик йўлини танлади, Алишер эса замонанинг «малик ул-калом»и Мавлоно Лутфий таҳсини ва ҳайратига сазовор бўлган истеъдод эгаси бўлиб етишди. «Фақирнинг назмлари Хуросонда шуҳрат тутиб эрди», деб ёзади Навоий 1455—1458 йиллар ҳақида.
Тақдир Алишер Навоийни замонанинг улуғ ва шарафли кишиларига яқин қилди, устоз-мураббийлик этувчи зотлар билан ошно этди. 1466—1468 йиллар Алишернинг умри асосан Самарқандда кечди. Султон Ҳусайн Бойқаро Ҳиротни эгаллаганда, Алишер Навоий 28 ёшли мукаммал билимлар эгаси, юртга танилган шоир ва тажрибали давлат арбоби даражасига етишган эди.
1469 йилда Султон Ҳусайн илтимосига кўра Алишер Навоий Самарқанддан Ҳиротга қайтади ва рамазон ҳайити муносабати билан дўсти шарафига битилган «Ҳилолия» қасидасини унга тақдим этади. Ҳусайн Бойқаро Алишерни муҳрдор қилиб тайинлайди ва шу пайтдан шоирнинг эл хизматидаги фаол жидду жаҳди бошланади. Кўп ўтмай Навоий муҳрдорликни ўзининг яқин дўсти ва фикрдоши, шоир Амир Шайхим Сухайлийга топширади. «Бу нозиктаъб ва зукко Амир 20 йилдан ортиқ Бойқароға мулозим бўлди». Лекин Бойқаро дўстининг норозилигига ҳам қарамай, 1472 йил февралида уни вазир лавозимига тайинлайди ва «Амири Кабир» («Улуғ Амир») унвонини беради. Бу лавозимда Навоий эл-улус манфаати, шаҳар ва мамлакат ободончилиги, маданият равнақи, адолат тантанаси учун фойдаланадики, буларнинг барчаси пировард натижада Султон Ҳусайн давлатининг барқарорлиги ва нуфузини таъминлайди.
Ҳирот бу даврда ниҳоятда кўркамлашди, халқ турмуши яхшиланди, шеърият, нафис санъатлари ривож олди. Талабалар учун «Ихлосия» мадрасаси, дарвешлар учун «Халосия» хонақоҳи, беморлар учун «Шифоия» шифохонаси, масжиди Жомеъ ёнига қорихона («Дор ул ҳуффоз») қурилди. Улуғ амирнинг кутубхонасида 70 дан ортиқ хаттот ва мусаввирлар қўлёзмаларни оққа кўчириш, уларни бадиий безаш билан банд эдилар. Ҳиротда яна «Низомия», Марвда «Хусравия» ва бошқа мадрасалар бино этилди.