@Milliytiklanish_Toshkent "MILLIY TIKLANISH" TOSHKENT RASMIY SAHIFA
180 subscribers
15.7K photos
1.24K videos
4 files
6.22K links
Таклиф ва мулоҳазалар учун
@Uzmtdp_Tosh_vil. Партия Марказий Кенгаши mt.uz https://www.facebook.com/Toshkentviloyat
Download Telegram
📌 O'zingizni qiynayotgan muammo yoki qiziqtirayotgan savollaringiz bo'lsa, O'ZMTDP Toshkent viloyati Kengashi tomonidan ishga tushirilgan ishonch telefoniga qo'ng'iroq qiling! ☎️

📞 Biz siz bilan doimiy aloqadamiz!
❗️

https://t.iss.one/Partiyaviloyatkengashi
Таклиф ва мулоҳазалар учун:
@Uzmtdp_Tosh_vil.
Партия Марказий Кенгаши mt.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Интервью 24 | Алишер Қодиров – Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикерининг ўринбосари билан суҳбат
#13dec #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
#Сессия

⚡️ Жорий йил 12 декабр куни Халқ депутатлари Қуйи Чирчиқ тумани Кенгашининг Олтинчи чақириқ йигирма биринчи сессияси бўлиб ўтмоқда.

📍 Сессияда халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари раҳбарлари, корхона, ташкилот, сиёсий партиялар раҳбарлари, мактабгача таълим ташкилотлари мудиралари, мактаб директорлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этмоқдалар.

📌Шунингдек, сессия ишида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Шадиева Зухра Турсуновна ҳамда Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг Ёшлар сиёсати ва соғлом авлодни тарбиялаш масалалари бўйича доимий комиссия аъзоси Қосимов Бахтиёр Зокирович қатнашмоқда.

✍️ Қуйи Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

@quyi_chirchiq_pressa
"САЛОМАТЛИК УЧУН 5000 ҚАДАМ" ДА ҲОКИМ ВА ДЕПУТАТЛАР ЮРУШГА ЧИҚДИ


Маълумки, Жорий йил 9 декабрь куни Давлатимиз раҳбари бошчилигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш, туманда аҳолининг жисмоний фаоллигини ошириш борасидаги ишларни жадаллаштириш мақсадида оммавий спорт тадбирларига старт берилилган эди. Мазкур тадбирни Пискент туман ҳокимининг ўзи бошлаб берди.

🚶♂Бугун эрта тонгдан туман ҳокими Р.Рихсиев бошчилигида сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, ташкилот ва муассаса раҳбар ва ходимлари, сиёсий партиялар ва депутатлар, ёшлар иштирокида "Ёшлар боғи" дан оммавий юриш бошланди.

📌Соғлом турмуш тарзи тарафдори бўлган барча раҳбарлар ва аҳоли вакиллари марафондан сўнг Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида бадантарбия машғулотларида қатнашдилар.

📌Аҳолини оммавий спортга кенг жалб этиш мақсадида бундай тадбирлар давомли бўлса ажаб эмас.

https://t.iss.one/Partiyaviloyatkengashi
Таклиф ва мулоҳазалар учун:@sohiba_suyunova
@Uzmtdp_Tosh_vil.
📌 МИЛЛИЙ КУРАШИМИЗНИНГ ШАҲАР ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ

Болаларни спортга кенг жалб этиш, уларга соғлом ҳаёт туҳфа этиш билан баробар. Шу боис, Олмалиқ шаҳридаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабида Миллий кураш спорт тури бўйича шаҳар Прокурори соврини учун мусобақа ўтказилди. Тадбирни шаҳар прокурори Музаффар Маматов очиб бериб, соғлом турмуш тарзидаги спортнинг аҳамияти, унинг ўзига хос қадрият ҳақида тўхталиб ўтди.

Мусобақада 55 нафар спортчи ўқувчилар иштирок этиб, ўзаро куч синашди. Ғолиб ва совриндорлар шаҳар прокурори Музаффар Маматов ҳамда Халқ депутатлари шаҳар Кенгашига ЎзМТДПдан сайланган депутат Озод Хасановлар томонидан қимматбаҳо совға ва дипломлар билан тақдирланди.

ЎзМТДП Тошкент вилояти КЕНГАШИ “Ёшлар қаноти”

https://t.iss.one/Partiyaviloyatkengashi
Таклиф ва мулоҳазалар учун:@sohiba_suyunova
@Uzmtdp_Tosh_vil.
Партия Марказий Кенгаши mt.uz
📌 “ЭНГ ЯХШИ – КИТОБХОН ОИЛА” ТАНЛОВИ

Тошкент вилояти Бўка тумани Mаданият уйида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Тошкент вилоят Кенгаши томонидан “Энг яхши – китобхон оила” кўрик-танловининг ҳудудий босқичи бўлиб ўтди.📚

📖 Унда Бўка тумани ва Бекобод шаҳар иштирокчилари беллашдилар. Иштирокчилар:
1. Биз китобхон оиламиз;
2. Биз севган китоб;
3. Бадиий ва маънавий саводхонлик беллашуви. (билет тортиш шаклида) каби шартлар асосида ўз маҳоратларини намойиш этишди.

🔰 Ўзининг гўзал нутқи, китобхонлиги ва билимдонлиги билан томошабинларда ўзгача таассурот қолдирган Бекабод шаҳарлик Эгамбердиевларнинг оила вакиллари кўрик-танловнинг фахирли 1 ўринга, Бўка туманилик Абдужабборовлар оиласи эса 2 ўринга муносиб, деб топилди.

✍️ Эсингизда бўлса, 2017 йил 13 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутоласи ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги қарори қабул қилинган эди. Музкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида “Энг яхши – китобхон оила” кўрик-танлови ташкил этилди. Танлов оилаларда мутолаа маданиятини ошириш, китобга бўлган меҳрни уйғотишга хизмат қилмоқда. Зеро ёшларни китобхонликка жалб этишда ота-она, оиланинг ибратли таъсирининг ўрни каттадир.

https://t.iss.one/Partiyaviloyatkengashi
Таклиф ва мулоҳазалар учун:@sohiba_suyunova
@Uzmtdp_Tosh_vil.
Партия Марказий Кенгаши mt.uz
📌 КИТОБГА ДЎСТ ОИЛАЛАР БЕЛЛАШДИ

📖 "Энг яхши китобхон оила"танловининг навбатдаги жамоалари Қибрай тумани "Ифтихор" маҳалласида жамланишда. Уда Чирчиқ шаҳар, Қибрай ҳамда Бўстонлиқ туманларидан ташриф буюрган оилалар ўртасида туманлараро беллашув бўлиб ўтди.

📚Аҳоли ўртасида китобхонликни тарғиб этиш,хотин-қизлар ва ёшларни китобхонликка янада кенгроқ жалб этиш мақсадида ЎзМТДП Қибрай туман Кенгаши ҳамда Қибрай туман Ахборот кутубхона маркази ҳамкорлигида ташкил этилган танлов якунида,Қибрай туманидан иштирок этган Юсуфжоновлар оиласи ҳамда Чирчиқ шаҳрилик Саидовлар оил фахрий биринчи ўринни эгаллаб,вилоят босқичи йўлланмасини қўлга киритди.

🎁Танлов иштирокчилари фахрий ёрлиқ ва эсталик совғалари билан тақдирландилар.

Аввалроқ,Ўзбекистон "Миллий тикланиш" партияси Қибрай туман Кенгаши томонидан тумандаги Ахборот кутубхона марказига турли йўналишдаги китоблар совға қилинган эди.

https://t.iss.one/Partiyaviloyatkengashi
Таклиф ва мулоҳазалар учун:@sohiba_suyunova
@Uzmtdp_Tosh_vil.
Партия Марказий Кенгаши mt.uz
Forwarded from "MILLIY TIKLANISH" PARTIYASI (𝗔𝘅𝗯𝗼𝗿𝗼𝘁 𝘅𝗶𝘇𝗺𝗮𝘁𝗶)
Forwarded from "MILLIY TIKLANISH" PARTIYASI (𝗔𝘅𝗯𝗼𝗿𝗼𝘁 𝘅𝗶𝘇𝗺𝗮𝘁𝗶)
📌 Ҳунармандлар фаолиятига бефарқ эмасимиз!

“Миллий тикланиш” демократик партияси Чирчиқ шаҳар кенгаши ташаббуси билан ҳунармандлар кўргазмаси ташкил қилинди. Республика ҳунармандлар уюшмасининг Чирчиқ шаҳар бўлими билан ҳамкорликда ўтказилган кўргазмада 70 дан ортиқ ҳунармандларнинг ёғоч ўймакорлиги, аёллар тақинчоқлари, миллий кийим-кечак ва рассомчилик намуналарини намойиш қилинди.
Чирчиқ шаҳар шаҳар кенгаши ташаббуси билан “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган айрим ишсиз ёшлар “Устоз-шогирд” анъанаси асосида уста-ҳунармандларга шогирдликка берилган эди. Кўргазмада айнан шундай ёшларнинг ҳам қўл меҳнати намуналари намойиш қилинди.
Зеро, партиянинг Сайловолди дастурида халқ ижодиётининг ноёб намуналарини асрлар давомида сақлаб, ривожлантириб келаётган ҳунармандларни қўллаб-қувватлаш, тарихий, маданий меросимизни асраб-авайлаш, бойитиш ва уларни “устоз-шогирд” анъаналари асосида янада ривожлантириш энг устувор вазифа сифатида белгиланган.

✍️ ЎзМТДП Тошкент вилояти кенгаши Ахборот хизмати

#BIRMIZ. QALBAN BIRGAMIZ!
#BIRGA YENGAMIZ!

🔹Telegram 🔹 Website 🔹 Facebook 🔹 Instagram🔹
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Голландия бош вазири кофени тўкворди ва у нима қилганини кўринг. Бизани амалдорлар нима қилган бўларди?👇

https://t.iss.one/Partiyaviloyatkengashi
Таклиф ва мулоҳазалар учун:@sohiba_suyunova
@Uzmtdp_Tosh_vil.
Партия Марказий Кенгаши mt.uz