@Milliytiklanish_Toshkent "MILLIY TIKLANISH" TOSHKENT RASMIY SAHIFA
306 subscribers
17.4K photos
1.4K videos
4 files
6.93K links
Таклиф ва мулоҳазалар учун
@Uzmtdp_Tosh_vil. Партия Марказий Кенгаши mt.uz https://www.facebook.com/Toshkentviloyat
Download Telegram
Депутат аҳоли билан

Халқ депутатлари Бўстонлиқ тумани Кенгашига ЎзМТДПдан 24-"Хумсон" сайлов округига сайланган депутат А.Рўзметов, "Хумсон" ва "Чинор" МФЙ ходимлари ҳамда маҳаллий аҳоли билан биргаликда ҳашар ўтказилиб, округдаги Хумсон ва Чинор қишлоқлари ҳудудидан оқиб ўтувчи канал Ўзбекистон Республикаси Президентининг бу йил селектор йиғилишидаги кўрсатмаларига асосан қишлоқ жойларда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, деҳқон ва фермер хўжаликлари ва аҳоли томорқа ерларига сув таъминотини узлуксиз етказилиб беришни таъминлаш мақсадида Хумсон ва Чинор қишлоқларидан оқиб ўтувчи канал тозаланди. Бу эса аҳоли томорқа ерлари, фермер ва деҳқон хўжаликлари қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини суғорилиши ва сув таъминотининг тўхтаб қолмаслиги учун шароит яхшиланди.
Саҳоват ва кўмак

Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгашига ЎзМТДПдан 6-сайлов округига сайланган депутат Ўлмасова Матлюба томонидан “Калмакир" маҳалла фуқаролар йиғинидаги кам таъминланган ижтимоий ҳимояга муҳтож 20 та оилага озиқ-овқат маҳсулотлари билан хайрия ёрдами кўрсатилди.

Каналимизга аъзо бўлинг👇
https://t.iss.one/Partiyaviloyatkengashi
Таклиф ва мулоҳазалар учун:@Viloyatxon
@Uzmtdp_Tosh_vil. Uyda qoling
Партия Марказий Кенгаши mt.uz
https://www.facebook.com/Toshkentviloyat
#BIRMIZ QALBAN BIRGAMIZ
#UYDA QOLING
"Оммавий маданият"нинг ёшлар ва хотин-қизлар онгига салбий таъсири
https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=950394235402883&id=100012969450848
Саҳоват ва кўмак

ЎзМТДПдан Халқ депутатлари Чиноз туман Кенгашига 11 - Яллама сайлов округидан сайланган депутат Олимжон Исоқов ва тумандаги Яллама жоъме масжиди имом - хатиби Қодиров Азимжон хожи ҳамда масжид мутаваллиси Қаҳрамон хожи Рўзимуротовлар билан биргаликда “Саҳоват ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида Соҳибкор маҳалласидаги 6 та эҳтиёжманд ва 2 нафар бетоб ётган фуқаролар хонадонларига ташриф буюриб, ҳар бир хонадон учун 150 000 сўмлик 12 ҳил турдаги озиқ - овқат маҳсулотларини етказишди.
Фуқаролар томонидан саҳоватли инсонларга миннатдорчилик билдирилди.
Бугун Пискент туман ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари, "Миллий тикланиш" демократик партиясининг фаол аъзоси Б.Озодов томонидан деҳқон бозоридаги карантин тартиб-қоидаларига амал қилиниши бўйича ўрганиш ва тушунтириш ишлари олиб борилди.
Халқ депутатлари Пискент туман Кенгаши 13-Янгиҳаёт сайлов округи депутати, партия туман Кенгаши раиси Дилором Ҳакимовага Ғайрат МФЙ ҳудудида истиқомат қилувчи 12 нафар фуқаролар томонидан май ойида бандлик масаласида фурожаат келиб тушган эди. Мурожаатга асосан фуқароларни жамоатчилик асосида Ғайрат МФЙга пилла боқиш учун ишга қабул қилинган. Бугун депутат Д.Ҳакимова ҳамда Пискент тумани Маҳалла ва оилани қўллаб- қувватлаш бўлимининг биринчи ўринбосари, партиянинг "Аёллар қаноти"фаоли Х.Аҳмедова билан 12 нафар иш билан таъминланган фуқаролар ҳолидан хабар олиниб, пиллачилик бўйича амалга оширилган ишлар ўрганилди.
Forwarded from Alisher Qodirov
Олий Мажлис Қонунчилик Палатасида “Таълим тўғрисида”ги қонун лойиҳаси қабул қилинди. “Миллий тикланиш” ДП фракцияси қонун лойиҳасида партия ташаббусларини акс эттиришга эришди. Жумладан, 

- қонун лойиҳасининг 3-моддасига “тарбия” тушунчаси киритилди. Бу таълим жараёнидаги тарбиянинг аҳамиятини тиклашга хизмат қилади. Партия узлуксиз таълим тизимида узлуксиз тарбия жараёнини тиклаш бўйича ишларини бундан кейин ҳам давом эттиради;

- нодавлат таълим ташкилотларига Ўзбекистоннинг таълим стандартлари ва талабларига зид бўлмаслик мажбурияти қонунга киритилди. Бу таклифимизни инновацияларга тўсқинлик қилади деган фикрлар билдирилди. Ундай эмас. Инновациялар туб таълим ва тарбия манфаатларимизга зид бўлиши мумкин эмас;

-қонун лойиҳасининг 4-моддасида алоҳида хатбоши билан таълим ва тарбия жараёнларига миллий ва умуминсоний қадриятларни сингдирилиши белгилаб қўйилди. Таькидлаш лозим, шу пайтгача таълим тизимида “миллий қадриятлар” сўзидан қочилган;

- қонун лойиҳасининг 49-моддасида таълим ташкилотларида кийим-кечакка қўйиладиган талабларни Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланиши бекор қилинди. Бу масала соҳанинг ваколатли органлари томонидан белгиланиши кўзда тутилмоқда. Қонунга мувофиқ, кийим-кечакка талабларни мактабларда - Халқ таълим вазирлиги, олий таълим муассасаларида - Олий таълим вазирлиги, олий таълим муассасаларининг таклиф ва шароитларидан келиб чиқиб белгилайди.

“Таълим тўғрисида”ги қонун билан ишлаш жараёни боғча, мактаб ва олийгоҳларда таълим ва тарбиянинг алоҳида жиҳатларини хисобга олиш зарурлигини, кўп ҳолларда уларни бир-бирига мос тушмаслигини кўрсатди. “Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида”ги қонун қабул қилинган, худди шундай мактаб ва олийгоҳлар бўйича алоҳида қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш керак.

@alisher_qodirov
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида” Президент Фармони (ПФ-5996-сон, 18.05.2020 й.) қабул қилинди.

Унга кўра, 2020 йилнинг 1 июнидан 1 сентябригача мол-мулк солиғи ва ер солиғи тўлашдан озод қилинади:

🔺кичик тадбиркорлик субъектлари;
🔺бозорлар ва савдо комплекслари;
🔺кинотеатрлар;
🔺умумий овқатланиш жойлари;
🔺жамоат транспорти корхоналари;
🔺спорт-соғломлаштириш муассасалари;
🔺йўловчи ташиш, маиший хизмат кўрсатиш, биноларни, шу жумладан банкетлар ўтказиш учун ижарага бериш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар.

Кичик тадбиркорлик субъектларига қуйидаги суммаларни ҳисобдан чиқариш кўринишида давлат томонидан қўшимча қўллаб‑қувватлаш тақдим этилади:

👉 Президентнинг ПФ-5969‑сон ва ПФ‑5978‑сон фармонларига асосан фоизсиз кечиктириш (бўлиб‑бўлиб тўлаш) берилган, 2020 йил апрель ва май ойлари учун тўланиши лозим бўлган мол-мулк солиғи ва ер солиғи суммалари;

👉 2020 йил 15 май ҳолатига ер солиғи ва мол‑мулк солиғи бўйича 2020 йил 1 январдан бошлаб ҳосил бўлган пеня ва жарималар суммалари.