#CHSB
#End_of_term_exam
📷 Ixtisoslashtirilgan ta‘lim muassasalari agentligi tizimidagi Jondor tuman ixtisoslashtirilgan maktabida 1- chorak uchun yakuniy imtihonlarga start berildi.
✅Jarayondan fotolavhalar...
🏢Jondor tumanidagi ixtisoslashtirilgan maktabning ijtimoiy tarmoqdagi rasmiy sahifalari:👇
Instagram |Telegram |Facebook | You tube

#jarayon

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#project_work
🏢 JONDOR DISTRICT SPECIALIZED SCHOOL
✨ Photos from classes
👩🏫 Teacher: Gafurova Zarnigor Tokhirovna
👨💼👩💼👨💼👩💼 Class: 10-B
✅Theme: Healthy Eating
🏢Official pages of the specialized school in Zhondor district on social networks:👇
Instagram |Telegram |Facebook | You tube
🏢 JONDOR DISTRICT SPECIALIZED SCHOOL
✨ Photos from classes
👩🏫 Teacher: Gafurova Zarnigor Tokhirovna
👨💼👩💼👨💼👩💼 Class: 10-B
✅Theme: Healthy Eating
🏢Official pages of the specialized school in Zhondor district on social networks:👇
Instagram |Telegram |Facebook | You tube
Forwarded from Бухоро. Ёзувчилар уюшмаси
Hayotning rangi yo'q, surga o'xshaydi,
Nay nolasi hazin sirga o'xshaydi.
Qaydadir nay yig'lar, menam yig'layman,
Ikkovning dardimiz birga o'xshaydi.
Halima Xudoyberdiyeva
Уланиш учун: https://t.iss.one/ijod_bustoni
Nay nolasi hazin sirga o'xshaydi.
Qaydadir nay yig'lar, menam yig'layman,
Ikkovning dardimiz birga o'xshaydi.
Halima Xudoyberdiyeva
Уланиш учун: https://t.iss.one/ijod_bustoni
Forwarded from Бухоро. Ёзувчилар уюшмаси
Қутлов!
СИРОЖИДДИН САЙЙИД 65 ЁШДА
Бугун Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййид туғилган кун. Шоир қутлуғ 65 ёшни қаршилади.
Сирожиддин Саййид 1958 йил 30 октябрь куни Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани Кундажувоз қишлоғида туғилган.
“Хайрулланинг командаси” номли илк ҳикояси 1972 йилда – саккизинчи синфда ўқиб юрган чоғларидаёқ республика болалар газетасида босилган. Бу шингил ҳикоя унинг бирга копток тепиб юрган синфдош жўраларига бағишланган.
“Руҳим харитаси” номли илк китоби 1985 йилда Ғафур Ғулом номидаги нашриётда босилиб чиқди. Шундан кейин унинг “Салқин харсанглар кафтида” (1986), “Севги мамлакати” (1987), “Асрагил” (1990), “Меҳр қолур, муҳаббат қолур” (1992), “Куйдим” (1994), “Уйингдаги бешиклар” (1996), “Ватанни ўрганиш” (1996), “Эгаси бор юрт” (2001), “Қалдирғочларга бер айвонларингни” (2005), “Дил фасли” (2007), “Яшасин ёмғирлар” (бадиалар, суҳбатлар, адабий мақолалар, 2007) “Юз оҳ, Заҳириддин Муҳаммад Бобур” (достон, 2011), “Буғдойбўй Ватан” (бадиалар, мақолалар, 2011), “Очил, эй гул, ки бўстон вақти бўлди” (2014), “Сўз йўли” номли икки жилдли сайланмаси (2008), “Онамнинг кулчалари”, “Матонат манзумаси”, “Элдошларим, дилдошларим” (2021) сингари китоблари босилиб чиқди.
Сирожиддин Саййид шеърларида халқ оғзаки ижодига хос содда, лўнда ифода усули мумтоз адабиётимиздаги зариф оҳанглар билан уйғунлашиб кетган. У кўпқиррали ижодкор сифатида замонавий ўзбек шеърияти ривожида ўз ўрни ва мақомига эга, дейди адабиётшунослар шоир ижодига баҳо берар экан.
“Таназзул” (1989), “Тўпалондарё билан хайрлашув” (1992), “Яхшилик эскирмайди” (Қирқ ҳадис, 1992-2001), “Баҳор Сурхондан бошланар” (2002), “Лайлакқор ва одамзод ривояти” (1998), “Юз оҳ, Заҳириддин Муҳаммад Бобур” (2010) достонлари мустақиллик йиллари эпик жанр қиёфасини яратишда муҳим ўрин тутади.
Рус шеъриятининг гултожи Пушкин лирикасидан намуналарни, атоқли шоир Андрей Вознесенскийнинг “Мангу ризқ” (1991) шеърлар ва насрий китобини, булғор шоири Любомир Левчев шеърларини, жаҳоншумул мусаввир Пабло Пикассонинг шеърий тажрибаларини, Абу Ҳомид Ғаззолийнинг “Муножот лаззати” номли ҳикматларини, Жалолиддин Румий, Ҳофиз Шерозий ғазаллари билан ҳикматларини, Рўдакий, Александр Файнберг, Лойиқ Шерали шеърларини ўзбек тилига таржима қилиб нашр эттирди.
Шоирнинг шеър ва достонлари рус, туркман, украин, белорус, тожик, қозоқ ва озарбайжон тилларига таржима қилинган.
Сирожиддин Саййиднинг адабиёт йўлидаги хизматлари давлатимиз томонидан муносиб тақдирланди. У 1999 йилда “Дўстлик” ордени, 2006 йилда “Ўзбекистон халқ шоири” фахрий унвони, 2021 йилда “Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирланган.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси жамоаси ва кун сонли аъзолари Сирожиддин Саййидни таваллуд топган куни билан самимий муборакбод этади.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати

ЭГАСИ БОР ЮРТНИНГ...
Очсанг давронларнинг китобларини,
Қанча карвонларнинг эртаги бордир.
Тингла доноларнинг хитобларини:
Эгаси бор юртнинг – эртаси бордир.
Дунёнинг манзилу маконларида
Бир рўзғор бут бўлса, тўрттаси хордир.
Боққил бул диёрнинг қўрғонларига,
Эгаси бор юртнинг – эртаси бордир.
Бунда Ой, Қуёшдан чеҳралар олган
Ўғил ҳам қизларнинг эркаси бордир.
Ҳар айтган сўзидан Ватан туғилган,
Эгаси бор юртнинг – эртаси бордир.
Миллёнлаб ўзбекнинг умидлари жам,
Миллён бу овозлар – номус ҳам ордир.
Чопдим шеърларимни қўлтиқлаб мен ҳам,
Эгаси бор юртнинг – эртаси бордир.
Қалдирғочларга бер айвонларингни,
Қушнинг ҳам бек билан бекаси бордир.
Сингилжон, экавер райҳонларингни,
Эгаси бор юртнинг – эртаси бордир.
Умр гоҳи ширин, гоҳи талх бўлғай,
Улуғ ниятларга Оллоҳ ҳам ёрдир.
Эгаси бор юртнинг эли халқ бўлгай,
Эгаси бор юртнинг – эртаси бордир!
Сирожиддин САЙИИД,
Ўзбекистон халқ шоири