Oлмалиқ ҳаёти | Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!
23.5K subscribers
42K photos
8.14K videos
148 files
18.5K links
Республика, вилоят ва Олмалиқ шаҳридаги янгиликлар, хабарлар, тадбирлар ва эълонлар.

Мурожаатлар учун: @Olmaliqhayotibot
Реклама: 94-412-75-77

Мулоқот гуруҳи:
https://t.iss.one/+UgnIEHVJ9eNt_WdW

👉 https://t.iss.one/Olmaliqhayoti
Download Telegram
Forwarded from Turon Line
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
IMEI кодни рўйхатдан ўтказишнинг беш усули.

Шошилинг, вақтингиз жуда оз қолди!

Youtube каналимизга обуна бўлиб, янада кўпроқ видеоларни томоша қилинг!

https://youtu.be/T24xlptuFqU
Қўйвор рўзғор, қўйворгин Тошкент
Уйда мени онам кутяпти.
Эрта шанба келармикан деб,
Ҳафталарда умри ўтяпти.

Мен билимдон, мен масъул ходим,
Қоғозларда ёзиб адолат.
Англаяпман бариси ёлғон,
Битта рост бор у - онам фақат!

Қўйвор рўзғор, қўйвор битмас иш...

Нурхон Элмирзаева
#Билдириш

‼️"СУВОҚОВА" ШАҲАР ФИЛИАЛИ МАЪЛУМ ҚИЛАДИ!

Шаҳримизнинг "Эҳтиром" кўчасидан ўтган д-600 мм бўлган марказий ичимлик суви қувури ёрилганлиги сабабли, "Москва" кўчаси, "Металлург", қуйи трасса, ИИБ. ДСИ ҳудудларида вақтинчалик ичимлик суви таъминоти тўхтатилди.

Айни вақтда корхонамиз ишчи-ходимлари томонидан камчиликни бартараф этиш юзасидан тезкор ишлар олиб борилмоқда.

@Olmaliqhayoti
ДАДАМГА МАКТУБ...

Салом, менинг меҳрибон дадажоним! Яхши ишлаб юрибсизми?

Мени кечиринг, кеча ҳам Сизни кўраман, деб кутиб-кутиб, ухлаб қолибман. Лекин, ухлаган бўлсам ҳам, мени эркалаганингизни, суйиб ўпиб қўйганингизни ҳис қиламан.

Биламан, бизни боқиш учун, уйғонмасимиздан ишга кетиб, ухлаганимизда қайтасиз. Сизни охирги марта бир ой илгари кўрган эканман. Ўшанда Сиз билан маза қилиб ўйнаганим эсимда. Яна шундай ишдан барвақт қайтишингизни ҳар куни интиқиб кутаман.

Мен Президент бобомларни яхши кўраман. Президент бобомлар Сизга ишдан барвақт қайтишингизни айтган эканлар. Нимага айтганларини қилмаяпсиз?!
Ойим айтадилар, агар Сиз кечгача ишламасангиз, ишдан ҳайдашлари мумкин экан. Сизни ишдан ҳайдашса, қишлоққа қайтиб кетишимизга тўғри келар экан. Кейин Сиз ишламасангиз оч қолар эканмиз. Ҳозирги кунда тирикчилик жуда қийин экан. Дадажон, қишлоқдаги уйимизда яшасак ҳам, майли, фақат Сизни кўриб турсам бўлди!
Ўқитувчимиз одобим учун икки баҳо қўйди. Ойимга айтишича, менга ота тарбияси етишмаётган экан.

Бугун ойимга йиғлаб бердим, “Дадам бизни ёмон кўради” деб. Ойим айтдиларки, Сиз бизни жуда ҳам яхши кўраркансиз, Сиз ҳам биз билан бирга бўлишни хоҳларкансиз. Лекин бошлиқларингиз рухсат беришмас экан.

Илтимос , дадамнинг бошлиқлари, дадамга барвақтроқ жавоб беринг!
Илтимос , дадажон, уйга барвақтроқ келинг! Сизни жуда ҳам соғиндик.
#Тезкор

ФВБ (МЧС) шаҳар бўлими огоҳлантиради!

Бугун Олмалиқ шаҳар "Рамазони шариф" жомеъ масжиди рўпарасидаги "Олтмиш хўжалик" ҳудудида маълум сабабларга кўра ўчирилган табиий газ, ҳозир 30 дақиқадан сўнг, соат 22:30 да берилишни бошлайди.

Ҳудуддаги фуқаролардан газ таъминоти берилиши билан боғлиқ ҳолатларда хавфсизлик чораларини кўришларини сўраймиз.

@Olmaliqhayoti
Forwarded from Huquqiy axborot
#Кун_тарихи

🗓 1 декабрь – Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни

Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни 1988 йилдан бошлаб дунё бўйлаб ҳар йили 1 декабрь куни нишонланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Иқтибос

Дунёнинг кучлилари қаторида бўлиш учун сизни на иш ҳажмининг улканлиги, на натижанинг номаълумлиги қўрқита олмаслиги керак.

Роман Абрамович

@Olmaliqhayoti
#Эшитдингизми

Олмалиқда автосалон филиали очилди

Бугун шаҳримизда автосалон филиалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Салондан Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган исталган автомашинани харид қилишингиз мумкин.

Манзил: "Гўзал" кафесининг ёнидаги бино.

Суратлар муаллифи: Воҳиджон Тўраев.

@Olmaliqhayoti
Каналимизга уланиш:👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEgPjsP3uFFKtZIERA
#Тўй

Олмалиқда кўпкари бўлди

Бугун Абдулла Қодирий маҳалласи (Қорақия)да ака-ука Акром ва Икром Самадовлар ўғилларининг суннат тўйи муносабати билан кўпкари ташкиллаштиришди.

Кўпкарига соврин учун жами 8 та туя, 10 та тона, 20 та қўй, 20 та сарка, 40дан ошиқ гилам ва пул мукофотлари қўйилди. Тадбирда қўшни Қозоғистон, Қирғизистон ва республикамиз вилоятларидан Фарғона, Жиззах, Сирдарё, Қўқон, Тошкент шаҳри ва вилоятимиз туманларидан жами 450дан ортиқ чавандозлар ташриф буюришди.

Томошабинлар сони тахминан 5000дан ошиқ бўлди-ёв. Эълон қилинмаса ҳам қаердан тўпланишди шунча одам?! Ё чавандозлар ва ишқибозларнинг ҳам ўз телеграм группаси бормикин-а😂

Қуйида фотомухбиримиз Воҳиджон Тўраев томонидан олинган видеолавҳаларимизда кўпкари жараёни.👇👇

@Olmaliqhayoti
Каналимизга уланиш:👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEgPjsP3uFFKtZIERA
#Дарвоқе

Ҳа, айтганча, иш билан бўлиб, Янги йилга ҳам 30 кун вақт қолганини сезмабмиз. Шаҳримиздаги "Корзинка" супермаркети бугунданоқ биносини Янги йил безаклари билан безашни бошлаворибди.

Бугун 1 декабрь, эшигимизни ноябрдан бошлабоқ қаттиқ қоқиб, қиш келди. Қишда ҳаммамизни сув балоси, газ балоси, свет балоси, йўл балоси ва туҳмат балосидан Аллоҳ асрасин!

Сабабсиз оҳ-воҳ қилиб бир-биримизга озор бермайлик! Ҳамма ўз ишини виждонан бажарса, бунга ҳожат қолмайди. Қаторимиз хато бўлмай, баҳор бойчечагини кўзларимизга суртиш ҳаммамизга насиб қилсин!

Кутишга тайёрланинг, ҳассасини дўққилатиб, Қорбобо ва Қорқиз келмоқда! ☺️

@Olmaliqhayoti
Каналимизга уланиш:👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEgPjsP3uFFKtZIERA
#ОИТС

Дунёда 37 млн ОИВ билан касалланган инсонлар яшамоқда!

▶️ОИТС тўғрисида нималарни билишимиз керак?

▶️ОИВ инфекцияси нима?

▶️ОИТС — «Аср вабоси»

▶️Касаллик қандай йўллар билан юқади?

▶️Касаллик белгилари қандай?

▶️ОИТС бу ҳаёт тугади дегани эмас...

▶️1 декабр «Бутун жаҳон ОИТСга қарши кураш» куни

▶️Республикамизда касалликнинг олдини олиш борасида қандай ишлар амалга оширилмоқда?

Батафсил 🔽

👉https://www.xabar.uz/post/dunyoda-37-mln-oiv-bilan-kasallangan-insonlar-yashamoqda

@Olmaliqhayoti
Каналимизга уланиш:👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEgPjsP3uFFKtZIERA