Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
2.92K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
121 files
8.63K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#обод_маҳалла

Ҳоким "Олмалиқсой" маҳалласини ўрганди

⚡️ Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгашининг қарорига кўра, шаҳримизнинг энг катта маҳаллаларидан бири - "Олмалиқсой" МФЙ ҳам жорий йил "Обод маҳалла" дастурига киритилган.

📌Шу муносабат билан бугун шаҳар ҳокими Қобил Хамдамов "Олмалиқсой" маҳалласида бўлиб, тегишли корхона-ташкилот раҳбарларига маҳаллани тўлиқ хатловдан ўтказиб, таъмирлаш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш ҳақида кўрсатма берди.

🚌 Ҳоким бошчилигидаги масъул раҳбарлар автобусда маҳалладаги "Олмалиқсой", "1-Ғунча", Абай, пр.Абай, "Маърифат", Ф.Хўжаев, Бибихоним, "Бинокор", Ш.Рашидов, "2-Қатортол" каби кўчаларида бўлиб, таъмирланиши лозим бўлган жойларни кўздан кечиришди.

🛠 Айтиш жоизки, "Олмалиқсой" маҳалласида бугунги кунда 828 та хонадонда жами 3880 нафар аҳоли истиқомат қилиб келмоқда. Маҳалла аҳлининг аксарияти паррандачилик ва чорвачилик ҳамда кунбай ишларда фаолият юритади. Маҳаллада бирорта мактаб, боғча, дорихона, спорт майдончаси мавжуд эмас. Йўллар, кўча ёритиш чироқлари таянчлари таъмирталаб аҳволда. Хонадонларга интернет тармоғи етиб келмаган.

✔️Мавжуд камчиликларни бартараф этиш эса молиявий таъминотга боғлиқ. Шу боис маҳаллани ободонлаштиришдан аввал, ажратилган маблағдан келиб чиқиб, ишлаб чиқилган лойиҳа асосида таъмирланиши белгилаб олинди.

Web-site | Telegram | Facebook| YouTube | Instagram
Forwarded from Sport vazirligi
Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида Универсал жанг бўйича ўғил болалар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Чемпионатда ўғил болалар ва қизлар 4тадан ёш тоифасида ғолиблик учун баҳс олиб боришяпти. Мусобақа 27 мартга қадар давом этади. Тафсилотлар билан қуйидаги видеолавҳа орқали танишасиз.

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
#ҳоким_секторида

"Ёшлар дафтари" ва "Аёллар дафтари" бўйича вазифалар таҳлил қилинди

⚡️Олмалиқ шаҳар ҳокими, 1-сектор раҳбари Қобил Хамдамов раислигида бугун сектор штабида маҳаллабай тизим бўйича "Бошқарув офиси" ишчи гуруҳи аъзоларининг 15 кунлик фаолияти муҳокама этилди.

"Аёллар дафтари" бўйича "Қалмоққир", "Олмалиқсой", "Коинот", Беҳбудий, Ҳ.Олимжон, А.Навоий, М.Улуғбек, "Бирдамлик", "Саховат" маҳалла фуқаролари йиғини раисларининг ҳисоботлари тингланиб, "Коинот" маҳалласидаги ишлар танқид қилинди.

✔️"Ёшлар дафтари" бўйича бугунги кунга қадар 62 нафар ёшга тавсиянома берилган бўлиб, 14 нафарига банклар томонидан тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун имтиёзли кредитлар ажратилган. Бу борада Халқ банки Олмалиқ филиали томонидан сусткашликка йўл қўйилаётгани таъкидланди. Фуқаролиги бўлмаган шахсларга ёрдам бериш бўйича алоҳида ёндашув зарурлиги билдирилиб, бунга алоҳида вақт ажратилиши режалаштирилди.

Web-site | Telegram | Facebook| YouTube | Instagram
#Дайжест

БУГУН вилоятда

*Қибрай тумани.
Туркиялик мутахассис фермерларга амалий дарс ўтди.

*Ўрта Чирчиқ, Пискент ва Паркент туманларида янги бинолар фойдаланишга топширилди.

*Тошкент тумани. Волейбол спорт тури бўйича Ўзбекистон кубоги мусобақаси ўтказилмоқда.

*Олмалиқ шаҳри. Универсал жанг бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтмоқда.

*Оҳангарон тумани. Коронавирусга қарши оммавий эмлаш учун тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

*Бекобод тумани. Фуқароларни ўзини ўзи банд қилиш бўйича амалий тадбир бўлиб ўтди.

*Зангиота тумани. "Аёллар дафтари"га киритилган фуқароларнинг 6 нафари иш билан таъминланди.

*Янгийўл шаҳри. Барҳаёт Мелиев шаҳарда амалга оширилаётган ишларни ўрганиш учун борди.

*Янгийўл тумани. Самарқанд кўчаси асфальтлаштирилмоқда. /“Real Golden max” МЧЖ раҳбарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

*Юқори Чирчиқ тумани. Ҳоким ижтимоий ҳимояга муҳтож оила вакиллари билан учрашди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
ЭЪЛОН!

"E-IJRO AUKSION"
электрон савдо майдончаси имкониятларини янада кенгайтириш, иштирокчиларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида янги такомиллаштирилган тизим ишга туширилиши режалаштирилган. Шу муносабат билан 2021 йил 27-28-29 март кунлари E-AUKSION.UZ тизимида техник ишлар олиб борилади.

- 29 мартдаги онлайн-аукцион савдолари 31 март санасига;
- 30 мартдаги онлайн-аукцион савдолари 1 апрель санасига (айрим турдаги лотларнинг савдоси 31 март кунига) кўчирилганини маълум қиламиз. Батафсил маълумот лотларга ариза берган иштирокчиларнинг шахсий кабинетига юборилган.

Батафсил: e-auksion.uz/news-view?news_id=257

Етказилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!

👇Хабардор бўлиш учун👇
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Одилжон Тожиев, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари:

〰️〰️〰️
🔎 «Ҳозир ахборот маконида кун тартибига чиқаётган мавзуларга табиий ҳол сифатида қараш керак. Вақт ўтиши билан одамларда ахборотларни саралаб олиш — медиасаводхонлик кўникмалари шаклланиб боради.

👨🏻‍💻 Яъни одамларнинг ўзида аввало «фильтр» бўлиши керак. Масалан, нохолис ахборот тарқатиляптими, уни ўқимасдан, эътиборсиз қолдирса, шу нохолис ахборот ўз-ўзидан йўқолиб кетади.

🌐 Ҳозир бўшлиқ бор,
яъни бунга биз, ижрочилар ва парламент вакиллари йўл очиб беряпмиз — ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлаётган «негатив»ларга нисбатан ўз вақтида қиёсий ахборотлар беролмаяпмиз. Энди бундан буён ахборот билан ишлашни жадаллаштирамиз. Ўйлашимча, маълум вақт ўтиб, блогерларимиз муайян йўналишга ихтисослашади ва халқ ҳам ахборотларни саралаб ўқишга одатланади».

Халқаро пресс-клуб

https://t.iss.one/aoka_uz
Мактабларда 4-чорак 29 мартдан бошланади

2021 йил 20 март куни 2020-2021 ўқув йилининг баҳорги таътилининг биринчи куни ҳисобланиши ҳақида аввалроқ хабар қилгандик.

Ҳозирда юртдошларимиздан баҳорги таътил узайтирилдими деган жуда кўплаб саволлар келиб тушмоқда. Мазкур саволга жавобан Халқ таълими вазирлиги баҳорги таътил 28 мартгача давом этиши, 4-чоракнинг илк куни 29 март эканлигини яна бир бор маълум қилади.

Шунингдек юртимиздаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда гибрид шаклдаги таълимга рухсат этилганлигини, қайсидир мактаб ёки ҳудуддаги эпидемиологик вазиятга қараб мактаб карантинга ёпиладиган бўлса, ушбу мактаб ўқувчилари вазият барқарорлашгунига қадар вақтинча таълимни онлайн шаклда давом эттириши мумкинлигини эслатиб ўтамиз.

Халқ таълими вазирлиги.

@Olmaliq_shahri
Маънавият ва ижодни қўллаб-қувватлаш мақсадли жамғармасини ташкил этиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

📍
http://uza.uz/posts/252140

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#фуқаролар_қабули

⚡️Олмалиқ шаҳар 1-сектор штабида шаҳар ҳокими Қобил Хамдамов ва шаҳар прокурори Музаффар Маматов фуқароларнинг мурожаатларини тинглади.

📌 Қабулда 101 нафар фуқаро иштирок этиб, уларнинг аксарияти бандлик, кредит, ер, уй-жой, моддий ёрдам ҳамда турли имтиёзлардан фойдаланиш масалалари бўйича мурожаат этишди.

✔️ Бандлик масаласидаги мурожаатчиларнинг аксарияти ОКМК АЖга ишга жойлашиш истагини билдириб, бу борада фуқароларга ишга жойлашиш тартиби ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилди ҳамда шаҳардаги хусусий корхоналардан иш таклиф этилди. Ер ва алимент масаласи бўйича мурожаат қилган фуқароларга ҳам ҳуқуқий тушунча ва тавсиялар берилди. Кредит юзасидан мурожаат қилган аксарият фуқароларнинг мурожаатлари эса жойидаёқ ҳал этилди.

Web-site | Telegram | Facebook| YouTube | Instagram