Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.05K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
113 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#cпорт

⚡️Олмалиқ шаҳар Болалар-ўсмирлар спорт мактабида бугун спортни оммалаштириш мақсадида "Очиқ эшиклар куни" тадбири ўтказилди. Тадбирда иштирокчиларга спортчилар томонидан эришилган ютуқлар ва кўргазмали чиқишлар намойиш этилди.

🏆Тадбирда иштирок этган шаҳар ҳокими Қобил Ҳамдамов ҳар бир спорт тури билан қизиқиб, ёшларнинг спортга бўлган эътиборини кузатди. Тадбирга таклиф қилинган ота-оналарга ҳар бир спорт тури бўйича батафсил маълумот берилди. Тадбир якунида истеъдодли спортчилар шаҳар ҳокими томонидан тантанали тарзда эсдалик совғалари билан рағбатлантирилди.

Web-site | Telegram | Facebook| YouTube | Instagram
#маҳалла
#сарҳисоб

❇️ Айни вақтда шаҳримиздаги барча маҳаллаларда 2020 йилда амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот йиғилишлари ўтказилмоқда. Хусусан, куни кеча "Тинчлик" МФЙда ҳам 2020 йил давомида олиб борилган ишлар юзасидан аҳолига ҳисобот берилди.

“Тинчлик” МФЙ фаолиятидаги ютуқ ва камчиликлар, келиб тушган мурожаатлар, шунингдек, шахсий ва маҳалла ҳудудидаги муаммолар юзасидан шаҳар хокимлигига ва 4-секторга ҳамда маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлимига аҳоли томонидан қилинган мурожаатлар тўғрисида ахборотлар ўқиб эшиттирилди.

Амалга оширилган ишлар:

🔰"Зарқайнар" 26-уй олдига йўл белгиси ўрнатилди;
🔰"Шарқ" тор кўчаларида сув қувурлари алмаштирилди;
🔰"Тинчлик" МФЙда ишсиз хотин-қизлар жамоатчилик ишларига таклиф этилиб, 10 нафари иш билан таъминланди.
🔰Ёрдамга ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар, ногиронлиги бор хонадонлар, пандемия даврида вақтинча ишсиз қолган оилалардан 120 та хонадонга озиқ-овқат жамланмалари берилди.

♻️Кучайтирилган карантин даврида:
🔹Маҳаллада 6 нафар оила яраштирилди;
🔹шаҳар ҳокимлиги томонидан 4 нафар аёллар бандлиги таъминланди;
🔹ёшларан 4 нафари ўзлари қизиққан касб йўналиши бўйича бепул ўқитилмоқда;
🔹маҳаллада истиқомат қилаётган 18-30 ёшгача бўлган ёшлар ва 30 ёшдан юқори бўлган аёллар хатловдан ўтказилиб, рўйхати шакллантирилди.

✳️Ҳозирги кунда ёшларни қизиққан касб-ҳунари бўйича ўқишга йўналтириш, ишсиз ёш оилаларни қўллаб-қувватлаб, бандлигини таъминлашда маҳаллада манзилли ва тизимли тадбирлар олиб борилмоқда.

И.Ҳакимова,
"Тинчлик" МФЙ раиси.

Web-site | Telegram | Facebook| YouTube | Instagram
#Навоийхонлик

❇️ Республика Маънавият ва маърифат маркази Олмалиқ шаҳар бўлинмаси ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 октябрдаги “Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги ПҚ-4865-сонли Қарори ижроси бўйича 9-умумтаълим мактабида "Маҳалла" ҳайрия жамоат фонди Олмалиқ шаҳар бўлинмаси ҳамкорлигида Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги муносабати билан "Навоий сиймоси" мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

✳️ Тадбирда мактаб ўқувчилари томонидан Навоий ҳаёти ва ижоди намуналари асосида саҳна кўринишлари ва рақслар ижро этилди. Тадбир барчага кўтаринки руҳ бағишлади.

Web-site | Telegram | Facebook| YouTube | Instagram
2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

📍https://uza.uz/posts/238870

🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги

Тelegram | Facebook | Instagram | Twitter
2021 йил “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат дастури тасдиқланди.

Давлат дастурида 274 банд бўлиб, унда белгиланган тадбирларни амалга оширишнинг жами харажатлари 29,5 трлн сўм, 2,6 млрд доллар ва 57,5 млн еврони ташкил этади (2020 йилда 18,2 трлн сўм ва 10,3 млрд АҚШ доллари бўлган).
Президент Шавкат Мирзиёев Риштон туманида қурилган Халқаро кулолчилик марказини бориб кўрди.
Бу ерда 20 та икки қаватли кулоллар хонадони, Риштон тарихи музейи, банк хизматлари маркази бунёд этилган. Уйларнинг биринчи қаватида устахона ва савдо дўкони жойлашган, иккинчи қаватда ҳунармандлар оиласи яшайди.
Давлатимиз раҳбари устахоналарга кириб, маҳсулотларни кўздан кечирди, уста кулоллар билан суҳбатлашди, ҳунармандларни қўллаб-қувватлаш бўйича кўрсатмалар берди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил Международный центр керамики, построенный в Риштанском районе.
Здесь возведены 20 двухэтажных домов, музей истории Риштана, центр банковских услуг. На первых этажах домов расположены мастерские и магазины, а на вторых этажах проживают семьи мастеров.
Глава государства посетил мастерские, осмотрел продукцию, тепло побеседовал с мастерами, дал ответственным лицам указания по поддержке ремесленников.

#Mirziyoyev #safar #Rishton #kulolchilik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Вилоят ҳокими қатор янги лойиҳалар билан танишди

Аввало, вилоят ҳокими в.б Даврон Ҳидоятов Оҳангарон туманида умумий қиймати 150 миллион АҚШ долларлик бўлган йирик “ОXANGARON CEMENT PRODUCTION” МЧЖнинг цемент ишлаб чиқариш заводи лойиҳаси билан танишди. Тадбиркорнинг талаби 50 гектар ер майдони эди. Йиғилганлар мазкур лойиҳанинг иқтисодий самарадорлигини ўрганиб, ер берилиши бўйича мутасаддилар тегишли кўрсатмаларни олишди.

Шу билан бирга, вилоят ҳокими тадбиркорга туманда фаолият юритаётган 29 та МФЙдан 12 тасини маъмурий биноси мавжуд эмаслигини, жорий йилда мазкур биноларни қуришда молиявий кўмак бериш таклифини ҳам илгари сурди.

Зангиота туманининг “Қаҳрамон” маҳалласи мисолида келгусида фуқаробай ишлаш тизими соҳага татбиқ қилиниши зарурлиги ҳамда Олмалиқ ва Чирчиқ шаҳарлари марказларидаги тирбандликлар, тартибсизликлар хусусида сўз юритди.

Батафсил▶️ Янги Ўзбекистон газетаси сайтида

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Aлишер_Навоий_таваллудига_580_йил

⚡️Республика Маънавият ва маърифат маркази шаҳар бўлинмаси, шаҳар Халқ таълими бўлими ҳамкорлигида 21-умумтаълим мактабида Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги муносабати билан "Шоиру, шеъру шуур" мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

❇️ Тадбирда ўқувчилар "Ҳайрат ул-аброр, "Фарҳод ва Ширин", "Лайли ва Мажнун", "Сабъаи сайёр, "Саъди Искандарий" достонлар ҳақида маълумот бериб, ижодий чиқишлар намойиш этишди.

Web-site | Telegram | Facebook| YouTube | Instagram
Шаҳар ҳокими Қобил Ҳамдамов бугун 58 нафар фуқарони қабул қилди.

Онаси вафот этган, ҳозирда бувиси томонидан тарбияланаётган Тиббиёт техникуми талабаси Х.К. контракт пулини тўлашга қийналаётгани бўйича мурожаат қилди. Ҳоким талабанинг 6 ойлик контракт пулини ўз ҳисобидан тўлаб беришга ваъда берди.

Мурожаатчиларнинг аксарияти ОКМКга ишга жойлашиш ҳамда уй-жой масаласида ёрдам сўрашди.

Ҳозирда ОКМКга ишга қабул қилишнинг янги тизими жорий қилинган бўлиб, бу ҳақда мурожаатчиларга тушунтириш берилди.

@Olmaliqhayoti