Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Зўравонликни тарғиб қилувчи маҳсулотни Интернетда тарқатганлик учун ҳам жиноий жавобгарлик белгиланди
🌐 Қонун билан Жиноят кодексига киритилган ўзгатиришга кўра, эндиликда порнографик маҳсулотни ҳамда зўравонликни ёки шафқатсизликни тарғиб қилувчи маҳсулотни оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернет тармоғида тарқатганлик учун ҳам жиноий жавобгарлик белгиланди (илгари ушбу маҳсулотларни тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш учун жавобгарлик белгиланган эди).
☑️ Шунингдек, оғирлаштирувчи ҳолатларда туҳмат ва ҳақорат қилганлик учун озодликдан маҳрум қилиш жазоси бекор қилинди.
🔰 Эндиликда:
➖ туҳмат жиноятини содир этганлик учун (139-модда, 3-қисм) БҲМнинг 500 бараваригача (111 млн 500 минг сўм) миқдорида жаримадан 3 йилгача озодликни чеклаш (илгари 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган);
➖ ҳақорат қилиш жиноятини содир этганлик учун (140-модда, 3-қисм) БҲМнинг 600 бараваригача (133 млн 800 минг сўм) миқдорда жаримадан 1 йилгача озодликни чеклаш жазоси қўлланилиши белгиланди (илгари 1 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилган).
❗️Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot

КОРОНАВИРУС ПАНДЕМИЯСИГА ҚАРШИ КУРАШИШДА ФИДОЙИЛИК КЎРСАТГАН 357 НАФАР КИШИ ДАВЛАТ МУКОФОТЛАРИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИ
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигида 2020 йил давомида тиббиёт ходимларига Президентимизнинг тегишли Фармонлари билан берилган давлат мукофотларини топшириш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Лазиз Тўйчиев, Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Хаджибаев ҳамда соҳа мутасадди раҳбарлар иштирок этди.
Маросимда таъкидланганидек, якунланаётган 2020 йил коронавирус инфекцияси тарқалиши оқибатида юзага келган пандемия шароити туфайли бутун инсоният, хусусан, халқимиз учун оғир, синовли йил бўлди. Айниқса, аҳоли саломатлигини таъминлашга масъул бўлган соғлиқни сақлаш тизими ходимлари, шифокор ва ҳамшираларимиз, санитария вакиллари фидойиллик, касби ва қасамёдига садоқат кўрсатиши, машаққатли меҳнат қилиши талаб қилинди. Юртимиздаги барча тиббиёт ходимлари ушбу чорловга лаббай деб жавоб бериб, ҳеч иккиланмасдан ўз ҳаёти, жонидан кечиб, яқинлари, оила-аъзолари ҳаётини таҳликага қўйиб вирусга қарши мардонавор курашга, халқ дардига малҳам бўлишга чоғланишди.
Ушбу оғир даврларда ўз фидойилиги, машаққатли меҳнат билан намуна кўрсатган турли соҳа ходимлари муносиб рағбатлантирилди. Улар орасида тиббиёт ходимлар энг салмоқли ўрин эгаллагани қайд этилди.
— Ҳар қандай мукофот – бу аввало, эл-юрт, Ватан эътирофи, халқ ишончидир, — дейди Соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Хаджибаев. — Мен бугун мукофотланганларнинг ҳар бирини яна бир бор муборакбод этиб, уларга Президентимиз, халқ ишонч билдирганини таъкидлаб ўтмоқчиман. Сўнгги тўрт йил ичида соғлиқни сақлаш тизимига эътибор ва ғамхўрлик юқори даражага етди. Биз ушбу мукофотларни, аввало, Президентимизнинг илм-фан, соғлиқни сақлаш соҳаларида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларни янги босқичга кўтариш йўлида ўзини аямасдан меҳнат қилаётган, шифокор деган юксак номга ҳар томонлама муносиб бўлган фидоий инсонларнинг машаққатли ва масъулиятли меҳнатига доимий эътибор ва ғамхўрлигининг яна бир амалий ифодаси сифатида қабул қиламиз.
Маълумот учун жорий йил Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23 июлдаги “Коронавирус пандемиясига қарши курашишда фидойилик кўрсатган юртдошларимиздан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Фармони ҳамда 2020 йил 27 августдаги “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги муносабати билан коронавирус пандемиясига қарши курашишда фидойилик кўрсатган тиббиёт соҳаси ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Фармони билан 357 нафар фидойи фуқароларимиз тақдирланди.
Улар орасида 269 нафари Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида фаолият юритаётган тиббиёт соҳаси мутахассисларидир. Жумладан, мукофотланганлар орасида 200 нафари шифокор, 69 нафари эса ўрта ва кичик тиббиёт ходимлари ҳисобланади.
Шунингдек, тадбирда ўтиб бораётган йил нафақат тиббиёт ходимлари учун оғир кечгани, шу билан бирга, ривожланиш, ислоҳот ва ўзгаришлар йили бўлгани ҳақида сўз борди. Ушбу даврда паралелл равишда тиббиёт соҳаси ислоҳотлари, замонавий тиббий иншоотларни бунёд этиш ишлари ҳам изчил давом эттирилди. Жумладан, шу йилнинг ўзида 200 га яқин тиббиёт муассасаси бунёд этилди.
Улар орасида пойтахтимизда қад ростлаган қиймати 130 миллион доллардан зиёд бўлган Болалар миллий тиббиёт маркази, Тошкент вилояти Зангиота туманидаги юқумли касалликлар шифохонаси ҳамда Чилонзор туманида қурилган Иккинчи перинатал маркази каби замонавий тиббиёт муассасаларига алоҳида урғу берилди.
Тадбир сўнггида Президентимиз Фармонига кўра берилган Давлат мукофотлари ўз эгаларига топширилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
CCВ расмий каналига уланиш: @ssvuz

#эътироф
Ҳамшаҳримиз - "Шуҳрат" медали соҳиби
Кеча Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигида 2020 йил давомида тиббиёт ходимларига Президентимизнинг тегишли Фармонлари билан берилган давлат мукофотларини топшириш маросимида тақдирланганлар орасида, ҳамшаҳримиз, Олмалиқ шаҳар Шошилинч тиббий ёрдам бўлими шифокори Юсупов Кабир Хусанович "Шуҳрат" медали билан тақдирланди.
Кабир Юсуповни шаҳар ҳокимлиги номидан бу улкан ютуғи билан самимимй қутлаймиз.
@Olmaliq_shahri

Forwarded from YOSHLAR_BLOGERI
#тайинлов
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Олмалиқ шаҳар Кенгаши раиси лавозимига Мўминов Мухаммадсодиқ Дилмурод ўғли тайинланди.
М.Мўминов 1995 йилда Тошкент вилояти, Бўка туманида туғилган. Тошкент автомобил йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтини тамомлаган. “Ислом Каримов” номли Давлат стипендияси ғолиби бўлган.
Ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Олмалиқ шаҳар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалик касб-ҳунар коллежида ишлаб чиқариш таълими устаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент автомобил йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти етакчисининг биринчи ўринбосари, Тошкент автомобил йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти “Экалогия ва ИЁД” кафедраси техник ходими, “Олтинтепа транскасб” масъулияти чекланган жамиятида ўқитувчи, “ТЕХНОПАРК” масъулияти чекланган жамиятида менеджер лавозимларида фаолият юритган.
Telegram sahifamizga obuna bo'ling!👇
@Yoshlar_ishlar_agentligi_Olmaliq

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
29 декабрь куни соат 11:00 да Халқаро конгресс марказида Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси бошланади.
Тадбирда 2021 йилга ном берилиб, мамлакатимизни янада ривожлантиришга қаратилган энг муҳим вазифалар, ички ва ташқи сиёсатга доир устувор йўналишлар белгиланади.
Мурожаатнома 15 та телеканалда жонли эфирда, Президентнинг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида онлайн ёритиб борилади.
—
29 декабря в 11:00 часов в Международном конгресс-центре начнется Послание Президента Шавката Мирзиёева Олий Мажлису.
Будет предложено название для 2021 года, обозначены важнейшие задачи дальнейшего развития страны, приоритеты внутренней и внешней политики.
Послание будет освещаться в прямом эфире 15 телеканалов, а также в режиме онлайн на официальном веб-сайте и официальных страницах Президента в социальных сетях.
#Mirziyoyev #Murojaatnoma #yilnomi #onlayn
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

Forwarded from Oлмалиқ ҳаёти | Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!
#миннатдорлик
Мурожаатимиз ижобий ечим топди
Биз Олмалиқ шаҳар, "Мустақиллик" МФЙ фуқаролари маҳалламиздан депутат бўлиб сайланган, шаҳримиз ҳокими Қобил Ҳамдамовга мурожаат қилиб, маҳалламиздаги эскириб, хавфли ҳолатга келиб қолган электр ёғоч-устунларини темир-бетон устунларга алмаштириб бериш бўйича мурожаат қилган эдик.
Бугун ушбу мурожаатларимиз ижобий қаноатлантирилиб, маҳалламизга 20 дона темир-бетон таянч устунлар олиб келиниб, туширилди. Эртадан бошлаб, эски, яроқсиз ёғоч устунларни янгисига алмаштириш ишлари бошланади.
Мурожаатимизга эътиборли бўлган ҳокимимиз Қобил Муратқуловичга маҳалламиз фуқаролари номидан миннатдорлик билдирамиз. Доимо халқнинг эътиборида бўлиб, хайрли ишларга бош бўлиб юринг, дея "Мустақиллик" МФЙ фуқаролари.
@Olmaliqhayoti

#шукуҳ
Янги йил бошланишига ҳам саноқли кунлар қолди. Олмалиқ шаҳри кўчалари байрамона безатилиб, аҳолига кўтаринки кайфият бахш этмоқда.
Юқорида шаҳримиз кўчаларидан олинган фотосуратлар.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Саховат
Олмалиқ шаҳрида “Вақф” хайрия жамоат фондининг хайриялари улашилмоқда
Республика “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан Олмалиқ шаҳридаги аҳолининг кам таъминланган, ёрдамга муҳтож қатламини моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида навбатдаги хайрия тадбири ўтказилди.
"Парпи ота" зиёратгоҳида жонлиқ сўйилиб, қурбонлик ато қилинди. Шу билан бирга, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ўн бир хил турдаги беш юз минг сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.
Хайрия тадбирларига шаҳар бош имом-хатиби Хусниддин Ортиқов бошчилигидаги ҳудудлардаги ноиблар ҳам иштирок этмоқдалар ва хайрли дуолар қилинмоқда.
Яхши амаллар қилиш тўғрисида Аллоҳ таоло ўз бандаларини доимо хайру саховатли бўлишга буюради. Сахийлик ва меҳр-оқибат инсонга доимо бахт-саодат келтирадиган ва ўзгаларнинг севимли кишисига айлантирадиган хислатдир. Меҳр-мурувват, ҳамжиҳатлик, сахийлик халқимиз ардоқлаган, асрлар оша амал қилиб келаётган гўзал фазилатдир.